Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

АДВОКАТУРА ЭЪЛОНЛАРИ

Тошкент шаҳар адлия бошқармасининг 13.01.2016 йилдаги 14-ш/т-А-сонли буйруғига асосан Тошкент шаҳридаги “HUQUQIY-XIZMAT” адвокатлик фирмаси адвокати Хашимов Абдунасир Муталович вафот этганлиги сабабли бошқарма томонидан 11.06.2009 йилда берилган TN № 000864 рақамли лицензиянинг амал қилиши ва адвокатлик мақоми тугатилди.

* * *

Тошкент шаҳар адлия бошқармасининг 14.01.2016 йилдаги 15-ш/т-А-сонли буйруғига асосан Тошкент шаҳридаги “ADOLAT USTIVORLIGI SARI” адвокатлар ҳайъатининг адвокати Тўлаганов Носир Эргашовичга нисбатан суднинг уни жиноят содир этишда айбдор деб топиш ҳақидаги айблов ҳукми қонуний кучга кирганлиги сабабли унга Тошкент вилоят адлия бошқармаси томонидан 27.01.2014 йилда берилган ТS № 000412 сонли адвокат мақомини олиш ҳуқуқини берувчи лицензиянинг ва Тошкент шаҳар адлия бошқармаси томонидан 26.02.2014 йилда берилган 2859-сонли адвокатлик гувоҳномасининг амал қилиши ҳамда адвокатлик мақоми тугатилди.

* * *

Аризасига ва Тошкент шаҳар адлия бошқармасининг 15.01.2016 йилдаги 17-ш/т-А-сонли буйруғига асосан Тошкент шаҳридаги “DILFURA HIMOYA” адвокатлик фирмасининг адвокати Бурханова Умида Сабирджановнага бош­қарма томонидан 03.06.2009 йилда берилган ТN№000308 рақамли лицензиянинг амал қилиши ва 30.09.2014 йилда берилган 3064-сонли адвокатлик гувоҳномасининг амал қилиши ҳамда адвокатлик мақоми тугатилди.

* * *

Тошкент шаҳар адлия бошқармасининг 15.01.2016 йилдаги 19-ш/т-А-сонли буйруғига асосан Тошкент шаҳридаги “MAX-PROPERTY” адвокатлик фирмаси адвокати Ибрагимов Хуснутдин Убайдуллаевич вафот этганлиги сабабли бошқарма томонидан 21.10.2010 йилда берилган TN№001324 рақамли лицензиянинг амал қилиши ва адвокатлик мақоми тугатилди.

* * *

Тошкент шаҳар адлия бошқармасининг 21.01.2016 йилдаги 25-ш/т-А-сонли буйруғига асосан Тошкент шаҳридаги “ADVOKAT ABDUSAMATOV” адвокатлик бюроси адвокати Абдусаматов Шавкат Хашимовичга бошқарма томонидан 23.04.2012 йилда берилган адвокатлик мақоми адвокат томонидан уч ойдан ошмайдиган муддатда амалга ошириладиган бошқа адвокатлик тузилмаси ташкил этилгунига қадар ёхуд мавжуд адвокатлик тузилмаларидан бирига киргунига қадар бўлган давргача тўхтатилди.

* * *

Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлигининг 2016 йил 16 февралдаги 44-ум-сонли буйруғига асосан Ўзбекистон Республикасининг “Адвокатура тўғрисида”ги Қонуни 131-моддасига мувофиқ “SABR-QANOAT RGQ” адвокатлик фирмаси адвокати бўлган Палванов Камил Раджапбевич уч ойдан ошмайдиган муддатда бошқа адвокатлик тузилмасини ташкил этгунига қадар ёки мавжуд адвокатлик тузилмаларидан бирига киргунига қадар бўлган давргача адвокатлик мақоми тўхтатилди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг “Адвокатура тўғрисидаги” Қонуни 131 ва 15-моддаларига мувофиқ Беруний туманидаги “Altibaev Hayitbay” адвокатлик бюроси адвокати Алтибаев Хаитбай Розимович Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси томонидан тергов олиб борилаётган 110333-сонли жиноят иши бўйича айбланувчи тариқасида жалб этилганлиги боис, суд ҳукми қонуний кучга киргунига қадар ёхуд реабилитация қилувчи асосларга биноан уни жиноий жавобгарликдан озод этиш тўғрисида қарор қабул қилингунига қадар вазирлик томонидан 2011 йил 26 сентябрда берилган QR №000127-сонли адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензия ва адвокатлик мақомининг амал қилиши Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирининг 2016 йил 17 февралдаги 46-ум-сонли буйруғи билан вақтинча тўхтатилди.

