Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Бухоро вилояти адлия бошқармаси томонидан 2016 йил 9 ойи давомида амалга оширилган ишлар юзасидан

М А Ъ Л У М О Т

Вилоят адлия бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, Ҳукумат қарорлари ижросини таъминлаш, қонунчилик ижодкорлиги ва ҳуқуқни қўллаш соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга оширилишини таъминлаш, жамиятда ҳуқуқий онг, ҳуқуқий маданиятни оширишга ва қонунчиликни мустаҳкамлашга йўналтирилган ҳуқуқий тарғибот бўйича давлат органлари фаолиятини ҳамда нотариат, адвокатура, ФҲДЁ органлари фаолиятини мувофиқлаштириш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишни таъминлаш, тадбиркорлар ва хусусий мулк эгаларининг қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга йўналтирилган самарали механизмлардан фойдаланиш, хўжалик юритувчи субъектларда шартномавий-ҳуқуқий ишларни яхшилаш, бу соҳадаги ишларни доимий таҳлил қилиш тизими йўлга қўйилиб, бир қатор ишлар амалга оширилди.

I. Мурожаатларни кўриб чиқиш натижалари бўйича:

Бухоро вилоят адлия бошқармасига 2016 йил 9 ойи давомида жами 535 та (117 та тадбиркорлик субъектлари ва хорижий инвестицияларни ҳуқуқий ҳимоя қилиш соҳаси фаолиятига оид, 73 та шартномавий муносабатларга оид, 219 та инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишга оид, 112 та нотариат, ФҲДЁ, адвокатура фаолиятига оид, 14 та бошқа соҳаларда) ариза ва шикоятлар келиб тушган.

Келиб тушган мурожаатларнинг 402 таси ҳал этилган бўлиб, шундан 181 та мурожаат ёки 45 фоизи қаноатлантирилган.

Тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида ҳал этилган мурожаатларнинг 37 фоизи (35 та), шартномавий муносабатларга оид мурожаатларнинг 60 фоизи (41 та), инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги мурожаатларнинг 47 фоизи (55 та) важлар ўз тасдиғини топганлиги сабабли қаноатлантирилган.

Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларига жиддий эътибор қаратилиб, уларни ўз вақтида ва сифатли ўрганиб чиқиш чоралари кўрилиб, такрорий мурожаатларни олдини олиш мақсадида мурожаатларни муаллиф иштирокида ўз жойида кўриб чиқиш юзасидан амалий чора-тадбирлар кўрилди.

Тадбиркорлик субъектлари ва хорижий инвестицияларни ҳуқуқий ҳимоя қилиш бўлими томонидан “Нур гул мега трейд” МЧЖ рахбари Ф.Зариповнинг Жондор туман ҳокимлигига қурилишга рухсат беришни сўраб қилинган мурожаатига жавоб ололмаётганлигидан норози бўлиб ёзган мурожаати ўрганиб чиқилди.

Мурожаатни ўрганиш жараёнида, “Нур гул мега трейд” МЧЖ рахбари Ф.Зариповнинг 2016 йил 14 январдаги 2-сонли мурожаати туман ҳокимлигида 21 январда юр-43-сон билан кирим қилиниб, туман ҳокимлиги томонидан мурожаатга ўрганиш кунига қадар жавоб хати юборилмаганлиги аниқланди.

Аниқланган қонунбузилиш ҳолати юзасидан туман ҳокимлиги мутахассиси И.Юсуповга нисбатан 2016 йил 10 августда Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 43-моддаси билан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома расмийлаштирилиб, Жиноят ишлари бўйича Жондор туман судига юборилди.

Суднинг 23.08.2016 йилдаги қарорига асосан И.Юсуповга нисбатан энг кам ойлик иш ҳаққининг бир баравари, яъни 130.240 сўм миқдори маъмурий жарима қўлланилган.

Шунингдек, Жондор туман ҳокимлиги томонидан мурожаат муаллифига белгиланган тартибда жавоб хати берилган.

Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлими томонидан Бухоро вилоят адлия бошқармасига Бухоро туман “Юринболо” ҚФЙ “Юринболо” қишлоғида яшовчи фуқаро Ҳ.Аллаева Бухоро туман “Юринболо” қишлоқ врачлик пункти раҳбари томонидан унинг розилигисиз иш ставкаси қисқартирилганлигидан норози бўлиб ёзган мурожаати ўрганиб чиқилди.

Мурожаатни ўрганиш давомида “Юринболо” қишлоқ врачлик пунктининг 02.01.2016 йилдаги 6-сонли буйруғига асосан фуқаро Ҳ.Аллаева 1 (ставка) ҳисса пункт дояси вазифаcида ишлаб келганлиги, қишлоқ врачлик пункти мудирасининг 01.04.2016 йилдаги 27-сонли буйруғига асосан ундан розилик хати олинмасдан 0.25 (ставка) иш бирлиги олинганлиги ҳамда ўрганиш кунига қадар буйруқ билан танишмаганлиги аниқланган ҳамда вилоят адлия бошқармасининг аралашувига асосан Бухоро туман “Юринболо” ҚВП мудирасининг 22.06.2016 йилдаги 54-сонли буйруғига асосан фуқаро Ҳ.Аллаевага 0.25 ҳисса доя вазифаси қўшиб берилди.

Шунингдек, Бухоро вилоят адлия бошқармаси томонидан жорий йилнинг 22 июнь куни Бухоро туман “Юринболо” ҚВП мансабдор шахслари томонидан меҳнат қонунчилигига риоя қилинмаганлиги ҳолатига қонуний баҳо бериш мақсадида Бухоро вилоят Меҳнат бош бошқармасига таклиф киритилиб, “Юринболо” ҚВП ходимлар нозири Р.Равшанова МЖтКнинг 49-моддасига асосан жавобгарликка тортилган.

Бундан ташқари, Бухоро туман тиббиёт бирлашмасига жорий йилнинг 22 июнь куни қонунбузилиш ҳолатлари, унинг келиб чиқиш сабаблари ва шарт-шароитларини бартараф этиш юзасидан тақдимнома киритилиб, мазкур тақдимномага асосан “Юринболо” ҚВП мудираси С.Бозорова интизомий жавобгарликга тортилиб, “Ҳайфсан” чораси кўлланилган ва ФИБ Бухоро туманлараро судига жорий йилнинг 5 август куни “Юринболо” ҚВП мудираси С.Бозорова томонидан фуқарога нисбатан етказилган маънавий зарарни ундириш тўғрисида даъво аризаси киритилиб ушбу даъво аризаси суд томонидан қаноатлантирилди.

Шартномавий-ҳуқуқий ишларни назорат қилиш бўлими томонидан Бухоро шаҳрида яшовчи фуқаро М.Ашуровнинг Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига АТБ “Инфинбанк” Бухоро вилоят филиали томонидан аукцион савдоларида қатнашиш учун тўланган пул маблағи тўлиқ қайтариб берилмаётганлигидан норози бўлиб қилган мурожаати юзасидан Марказий банк Бухоро вилоят бош бошқармасига сўров хати юборилди.

Мазкур сўров хатига асосан Марказий банк мутахассислари томонидан мурожаат ўрганиб чиқилиб, АТБ “Инфинбанк” Бухоро вилоят филиали томонидан фуқаро М.Ашуровга аукцион савдоларида қатнашиш учун тўланган пул маблағи тўлиқ қайтариб берилди ҳамда мурожаатда кўрсатиб ўтилган важлар қаноатлантирилди.

Шунингдек, фуқаро М.Ашуров Бухоро вилоят адлия бошқармасига қайта мурожаат қилиб мурожаатида кўрсатилган важлар қаноатлантирилганлигини, банк ходимларига нисбатан ҳеч қандай эътирози йўқлигини билдирди.

Бундан ташқари, Бухоро туманидаги “Руслан Жавохирбек” фермер хўжалиги раҳбари Р.Рахимовнинг фермер хўжалигига тегишли бўлган ер майдонларидан фуқаро Т.Жўраев ноқонуний фойдаланиб келганлиги ва ноқонуний қурилиш ишларини амалга оширганлиги, туман ҳокимлиги мансабдор шахсларининг эътиборсизлиги оқибатида 2015-2016 йилларда ер майдонига ноқонуний ер солиғи ҳисобланганлигидан норози бўлиб Бухоро вилоят адлия бошқармасига ёзган шикояти ўрганиб чиқилди. Ўрганиш жараёнида аниқланган қонунбузилишлар юзасидан Бухоро туман ҳокимлигига аниқланган қонунбузилишларни бартараф этиш ҳамда келгусида шу каби камчиликларга йўл қўймаслик тўғрисида 05.07.2016 йилда 20-11/349/3-сонли тақдимнома киритилди.

