Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

АДВОКАТУРА ЭЪЛОНЛАРИ

Олий малака комиссиясининг 06.05.2016 йилдаги 2-баённомаси ва Тошкент шаҳар адлия бошқармасининг 12.05.2016 йилдаги 142-ш/т-А-сонли буйруғига асосан Адвокатлар палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси ҳузуридаги Малака комиссиясининг 2016 йил 25 февралдаги 2-сонли қарорининг “ADOLAT-RAHMON” адвокатлик фирмаси адвокати Эшов Рахмат Уринбаевичга нисбатан қабул қилинган “огоҳлантириш” интизомий жазо чораси ўзгартирилиб, Эшов Рахмат Уринбаевичга бошқарма томонидан 05.06.2009 йилда берилган TN 000593 сонли адвокат мақомини олиш ҳуқуқини берувчи лицензиянинг амал қилиши ва адвокатлик мақоми тугатилди.

* * *

Олий малака комиссиясининг 06.05.2016 йилдаги 2-баённомаси ва Тошкент шаҳар адлия бошқармасининг 12.05.2016 йилдаги 142-ш/т-А-сонли буйруғига асосан Адвокатлар палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси ҳузуридаги Малака комиссиясининг 2016 йил 25 февралдаги 2-сонли қарорининг “ADOLAT-RAHMON” адвокатлик фирмаси адвокати Хайруллаев Абдисаметга нисбатан қабул қилинган “огоҳлантириш” интизомий жазо чораси ўзгартирилиб, Хайруллаев Абдисаметга бошқарма томонидан 05.06.2009 йилда берилган TN 000623 сонли адвокат мақомини олиш ҳуқуқини берувчи лицензиянинг амал қилиши ва адвокатлик мақоми 6 ой муддатга тўхтатилди.

* * *

Аризасига ва Тошкент шаҳар адлия бошқармасининг 12.05.2016 йилдаги 143-ш/т-А-сонли буйруғига асосан Тошкент шаҳридаги “DEFENCE AND VIKTORIA” адвокатлик фирмасининг адвокати Набераев Азиз Файёзовичга бошқарма томонидан 27.08.2013 йилда берилган ТN №001704 рақамли лицензиянинг амал қилиши ва 10.10.2013 йилда берилган 2752-сонли адвокатлик гувоҳномасининг амал қилиши ҳамда адвокатлик мақоми тугатилди.

* * *

Тошкент шаҳар адлия бошқармасининг 12.05.2016 йилдаги 145-ш/т-А-сонли буйруғига асосан Тошкент шаҳридаги “POYTAXT” адвокатлар ҳайъати адвокати Гудков Георгий Владимировичга бошқарма томонидан 22.07.2009 йилда берилган адвокатлик мақоми адвокат томонидан уч ойдан ошмайдиган муддатда амалга ошириладиган бошқа адвокатлик тузилмаси ташкил этилгунига қадар ёхуд мавжуд адвокатлик тузилмаларидан бирига киргунига қадар бўлган давргача тўхтатилди.

* * *

Тошкент шаҳар адлия бошқармасининг 12.05.2016 йилдаги 146-ш/т-А-сонли буйруғига асосан Тошкент шаҳридаги “AL-SIT HUQUQ” адвокатлар ҳайъатининг адвокати Kambarov Adxamjon Inomovichга нисбатан суднинг уни жиноят содир этишда айбдор деб топиш ҳақидаги айблов ҳукми қонуний кучга кирганлиги сабабли унга 24.02.2015 йилда берилган ТN №001887 сонли адвокат мақомини олиш ҳуқуқини берувчи лицензиянинг ва 02.07.2015 йилда берилган 3370-сонли адвокатлик гувоҳномасининг амал қилиши ҳамда адвокатлик мақоми тугатилди.

* * *

Тошкент шаҳар “ODIL KUCH” адвокатлик бюроси адвокати Ким Давид Дмитриевичга 22.11.2012 йилда берилган TN №001617 сонли лицензиянинг амал қилиши бошқарманинг 12.05.2016 йилдаги 147-ш/т-А-сонли буйруғига биноан суд ҳукми қонуний кучга киргунга қадар ёхуд реабилитация қилувчи асосларга биноан уни жиноий жавобгарликдан озод этиш тўғрисидаги қарор қабул қилингунга қадар тўхтатилди.