* * *

Самарқанд вилоят адлия бошқармасининг 2016 йил 18 февралдаги 47-ум-сонли буйруғига асосан Самарқанд шаҳридаги “TEMIRYO‘L” адвокатлар ҳайъати ва адвокат Ачилов Исроил Яхшибайевич ўртасида тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинганлиги сабабли Ўзбекистон Республикасининг “Адвокатура тўғрисида”ги Қонуни 131-моддасига асосан (адвокат томонидан уч ойдан ошмайдиган муддатда амалга ошириладиган бошқа адвокатлик тузилмаси ташкил этилгунига қадар ёхуд мавжуд адвокатлик тузилмаларидан бирига киргунга қадар бўлган давргача) унинг адвокатлик мақоми тўхтатилди.

* * *

Жиззах вилоят адлия бошқармасининг 2016 йил 12 февралдаги 3-А-сонли буйруғига асосан Жиззах шаҳридаги “Малакали ҳимоя” адвокатлар ҳайъати адвокати Қобилов Олим Очиловичга 2009 йил 4 июнда бошқарма томонидан берилган GZ 000043-сонли адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензиянинг амал қилиши тўхтатилди.

* * *

Жиззах вилоят адлия бошқармасининг 2016 йил 15 февралдаги 4-А-сонли буйруғига асосан Жиззах шаҳридаги “Севинч” адвокатлар фирмаси адвокати Султонов Мамарайим Кадировичга бошқарма томонидан 2009 йил 3 июнда берилган GZ 000008-сонли лицензиянинг амал қилиши 2015 йилнинг 15 февралидан бошлаб тикланганлиги маълум қилинади.

* * *

Нукус шаҳрида жойлашган “NIZAM USTINLIGI” адвокатлар ҳайъати адвокати Бекбулатов Рахат Алтынбаевичга вазирлик томонидан 2009 йил 17 июнда 275/1-сонли буйруғи билан берилган 118-сонли адвокат мақомини берувчи хизмат гувоҳномаси йўқолганлиги муносабати билан ҳақиқий эмас деб топилганлиги маълум қилинади.

* * *

Ўзбекистон Республикасининг “Адвокатура тўғрисида”ги Қонуни 16-моддаси ва Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 9 мартдаги 60-сон қарори билан тасдиқланган “Адвокатлик фаолиятини лицензиялаш тўғрисида”ги Низомнинг 27-банди ижроси ҳамда Сурхондарё вилоят адлия бошқармасининг 2016 йил 10 февралдаги 25-ум-сонли буйруғига асосан Қумқўрғон туманидаги “Қумқўр­ғон” адвокатлик фирмаси адвокати Б.Суюновга бошқарма томонидан 2009 йил 18 июнда берилган SU 000085-сонли адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензиянинг амал қилиши ва адвокатлик мақоми 2016 йил 9 февралдан тугатилганлиги маълум қилинади.

* * *

Ўзбекистон Республикасининг “Адвокатура тўғрисида”ги Қонуни 16-моддаси ва Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 9 мартдаги 60-сон қарори билан тасдиқланган “Адвокатлик фаолиятини лицензиялаш тўғрисида”ги Низомнинг 27-банди ижроси ҳамда Сурхондарё вилоят адлия бошқармасининг 2016 йил 10 февралдаги 26-ум-сонли буйруғига асосан Термиз шаҳридаги “Сурхон Баркамол Имкон” адвокатлар ҳайъати адвокати Жумаев Бекмурод Курашевичга бошқарма томонидан 2009 йил 24 июнда берилган SU 000100-сонли адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензиянинг амал қилиши ва адвокатлик мақоми 2016 йил 9 февралдан 2 ой муддатга тўхтатилганлиги маълум қилинади.


Рўйҳатга қайтиш