Мазкур таъсир чораси асосида Бухоро туман ҳокимлиги томонидан туман ҳокимининг 2013 йил 21 февраль кунидаги 137-сонли қарори бекор қилиниб мурожаат қаноатлантирилди.

II. Ишонч телефонларига келиб тушган мурожаатларни кўриб чиқиш натижалари бўйича:

Бухоро вилоят адлия бошқармасининг “Ишонч телефони”га (1008) 2016 йил 9 ойи давомида жами 61 та (тадбиркорликка оид 23 та, шартномавий муносабатларга оид 8 та, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасиги оид 25 та) мурожаатлар келиб тушган.

“Ишонч телефони”га келиб тушган мурожаатларнинг 26 таси ёки 46 фоизи қаноатлантирилиб, 22 таси бўйича ҳуқуқий тушунтириш берилган.

Бошқарманинг барча бўлимлари томонидан “Ишонч телефони”га келиб тушган мурожаатларда келтирилган ҳар бир важларнинг қаноатлантириш даражасига алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда.

Жумладан, Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлими томонидан фуқаро М.Ўринованинг “Бухоротумангаз” филиали ходимлари томонидан нореал қарздорлик ҳисобланганлигидан норози бўлиб ишонч телефонига қилган мурожаати ўрганиб чиқилди.

Мурожаатни ўрганиш жараёнида, фуқаро М.Ўринованинг хонадонига “Бухоротумангаз” филиали ходимлари томонидан асоссиз қарздорлик ҳисобланганлиги аниқланди.

Бухоро вилоят адлия бошқармаси ходимларининг аралашуви билан фуқаронинг важлари тўлиқ қаноатлантирилиб, асоссиз ҳисобланган қарздорлик бартараф этилди ҳамда бу тўғрисида фуқаро 2016 йил 6 май куни 25/11-сонли хат орқали маълум қилинган.

Тадбиркорлик субеъктлари ва хорижий инвестицияларни ҳуқуқий ҳимоя қилиш бўлими томонидан Бухоро шаҳрида фаолият кўрсатаётган хусусий тадбиркор Ф.Бафоевнинг турар жойни нотурар жой тоифасига ўтказишда амалий ёрдам беришни сўраб қилган мурожаати ўрганиб чиқилди.

Мурожаатни ўрганиш жараёнида Бухоро шаҳар архитектура ва қурилиш бошқармасининг 2016 йил 04 майдаги 29-сонли хатига кўра, Бухоро шаҳар Навоий шох кўчаси 25-уй 34-хонадонни даволаш маскани сифатида нотурар жойга қайта ихтисослаштириш Санпиннинг 0292-11/2 пункти талабларига жавоб бермаганлиги сабабли мурожаат қаноатлантирилмасдан қолдирилганлиги аниқланди.

Олиб борилган ўрганишлар натижасида Бухоро шаҳар ДСЭНМнинг 20 май 2016 йилдаги 08-1025-сонли хатига кўра, мазкур турар жой объекти ўрганиб чиқилиб, амалдаги 0292-11, 0253-08-Санпин ва М талаблари асосида амбулатор тартибда тиббий хизмат кўрсатиш биноси сифатида лойихалаб, лойиҳа асосида қайта таъмирлаб, кириш йўлаги томонидан эшикни олиб турар жойнинг орқа томонидан мижозларни қабул қилишни ўрнатгандан сўнг амбулатор тартибда ихтисослаштиришга эътироз билдирилмасликни маълум қилган.

Бухоро шаҳар архитектура ва қурилиш бошқармаси томонидан мазкур уй турар жой тоифасидан нотурар жой тоифасига ўтказиш тўғрисида тегишли ташкилотлар билан биргаликда хулосага келиниб, нотурар уй-жой тоифасига ўтказиш тўғрисида 25 май 2016 йил 52-сонли хулоса берилган ва Бухоро шаҳар ҳокимининг ушбу турар жойни нотурар жой тоифасига ўтказиш тўғрисида 26 май 2016 йилда 873-сонли қарори қабул қилиниб, мурожаат муаллифининг талаби қаноатлантирилди.

Шунингдек, Шартномавий-ҳуқуқий ишларни назорат қилиш бўлими томонидан Олот туманидаги “Прим чори” фермер хўжалиги раҳбари Ш.Чориев контрактация шартномасига асосан “Қоракўлдонмаҳсулотлари” АЖ томонидан 2016 йил ҳосилидан топширилган ғалла пули тўлаб берилмаётганлигидан норози бўлиб вилоят адлия бошқармасининг “ишонч телефони”га қилган мурожаати ўрганиб чиқилди.

Ўрганиш натижасида ҳақиқатдан ҳам “Прим чори” фермер хўжалиги билан “Қоракўлдонмаҳсулотлари” АЖ ўртасида 2015 йил 3 сентябрда “Давлат эҳтиёжлари учун бошоқли дон харид қилиш бўйича” 202-сонли контрактация шартномаси тузилганлиги, мазкур тузилган контрактация шартномасига асосан фермер хўжалиги томонидан шартномада белгиланган миқдорда дон маҳсулотлари топширилган бўлсада, жамият томонидан контрактация шартномасида кўрсатилган муддатда фермер хўжалиги томонидан топширилган маҳсулот учун якуний ҳисоб китоблар қилинмаганлиги аниқланди.

Ушбу ҳолат юзасидан Бухоро вилоят хўжалик судига 09.09.2016 йилда фермер хўжалигига тўланмай қолган 5 590 820 сўм пул маблағини ундириб бериш юзасидан 20-11/47/11-сонли даъво аризаси киритилди. Мазкур даъво аризаси хўжалик суди томонидан кўриб чиқилмоқда.

III. Бошқарма томонидан жойларда ўтказилган ўрганишлар ва қўлланилган таъсир чоралари бўйича:

Вилоят адлия бошқармаси томонидан тадбиркорлар, хорижий инвестициялар ва хорижий инвестиция иштирокидаги корхоналар, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишга ҳамда шартномавий муносабатларга оид қонун ҳужжатларига риоя қилинишини яхшилаш мақсадида белгиланган иш режага асосан доимий равишда жойларда ўрганишлар ўтказиб келинмоқда.

Хусусан, 2016 йил 9 ойи давомида жойларда ўтказилган ўрганишлар давомида жами 37 926 та қонунбузилиш ҳолатлари аниқланди. Қонунбузилишларнинг 5 608 таси тадбиркорлик субъектлари ва хорижий инвестицияларни ҳуқуқий ҳимоя қилиш соҳасида, 25 508 таси шартномавий-ҳуқуқий ишларни назорат қилиш соҳасида, 5 673 таси инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, 829 таси жамоат, нодавлат нотижорат ва диний ташкилотлар ва 267 таси бошқа соҳаларда аниқланган.

Ўтказилган ўрганишлар ва мурожаатларни кўриб чиқиш натижалари бўйича қонунбузилишларни бартараф этиш юзасидан жами 352 та тақдимнома, маъмурий жавобгарликка тортиш юзасидан 112 та таклиф (шундан, тўғридан-тўғри расмийлаштирилиб, киритилган маъмурий баённомалар сони 70 та), жиноий жавобгарликка тортиш юзасидан 4 та таклиф ва 341 та огоҳнома киритилган.

Шундан, тадбиркорлик субъектлари ва хорижий инвестицияларни ҳуқуқий ҳимоя қилиш соҳасида 106 та, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида 65 та, шартномавий-ҳуқуқий ишларни назорат қилиш соҳасида 61 та, жамоат, нодавлат нотижорат ва диний ташкилотларни рўйхатга олиш соҳасида 69 та, бошқа соҳаларда 51 та тақдимномалар киритилган.

Киритилган тақдимномаларга асосан интизомий жавобгарликка тортилган шахслар сони 286 тани ташкил қилиб, шундан 5 таси вазифасидан озод қилинган. 101 та шахслар эса маъмурий жавобгарликка тортилган. Бугунги кунда қолдиқдаги 24 тақдимнома ва 11 та маъмурий таклифлар тегишли идоралар томонидан кўриб чиқилмоқда.

