Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

АДВОКАТУРА ЭЪЛОНЛАРИ

Ўзбекистон Республикасининг “Адвокатура тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ Бухоро вилоят адлия бошқармаси томонидан адвокат Qobilov O`tkir Bafoyevich (Қобилов Ўткир Бафоевич)га “Бухоро” адвокатлар ҳайъати муассислари таркибига кириши муносабати билан бошқарманинг 2016 йил 20 июлдаги буйруғига асосан адвокатлик мақоми (адвокатлик гувоҳномаси №294, 20.07.2016 й.) берилди.

* * * *

Фуқаро Тажимурод Астановнинг аризасига асосан Тошкент вилоят адлия бошқармасининг 2016 йил 14 июлдаги 65-А-ум-сонли буйруғига асосан Бекобод шаҳрида жойлашган “PO’LAT” адвокатлик бюросининг адвокати Тажимурод Астановга 2009 йил 26 майда берилган адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи TS №000082 рақамли лицензиянинг амал қилиши ва 2009 йил 30 июнда берилган 1018-сонли адвокатлик гувоҳномасининг амал қилиши ҳамда адвокат мақоми тугатилди.

* * * *

Адвокат мақомини тўхтатиб туриш учун асос бўлган ҳоллар тугаганлиги сабабли Тошкент вилоят адлия бошқармасининг 2016 йил 11 июлдаги 62-А-ум-сонли буйруғига асосан Чирчиқ шаҳрида фаолият юритаётган “ADOLAT SALTANATI” адвокатлик бюросининг адвокати Насриддинов Асомиддин Мухиддиновичнинг адвокат мақоми тикланди.

* * * *

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 9 мартдаги 60-сонли қарори билан тасдиқланган “Адвокатлик тузилмаларини давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида”ги Низомнинг 28-банди ижросини таъминлаш мақсадида вазирликнинг 2016 йил 14 июлдаги 205-ум-сонли буйруғи билан Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлигидан 2009 йил 30 июнда 25-сон билан давлат рўйхатига олинган Чимбой тумани, Гагарин кўчаси, 5-уйда жойлашган “Аймурат Балтабаев” адвокатлик бюроси (STIR:207018740) давлат рўйхатидан чиқарилди.

* * * *

Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси ҳузуридаги Олий малака комиссиясининг 2016 йил 15 июлдаги 03-сонли қарорига ҳамда Фарғона вилоят адлия бошқармасининг 2016 йил 20 июлдаги 269-ум-сонли буйруғига асосан Қўқон шаҳридаги “Ҳақиқат тарафдори” адвокатлар ҳайъати адвокати Исақов Исломжон Собировичга берилган лицензиянинг амал қилиши (лицензия 05.06.2009 йил, FE №000120, адвокатлик гувоҳномаси №136, 08.01.2013 й.) ва адвокат мақоми 3 ой муддатга тўхтатилди.


Рўйҳатга қайтиш