Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

АДВОКАТУРА ЭЪЛОНЛАРИ

Тошкент шаҳар адлия бошқармасининг 15.02.2016 йилдаги 53-ш/т-А-сонли буйруғига асосан Тошкент шаҳридаги “ADOLAT-RAHMON” адвокатлик фирмаси адвокати Суюнов Мансур Абдусаламовичга бошқарма томонидан 14.03.2012 йилда берилган адвокатлик мақоми адвокат томонидан уч ойдан ошмайдиган муддатда амалга ошириладиган бошқа адвокатлик тузилмаси ташкил этгунига қадар ёхуд мавжуд адвокатлик тузилмаларидан бирига киргунига қадар бўлган давргача тўхтатилди.

* * *

Тошкент шаҳар адлия бошқармасининг 15.02.2016 йилдаги 54-ш/т-А-сонли буйруғига асосан Тошкент шаҳридаги “CONFIDENCE MAX” адвокатлик фирмаси адвокати Хамракулов Хамидулла Сайдалиевичга бошқарма томонидан 12.05.2014 йилда берилган адвокатлик мақоми адвокат томонидан уч ойдан ошмайдиган муддатда амалга ошириладиган бошқа адвокатлик тузилмаси ташкил этгунига қадар ёхуд мавжуд адвокатлик тузилмаларидан бирига киргунига қадар бўлган давргача тўхтатилди.

* * *

Тошкент шаҳар адлия бошқармасининг 15.02.2016 йилдаги 56-ш/т-А-сонли буйруғига асосан Тошкент шаҳридаги “ALEKSTA YURE” адвокатлик фирмасининг адвокати Тухташов Зафар Абдилович адвокатлик фаолияти билан бирга олиб бориб бўлмайдиган доимий лавозимга тайинланганлиги сабабли адвокатлик мақоми амалдаги “Адвокатура тўғрисида”ги Қонуннинг 131-моддасига биноан мазкур иш давригача тўхтатилди.

* * *

Малака комиссиясининг 25.02.2016 йилдаги 2-сон қарори ва Тошкент шаҳар адлия бошқармасининг 01.03.2016 йилдаги 70-ш/т-А-сонли буйруғига асосан “S YAKUBOV VA ADVOKATLAR” адвокатлар ҳайъати адвокати Мезенцева Ольга Владимировнага бошқарма томонидан 22.09.2011 йилда берилган TN-001462 сонли адвокат мақомини олиш ҳуқуқини берувчи лицензия­нинг ва 04.10.2011 йилда берилган 2006-сонли адвокатлик гувоҳномасининг амал қилиши ҳамда адвокатлик мақоми тугатилди.

***

Малака комиссиясининг 25.02.2016 йилдаги 2-сон қарори ва Тошкент шаҳар адлия бошқармасининг 01.03.2016 йилдаги 70-ш/т-А-сонли буйруғига асосан “AL-ODIL HUQUQIY HIZMAT” адвокатлик фирмаси адвокати Azizova Gulchexra Shamuxtarovnaга бошқарма томонидан 25.05.2015 йилда берилган TN-001912 сонли адвокат мақомини олиш ҳуқуқини берувчи лицензиянинг ва 28.08.2015 йилда берилган 3469-сонли адвокатлик гувоҳномасининг амал қилиши ҳамда адвокатлик мақоми тугатилди.

* * *

Самарқанд вилоят адлия бошқармасининг 2016 йил 11 мартдаги 87-ум-сонли буйруғига асосан Самарқанд шаҳридаги “TENGLIK NURI” адвокатлар ҳайъатининг адвокати Гиёсова Зебинисо Зойировна адвокатлик мақоми тўхтатиб турилган 3 ой давомида адвокатлик фаолиятига киришмаганлиги сабабли унинг номига бошқарма томонидан 2013 йил 4 июнда берилган SA 000417-сонли адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензиянинг амал қилиши ва адвокатлик мақоми тугатилди.

* * *

Самарқанд вилоят адлия бошқармасининг 2016 йил 15 мартдаги 93-ум-сонли буйруғига асосан Самарқанд шаҳридаги “TENGLIK NURI” адвокатлар ҳайъатининг адвокатлари Исаков Мамарауф Разакович номига бошқарма томонидан 2009 йил 12 июнда берилган SA 000239-сонли ва Мирзаев Кулдош Данабаевич номига бошқарма томонидан 2009 йил 9 июнда берилган SA 000160-сонли адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензияларнинг амал қилиши ва уларнинг адвокатлик мақоми 1 ой муддатга тўхтатилди.