Тадбиркорлик субъектлари ва хорижий инвестицияларни ҳуқуқий ҳимоя қилиш бўлими томонидан Бухоро вилоят адлия бошқармасининг 2016 йил II ярим йиллик иш режаси III бўлим 13-банди ҳамда бошқарма бошлиғининг 2016 йил 20 июль кунидаги 260-ум-сонли буйруғига асосан Ромитан ва Пешку туман ҳокимликлари томонидан 2015 йил иккинчи ярим йиллик ва 2016 йилнинг ўрганиш кунига қадар қабул қилинган қарор, фармойиш ва хатларининг тадбиркорликка оид қонунчиликка мувофиқлиги ўрганиб чиқилди.

Ўрганиш якунига кўра аниқланган қонунбузилишларни бартараф этиш ва келгусида бундай камчиликларга йўл қўймаслик тўғрисида туман ҳокимликларига 2 та тақдимномалар киритилди.

Мазкур тақдимномаларга асосан туман ҳокимликлари томонидан қабул қилинган 18 та қарорлар қонунчиликка мувофиқлаштирилди ва 1 та қарор бекор қилинди. Шунингдек, қонунбузилишларга йўл қўйган туман ҳокимликларининг 2 нафар ходимларига нисбатан “Хайфсан” интизомий жазо чораси қўлланилди.

Шартномавий-ҳуқуқий ишларни назорат қилиш бўлими томонидан Бухоро вилоят адлия бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва вилоят адлия бошқармасининг 2016 йил II ярим йилликка мўлжалланган иш режаси ижросини таъминлаш мақсадида “Бухоро ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ, Бухоро, Вобкент, Ромитан, Пешкў, Шофиркон, Ғиждувон, Когон, Қоровулбозор, Жондор, Қоракўл, Олот туманлари ва Бухоро шаҳар электр таъминоти корхоналарининг фаолиятида шартномалар тузилиши ва бажарилишида қонун ҳужжатларига риоя этилиши аҳволи ўрганилди.

Аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан вилоят, туман (шаҳар) электр таъминоти корхоналарига жами 13 та тақдимномалар киритилди. Шунингдек, Бухоро, Когон, Шофиркон, Қоровулбозор ва Қоракўл туман электр таъминоти корхоналари масъул ходимларини маъмурий жавобгарликка тортиш бўйича баённомалар расмийлаштирилиб, кўриб чиқиш учун жиноят ишлари бўйича Бухоро, Когон, Шофиркон, Қоровулбозор ва Қоракўл туман судларига юборилди.

Бундан ташқари, Олот ва Пешкў туман электр таъминоти корхоналари масъул ходимлари томонидан йўл қўйилган дебиторлик қарздорликлари бўйича маъмурий жавобгарлик масаласини ҳал қилиш учун Олот ва Пешкў туман Давлат солиқ инспекцияларига маъмурий таклифлар киритилди.

Киритилган тақдимномаларга асосан туман (шаҳар) электр таъминоти корхоналарининг жами 12 нафар масъул ходимларига нисбатан “хайфсан” интизомий жазо чораси қўлланилди. Шунингдек, Бухоро, Когон, Шофиркон, Қоровулбозор ва Қоракўл туман электр таъминоти корхоналарининг жами 5 нафар маъсул ходимлари Жиноят ишлари бўйича тегишли туман судларининг  қарорларига мувофиқ маъмурий жаримага тортилди.

Жумладан, Қоракўл туман электр таъминоти корхонасида ўтказилган ўрганиш натижасида корхона бош муҳандиси М.Мирзаевга нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома расмийлаштирилиб Жиноят ишлари бўйича Қоракўл туман судига юборилди.

 Жиноят ишлари бўйича Қоракўл туман судининг 08.09.2016 йилдаги қарорига асосан М.Мирзаев энг кам ойлик иш ҳақининг етти баробари миқдорида жарима жазосига тортилган.

Олот ва Пешкў туман Давлат солиқ инспекцияларига киритилган маъмурий таклифлар инспекциялар томонидан кўриб чиқилмоқда.

Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлими томонидан Бухоро вилоят адлия бошқармасининг 2016 йил 2-ярим йиллик иш режаси ижросини таъминлаш мақсадида Бухоро шаҳар имконияти чекланганлар учун ихтисослаштирилган 27-сон мактаб интернатида, Бухоро шаҳар сколиоз билан касаллаган болалар учун ихтисослаштирилган санаторий турдаги 23-сон мактаб интернатда, Бухоро шаҳар 32 меҳрибонлик уйида, Ғиждувон туман 2-сон санатория турдаги ихтисослаштирилган давлат таълим мактаб интернатида, Бухоро шаҳар 24-сонли кўриш бўйича имконияти чекланган болалар учун ихтисослаштирилган давлат таълим муассасасида, Бухоро шаҳар Кар ва заиф эшитувчи болалар учун ихтисослаштирилган 123-сонли мактаб интернатида, Жондор туман 19-сон санатория турдаги ихтисослаштирилган давлат таълим мактаб интернати фаолиятида Ўзбекистон Республикаси “Таълим тўғрисидаги” қонуни, Мурожаатлар билан ишлаш ахволи, Меҳнат кодекси талабларига риоя этилиши, ҳамда ходимларни тиббий кўрикдан ўтишининг қонунийлиги аҳволи ўрганиб чикилди.

Ўрганиш натижалари бўйича аниқланган қонунбузилишларни бартараф этиш ва келгусида уларга йўл қўймаслик мақсадида Махсус мактаб интернатларга 7 та тақдимнома киритилди ҳамда меҳнатга оид қонун ҳужжатларига риоя этилмаганлик ҳолати юзасидан тегишли органларга 6 та маъмурий таклифлар киритилди.

Мазкур тақдимномаларнинг 2 таси ижроси таъминланиб, 2 нафар шахсга нисбатан “ҳайфсан” интизомий жазоси қўлланилган. Шунингдек, 2 нафар шахслар маъмурий жавобгарликка тортилди.

Қолган таъсир чоралари бугунги кунда кўриб чиқилмоқда.

IV. Бошқарма томонидан судларга киритилган даъво аризалар бўйича.

Бухоро вилоят адлия бошқармаси томонидан 2016 йил 9 ойи давомида тадбиркорлик субъектлари ва хорижий инвестициялар ҳамда фуқаролар манфаатини кўзлаб, уларнинг бузилган қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини тиклаш, моддий ва маънавий зарарларни ундириш тўғрисида судларга жами 1 млрд. 683 млн 906 минг сўмлик 312 та (тадбиркорлик субъектлари ва хорижий инвестицияларни ҳуқуқий ҳимоя қилиш соҳасида 11 млн 851 минг сўмлик 95 та, шартномавий-ҳуқуқий ишларни назорат қилиш соҳасида 1 млрд. 660 млн 376 минг сўмлик 175 та, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида 11 млн 667 минг сўмлик 36 та) даъво аризалари киритилган. Ҳисобот даври бошида 200 минг сўмлик 2 та даъво аризалари қолдиқ бўлиб ўтган.

Киритилган даъво аризаларнинг 33 млн 831 минг сўмлик 156 таси судлар томонидан қаноатлантирилган.

Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлими томонидан Бухоро вилоят адлия адлия бошқарма бошлиғининг 05.02.2016 йилдаги 48-ум-сонли буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида, Бухоро вилоят Маданият ва спорт ишлари бошқармаси ва унинг тизимидаги идораларда 2015 йил ва 2016 йилнинг 1-чорагида Ўзбекистон Республикаси “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги қонуни, мурожаатлар билан ишлаш аҳволи ҳамда Меҳнат кодексига риоя этилиши (ишга қабул қилиш, иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларни тўлаш, интизомий жавобгарликка тортиш, ишдан бўшатиш, меҳнат таътили бериш) қонунийлиги аҳволи ўрганилди.

Ўрганиш натижалари бўйича аниқланган қонунбузилишларни бартараф этиш ва келгусида уларга йўл қўймаслик мақсадида интернатларга 18 та тақдимнома киритилди ҳамда меҳнатга оид қонун ҳужжатларига риоя этилмаганлик ҳолати юзасидан тегишли органларга 16 та маъмурий таклифлар ҳамда судга 17 даъво аризалари киритилди.

Жумладан, Бухоро маданият коллежининг маданий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари Бердиев Фазлидин Носировичга хизмат сафари ўз вақтида тўланмаганлиги аниқланди ҳамда мазкур қонунбузилиш фуқаролик ишлари бўйича Бухоро туманлараро судининг 2016 йил 19 майдаги ҳал қилув қарорига асосан ўз тасдиғини топиб, фуқаро Ф.Бердиевга хизмат сафари харажатлари ундириб берилди.

Шунингдек, Бухоро вилоят адлия бошқармаси томонидан фуқаро Ф.Бердиевга етказилган маънавий зарарни ундириш бўйича ФИБ Бухоро туманлараро судига даъво аризаси киритилган.

