Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

АДВОКАТУРА ЭЪЛОНЛАРИ

Тошкент шаҳар адлия бошқармасининг 25.08.2016 йилдаги 272-ш/т-А-сонли буйруғига асосан Тошкент шаҳридаги “HUQUQIY POZISIYA” адвокатлик фирмаси адвокати Masharipova Gulnora Rafilevnaга бошқарма томонидан 05.03.2016 йилда берилган адвокатлик мақоми адвокат томонидан уч ойдан ошмайдиган муддатда амалга ошириладиган бошқа адвокатлик тузилмаси ташкил этилгунига қадар ёхуд мавжуд адвокатлик тузилмаларидан бирига киргунига қадар бўлган давргача тўхтатилди.

* * * *

Тошкент шаҳар “CORRECTO LETRADO PRO” адвокатлик бюроси адвокати Атаходжаева Басима Каримовнага 25.05.2015 йилда берилган TN №001916 сонли лицензиянинг амал қилиши бошқарманинг 31.08.2016 йилдаги 275-ш/т-А-сонли буйруғига асосан суд ҳукми қонуний кучга киргунга қадар ёхуд реабилитация қилувчи асосларга биноан уни жиноий жавобгарликдан озод этиш тўғрисидаги қарор қабул қилингунга қадар тўхтатилди.

* * * *

Андижон вилоят адлия бошқармасининг 2016 йил 9 сентябрдаги 315-ум-сонли буйруғига асосан Андижон шаҳридаги “KONSALTING YURIDIK GLOBUS” адвокатлик фирмаси адвокатлари 2009 йил 1 июлда адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш учун берилган AN 000122 рақамли лицензия эгаси Камбаров Дилшодбек Гуламхайдаровичнинг, 2015 йил 26 мартда адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш учун берилган АN №000278 рақамли лицензия эгаси Исаев Адхамжон Ахмаджоновичнинг ва Андижон шаҳар “Логика-ҳуқуқ” адвокатлик фирмаси адвокати 2009 йил 29 майда адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш учун берилган АN №000044 рақамли лицензия эгаси Жўраев Азам Юлдашевичнинг адвокатлик мақоми ҳамда адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензияларининг амал қилиши тугатилди.

* * * *

Самарқанд вилоят адлия бошқармасининг 2016 йил 9 сентябрдаги 357-ум-сонли буйруғига асосан Пайариқ туманидаги “YULDUZ” адвокатлик фирмаси ва адвокат Усманов Абдурахим ўртасида тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинганлиги сабабли Ўзбекистон Республикасининг “Адвокатура тўғрисида”ги Қонуни 131-моддасига асосан (адвокат томонидан уч ойдан ошмайдиган муддатда амалга ошириладиган бошқа адвокатлик тузилмаси ташкил этилгунига қадар ёхуд мавжуд адвокатлик тузилмаларидан бирига киргунга қадар бўлган давр­гача) унинг адвокатлик мақоми тўхтатилди.


Рўйҳатга қайтиш