* * *

Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси томонидан Шарипова Комила Мустановна 2016 йил 18 февралда Денов туманидаги “Denov adolat maskani” адвокатлик фирмасига адвокат вазифасига ишга қабул қилинганлиги муносабати билан бошқарма томонидан 2016 йил 11 мартдаги 52-ум-сонли буйруғи билан унга адвокатлик мақоми ва 237-сонли гувоҳнома берилганлиги маълум қилинади.

* * *

Қашқадарё вилоят адлия бошқармасининг 2016 йил 11 мартдаги 57-ум-сонли буйруғига асосан бошқармадан 2010 йил 8 апрелда KS 000131-серия рақамли адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензияни олган адвокат Самандаров Урал Якубович Қарши шаҳар “Ҳимоя сўзи” адвокатлар ҳайъатидан ишдан бўшаганлиги сабабли унинг адвокатлик мақоми бошқа адвокатлик тузилмаси ташкил этгунига қадар ёхуд мавжуд адвокатлик тузилмаларидан бирига киргунига қадар тўхтатилди.

* * *

Қашқадарё вилоят адлия бошқармасининг 2016 йил 29 февралдаги буйруғига асосан Муборак туманидаги “Қонун ҳимоячиси” адвокатлик бюроси адвокати Ниёзов Миманқул Қаноатовичга бошқарма томонидан 2009 йил 19 июнда берилган KS 000055-рақамли адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензия ва 42-сонли адвокатлик гувоҳномасининг амал қилиши ҳамда адвокатлик мақоми 3 ой муддатга тўхтатилди.

* * *

Ўзбекистон Республикасининг “Адвокатура тўғрисида”ги Қонунининг 16-моддасига асосан “UMIT SAWABI” адвокатлик бюроси адвокати Утемуратов Абатбай Алламуратовичга Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2011 йил 11 февралда берилган QR №000113-сонли адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензия ва адвокатлик мақомининг амал қилиши вазирликнинг 2016 йил 1 мартдаги 59-ум-сонли буйруғи билан тугатилди.

* * *

Сирдарё вилоят адлия бошқармасининг 2016 йил 2 мартдаги 44-ум-сонли буйруғига асосан Худайбердиев Жахонгир Позиловичга бошқарма томонидан 2009 йил 25 майда берилган SI 000058 рақамли адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензиянинг амал қилиши ва адвокат мақоми тикланди.

* * *

Ўзбекистон Республикасининг “Адвокатура тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ Бухоро вилоят адлия бошқармасининг 2016 йил 5 мартдаги 81-ум-сонли буйруғига асосан Ражабов Саматқул Тангри ўғлининг “Sam.Raj.Najot” адвокатлик бюросини ихтиёрий тугатиши муносабати билан бошқа адвокатлик тузилмаси ташкил этгунига қадар ёки мавжуд адвокатлик тузилмаларидан бирига киргунига қадар уч ойдан ошмайдиган муддатга адвокатлик мақоми (адвокатлик гувоҳномаси №206, 14.12.2011 й.) тўхтатилди.

* * *

Наманган вилоят адлия бошқармасининг 2016 йил 5 мартдаги 59-ум-сонли буйруғига асосан “ATTORNEY ELITE” адвокатлик фирмаси адвокати Каримова Қурбаной Қурбанбаевнага бошқарма томонидан 2014 йил 19 декабрда берилган NA №000196-сонли адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензиянинг амал қилиши ҳамда адвокатлик мақоми тугатилди.

* * *

Наманган вилоят адлия бошқармасининг 2016 йил 4 мартдаги 55-ум-сонли буйруғига асосан “INTERNATIONAL ADVOCATES” адвокатлар ҳайъати адвокати Ядигаров Рустамалига бошқарма томонидан 2009 йил 8 майда берилган NA №000006-сонли адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензиянинг амал қилиши ҳамда адвокатлик мақоми тугатилди.


Рўйҳатга қайтиш