Фуқаролик ишлари бўйича Бухоро туманлараро судининг ҳал қилув қарорига асосан Бухоро маданият коллежи директори Г.Ҳусеновадан Бухоро шахар “Сувобод” МФЙда яшовчи коллеж ходими Бердиев Фазлидин Носирович фойдасига 100.000 сўм маънавий зарар ундирилиши таъминланди.

Шартномавий-ҳуқуқий ишларни назорат қилиш бўлими томонидан вилоят адлия бошқармасининг 2016 йил II ярим йилликка мўлжалланган иш режаси ижросини таъминлаш мақсадида “Қоракўлдонмаҳсулотлари” АЖда ўтказилган ўрганиш якунларига кўра, 2016 йил ҳосили учун фермер хўжаликларидан контрактация шартномаларига асосан қабул қилиб олинган дон маҳсулотлари учун шартномада кўрсатилган муддатда ҳисоб-китоб қилинмаганлиги аниқланди.

Мазкур ҳолат юзасидан Бухоро вилоят адлия бошқармаси томонидан тўланмай қолган пул маблағларини фермер хўжаликларига ундириб бериш тўғрисида 30.09.2016 йилда Бухоро вилоят хўжалик судига 141 та, 1 609 675 579 сўмлик  даъво аризалари киритилди.

Жумладан, Қоракўл туманидаги “Олтин замонобод” фермер хўжалигининг 9 861 311 сўм асосий қарзи ва 1 499 646 сўм пеняси, “Қораун Камолбек” фермер хўжалигининг 5 879 287 сўм асосий қарзи ва 1 053 834 сўм пеняси, “Мироб замини” фермер хўжалигининг 5 700 190 сўм асосий қарзи ва 1 085 750 сўм пеняси “Қоракўлдонмаҳсулотлари” АЖдан фермер хўжаликлари фойдасига ундириб беришни сўраб Бухоро вилоят хўжалик судига даъво аризалари киритилди.

Ҳозирда мазкур даъво аризалари суд томонидан кўриб чиқилмоқда.  

Тадбиркорлик субъектлари ва хорижий инвестицияларни ҳуқуқий ҳимоя қилиш бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг 2016 йил 16 февралдаги 10/8-25/9-сонли топшириқ хати ижросини таъминлаш мақсадида 2016 йил январь ойида “Ягона дарча” марказлари орқали “Ўзбектелеком” АК Бухоро филиалига кўриб чиқиш учун юборилган хўжалик юритувчи субъектларнинг шу жумладан якка тартибдаги тадбиркорларнинг мурожаатлари таҳлил этилиб ўрганиб чиқилди.

Ўрганиш давомида Филиал томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 20 августда қабул қилинган 357-сонли Қарори талабларига риоя этилмаганлиги аниқланди.

Жумладан, Бухоро шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги “Ягона дарча” маркази томонидан 2016 йил 25 январь куни “Ўзбектелеком” АК Бухоро филиалига юборилган “Зебузар Омад Савдо” МЧЖ раҳбари Д.Худойбердиеванинг техник шарт беришни сўраб қилган мурожаати ўрганиб чиқилиб, филиалнинг 221-01-06/131-сонли жавоб хати 2016 йилнинг 29 январь куни (“Ягона дарча” марказига) юборилган. Мазкур қонунбузилиш ҳолати юзасидан И.Исроиловга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 2419-моддаси билан маъмурий иш расмийлаштирилиб кўриб чиқиш учун жиноят ишлари бўйича Бухоро шаҳар судига юборилган.

Жиноят ишлари бўйича Бухоро шаҳар судининг 2016 йил 22 мартдаги қарорига асосан И.Исроилов Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 2419-моддаси билан ҳуқуқбузарлик содир этганликда айбдор деб топилиб, Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 21-моддасини қўллаб огоҳлантирилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси талабларига асосан Бухоро филиали иш юритувчи инспектори И.Исроиловдан “Зебузар Омад Савдо” МЧЖ раҳбари Д.Худойбердиеванинг фойдасига 200.000 сўм маънавий зарар ундирилишини сўраб 22.09.2016 йилда Фуқаролик ишлари бўйича Бухоро туманлараро судига даъво аризаси киритилди.

Худди шундай, “Ўзбектелеком” АК Бухоро филиали иш юритувчи инспектори И.Исроиловдан “Орзуи Хомитжон ота” МЧЖ раҳбари Х.Саликов, “Progress Audit” МЧЖ раҳбари Х.Саликов, ЯТТ И.Камолов ҳамда Бухоро вилоят Давлат ветеренария бошқармаси бошлиғи О.Жўраевдан “Чорванасл” МЧЖ раҳбари Н.Собировларнинг фойдасига 200.000 сўмдан маънавий зарар ундирилишини таъминлаш мақсадида фуқаролик ишлари бўйича Бухоро туманлараро судига даъво аризаси киритилди.

Мазкур даъво аризалари бугунги кунда судлар томонидан кўриб чиқилмоқда.

V. Тадбиркорлар фаолиятини тиклаш бўйича:

Вилоят адлия бошқармаси бошлиғи томонидан 2015 йил 6 февраль куни тасдиқланган жадвалга асосан фаолият кўрсатмаётган тадбиркорлик субъектларини, шу жумладан хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарни тўлиқ инвентаризациядан ўтказиш ва улар фаолиятини тиклаш бўйича тегишли чораларни амалга ошириш мақсадида бошқарма масъул ходимлари вилоятнинг барча туман (шаҳар)ларига бириктирилган.

Ишчи гуруҳ томонидан туман (шаҳар)ларда фаолият юритаётган туман ҳокимлиги, солиқ, статистика, тижорат банклари, савдо-саноат палатаси ва бошқа тегишли идора вакилларидан иборат ишчи гуруҳлар билан ҳамкорликда ишлар ташкил этилиб, фаолият юритмаётган тадбиркорлик субъектларининг фаолият юритмаслик сабаблари ўрганилиб, фаолиятини тиклаш мумкин бўлган тадбиркорлик субъектларини фаолиятини тиклаш чоралари кўрилмоқда.

Тақдим этилган маълумотларга кўра 2016 йил 30 сентябрь ҳолатида вилоятда жами 15 808 та рўйхатга олинган тадбиркорлик субъектлари мавжуд бўлиб, шундан 1 069 та тадбиркорлик субъектлари маълум бир сабабларга кўра фаолият кўрсатмаётганлиги аниқланди.

Шунга кўра фаолият юритмаётган тадбиркорлик субъектлари билан учрашувлар ўтказилиб, фаолиятини тиклаш мумкин бўлган тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини тиклаш бўйича зарур чоралар белгиланди.

Шунингдек, фаолият юритмаётган тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини таҳлил қилиш ҳамда уларнинг фаолиятини тиклаш бўйича ваколат доирасида қонунчиликда белгиланган чораларни кўриш юзасидан туман (шаҳар) давлат солиқ инспекцияларига 5 та тақдимнома киритилди.

Адлия бошқармаси томонидан тегишли идоралар билан ҳамкорликда кўрилган чоралар ва берилган амалий ёрдам натижасида жорий йилнинг 30 сентябрь ҳолатида жами 43 та тадбиркорлик субъектларининг фаолияти тикланди.

Жумладан, адлия бошқармаси томонидан Бухоро вилоятининг Жондор туманидаги “Карим Файзи” хусусий корхонаси ўз фаолиятини тўхтатганлиги аниқланиб, туман ҳокимлиги ва тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда унга бозор ҳудудидан ижарага бино ажратилиши натижасида ушбу тадбиркорлик субъектининг фаолияти тикланишига эришилди.

VI. Назорат қилувчи органлар томонидан ўтказилган текширишлар бўйича:

2016 йилнинг 9 ойи давомида назорат қилувчи органларда ўтказилган ўрганишлар жараёнида жами 9 та ҳолатда текширишлар тартибини бузиш ҳолатлари, шунингдек, 4 та ноқонуний текширишлар аниқланган.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг 2016 йил 3 март кунидаги 1-10/12-268/8-сонли топшириқ хатига асосан текширишларни рўйхатга олиш китобининг электрон шаклини юритиш тартибига қатъий риоя этилишини таъминлаш мақсадида назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи ҳудудий комиссиялар билан ҳамкорликда тадбиркорлик субъектлари, шу жумладан хорижий инвесторлар ва хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарда ўтказилган текширишларда техник имконият мавжуд бўла туриб, китобнинг электрон шаклини тўлдирилмаганлик ҳолати ўрганилиб, аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан 3 нафар мансабдор шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 2412-моддаси билан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома расмийлаштирилиб, суд қарорларига асосан маъмурий жавобгарлик чоралари қўлланилган

Шунингдек, ўтказилган текширишлар натижаси бўйича тузилган далолатномаларни расмийлаштиришда аниқланган камчиликлар юзасидан тегишли назорат қилувчи органларга 3 та тақдимнома киритилиб, қонунбузилишларга йўл қўйган 2 нафар ходимнинг интизомий жавобгарлик масаласи ҳал этилган.

