Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

АДВОКАТУРА ЭЪЛОНЛАРИ

Жиззах вилоят адлия бошқармасининг 2016 йил 20 сентябрдаги 37-А-сонли буйруғига асосан Жиззах шаҳридаги “KAFOLAT” адвокатлар ҳайъати адвокати Машарипов Бахтиёр Ачиловичга 2010 йил 28 октябрда берилган SI 000113-сонли лицензиянинг амал қилиши 2016 йилнинг 20 сентябридан тикланди.

* * *

Жиззах вилоят адлия бошқармасининг 2016 йил 23 сентябрдаги 38-А-сонли буйруғига асосан Жиззах шаҳридаги “Malakali himoya” адвокатлар ҳайъати адвокати Намиров Нурбулан Раимовичга 2012 йил 25 декабрда берилган GZ 000116-сонли адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензия ҳамда 2013 йил 16 январда берилган 157-сонли адвокатлик гувоҳномасининг амал қилиши тугатилди.

* * *

Сирдарё вилоят адлия бошқармасининг 2016 йил 21 сентябрдаги 156-ум-сонли буйруғига асосан Шир Венерага бошқарма томонидан 2009 йил 25 майда берилган SI 000003 рақамли адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензиянинг амал қилиши ва адвокат мақоми тикланди.

* * *

Бухоро вилоят адлия бошқармаси томонидан “Адвокатура тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига мувофиқ адвокат Maxkamova Maxbuba Rustamovna (Махкамова Махбуба Рустамовна)га “Аср ҳимояси” адвокатлик фирмаси таъсисчилари таркибига кириши муносабати билан Бухоро вилоят длия бошқармасининг 2016 йил 30 сентябрдаги буйруғига асосан адвокатлик мақоми (адвокатлик гувоҳномаси №298, 30.09.2016 й.) берилди.

* * *

Қўқон шаҳридаги “Т.Мавлянбекова” адвокатлик фирмаси адвокати бўлган Мухторова Санобархон Хасановна (лицензия 03.06.2009 йил, FE №000034, адвокатлик гувоҳномаси №025, 22.06.2009 йил) адвокатлик тузилмасидан чиққанлиги сабабли Ўзбекистон Республикасининг “Адвокатура тўғрисида”ги Қонуни 131-моддаси, 1-қисмининг 6-бандига ҳамда Фарғона вилоят адлия бошқармасининг 2016 йил 26 сентябрдаги 375-ум-сонли буйруғига асосан адвокат мақоми уч ойдан ошмайдиган муддатда амалга ошириладиган бошқа адвокатлик тузилмаси ташкил этгунига қадар ёхуд мавжуд адвокатлик тузилмаларидан бирига киргунига қадар бўлган давргача тўхтатилди.

* * *

Самарқанд вилоят адлия бошқармасининг 2016 йил 26 сентябрдаги 364-ум-сонли буйруғига асосан Самарқанд шаҳридаги “AMAN” адвокатлар ҳайъатининг адвокати Исмайилов Абдимумин Жумакулович адвокатлик мақоми тўхтатиб турилган 3 ой давомида адвокатлик фаолиятига киришмаганлиги сабабли унинг номига бошқарма томонидан 2011 йил 13 майда берилган SA 000366-сонли адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензиянинг амал қилиши ва адвокатлик мақоми тугатилди.

* * *

Самарқанд вилоят адлия бошқармасининг 2016 йил 26 сентябрдаги 365-ум-сонли буйруғига асосан Самарқанд шаҳридаги “BOG‘ISHAMOL HAQIQATI” адвокатлик фирмаси ва адвокат Репинина Елизавета Ивановна ўртасида тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинганлиги сабабли Ўзбекистон Республикасининг “Адвокатура тўғрисида”ги Қонуни 131-моддасига асосан (адвокат томонидан уч ойдан ошмайдиган муддатда амалга ошириладиган бошқа адвокатлик тузилмаси ташкил этилгунига қадар ёхуд мавжуд адвокатлик тузилмаларидан бирига киргунга қадар бўлган давргача) унинг адвокатлик мақоми тўхтатилди.

