Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Сизнинг ҳуқуқларингиз адлия органлари ҳимоясида

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг 2015 йил 2 июлдаги 143-ум-сон буйруғига асосан адлия органлари “Ишонч телефони”га келиб тушган мурожаатларни қабул қилиш ва кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларидан ҳамда жисмоний шахслардан уларнинг қонуний ҳуқуқлари, эркинликлари ва манфаатларини таъминлаш масалалари бўйича аризалар, таклифлар ва шикоятларни қабул қилиш учун адлия органлари телефон алоқасининг махсус линияси ташкил этилди. Бунда:

Адлия органининг “Ишонч телефони”га қўнғироқ қилиш орқали

Бир рақамини босиб,

— Тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масаласида;

Икки рақамини босиб,

— Нотариат, адвокатура ва ФҲДЁ органлари масаласида;

Уч рақамини босиб,

— Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масаласида;

Тўрт рақамини босиб,

— Шартномавий-ҳуқуқий ишларни назорат қилиш масаласида;

Беш рақамини босиб,

— Адлия органлари ходимларининг ноқонуний хатти-ҳаракатлари масаласида;

Олти рақамини босиб,

—Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларининг ижро этилиши масаласида;

Етти рақамини босиб,

—Суд департаменти органлари ходимларининг ноқонуний хатти-ҳаракатлари масаласида ва бошқа ҳуқуқий ёрдамлар олишингиз мумкин.

Кўп каналли “Ишонч телефони”га қилинган мурожаатлар Адлия вазирлигининг марказий аппаратида, Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлигида, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармаларида электрон манбага ёзиб олинади. 


Рўйҳатга қайтиш