VII. Бошқарманинг юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказиш фаолияти бўйича.

Бошқарманинг юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказиш бўлими томонидан 2016 йил 9 ойлиги давомида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 24 майдаги “Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатига олиш ва ҳисобга қўйишнинг хабардор қилиш тартибини жорий этиш тўғрисида”ги ПҚ 357-сонли ва Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 20 августдаги 357-сонли қарорларига асосан 4 та қўшма корхона, 1 та юридик бирлашма ва 1 та солиқ маслаҳатчиси давлат рўйхатидан ўтказилди, 4 та қўшма, 3 хорижий корхона, 1 та бозор ҳамда 2 та ломбард ташкилоти таъсис ҳужжатларига киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар давлат рўйхатидан ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 15 майдаги ПФ-4725-сонли Фармони ижросини таъминлаш мақсадида 2016 йил 1 январидан бошлаб вилоятнинг туман (шаҳар)ларида “Ягона дарча” марказлари ташкил этилиб фаолияти бошланди.

Ташкил этилган “ягона дарча” марказларини аризачиларга қулай бўлган жойларга барча муҳандислик коммуникация электр ва сув таъминоти, телефон алоқаси ва бошқаларга уланиши ҳамда тайёр ҳолда бўлиши таъминланди.

Туман (шаҳар)лардаги Давлат хизмати кўрсатадиган ва унда иштирок этадиган ташкилотлар идоралараро электрон ҳамкорлик тизимига уланди.

“Ягона дарча” марказлари орқали давлат хизматлари кўрсатиш жараёнида ахборотларни ўзаро ахборот ҳамкорлиги йўли билан, шу жумладан электрон тарзда мустақил равишда олинишини ташкил этиш мақсадида тегишли идораларни ягона тизимга уланиши таъминланиши юзасидан архитектура, кадастр, табиатни муҳофаза қилиш ва бошқа 25 дан ортиқ идоралар ходимлари буйруқ билан масъул этиб тайинланган ҳамда улар электрон рақамли имзолар билан таъминланди.

Вилоят туман (шаҳар) лардаги “ягона дарча” марказлари ҳамда давлат хизматлари кўрсатадиган идораларда интернетнинг уланиш тезлиги 2 мегабит/секундга етказилиши таъминланди.

“Ягона дарча” маркази ходимлигига 157 нафар захирадаги номзод билан суҳбат ўтказилиб, шундан 121 нафар номзодлар “ягона дарча” маркази раҳбари ва ходими лавозимига тавсия этилиб, тегишли тартибда буйруқлар чиқарилиши таъминланди.

Туман шаҳар аҳолиси ва тадбиркорлар сонидан келиб чиқиб зарур штат бирлиги сони 109 нафар этиб белгиланди. Ҳозирда туман (шаҳар) “Ягона дарча” марказларидаги вакант жойларни тўлдириш чоралари кўрилмоқда.

Марказлар 286 та ташкилий техника ва компьютер ускуналари ҳамда 501 та мебел жиҳозлари билан таъминланди.

Ушбу Қарорнинг 8-бандига асосан “ягона дарча” марказлари ва давлат хизматларини кўрсатадиган ташкилотлар учун информацион хавфсизлик талаблари ўрнатилди.

Жорий йилнинг 1 январидан 30 сентябрь кунига қадар жами 4747 та давлат хизматлари “Ягона дарча” марказлари орқали амалга оширилган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 14 декабрдаги 358-сон қарори билан тасдиқланган “Тадбиркорлик субъектларига “ягона дарча” тамойили бўйича давлат хизматлари кўрсатиш ягона марказлари фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисида”ги Низомга асосан марказ биносида тўловларни қабул қилиш бўйича банк кассалари жойлаштирилиши таъминланди.

Шунингдек, марказларда ахборот стендлари ташкил этилиб, стендларда “Ягона дарча” марказлари орқали кўрсатиладиган давлат хизматлари паспортлари, “Ягона дарча” марказининг ва Интернет тармоғидаги Ягона порталнинг почта манзили, давлат божи, йиғим ва бошқа тўловларни тўлаш учун банк реквизитлари, ҳужжатлар рўйхати, шунингдек давлат хизматлари олиш учун зарур бўлган ҳужжатларнинг намунавий шакллари ва бланкаларини тўлдириш тартиби каби маълумотлар акс эттирилган.

Бундан ташқари, барча туман (шаҳар) “Ягона дарча” марказларига (аризачиларга) ахборот ёрдами кўрсатиш, шу жумладан давлат хизматлари кўрсатиш тартиби ва муддатлари тўғрисида бепул консультациялар берилиши тўғрисида хатлар киритилиб, ҳозирги кунга қадар тадбиркорлик субъектларига 1491 та бепул консультациялар берилиб, услубий кўмак кўрсатилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг 2016 йил 29 июлдаги 8/10-1693/2-сонли хатига асосан жорий йилнинг август ойида Когон шаҳар “Ягона дарча” марказида, сентябрь ойида Қоровулбозор туман “Ягона дарча” марказида рейд текшируви ўтказилди. Рейд текширувида аниқланган қонунбузилишларни бартараф этиш юзасидан 2 та тақдимнома киритилган. Мазкур тақдимноларга асосан 1 нафар ходимга “ҳайфсан” интизомий жазо чораси қўлланилди ва 1 та тақдимнома бугунги кунда ижро қилинмоқда.

VIII. Бошқарманинг Жамоат, нодавлат нотижорат ва диний ташкилотлар бўлими фаолияти бўйича.

Бошқарманинг Жамоат, нодавлат нотижорат ва диний ташкилотлар бўлими томонидан 2016 йилнинг 9 ойи давомида нодавлат нотижорат ташкилотларни рўйхатга олиш бўйича жами 95 та ариза (2 та ариза ҳисобот даври бошидан қолдиқ бўлиб ўтган) кўриб чиқилди. Ушбу аризалардан 62 таси қаноатлантирилди, 33 таси рад қилинди ҳамда 2 таси кўриб чиқилмоқда. Мазкур аризаларга асосан 40 та нодавлат нотижорат ташкилоти давлат рўйхатига, 6 та қайта давлат рўйхатига ва 2 та ҳисоб ва 14 та қайта ҳисоб рўйхатига олинди.

Бошқарма томонидан 2016 йилнинг 9 ойи давомида нотижорат ташкилотларнинг 47 тасида, диний ташкилотларнинг 9 тасида ўрганишлар ўтказилди. Ўтказилган ўрганишлар натижасида аниқланган қонунбузилишларни бартараф этиш мақсадида жами 56 та тақдимнома, 1 та маъмурий баённома ҳамда 7 та маъмурий таклиф киритилди.

Шунингдек, вилоятдаги нодавлат нотижорат ва диний ташкилотлар томонидан адлия бошқармасига ҳисоботларни тақдим этиш аҳволи ўрганиб чиқилиб, мазкур ҳисоботларга асосан ташкилотларнинг фаолияти уставда белгиланган мақсадларга ҳамда Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига мувофиқлиги таҳлил қилинди. Ҳисоботлар таҳлили бўйича жами 13 та тақдимнома ва 5 та огоҳнома киритилди.

Мазкур таъсир чораларига асосан 58 ходимга “ҳайфсан” интизомий жазо чораси қўлланилиб, 9 нафар ходим эса маъмурий жавобгарликка тортилган. 

Нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан белгиланган тартибда ва муддатда рўйхатдан ўтказувчи органга ҳисоботлар тақдим қилинмаганлиги, ўз вақтида тақдим қилинмаганлиги ҳолатлари юзасидан айбдор мансабдор шахсларга нисбатан 1 та маъмурий баённома расмийлаштирилиб, уларга асосан 1 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилди.

Вилоятдаги ННТлар томонидан ўтказилган тадбирлар тегишли маълумотлар асосида таҳлил қилиниб ва умумлаштирилди. Таҳлил натижасида аниқланган камчиликларни бартараф этиш ҳамда келгусида тадбирлар ўтказишда амалдаги қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилиш ҳақида вилоятдаги 15 та ННТларига огоҳномалар киритилди.

