Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

АДВОКАТУРА ЭЪЛОНЛАРИ

Тошкент шаҳар адлия бошқармасининг 08.04.2016 йилдаги 104-ш/т-А-сонли буйруғига асосан Тошкент шаҳридаги “POYTAXT” адвокатлар ҳайъати адвокати Ахмедова Зульфия Абдуллаевнага бошқарма томонидан 22.07.2009 йилда берилган адвокатлик мақоми адвокат томонидан уч ойдан ошмайдиган муддатда амалга ошириладиган бошқа адвокатлик тузилмаси ташкил этгунига қадар ёхуд мавжуд адвокатлик тузилмаларидан бирига киргунига қадар бўлган давргача тўхтатилди.

* * *

Самарқанд вилоят адлия бошқармасининг 2016 йил 29 апрелдаги 151-ум-сонли буйруғига асосан Самарқанд шаҳридаги “SAMARQAND QONUN USTUVORLIGI” адвокатлар ҳайъати ва адвокат Нуруллаева Мамлакат Сайфиевна ўртасида тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинганлиги сабабли Ўзбекистон Республикасининг “Адвокатура тўғрисида”ги Қонуни 131-моддасига асосан (адвокат томонидан уч ойдан ошмайдиган муддатда амалга ошириладиган бошқа адвокатлик тузилмаси ташкил этилгунига қадар ёхуд мавжуд адвокатлик тузилмаларидан бирига киргунга қадар бўлган давргача) унинг адвокатлик мақоми тўхтатилди.

* * *

Самарқанд вилоят адлия бошқармасининг 2016 йил 30 апрелдаги 152-ум-сонли буйруғига асосан адвокат Раупова Мухаё Маруповна номига вилоят адлия бошқармаси томонидан 2009 йил 12 июнда берилган SA 000221-сонли адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензиянинг амал қилиши ва унинг адвокатлик мақоми 2 ой муддатга тўхтатилди.

* * *

Самарқанд вилоят адлия бошқармасининг 2016 йил 2 майдаги 153-ум-сонли буйруғига асосан Самарқанд шаҳридаги “SIYOB” адвокатлар ҳайъатининг адвокати Кадиров Равшан Худойбердиевич адвокатлик мақоми тўхтатиб турилган 3 ой давомида адвокатлик фаолиятига киришмаганлиги сабабли унинг номига вилоят адлия бошқармаси томонидан 2009 йил 8 июнда берилган SA 000030-сонли адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензиянинг амал қилиши ва унинг адвокатлик мақоми тугатилди.

* * *

Андижон вилоят адлия бошқармасининг 2016 йил 28 апрелдаги 146-ум-сонли буйруғига асосан Асака туманидаги “Қалқон” адвокатлик фирмаси адвокати Холматова Саидахон Рустамовнанинг адвокатлик мақоми ҳамда бошқарма томонидан 2015 йил 2 мартда берилган АN №000272-сонли адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензиянинг амал қилиши суднинг ҳукми қонуний кучга киргунга қадар олти ойдан ошмаган муддатга вақтинчалик тўхтатилди.

* * *

“ADVOKAT FOZIL SAID” адвокатлик фирмаси адвокати Ибрагимов Азамат Бахадирович мазкур адвокатлик тузилмасидан чиққанлиги муносабати билан Хоразм вилоят адлия бошқармасининг 2016 йил 29 апрелдаги 125-ум-сонли буйруғига асосан унинг адвокатлик мақоми уч ойдан ошмайдиган муддатга бошқа адвокатлик тузилмасини ташкил этгунига қадар ёхуд мавжуд адвокатлик тузилмаларидан бирига киргунига қадар бўлган давргача тўхтатилди.

* * *

Ўзбекистон Республикасининг “Адвокатура тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ Бухоро вилоят адлия бошқармасининг 2016 йил 6 майдаги 120-ум-сонли буйруғига асосан “Adolat ahkomi” адвокатлик фирмаси адвокати Ражабова Клара Зариповнанинг адвокатлик фирмаси таъсисчилари рўйхатидан чиқиши муносабати билан тўхтатилган адвокатлик мақоми унинг Қоракўл туманидаги “RAJABOVA KLARA ZARIPOVNA” адвокатлик бюросини ташкил этиши муносабати билан Бухоро вилоят адлия бошқармасининг 2016 йил 3 майдаги 149-ум-сонли буйруғига асосан тикланди.

* * *

Жиззах вилоят адлия бошқармасининг 2016 йил 3 майдаги 21-А-сонли буйруғига асосан Мирзачўл туманидаги “OCHIL-XAQIQAT” адвокатлик бюроси тугатилиб давлат реестридан чиқарилди ҳамда адлия бошқармаси томонидан 2011 йил 28 июлда берилган адвокатлик тузилмасининг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги GZ 000036 рақамли гувоҳноманинг амал қилиши тугатилди.

* * *

Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси томонидан “DENOV-ADOLAT-MASKANI” адвокатлик фирмаси адвокати Эшбуриева Наргиза Абдимуродовна адвокатлик фаолияти билан бирга олиб бориб бўлмайдиган доимий лавозимга тайинланганлиги муносабати билан адлия бошқармасининг 2016 йил 25 апрелдаги 84-ум-сонли буйруғига асосан унинг лицензиясининг амал қилиши ва адвокатлик мақоми тугатилди.

* * *

Ўзбекистон Республикасининг “Адвокатура тўғрисидаги” Қонунининг 16-моддасига асосан “NIZAM USTINLIGI” адвокатлар ҳайъати адвокати Есенбаев Эльберт Жалгасбаевичга вазирлик томонидан 2015 йил 20 январда берилган QR №000179-сонли адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензия ва адвокатлик мақомининг амал қилиши Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирининг 2016 йил 29 апрелдаги 123-ум-сонли буйруғига асосан тугатилди.

* * *

Аризасига ва Тошкент шаҳар адлия бошқармасининг 12.04.2016 йилдаги 108-ш/т-А-сонли буйруғига асосан Тошкент шаҳридаги “HUSHVAQT-HIMOYA” адвокатлик фирмасининг адвокати Хашимов Шерзод Касимовичга бошқарма томонидан 23.02.2011 йилда берилган ТN №001374 рақамли лицензиянинг амал қилиши ва 18.11.2014 йилда берилган 3126-сонли адвокатлик гувоҳномасининг амал қилиши ҳамда адвокатлик мақоми тугатилди.

* * *

Тошкент шаҳар адлия бошқармасининг 19.04.2016 йилдаги 113-ш/т-А-сонли буйруғига асосан Тошкент шаҳридаги “CORRECTO LETRADO” адвокатлик бюроси адвокати Юсупов Ваисбай Рузмаматович вафот этганлиги сабабли Тошкент вилоят адлия бошқармаси томонидан 26.05.2009 йилда берилган TS №000036 рақамли лицензиянинг амал қилиши ва адвокатлик мақоми тугатилди.

* * *

Тошкент шаҳридаги “AVER-LEGAL” адвокатлик бюроси адвокати Закиров Рустам Шакировичга 11.06.2009 йилда берилган TN №000895 сонли лицензиянинг амал қилиши 21.04.2016 йилдаги 117-ш/т-А-сонли буйруғига биноан суд ҳукми қонуний кучга киргунга қадар ёхуд реабилитация қилувчи асосларга биноан уни жиноий жавобгарликдан озод этиш тўғрисидаги қарор қабул қилингунга қадар тўхтатилди.


Рўйҳатга қайтиш