Боғланиш

Телефон
(+998 65) 223-78-51

Электрон манзил
buxoro@adliya.uz

Ҳабарни юбориш
Ишонч телефони 1008

Бухоро вилояти адлия бошқармаси бошлиғи

Очилов Тулкин Ражаббоевич

Телефон:
(0-365) 223-21-20

чоршанба куни соат 8.00дан 12.00гача

1977 йил 12январда Бухоро вилояти Жондор туманида туғилган. Маълумоти – олий, ҳуқуқшунос. 1998 йил Тошкент давлат шарқшунослик институтини,2003 йил Тошкент давлат юридик институтини, 2005 йил Тошкент давлат юридик институтини (магистратура) тамомлаган.

Меҳнат фаолиятини 1998 йилда “Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги корхоналарини қайта тузиш” лойиҳасини амалга ошириш агентлиги мониторинг бўлими етакчи мутахассиси лавозимидан бошлаган. 1999-2001 йилларда Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси Халқаро алоқалар бўлими 1-тоифали мутахассиси, 2006 йил январь-март ойларида “Ўзстандарт” агентлиги Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш илмий-тадқиқот институти юрист маслаҳатчиси, ходимлар бўлими бошлиғи, 2006-2008 йилларда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юристлар малакасини ошириш маркази бўлим бошлиғи, 2008-2012 йилларда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Кадрлар бошқармаси етакчи маслаҳатчиси, бош маслаҳатчиси, бўлим бошлиғи, 2012-2014 йилларда Бухоро вилоят адлия бошқармаси бошлиғи ўринбосари, 2014-2017 йилларда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Кадрлар бошқармасининг бошлиғилавозимларида ишлаган.

Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 30.08.2017 йилдаги 398-шт-сон буйруғи билан Т.Очилов Бухоро вилояти адлия бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланган.

Должностные обязанности...

Бухоро вилояти адлия бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари

Рахматов Анвар Исмоилович

Телефон:
(0-365) 223-21-20

сешанба - пайшанба кунлари соат 8.00дан 12.00 гача

1982 йил 23 сентябрда Бухоро вилояти Ромитан туманида туғилган. Маълумоти — олий, ҳуқуқшунос.

2003 йил Тошкент давлат юридик институтини, 2009 йил Бухоро давлат университетини, 2010 йил Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги давлат ва жамият қурилиш академиясини тамомлаган.

Меҳнат фаолиятини 2003 йил Когон шаҳар марказий касалхонаси ҳуқуқшуноси лавозимидан бошлаган. 2004 йил-Деҳқон ва фермер хўжаликлари уюшмаси Бухоро вилоят вакиллиги ҳуқуқшуноси, 2004–2005 йилларда Бухоро вилоят адлия бошқармаси Ҳуқуқий маърифат тарғиботи бўйича етакчи маслаҳатчиси, 2005–2006 йилларда Бухоро вилоят адлия бошқармаси Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлими катта маслаҳатчиси, бўлим бошлиғи, 2006–2010 йилларда Адлия вазирлиги ҳузуридаги Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг амалга оширилиши устидан мониторинг қилиш маркази етакчи маслаҳатчиси, бош маслаҳатчиси, 2010–2011 йилларда Навоий вилоят адлия бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари, 2011 йилда Адлия вазирлиги Қонунчиликка риоя этилиши устидан назорат қилиш бошқармаси Давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятида қонунчиликка риоя этлиши устидан назорат қилиш бошқармаси бошлиғи, 2011–2013 йилларда Адлия вазирлиги Қонунчиликка риоя этилиши устидан назорат қилиш бошқармаси Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари фаолиятида қонунчиликка риоя этилиши устидан назорат қилиш бошқармаси бошлиғи лавозимларида ишлаган.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг 2013 йил 28 августдаги буйруғи билан А.Рахматов Бухоро вилояти адлия бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланган.

Должностные обязанности

Бухоро вилояти адлия бошқармаси бошлиғининг ўринбосари

Рўзиев Анвар Султонович

Телефон:
(0-365) 223-77-17

душанба - жума кунлари соат 8.00дан 2.00гача

1981 йил 29 октябрда Бухоро вилояти Ромитан туманида туғилган. Маълумоти — олий, ҳуқуқшунос. 2003 йилда Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган.

Меҳнат фаолиятини 2003 йилда Тошкент юридик коллежи ўқитувчиси лавозимидан бошлаган. 2004–2005 йилларда Ўзбекистон Республикаси адлия вазирлиги Ҳуқуқий тарғибот ва ҳуқуқий таълим бошқармаси катта маслаҳатчиси, 2005–2006 йилларда Ўзбекистон Республикаси адлия вазирлиги Ҳуқуқий тарғибот ва ҳуқуқий таълим бошқармаси бош маслаҳатчиси, 2006–2008 йилларда Ўзбекистон Республикаси адлия вазирлиги Жамоат бирлашмалари ва диний ташкилотларни рўйхатга олиш бошқармаси бош маслаҳатчиси, 2008–2010 йилларда Ўзбекистон Республикаси адлия вазирлиги Жамоат бирлашмалари ва диний ташкилотларни рўйхатга олиш бошқармаси сектор мудири, 2010–2011 йилларда Бухоро вилояти адлия бошқармаси бошлиғининг ўринбосари лавозимларида фаолият кўрсатган.

2011–2013 йилларда Бухоро вилояти адлия бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида меҳнат қилган. 2013–2014 йилларда Навоий вилоят адлия бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари, 2014 йил 17 октябрдан Навоий вилоят адлия бошқармаси бошлиғи лавозимларида фаолият юритган.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг 2017 йил 6 февралдаги буйруғига асосан Бухоро вилояти адлия бошқармаси бошлиғининг ўринбосари этиб тайинланган.

Должностные обязанности