IХ. Бошқарманинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни экспертизадан ўтказиш ва қонун ҳужжатларини туркумлаш фаолияти бўйича:

2016 йилнинг 9 ойи давомида адлия бошқармасига маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан жами 81 та қарор лойиҳалари ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш учун топширилди. Шундан, 4 та қарор лойиҳаси белгиланган талабларга риоя қилинмай тақдим қилинганлиги сабабли қайтарилган. Экспертизадан ўтказилган 81 та қарор лойиҳаларидан 77 тасига розилик имзоси қўйилди, 4 та қарор лойиҳалари Ўзбекистон Республикаси “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги Қонунда белгилаб қўйилган норма талаблари асосида ишлаб чиқилмаганлиги сабабли қайтарилди.

Бошқарма томонидан маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг 536 та норматив ҳуқуқий ҳужжатлари давлат ҳисобига олинган бўлиб, шундан 98 таси ҳисобот даврида давлат ҳисобига олинди. Ҳисобот даврида маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг норматив-ҳуқуқий тусдаги 89 та қарорлари расмий нашрларда тўлиқ эълон қилинди.

Шунингдек, адлия бошқармаси томонидан 2016 йил 2-ярим йиллик иш режасига асосан жами 5 та маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг норма ижодкорлиги фаолияти ўрганилди ва 13 та маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг расмий веб-сайтларида мониторинглар ўтказилди ҳамда вилоят ветеринария бошқармаси ҳамда унинг туман (шаҳар) бўлимларида қонун ҳужжатларининг туркумлаштирилган ҳисобини юритиш аҳволи ўрганиб чиқилди.

Ўрганиш натижалари юзасидан 112 та туркумлаш фаолиятида, 53 та юридик хизмат фаолиятида, 61 та норма ижодкорлиги соҳасида камчиликлар аниқланди.

Ўтказилган ўрганишлар ва амалга оширилган таҳлиллар натижасида аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан жами 23 та тақдимномалар киритилди.

Шунга кўра, 10 нафар ходимга “ҳайфсан” интизомий жазо чораси қўлланилди. Киритилган тақдимномаларнинг 8 таси бугунги кунда ижрода бўлиб тегишли ташкилотлар томонидан кўриб чиқлмоқда.

Х. Бошқарманинг қонун ижодкорлиги ва ҳуқуқни қўллаш амалиёти ҳамда жамиятда хуқуқий онг, ҳуқуқий маданиятни оширишга ва қонунийликни мустаҳкамлашга йўналтирилган ҳуқуқий тарғибот фаолияти бўйича:

2016 йил 9 ойи давомида бошқарма томонидан ўтказилган ўрганишлар ва таҳлиллар натижасида қонунчиликни такомиллаштириш мақсадида қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш юзасидан Адлия вазирлигига 185 та таклиф киритилган.

Шунингдек, ҳисобот даврида адлия бошқармаси томонидан жамиятда ҳуқуқий маданиятни ошириш, улғайиб келаётган ёшларни ватанга садоқат руҳида тарбиялаш, миллий қонунчилик соҳасидаги ўзгаришлар ва янгиланишларни ўз вақтида аҳоли ва кенг жамоатчилик ўртасида муҳокама қилинишини таъминлаш мақсадида жами 4668 маротаба ҳуқуқий тарғибот ишлари олиб борилган бўлиб, шундан 558 таси ОАВ орқали (148 та телевидение, 116 та радио, 163 та газета ва журналларда ҳамда 131 та веб саҳифада) ҳуқуқий тарғибот ишлари амалга оширилган, 2076 маротаба давра суҳбати, 811 маротаба семинарлар ўтказилган.


Бухоро вилояти адлия бошқармаси томонидан 2016 йил 1-ярим йиллиги давомида амалга оширилган ишлар юзасидан
М А Ъ Л У М О Т

Вилоят адлия бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, Ҳукумат қарорлари ижросини таъминлаш, қонунчилик ижодкорлиги ва ҳуқуқни қўллаш соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга оширилишини таъминлаш, жамиятда ҳуқуқий онг, ҳуқуқий маданиятни оширишга ва қонунчиликни мустаҳкамлашга йўналтирилган ҳуқуқий тарғибот бўйича давлат органлари фаолиятини ҳамда нотариат, адвокатура, ФҲДЁ органлари фаолиятини мувофиқлаштириш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишни таъминлаш, тадбиркорлар ва хусусий мулк эгаларининг қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга йўналтирилган самарали механизмлардан фойдаланиш, хўжалик юритувчи субъектларда шартномавий-ҳуқуқий ишларни яхшилаш, бу соҳадаги ишларни доимий таҳлил қилиш тизими йўлга қўйилиб, бир қатор ишлар амалга оширилди.

I. Мурожаатларни кўриб чиқиш натижалари бўйича:

Бухоро вилоят адлия бошқармасига 2016 йил 1-ярим йиллиги давомида жами 358 та (75 та тадбиркорлик субъектлари ва хорижий инвестицияларни ҳуқуқий ҳимоя қилиш соҳаси фаолиятига оид, 55 та шартномавий муносабатларга оид, 138 та инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишга оид, 81 та нотариат, ФҲДЁ, адвокатура фаолиятига оид, 9 та бошқа соҳаларда) ариза ва шикоятлар келиб тушган.

Келиб тушган мурожаатларнинг 271 таси ҳал этилган бўлиб, шундан 124 та мурожаат ёки 46 фоизи қаноатлантирилган.

Тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида ҳал этилган мурожаатларнинг 44 фоизи (23 та), шартномавий муносабатларга оид мурожаатларнинг 53 фоизи (28 та), инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги мурожаатларнинг 47 фоизи (36 та) важлар ўз тасдиғини топганлиги сабабли қаноатлантирилган.

Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларига жиддий эътибор қаратилиб, уларни ўз вақтида ва сифатли ўрганиб чиқиш чоралари кўрилиб, такрорий мурожаатларни олдини олиш мақсадида мурожаатларни муаллиф иштирокида ўз жойида кўриб чиқиш юзасидан амалий чора-тадбирлар кўрилди.

Тадбиркорлик субъектлари ва хорижий инвестицияларни ҳуқуқий ҳимоя қилиш бўлими томонидан “Когон ремонтчи” хусусий корхонаси рахбари Ш.Атавуллаевнинг Когон туман ДСИ ходимларининг ҳаракатларидан норози бўлиб ёзган мурожаати ўрганиб чиқилди.

Мурожаатни ўрганиш жараёнида, 2016 йил 21 апрель куни “Когон мега сервис қурилиш” МЧЖ Когон туман ДСИга ёзма мурожаат қилиб, корхонанинг бюджет олдидаги солиқ қарзини Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 
64-моддасига асосан МЧЖнинг дебитори “Когон ремонтчи” ХК хисоб-рақамидан бир томонлама имзоланган ўзаро хисоб китобларнинг солиштирма далолатномасини тақдим қилиб ундиришни сўраган. Туман ДСИ ходими А.Нурмуратов томонидан Солиқ кодексининг 64-моддаси 4-бандига риоя қилинмасдан “Когон ремонтчи” ХКнинг банкдаги хисоб рақамига “Когон мега сервис қурилиш” МЧЖнинг 6.506.346,61 сўмлик ягона солиқ тўлови учун инкассо тўлов топшириқномаси қўйилиб, 2016 йил 22 апрель куни “Когон ремонтчи” ХКнинг ҳисоб-рақамидан ундирилган аниқланди.

Бухоро вилоят адлия бошқармаси томонидан Когон туман ДСИга 27.05.2016 йилда 20-10/318/3-сонли хат киритилган ва Когон туман ДСИнинг 2016 йил 27 майдаги 33-сонли йиғилиш баёнига асосан “Когон ремонтчи” хусусий корхонаси хисоб рақамидан дебитор инкассо топшириқномаси орқали “Когон мега сервис қурилиш” МЧЖ фойдасига ундирилган 6.506.346,61 сўм пул маблағлари нотўғри ундирилганлиги ҳамда ундирилган сумма “Когон ремонтчи” хусусий корхонасининг хисоб рақамига қайтариш тўғрисида қарор қилинган.

Когон туман ДСИ томонидан 2016 йил 28-30 май кунлари ушбу сумма корхонанинг банкдаги хисоб рақамига қайтарилган ва туман ДСИ ходими А.Нурматовга Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 64-моддаси талабларини бузганлиги учун унга нисбатан Меҳнат кодексининг 181-182-моддаларига асосан “ҳайфсан”интизомий жазо чораси қўлланилган.