* * *

Тошкент шаҳридаги “YUNUSOBOD ADVOKATLARI” адвокатлар ҳайъати адвокати Рўзимуродов Баҳриддин Турдимуродовичга 27.07.2015 йилда берилган TN №001943 сонли лицензиянинг амал қилиши бошқарманинг 17.05.2016 йилдаги 150-ш/т-А-сонли буйруғига биноан суд ҳукми қонуний кучга киргунга қадар ёхуд реабилитация қилувчи асосларга биноан уни жиноий жавобгарликдан озод этиш тўғрисидаги қарор қабул қилингунга қадар тўхтатилди.

* * *

Тошкент шаҳар адлия бошқармасининг 17.05.2016 йилдаги 151-ш/т-А-сонли буйруғига асосан Тошкент шаҳридаги “MF-KRONOS” адвокатлик фирмаси адвокати Шерматов Фозлиддин Шакарбаевичга бошқарма томонидан 17.02.2016 йилда берилган адвокатлик мақоми адвокат томонидан уч ойдан ошмайдиган муддатда амалга ошириладиган бошқа адвокатлик тузилмаси ташкил этилгунига қадар ёхуд мавжуд адвокатлик тузилмаларидан бирига киргунига қадар бўлган давргача тўхтатилди.

* * *

Аризасига ва Тошкент шаҳар адлия бошқармасининг 18.05.2016 йилдаги 152-ш/т-А-сонли буйруғига асосан Тошкент шаҳридаги “PRIVILEGIUM” адвокатлар ҳайъатининг адвокати Файзурахманов Ирик Муллахматовичга бошқарма томонидан 01.06.2009 йилда берилган ТN №000120 рақамли лицензиянинг амал қилиши ва 15.07.2009 йилда берилган 861-сонли адвокатлик гувоҳномасининг амал қилиши ҳамда адвокатлик мақоми тугатилди.

* * *

Тошкент шаҳридаги “ADVOKAT-KAFOLAT” адвокатлик бюроси адвокати Kuyliyeva Salima Xasanovnaга 24.09.2014 йилда берилган TN №001828 сонли лицензиянинг амал қилиши бошқарманинг 18.05.2016 йилдаги 153-ш/т-А-сонли буйруғига биноан суд ҳукми қонуний кучга киргунга қадар ёхуд реабилитация қилувчи асосларга биноан уни жиноий жавобгарликдан озод этиш тўғрисидаги қарор қабул қилингунга қадар тўхтатилди.

Қашқадарё вилоят адлия бошқармасининг 2016 йил 9 июндаги 128-ум-сонли буйруғига асосан Қарши шаҳридаги “Мадад маслаҳатчи” адвокатлар ҳайъати адвокати Суюнов Бердиёр Махмудовичга бошқарма томонидан 2009 йил 19 июнда берилган KS 000034-рақамли адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензия ҳамда 21-сонли адвокатлик гувоҳномасининг амал қилиши ва адвокатлик мақоми тугатилди.

* * *

Ўзбекистон Республикасининг “Адвокатура тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ ҳамда Бухоро вилоят адлия бошқармасининг 2016 йил 10 июндаги 202-ум-сонли буйруғига асосан адвокат Ражабов Саматқул Тангри ўғлига бош­қарма томонидан 2009 йил 4 июнда берилган адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи BH №000123-сонли лицензиянинг амал қилиши ва бошқарманинг 2011 йил 14 декабрдаги буйруғига асосан адвокатлик мақоми (адвокатлик гувоҳномаси №206, 14.12.2011 й.) тугатилди.

* * *

Самарқанд вилоят адлия бошқармасининг 2016 йил 10 июндаги 233-ум-сонли буйруғига асосан Самарқанд шаҳридаги "AMAN" адвокатлар ҳайъати ва адвокат Гиясов Хамза Музаффарович ўртасида тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинганлиги сабабли Ўзбекистон Республикасининг "Адвокатура тўғрисида"ги Қонуни 131-моддасига асосан (адвокат томонидан уч ойдан ошмайдиган муддатда амалга ошириладиган бошқа адвокатлик тузилмаси ташкил этилгунига қадар ёхуд мавжуд адвокатлик тузилмаларидан бирига киргунга қадар бўлган давргача) унинг адвокатлик мақоми тўхтатилди.