* * *

Самарқанд вилоят адлия бошқармасининг 2016 йил 27 сентябрдаги 367-ум-сонли буйруғига асосан Самарқанд шаҳридаги “SAMARQAND QONUN USTUVORLIGI” адвокатлар ҳайъати ва адвокат Рахматов Аббос Авазбекович ўртасида тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинганлиги сабабли Ўзбекистон Республикасининг “Адвокатура тўғрисида”ги Қонуни 131-моддасига асосан (адвокат томонидан уч ойдан ошмайдиган муддатда амалга ошириладиган бошқа адвокатлик тузилмаси ташкил этилгунига қадар ёхуд мавжуд адвокатлик тузилмаларидан бирига киргунга қадар бўлган давргача) унинг адвокатлик мақоми тўхтатилди.

Самарқанд вилоят адлия бошқармасининг 2016 йил 4 октябрдаги 373-ум-сонли буйруғига асосан Самарқанд шаҳридаги “EVICSIYA QOMUS” адвокатлар ҳайъатининг адвокати Сатторов Мехриддин Мухторович адвокатлик мақоми тўхтатиб турилган 3 ой давомида адвокатлик фаолиятига киришмаганлиги сабабли унинг номига бошқарма томонидан 2016 йил 25 февралда берилган SA 000499-сонли адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензиянинг амал қилиши ва адвокатлик мақоми тугатилди.

* * *

Сирдарё вилоят адлия бошқармасининг 2016 йил 11 октябрдаги буйруғига асосан “ADVOKAT MAXAMEDOV” адвокатлик бюроси адвокати Махамедов Баходир Эсиргапович жиноят ишида айбдор деб топилганлиги сабабли Тошкент шаҳар адлия бошқармаси томонидан 2012 йил 23 октябрда берилган TN 001602 рақамли адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензиянинг амал қилиши ва адвокат мақоми суд ҳукми қонуний кучга киргунга қадар ёхуд реабилитация қилувчи асосларга биноан уни жиноий жавобгарликдан озод этиш тўғрисида қарор қабул қилингунга қадар тўхтатилди.

* * *

Ўзбекистон Республикасининг “Адвокатура тўғрисида”ги Қонуни 16-моддаси, 1-қисми, 12-бандига асосан Фарғона вилоят адлия бошқармасининг 2016 йил 29 сентябрдаги 380-ум-сонли буйруғига асосан Фарғона шаҳридаги “Ҳимоя­дасиз” адвокатлик ҳайъати адвокати бўлган Комилов Абдусатор Кахоровичнинг (лицензия 03.06.2009 йил, FE №000045, адвокатлик гувоҳномаси №076, 25.06.2009 й.) адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензия ва адвокат мақоми 2016 йилнинг 27 сентябридан тугатилди.

* * *

Тошкент вилоят адлия бошқармасининг 2016 йил 14 сентябрдаги 78-А-ум-сонли буйруғига асосан Янгийўл туманида жойлашган “XOLISONA-HUQUQ” адвокатлик бюроси адвокати Аидаров Камбарга бошқарма томонидан 2011 йил 21 октябрда берилган адвокатлик тузилмасининг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги TS №000114 рақамли гувоҳномасининг амал қилиши тугатилди ҳамда адвокатлик тузилмаси давлат реестридан чиқарилди.

* * *

Ўзбекистон Республикасининг “Адвокатура тўғрисида”ги Қонуни 16-моддаси, 1-қисми, 12-бандига асосан Фарғона вилоят адлия бошқармасининг 2016 йил 14 сентябрдаги 360-ум-сонли буйруғига асосан Фарғона шаҳридаги “Фар­ғона ҳақиқати” адвокатлик фирмаси адвокати Дадабоев Абдувахоб Рузалиевичнинг (лицензия 03.06.2009 йил, FE №000029, адвокатлик гувоҳномаси №039, 23.06.2009 й.) адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензияси ва адвокат мақоми жорий йилнинг 14 сентябридан тугатилди.