Аниқланган қонунбузилиш ҳолати юзасидан туман ДСИ ходими А.Нурмуратовнинг харакатларида Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 2411-моддасида кўрсатилган ҳуқуқбузарлик аломатлари мавжудлиги сабабли, вилоят адлия бошқармаси томонидан 2016 йилнинг 23 июнь куни Когон туман прокуратурасига “маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш қўзғатиш тўғрисида” таклиф киритилди.

Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлими томонидан Бухоро вилоят адлия бошқармасига Бухоро туман “Юринболо” ҚФЙ “Юринболо” қишлоғида яшовчи фуқаро Ҳ.Аллаева Бухоро туман “Юринболо” қишлоқ врачлик пункти раҳбари томонидан унинг розилигисиз иш ставкаси қисқартирилганлигидан норози бўлиб ёзган мурожаати ўрганиб чиқилди.

Мурожаатни ўрганиш давомида “Юринболо” қишлоқ врачлик пунктининг 02.01.2016 йилдаги 6-сонли буйруғига асосан фуқаро Ҳ.Аллаева 1 (ставка) ҳисса пункт дояси вазифаcида ишлаб келганлиги, қишлоқ врачлик пункти мудирасининг 01.04.2016 йилдаги 27-сонли буйруғига асосан ундан розилик хати олинмасдан 0.25 (ставка) иш бирлиги олинганлиги ҳамда ўрганиш кунига қадар буйруқ билан танишмаганлиги аниқланиб, Бухоро туман “Юринболо” ҚВП мудирасининг 22.06.2016 йилдаги 54-сонли буйруғига асосан фуқаро Ҳ.Аллаевага 0.25 ҳисса доя вазифаси қўшиб берилди ҳамда вилоят адлия бошқармаси томонидан жорий йилнинг 22 июнь куни Бухоро туман “Юринболо” ҚВП мансабдор шахслари томонидан меҳнат қонунчилигига риоя қилинмаганлиги ҳолатига қонуний баҳо бериш мақсадида Бухоро вилоят Меҳнат бош бошқармасига таклиф киритилди.

Шунингдек, Бухоро туман тиббиёт бирлашмасига жорий йилнинг 22 июнь куни қонунбузилиш ҳолатлари, унинг келиб чиқиш сабаблари ва шарт-шароитларини бартараф этиш юзасидан тақдимнома киритилди.

Шартномавий-ҳуқуқий ишларни назорат қилиш бўлими томонидан “Когон ёғ экстракция заводи” акциядорлик жамиятининг Шофиркон туман ҳокимлиги томонидан тумандаги “Нурмуҳаммад Нуржавоҳир” фермер хўжалигидан мавжуд қарздорликни ундириб беришда амалий ёрдам берилмаётганлигидан норози бўлиб, ёзган мурожаати ўрганиб чиқилди.

Аниқланган ҳолатлар юзасидан қонунбузилиш ҳолатлари, унинг келиб чиқиш сабаблари ва шарт-шароитларини бартараф этиш юзасидан Суд департаментининг вилоят ҳудудий бошқармасига тақдимнома киритилди.

Мазкур тақдимномага асосан, Суд департаментининг вилоят ҳудудий бошқармасининг 20.02.2016 йилдаги қарори билан суд ижрочилари Шофиркон туман бўлимининг 17.01.2013 йилдаги қарори бекор қилинди.

Шунингдек, юқоридаги қарор билан хўжалик судининг “Нурмуҳаммад Нуржавоҳир” фермер хўжалигидан “Когон ёғ экстракция заводи” акциядорлик жамияти фойдасига жами 6 704 396 сўм ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати чақириб олиниб, мажбурий ижро ҳаракатлари амалга оширилди.

II. Ишонч телефонларига келиб тушган мурожаатларни кўриб чиқиш натижалари бўйича:

Бухоро вилоят адлия бошқармасининг “Ишонч телефони”га (1008) 2016 йил 1-ярим йиллиги давомида жами 43 та (тадбиркорликка оид 17 та, шартномавий муносабатларга оид 6 та, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасиги оид 15 та) мурожаатлар келиб тушган.

“Ишонч телефони”га келиб тушган мурожаатларнинг 23 таси ёки 53 фоизи қаноатлантирилиб, 19 таси бўйича ҳуқуқий тушунтириш берилган.

Бошқарманинг барча бўлимлари томонидан “Ишонч телефони”га келиб тушган мурожаатларда келтирилган ҳар бир важларнинг қаноатлантириш даражасига алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда.

Жумладан, Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлими томонидан фуқаро М.Ўринованинг “Бухоротумангаз” филиали ходимлари томонидан нореал қарздорлик ҳисобланганлигидан норози бўлиб ишонч телефонига қилган мурожаати ўрганиб чиқилди.

Мурожаатни ўрганиш жараёнида, фуқаро М.Ўринованинг хонадонига “Бухоротумангаз” филиали ходимлари томонидан асоссиз қарздорлик ҳисобланганлиги аниқланди.

Бухоро вилоят адлия бошқармаси ходимларининг аралашуви билан фуқаронинг важлари тўлиқ қаноатлантирилиб, асоссиз ҳисобланган қарздорлик бартараф этилди ҳамда бу тўғрисида фуқаро 2016 йил 6 май куни 25/11-сонли хат орқали маълум қилинган.

Тадбиркорлик субеъктлари ва хорижий инвестицияларни ҳуқуқий ҳимоя қилиш бўлими томонидан Бухоро шаҳрида фаолият кўрсатаётган хусусий тадбиркор Ф.Бафоевнинг турар жойни нотурар жой тоифасига ўтказишда амалий ёрдам беришни сўраб қилган мурожаати ўрганиб чиқилди.

Мурожаатни ўрганиш жараёнида Бухоро шаҳар архитектура ва қурилиш бошқармасининг 2016 йил 04 майдаги 29-сонли хатига кўра, Бухоро шаҳар Навоий шох кўчаси 25-уй 34-хонадонни даволаш маскани сифатида нотурар жойга қайта ихтисослаштириш Санпиннинг 0292-11/2 пункти талабларига жавоб бермаганлиги сабабли мурожаат қаноатлантирилмасдан қолдирилганлиги аниқланди.

Олиб борилган ўрганишлар натижасида Бухоро шаҳар ДСЭНМнинг 20 май 2016 йилдаги 08-1025-сонли хатига кўра, мазкур турар жой объекти ўрганиб чиқилиб, амалдаги 0292-11, 0253-08-Санпин ва М талаблари асосида амбулатор тартибда тиббий хизмат кўрсатиш биноси сифатида лойихалаб, лойиҳа асосида қайта таъмирлаб, кириш йўлаги томонидан эшигни олиб турар жойнинг орқа томонидан мижозларни қабул қилишни ўрнатгандан сўнг амбулатор тартибда ихтисослаштиришга эътироз билдирилмасликни маълум қилган.

Бухоро шаҳар архитектура ва қурилиш бошқармаси томонидан мазкур уй турар жой тоифасидан нотурар жой тоифасига ўтказиш тўғрисида тегишли ташкилотлар билан биргаликда хулосага келиниб, нотурар уй-жой тоифасига ўтказиш тўғрисида 25 май 2016 йил 52-сонли хулоса берилган ва Бухоро шаҳар ҳокимининг ушбу турар жойни нотурар жой тоифасига ўтказиш тўғрисида 26 май 2016 йилда 873-сонли қарори қабул қилиниб, мурожаат муаллифининг талаби қаноатлантирилди.

Шунингдек, Шартномавий-ҳуқуқий ишларни назорат қилиш бўлими томонидан Шофиркон туман Хўжаориф маҳалласи Сарирўт қишлоғида яшовчи А.Махмудов деҳқон хўжалиги ташкил этиш мақсадида туман ҳокимлигига 
2015 йилнинг декабрь ойида қилган мурожаатига жавоб олмаганлигидан норози бўлиб, вилоят адлия бошқармаси “Ишонч телефони”га қилган мурожаати ўрганиб чиқилган.

Мурожаатни ўрганиш натижасида муаллифнинг важлари ўз тасдиғини топганлиги сабабли, айбдор шахсларга нисбатан маъмурий жавобгарлик тўғрисида иш қўзғатиш учун Шофиркон туман прокуратурасига таклиф юборилди.