* * *

Қашқадарё вилоят адлия бош­қармасининг 2016 йил 9 июндаги 128-ум-сонли буйруғига асосан Қарши шаҳридаги “Мадад маслаҳатчи” адвокатлар ҳайъати адвокати Суюнов Бердиёр Махмудовичга бошқарма томонидан 2009 йил 19 июнда берилган KS 000034-рақамли адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензия ҳамда 21-сонли адвокатлик гувоҳномасининг амал қилиши ва адвокатлик мақоми тугатилди.

* * *

Самарқанд вилоят адлия бошқармасининг 2016 йил 15 июндаги 244-ум-сонли буйруғига асосан Самарқанд шаҳридаги “DJAVADOV X.A” адвокатлар ҳайъатининг адвокати Ортиқова Олия Отақуловна номига бошқарма томонидан 2009 йил 8 июнда берилган SA 000054-сонли адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензиянинг амал қилиши ва адвокатлик мақоми тугатилди.

* * *

Самарқанд вилоят адлия бошқармасининг 2016 йил 15 июндаги 247-ум-сонли буйруғига асосан Самарқанд шаҳридаги “SAMARQAND QONUN USTUVORLIGI” адвокатлар ҳайъатининг адвокати Хаитов Бахтиёр Зокирович номига бошқарма томонидан 2014 йил 28 майда берилган SA 000450-сонли адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензиянинг амал қилиши ва унинг адвокатлик мақоми тикланди.

* * *

Сирдарё вилоят адлия бошқармасининг 2016 йил 24 июндаги буйруғига асосан “EGIDA HUQUQ” адвокатлик фирмасининг адвокати Наркузиев Рахманберди Шербаевичга 2014 йил 21 майда берилган SI 000144 рақамли адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензиянинг амал қилиши ва адвокат мақоми тугатилди.

* * *

Жиззах вилоят адлия бошқармасининг 2016 йил 3 июндаги 25-А-сонли буйруғига асосан Дўстлик туманидаги “Femida siymosi” адвокатлик бюроси тугатилиб давлат реестридан чиқарилди ҳамда адлия бошқармаси томонидан 2009 йил 10 сентябрда берилган адвокатлик тузилмасининг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги GZ 000021 рақамли гувоҳноманинг амал қилиши тугатилди.

* * *

Ўзбекистон Республикасининг “Адвокатура тўғрисида”ги Қонуни 131-моддасига мувофиқ “DOMINANT TRUST” адвокатлик бюроси адвокати Урумбаев Руслан Рустамовичга вазирлик томонидан 2014 йил 4 мартда берилган QR №000162-сонли адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензия ва адвокатлик мақомининг амал қилиши Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирининг 2016 йил 3 июндаги 165-ум-сонли буйруғига асосан вақтинча тўхтатилди.

* * *

Ўзбекистон Республикасининг “Адвокатура тўғрисида”ги Қонуни 16-моддасига асосан “Аймурат Балтабаев” адвокатлик бюроси адвокати Балтабаев Аймурат Балтабаевичга вазирлик томонидан 2009 йил 15 июнда берилган QR №000038-сонли адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензия ва адвокатлик мақомининг амал қилиши Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирининг 2016 йил 7 июндаги 166-ум-сонли буйруғига асосан тугатилди.

* * *

Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси Фарғона вилоят ҳудудий бошқармаси ҳузуридаги Малака комиссиясининг 2016 йил 7 июндаги 03-сонли қарорига ҳамда Фарғона вилоят адлия бошқармасининг 2016 йил 7 июндаги 216-ум-сонли буйруғига асосан Фарғона шаҳридаги “Фар одил инсон ҳимоячиси” адвокатлар ҳайъати адвокати Исраилова Хавасхон Камиловнанинг лицензиясининг амал қилиши (лицензия 07.07.2010 йил FE №000184, адвокатлик гувоҳномаси №195, 16.07.2010 й.) ва адвокат мақоми 6 ой муддатга тўхтатилди. 


Рўйҳатга қайтиш