* * *

Тошкент вилоят адлия бошқармасининг 2016 йил 14 сентябрдаги 76-А-ум-сонли буйруғига асосан Янгийўл туманида жойлашган “FEMIDA” адвокатлик бюроси адвокати Нигматуллаев Евгений Нурджановичга бошқарма томонидан 2009 йил 25 июнда берилган адвокатлик тузилмасининг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги TS №000019 рақамли гувоҳномасининг амал қилиши тугатилди ҳамда адвокатлик тузилмаси давлат реестридан чиқарилди.

* * *

Ўзбекистон Республикасининг “Адвокатура тўғрисида”ги Қонуни 16-моддаси ва Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 9 мартдаги 60-сон қарори билан тасдиқланган “Адвокатлик фаолиятини лицензиялаш тўғрисида”ги Низомнинг 27-банди, шунингдек, “Адвокатлик гувоҳномаси ва адвокатларнинг давлат реестрларини юритиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 18-банди ҳамда Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси Сурхондарё вилоят ҳудудий бошқармаси ҳузуридаги малака комиссиясининг 2016 йил 16 август­даги 5-сон қарорига асосан, Сариосиё туманидаги “Сурхон Мезони” адвокатлик фирмаси адвокати Мўминов Жўрага Сурхондарё вилоят адлия бош­қармаси томонидан 2009 йил 16 июнда берилган SU 000063-рақамли адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензиянинг амал қилиши ва адвокатлик мақоми Сурхондарё вилоят адлия бошқармасининг 2016 йил 13 сентябрдаги 148-ум-сонли буйруғига асосан тугатилди.

* * *

Малака комиссиясининг 25.08.2016 йилдаги 8-сон қарори ва Тошкент шаҳар адлия бошқармасининг 31.08.2016 йилдаги 281-ш/т-А-сонли буйруғига асосан “IPSO JURE” адвокатлик фирмаси адвокати Иминахунов Рустамбек Асанахуновичга Андижон вилоят адлия бошқармаси томонидан 18.01.2010 йилда берилган АN-000154 сонли адвокат мақомини олиш ҳуқуқини берувчи лицензиянинг ва Тошкент шаҳар адлия бошқармаси томонидан 12.02.2010 йилда берилган 1431-сонли адвокатлик гувоҳномасининг амал қилиши ҳамда адвокатлик мақоми тугатилди.

* * *

Тошкент шаҳар адлия бошқармасининг 04.09.2016 йилдаги 282-ш/т-А-сонли буйруғига асосан Тошкент шаҳридаги “URI КОМ” адвокатлик фирмаси адвокати Ахмедов Шерзод Сафаровичга бошқарма томонидан 16.07.2015 йилда берилган адвокатлик мақоми адвокат томонидан уч ойдан ошмайдиган муддатда амалга ошириладиган бошқа адвокатлик тузилмаси ташкил этгунига қадар ёхуд мавжуд адвокатлик тузилмаларидан бирига киргунига қадар бўлган давргача тўхтатилди.

* * *

Тошкент шаҳар адлия бошқармасининг 08.09.2016 йилдаги 287-ш/т-А-сонли буйруғига асосан Тошкент шаҳридаги “FEMIDA–TRUST” адвокатлик фирмасининг адвокати Джалалова Феруза Иномжоновна адвокатлик фаолияти билан бирга олиб бориб бўлмайдиган доимий лавозимга тайинланганлиги сабабли адвокатлик мақоми амалдаги “Адвокатура тўғрисида”ги Қонуннинг 131-моддасига биноан мазкур иш даврига тўхтатилди.

* * *

Тошкент шаҳар адлия бошқармасининг 08.09.2016 йилдаги 288-ш/т-А-сонли буйруғига асосан Тошкент шаҳридаги “YAKKASAROY ADVOKATLAR KOLLEGIYASI” адвокатлар ҳайъати адвокати Yarasheva Moxira Pardayevnaга бошқарма томонидан 15.05.2015 йилда берилган адвокатлик мақоми адвокат томонидан уч ойдан ошмайдиган муддатда амалга ошириладиган бошқа адвокатлик тузилмаси ташкил этгунига қадар ёхуд мавжуд адвокатлик тузилмаларидан бирига киргунига қадар бўлган давргача тўхтатилди


Рўйҳатга қайтиш