Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

АДВОКАТУРА ЭЪЛОНЛАРИ

Тошкент шаҳар адлия бош¬қармасининг 02.05.2016 йилдаги 128-ш/т-А-сонли буйруғига асосан Тошкент шаҳридаги “AZIMOV AND PARTNERS” адвокатлик фирмасининг адвокати Буриев Азиз Абдукаимович адвокатлик фаолияти билан бирга олиб бориб бўлмайдиган доимий лавозимга тайинланганлиги сабабли адвокатлик мақоми амалдаги “Адвокатура тўғрисида”ги Қонуннинг 131-моддасига биноан мазкур иш даврига тўхтатилди.

* * *

Аризасига ва Тошкент шаҳар адлия бошқармасининг 04.05.2016 йилдаги 132-ш/т-А-сонли буйруғига асосан Тошкент шаҳридаги “CONFIDENCE MAX” адвокатлик фирмасининг адвокати Хамракулов Хамидулла Сайдалиевичга бош¬қарма томонидан 26.07.2013 йилда берилган ТN №001694 рақамли лицензиянинг амал қилиши ва 12.05.2014 йилда берилган 2942-сонли адвокатлик гувоҳномасининг амал қилиши ҳамда адвокатлик мақоми тугатилди.

* * *

Тошкент шаҳар адлия бош¬қармасининг 06.05.2016 йилдаги 135-ш/т-А-сонли буйруғига асосан Тошкент шаҳридаги “XIMOYA MANBAI” адвокатлар ҳайъати адвокати Абдисалиев Улугбек Киргизбаевич вафот этганлиги сабабли Тошкент вилоят адлия бош¬қармаси томонидан 15.06.2009 йилда берилган TS №000256 рақамли лицензиянинг амал қилиши ва адвокатлик мақоми тугатилди.

* * *

Тошкент шаҳар адлия бошқармасининг 10.05.2016 йилдаги 137-ш/т-А-сонли буйруғига асосан Тошкент шаҳридаги “QONUN VAKILI” адвокатлик фирмаси адвокати Атаходжаева Басима Каримовнага бошқарма томонидан 09.06.2015 йилда берилган адвокатлик мақоми адвокат томонидан уч ойдан ошмайдиган муддатда амалга ошириладиган бошқа адвокатлик тузилмаси ташкил этилгунига қадар ёхуд мавжуд адвокатлик тузилмаларидан бирига киргунига қадар бўлган давргача тўхтатилди.

* * *

Тошкент шаҳар адлия бош¬қармасининг 11.05.2016 йилдаги 140-ш/т-А-сонли буйруғига асосан Тошкент шаҳридаги “FEMIDA-HIMOYA” адвокатлар ҳайъати адвокати Имамов Абдурашит Абдуганиевичга бошқарма томонидан 05.06.2013 йилда берилган адвокатлик мақоми адвокат томонидан уч ойдан ошмайдиган муддатда амалга ошириладиган бошқа адвокатлик тузилмаси ташкил этилгунига қадар ёхуд мавжуд адвокатлик тузилмаларидан бирига киргунига қадар бўлган давргача тўхтатилди.

* * *

Олий Малака комиссиясининг 06.05.2016 йилдаги 2-сонли баённомаси ва Тошкент шаҳар адлия бошқармасининг 12.05.2016 йилдаги 142-ш/т-А-сонли буйруғига асосан бошқарманинг 2015 йил 8 сентябрдаги 358-ш/т-А-сонли буйруғининг “OLMAZOR ADVOKATLARI” адвокатлар ҳайъати адвокати Усмонов Зафаржон Махаммадалиевичга бошқарма томонидан 08.06.2009 йилда берилган TN-000646 сонли адвокат мақомини олиш ҳуқуқини берувчи лицензиянинг амал қилиши ва адвокатлик мақоми тугатилган қисмига ўзгартириш киритилиб, Усмонов Зафаржон Махаммадалиевичга бошқарма томонидан 08.06.2009 йилда берилган TN-000646 сонли адвокат мақомини олиш ҳуқуқини берувчи лицензиянинг амал қилиши ва адвокатлик мақоми 6 ой муддатга тўхтатилди.  


Рўйҳатга қайтиш