Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

АДВОКАТУРА ЭЪЛОНЛАРИ

Самарқанд вилоят адлия бошқармасининг 2016 йил 26 мартдаги 122-ум-сонли буйруғига асосан Самарқанд шаҳридаги “XUSENOV K.M.” адвокатлик фирмаси ва адвокат Раупова Мухаё Маруповна ўртасида тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинганлиги сабабли Ўзбекистон Республикасининг “Адвокатура тўғрисида”ги Қонуни 131-моддасига асосан (адвокат томонидан уч ойдан ошмайдиган муддатда амалга ошириладиган бошқа адвокатлик тузилмаси ташкил этгунига қадар ёхуд мавжуд адвокатлик тузилмаларидан бирига киргунга қадар бўлган давргача) унинг адвокатлик мақоми тўхтатилди.

* * *

Қашқадарё вилоят адлия бошқармасининг 2016 йил 22 мартдаги буйруғига асосан Қарши шаҳридаги “Соҳибқирон издошлари ҳимояси” адвокатлик фирмасига ишга кирганлиги муносабати билан адвокат Умаров Дилшод Буриевичга адлия бошқармаси томонидан 2010 йил 26 февралда берилган KS 000129-серия рақамли адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензия ва адвокатлик мақомининг амал қилиши тикланди ҳамда 300-сонли янги адвокатлик гувоҳномаси берилди.

* * *

Ўзбекистон Республикасининг “Адвокатура тўғрисидаги” Қонунининг 131 ва 15-моддаларига мувофиқ 2014 йил 7 апрелда берилган QR №000163-сонли адвокатлик лицензиясига эга “NIZAM USTINLIGI” адвокатлар ҳайъати адвокати Хожаметов Маратбай Кадырович ва 2014 йил 25 ноябрда берилган QR №000175-сонли адвокатлик лицензиясига эга “VICTORY NUKUS” адвокатлик фирмаси адвокати Косназарова Гульнара Идрейсовналар Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси томонидан тергов олиб борилаётган жиноят иши бўйича айбланувчи тариқасида жалб этилганлиги боис, суд ҳукми қонуний кучга киргунига қадар ёхуд реабилитация қилувчи асосларга биноан уни жиноий жавобгарликдан озод этиш тўғрисида қарор қабул қилингунига қадар адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензия ва адвокатлик мақомларининг амал қилиши Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирининг 2016 йил 29 мартдаги 83/84-ум-сонли буйруғи билан вақтинча тўхтатилди.

* * *

Ўзбекистон Республикасининг “Адвокатура тўғрисидаги” Қонуни ва Бухоро вилоят адлия бошқармасининг 2016 йил 1 апрелдаги 67-ум-сонли буйруғига асосан Ромитан туманидаги “BUKHARA ONLINE ADVOKAT” адвокатлик фирмаси адвокати Наврўзов Комил Ортиқовичнинг адвокатлик фаолия­ти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензиянинг амал қилиши ва адвокатлик мақоми тикланди.

* * *

Ўзбекистон Республикасининг “Адвокатура тўғрисидаги” Қонуни ва Бухоро вилоят адлия бошқармасининг 2016 йил 1 апрелдаги 68-ум-сонли буйруғига асосан Ромитан туманидаги “QONUN-HIMOYA KAFOLAT” адвокатлик бюроси адвокати Кенжаев Шерали Шариповичнинг адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензиянинг амал қилиши ва адвокатлик мақоми тикланди.

* * *

Тошкент шаҳар адлия бошқармасининг 02.03.2016 йилдаги 72-ш/т-А-сонли буйруғига асосан Тошкент шаҳридаги “LAWYER ZULFINUR” адвокатлик фирмаси адвокати Махмудов Уйгун Собировичга бошқарма томонидан 13.04.2015 йилда берилган адвокатлик мақоми адвокат томонидан уч ойдан ошмайдиган муддатда амалга ошириладиган бошқа адвокатлик тузилмаси ташкил этгунига қадар ёхуд мавжуд адвокатлик тузилмаларидан бирига киргунига қадар бўлган давргача тўхтатилди.

* * *

Тошкент шаҳар адлия бошқармасининг 05.03.2016 йилдаги 77-ш/т-А-сонли буйруғига асосан Тошкент шаҳридаги “ADOLAT USTIVORLIGI SARI” адвокатлар ҳайъати адвокати Сыдыков Каххор Умаровичга бошқарма томонидан 03.07.2013 йилда берилган адвокатлик мақоми адвокат томонидан уч ойдан ошмайдиган муддатда амалга ошириладиган бошқа адвокатлик тузилмаси ташкил этгунига қадар ёхуд мавжуд адвокатлик тузилмаларидан бирига киргунига қадар бўлган давргача тўхтатилди.

* * *

Тошкент шаҳар адлия бошқармасининг 10.03.2016 йилдаги 81-ш/т-А-сонли буйруғига асосан Тошкент шаҳридаги “GLAMOUR-HIMOYA” адвокатлик фирмаси адвокати Абдикодирова Умириниса Рахимкуловнага бошқарма томонидан 30.09.2015 йилда берилган адвокатлик мақоми адвокат томонидан уч ойдан ошмайдиган муддатда амалга ошириладиган бошқа адвокатлик тузилмаси ташкил этгунига қадар ёхуд мавжуд адвокатлик тузилмаларидан бирига киргунига қадар бўлган давргача тўхтатилди.

* * *

Жиззах вилоят адлия бошқармасининг 2016 йил 28 мартдаги 10-А-сонли буйруғига асосан Жиззах шаҳридаги “Малакали ҳимоя” адвокатлик фирмаси адвокати ўайбуллаев Ўмирзоқга 2011 йил 6 декабрда берилган GZ №000105-сонли адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензиянинг амал қилиши 3 ой муддатга тўхтатилди.

* * *

Хоразм вилоят адлия бошқармасининг 2016 йил 25 мартдаги 87-ум-сонли буйруғига асосан “QALQON QO‘SHKO‘PIR” адвокатлик бюроси адвокати Дусчанов Ботир Атабаевичга Хоразм вилоят адлия бош­қармаси томонидан 2009 йил 30 ноябрда берилган HZ 000098 рақамли адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензиянинг амал қилиши ва адвокатлик мақоми тугатилди.

* * *

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг 2009 йил 31 мартдаги 85-мҳ-сон буйруғи билан тасдиқланган “Адвокатлик гувоҳномаси ва адвокатларнинг давлат реестрларини юритиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 15 ва 16-бандларига мувофиқ Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлигининг 2016 йил 1 апрелдаги 91-ум-сонли буйруғибилан “NIZAM USTINLIGI” адвокатлар ҳайъати адвокати Бекбулатов Рахат Алтынбаевичга 265-сонли адвокатлик гувоҳномаси берилди. 


Рўйҳатга қайтиш