Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

АДВОКАТУРА ЭЪЛОНЛАРИ

Тошкент шаҳар адлия бошқармасининг 27.06.2016 йилдаги 200-ш/т-А-сонли буйруғига асосан Тошкент шаҳридаги “SHAYHONTOHUR HUQUQIY HIMOYA” адвокатлик фирмаси адвокати Иминов Темур Мўминович вафот этганлиги сабабли бошқарма томонидан 11.06.2009 йилда берилган TN №000875 рақамли лицензиянинг амал қилиши ва адвокатлик мақоми тугатилди.

* * *

Малака комиссиясининг 28.06.2016 йилдаги 6-сон қарори ва Тошкент шаҳар адлия бошқармасининг 30.06.2016 йилдаги 202-ш/т-А-сонли буйруғига асосан “HAMZA ADVOKATLARI” адвокатлар ҳайъати адвокати Пискентбаева Клара Тагаймуратовнага бошқарма томонидан 02.06.2009 йилда берилган TN-000233 сонли адвокат мақомини олиш ҳуқуқини берувчи лицензия­нинг ва 10.07.2009 йилда берилган 718-сонли адвокатлик гувоҳномасининг амал қилиши ҳамда адвокатлик мақоми тугатилди.

* * *

Малака комиссиясининг 28.06.2016 йилдаги 6-сон қарори ва Тошкент шаҳар адлия бошқармасининг 30.06.2016 йилдаги 202-ш/т-А-сонли буйруғига асосан “ARBITRIUM LIBERUM” адвокатлар ҳайъати адвокати Худайбердиева Мухтабар Мансуровнага бошқарма томонидан 03.06.2009 йилда берилган TN-000296 сонли адвокат мақомини олиш ҳуқуқини берувчи лицензия­нинг ва 30.06.2009 йилда берилган 136-сонли адвокатлик гувоҳномасининг амал қилиши ҳамда адвокатлик мақоми тугатилди.

* * *

Тошкент шаҳар “HAQIQAT HIMOYACHILAR HAY‘ATI” адвокатлар ҳайъати адвокати Бегматов Эркин Ахунжановичга 24.06.2009 йилда берилган TN №001067 сонли лицензиянинг амал қилиши бошқарманинг 23.06.2016 йилдаги 193-ш/т-А-сонли буйруғига биноан суд ҳукми қонуний кучга киргунга қадар ёхуд реабилитация қилувчи асосларга биноан уни жиноий жавобгарликдан озод этиш тўғрисидаги қарор қабул қилингунга қадар тўхтатилди.

* * *

Аризасига ва Тошкент шаҳар адлия бошқармасининг 23.06.2016 йилдаги 197-ш/т-А-сонли буйруғига асосан Тошкент шаҳридаги “NORTON LEGAL” адвокатлик фирмасининг адвокати Мататова Любовь Викторовнага бош­қарма томонидан 05.06.2009 йилда берилган ТN №000556 рақамли лицензиянинг амал қилиши ва 09.04.2012 йилда берилган 2185-сонли адвокатлик гувоҳномасининг амал қилиши ҳамда адвокатлик мақоми тугатилди.

* * *

Аризасига ва Тошкент шаҳар адлия бошқармасининг 23.06.2016 йилдаги 198-ш/т-А-сонли буйруғига асосан Тошкент шаҳридаги “SURXON HUQUQ HIMOYA” адвокатлик бюросининг адвокати Мингбоев Исматилло Болтабаевичга бошқарма томонидан 24.06.2013 йилда берилган ТN №001675 рақамли лицензиянинг амал қилиши ва 19.09.2014 йилда берилган 3055-сонли адвокатлик гувоҳномасининг амал қилиши ҳамда адвокатлик мақоми тугатилди.

* * *

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг 2009 йил 31 мартдаги 85-мҳ-сон буйруғи билан тасдиқланган “Адвокатлик гувоҳномаси ва адвокатларнинг давлат реестрларини юритиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 15-бандига асосан Андижон шаҳридаги “Андижон” адвокатлар ҳайъати адвокати Мамадалиева Инобатхонга (25.02.2011 йилда берилган AN 000181-сонли лицензия эгаси) тегишли бўлган Андижон вилоят адлия бошқармаси томонидан 2011 йил 27 апрелда берилган 248-сонли адвокатлик гувоҳномаси йўқолганлиги муносабати билан ҳақиқий эмас деб топилсин.

* * *

Бухоро вилоят адлия бошқармасининг 2016 йил 7 июлдаги 240-ум-сонли буйруғига асосан “Адвокатура тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига мувофиқ Шукуллаев Қандиёрнинг “Консул” адвокатлик бюросини ихтиёрий тугатиши муносабати билан у бошқа адвокатлик тузилмаси ташкил этгунига қадар ёки мавжуд адвокатлик тузилмаларидан бирига киргунига қадар уч ойдан ошмайдиган муддатга адвокатлик мақоми (адвокатлик гувоҳномаси №032, 25.06.2009 й.) тўхтатилганлиги маълум қилинади.

* * *

Самарқанд вилоят адлия бошқармасининг 2016 йил 2 июлдаги 270-ум-сонли буйруғига асосан Самарқанд шаҳридаги “EVICSIYA QOMUS” адвокатлар ҳайъати ва адвокат Сатторов Мехриддин Мухторович ўртасида тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинганлиги сабабли Ўзбекистон Республикасининг “Адвокатура тўғрисида”ги Қонуни 131-моддасига асосан (адвокат томонидан уч ойдан ошмайдиган муддатда амалга ошириладиган бошқа адвокатлик тузилмаси ташкил этилгунига қадар ёхуд мавжуд адвокатлик тузилмаларидан бирига киргунга қадар бўлган давргача) унинг адвокатлик мақоми тўхтатилди.

* * *

Наманган вилоят адлия бошқармасининг 2016 йил 4 июлдаги 171-ум-сонли буйруғига асосан “INTERNATIONAL ADVOKATES” адвокатлар ҳайъати адвокати Абдуллаев Суҳбатилло Халилжановичга 2015 йил 24 июнда берилган NA №000209-сонли адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензиянинг амал қилиши ҳамда адвокатлик мақоми олти ой муддатга ва “SOLIDARITY” адвокатлар ҳайъати адвокати Шодмонов Хомиджон Отажоновичга 2009 йил 8 майда берилган NA №000057-сонли адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензиянинг амал қилиши ҳамда адвокатлик мақоми икки ой муддатга тўхтатилди.

* * *

Наманган вилоят адлия бошқармасининг 2016 йил 4 июлдаги 172-ум-сонли буйруғига асосан “ATTORNEY ELITE” адвокатлик фирмаси адвокати Насиров Давронбек Кадиржановичга 2015 йил 24 июнда берилган NA 000203-сонли адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензия­нинг амал қилиши ҳамда адвокатлик мақоми тугатилди.



Рўйҳатга қайтиш