Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

АДВОКАТУРА ЭЪЛОНЛАРИ

Фарғона вилоят адлия бошқармасининг 2016 йил 19 октябрдаги 418-ум-сонли буйруғига асосан Фарғона шаҳридаги “Фар одил инсон ҳимоячиси” адвокатлар ҳайъати адвокати Исроилова Хавасхон Камиловнанинг (лицензия 07.07.2010 йил, FE №000184, адвокатлик гувоҳномаси №195, 16.07.2010 й.) адвокатлик мақоми 2016 йил 7 октябрдан тикланди.

***

Ўзбекистон Республикасининг “Адвокатура тўғрисида”ги Қонуни 131-моддасига мувофиқ “KUSH ADILLIKTE” адвокатлар ҳайъати адвокати Аллабергенова Нилуфар Реимбаевнага вазирлик томонидан 2016 йил 18 февралда берилган QR №000190-сонли адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензияси ва адвокатлик мақомининг амал қилиши Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирининг 2016 йил 2 ноябрдаги 303-ум-сонли буйруғига асосан вақтинча тўхтатилди.

***

Ўзбекистон Республикасининг “Адвокатура тўғрисида”ги Қонуни 16-моддасига асосан “NIZAM USTINLIGI” адвокатлар ҳайъати адвокати Курбанова Марат Торебаевичга вазирлик томонидан 2009 йил 15 июнда берилган QR №000012-сонли адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензияси ва адвокатлик мақомининг амал қилиши Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирининг 2016 йил 2 ноябрдаги 302-ум-сонли буйруғига асосан тугатилди.

***

Қашқадарё вилоят адлия бошқармасининг 2016 йил 27 октябрдаги буйруғига асосан Қарши шаҳридаги “Соҳибқирон издошлари ҳимояси” адвокатлик фирмаси адвокати Умаров Дилшод Буриевичга бошқарма томонидан 2010 йил 26 февралда берилган KS 000129-рақамли адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензия ва адвокатлик мақоми ҳамда 300-сонли адвокатлик гувоҳномасининг амал қилиши тикланди.

***

Қўқон шаҳридаги “Ҳақиқат тарафдори” адвокатлик ҳайъати адвокати бўлган Хўжамкулов Алишер Муродхўжа ўғли (лицензия 03.07.2013 йил, FE №000246, адвокатлик гувоҳномаси №295, 13.09.2013 йил) адвокатлик тузилмасидан чиққанлиги сабабли Ўзбекистон Республикасининг “Адвокатура тўғрисида”ги Қонуни 131-моддаси, 1-қисмининг 6-бандига ҳамда Фарғона вилоят адлия бошқармасининг 2016 йил 2 ноябрдаги 460-ум-сонли буйруғига асосан адвокат мақоми уч ойдан ошмайдиган муддатда амалга ошириладиган бошқа адвокатлик тузилмаси ташкил этгунига қадар ёхуд мавжуд адвокатлик тузилмаларидан бирига киргунига қадар бўлган давргача тўхтатилди. 


Рўйҳатга қайтиш