Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

АДВОКАТУРА ЭЪЛОНЛАРИ

Ўзбекистон Республикасининг “Адвокатура тўғрисида”ги Қонуни 16-моддаси ва Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 9 мартдаги 60-сон қарори билан тасдиқланган “Адвокатлик фаолиятини лицензиялаш тўғрисида”ги Низомнинг 27-банди, шунингдек, “Адвокатлик гувоҳномаси ва адвокатларнинг давлат реестрларини юритиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 18-банди ҳамда Сурхондарё вилоят адлия бошқармасининг 2016 йил 14 июндаги 105-ум-сонли буйруғига асосан Термиз шаҳридаги “Рузибой Ибрагимов” адвокатлик фирмаси адвокати Ибрагимов Рузибой Ибрагимович вафот этганлиги сабабли унинг номига бошқарма томонидан 2009 йил 8 июнда берилган SU 000006-рақамли адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензиянинг амал қилиши ва адвокатлик мақоми тугатилди.

* * * *

Самарқанд вилоят адлия бош­қармасининг 2016 йил 3 июндаги 223-ум-сонли буйруғига асосан Ургут туманидаги “KAFOLAT” адвокатлик бюросининг адвокати Артиков Насимжон Аминовичнинг адвокатлик мақоми Ўзбекистон Республикасининг “Адвокатура тўғрисида”ги Қонуни 131-моддасига асосан (адвокат томонидан уч ойдан ошмайдиган муддатда амалга ошириладиган бош­қа адвокатлик тузилмаси ташкил этилгунига қадар ёхуд мавжуд адвокатлик тузилмаларидан бирига киргунга қадар бўлган давр­гача) тўхтатилди.

* * * *

Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатасининг Тошкент вилоят ҳудудий бошқармаси ҳузуридаги Малака комиссиясининг 2016 йил 9 июндаги 4-сон қарори ва Тошкент вилоят адлия бошқармасининг 2016 йил 14 июндаги 56-А-ум-сонли буйруғига асосан Буриева Шахло Уктамовнага бошқарма томонидан 2014 йил 17 июлда берилган адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи ТS №000425 рақамли лицензия ҳамда унинг адвокат мақоми 2016 йил 9 июндан 2016 йил 9 октябрга қадар 4 ой муддатга тўхтатилди.

* * * *

Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатасининг Тошкент вилоят ҳудудий бошқармаси ҳузуридаги Малака комиссиясининг 2016 йил 9 июндаги 4-сон қарори ва Тошкент вилоят адлия бошқармасининг 2016 йил 14 июндаги 55-А-ум-сонли буйруғига асосан Абдирахманова Мухабат Абдукадировнага бошқарма томонидан 2009 йил 26 майда берилган адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи ТS №000096 рақамли лицензия ҳамда унинг адвокат мақоми 2016 йил 9 июндан 2016 йил 9 октябрга қадар 4 ой муддатга тўхтатилди.

* * * *

Наманган вилоят адлия бошқармасининг 2016 йил 10 июндаги 151-ум-сонли буйруғига асосан “Адолат қўрғони” адвокатлар ҳайъати адвокати Абдуллаева Мусахон Ирисбековнага 2009 йил 8 майда берилган NA 000011-сонли адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензиянинг амал қилиши ҳамда адвокатлик мақоми “Адвокатура тўғрисида”ги Қонуннинг 15-моддасига асосан у айбланувчи тариқасида жалб этилган пайтдан бошлаб ва суд ҳукми қонуний кучга киргунига қадар ёхуд реабилитация қилувчи асосларга биноан уни жиноий жавобгарликдан озод этиш тўғрисида қарор қабул қилингунига қадар бўлган давргача тўхтатилди.


Рўйҳатга қайтиш