Мазкур таклифга асосан туман прокуратураси томонидан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 43-моддасига мувофиқ маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида иш қўзғатилиб, жиноят ишлари бўйича Шофиркон туман судининг 22.04.2016 йилдаги қарори билан туман Ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими бошлиғи У.Ражабовнинг маъмурий жавобгарликка тортилиши таъминланган.

Шунингдек, Ғиждувон туман Буктарой ҚФЙдаги “Самад Бўстон саховати” фермер хўжалиги раҳбари С.Бўстоновнинг пахта хом-ашёсини етиштиришда юқори ҳосилдорликка эришган фермер хўжаликлари учун мавжуд имтиёзлар ҳақида маълумот беришни сўраб вилоят адлия бошқармасининг “ишонч телефони”га қилган мурожаати ўрганилди.

Мурожаат юзасидан муаллифга 31.05.2016 йилдаги 20-11/36/11-сонли жавоб хати орқали Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2013 йил 18 октябрда 2518-рақам билан рўйхатдан ўтказилган “Пахта хом ашёсини етиштиришда юқори ҳосилдорликка эришган фермер хўжаликларини рағбатлантириш тартиби тўғрисида”ги низомда белгиланган имтиёзлар ҳақида тушунтириш берилди.

III. Бошқарма томонидан жойларда ўтказилган ўрганишлар ва қўлланилган таъсир чоралари бўйича:

Вилоят адлия бошқармаси томонидан тадбиркорлар, хорижий инвестициялар ва хорижий инвестиция иштирокидаги корхоналар, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишга ҳамда шартномавий муносабатларга оид қонун ҳужжатларига риоя қилинишини яхшилаш мақсадида белгиланган иш режага асосан доимий равишда жойларда ўрганишлар ўтказиб келинмоқда.

Хусусан, 2016 йил 1-ярим йиллиги давомида жойларда ўтказилган ўрганишлар давомида жами 33 184 та қонунбузилиш ҳолатлари аниқланди. Қонунбузилишларнинг 5 476 таси тадбиркорлик субъектлари ва хорижий инвестицияларни ҳуқуқий ҳимоя қилиш соҳасида, 22 048 таси шартномавий-ҳуқуқий ишларни назорат қилиш соҳасида, 4 946 таси инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, 559 таси жамоат, нодавлат нотижорат ва диний ташкилотлар ва 155 таси бошқа соҳаларда аниқланган.

Ўтказилган ўрганишлар ва мурожаатларни кўриб чиқиш натижалари бўйича қонунбузилишларни бартараф этиш юзасидан жами 273 та тақдимнома, маъмурий жавобгарликка тортиш юзасидан 95 та таклиф (шундан, тўғридан-тўғри расмийлаштирилиб, киритилган маъмурий баённомалар сони 61 та),жиноий жавобгарликка тортиш юзасидан 3 та таклиф ва 290 та огоҳнома киритилган.

Шундан, тадбиркорлик субъектлари ва хорижий инвестицияларни ҳуқуқий ҳимоя қилиш соҳасида 99 та, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида 56 та, шартномавий-ҳуқуқий ишларни назорат қилиш соҳасида 47 та, жамоат, нодавлат нотижорат ва диний ташкилотларни рўйхатга олиш соҳасида 52 та, бошқа соҳаларда 19 та тақдимномалар киритилган.

Киритилган тақдимномаларга асосан интизомий жавобгарликка тортилган шахслар сони 200 тани ташкил қилиб, шундан 5 таси вазифасидан озод қилинган. 76 та шахслар эса маъмурий жавобгарликка тортилган. Бугунги кунда қолдиқдаги 43 тақдимнома ва 19 та маъмурий таклифлар тегишли идоралар томонидан кўриб чиқилмоқда.

Тадбиркорлик субъектлари ва хорижий инвестицияларни ҳуқуқий ҳимоя қилиш бўлими томониданЎзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг 2016 йил 1-ярим йиллик иш режасининг 12-банди, Адлия вазирлигининг 2016 йил 21 январдаги 10/9-271/1-сонли топшириқ хати, Бухоро вилоят адлия бошқармасининг 2016 йил 1-ярим йиллик иш режаси 3-бўлим 17-банди ижросини таъминлаш мақсадида Бухоро вилоят ДСЭНМ, ИИБ ЁХБ, Статистика, Саноатгеоконтехназорат, Ўзбекистон Республикасининг хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси Бухоро вилоят ҳудудий бошқармаси, Бухоро вилоят Табиатни мухофаза қилиш қўмитаси, Бухоро вилоят “Давтехназорат” инспекцияси, Бухоро вилоят Сувназорат инспекцияси идоралари фаолиятида Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга мувофиқ тадбиркорлик субъектларига нисбатан мустақил равишда маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш амалиёти ўрганиб чиқилди.

Ўрганиш якунига кўра аниқланган қонунбузилишларни бартараф этиш ва келгусида бундай камчиликларга йўл қўймаслик тўғрисида барча юқоридаги идораларга жами 32 та тақдимнома, 20 та даъво аризаси ва аниқланган 4 та ноқонуний текшириш юзасидан 1 та жиноий таклиф киритилди.

Мазкур тақдимномаларга асосан "Саноатгеоконтехназорат" Бухоро минтақавий инспекциясининг 4 нафар ходими, Бухоро вилоят Табиатни муҳофаза қилиш қўмитасининг 3 нафар ходими, "Ўздавтехназорат" инспекциясининг 3 нафар ходими, Бухоро вилоят ва туман ИИБ ЁХБларининг 4 нафар ходими, Бухоро вилоят ва туман ДСЭНМларининг 7 нафар ходими, Бухоро вилоят ва туман статистика бўлимларининг 10 нафар ходими, Бухоро вилоят "Сувназорат" инспекциясининг 2 нафар ходими интизомий жавобгарликка тортилди ва ноқонуний текшириш натижасида қабул қилинган 4 та маъмурий қарорлар бекор қилиниб, ушбу маъмурий қарорларни қабул қилиниши натижасида тадбиркорлик субъектларига етказилган маънавий зарарларни ундириш юзасидан фуқаролик судларига 4 та даъво аризаси киритилди.

Шартномавий-ҳуқуқий ишларни назорат қилиш бўлими томониданЎзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг 2016 йил 1-ярим йиллик иш режаси 15-банди, Адлия вазирининг 2016 йил 6 апрелдаги 62-ум-сонли буйруғи, Бухоро вилоят адлия бошқармасининг 2016 йил 1-ярим йиллик иш режаси 3-бўлим 22-банди ижросини таъминлаш мақсадида, Вобкент, Олот, Қоракўл ва Жондор, Ромитан, Пешкў, Шофиркон туман ҳокимликлари ва вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги Ер участкалари бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқиш комиссияси фаолиятида фермер хўжаликлари билан намунавий шаклга мувофиқ ер ижара шартномаларини тузишда ҳамда ерга бўлган ҳуқуқни бекор қилишга оид ҳужжатларни расмийлаштиришда қонун ҳужжатлари талабларига риоя этилиши ва шартномадаги мажбуриятларнинг бажарилиши устидан мониторинг юритилиши аҳволиўрганиб чиқилди.

Ўрганиш якунига кўра аниқланган қонунбузилишларни бартараф этиш ва келгусида бундай камчиликларга йўл қўймаслик тўғрисида Вобкент, Олот, Қоракўл, Жондор, Ромитан, Пешкў ҳамда Шофиркон туман ҳокимликларига 7 та тақдимномалар киритилди.

Ушбу тақдимномаларга асосан туман ер ресурслари ва давлат кадастри бўлимларининг 6 та нафар ходимига нисбатан “хайфсан” интизомий жазо чораси қўлланилиб, 2 нафари эгаллаб турган лавозимидан озод қилинди.

Шунингдек, тақдимнома натижасида Қоракўл туман ҳокимининг жами 11 та қарорлари амалдаги қонунчиликка номувофиқ бўлганлиги сабабли бекор қилинди.

Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлими томонидан Бухоро вилоят адлия бошқармасининг 2016 йил 1-ярим йиллик иш режаси ижросини таъминлаш мақсадида, Когон шаҳар, Бухоро, Когон, Ромитан, Пешку, Қоровулбозор, Шофиркон, Жондор, Ғиждувон, Вобкент, Олот, Қоракўл туман маданият ва спорт ишлари бўлимларида, Бухоро давлат бадиий-меъморчилик музей қўриқхонаси, Спортнинг сув турлари бўйича ихтисослаштирилган болалар ўсмирлар спорт мактаби, Бухоро маданият коллежи, Бухоро шаҳар маданият ва спорт ишлари бўлими, Бухоро Олимпия захиралари коллежи, Бухоро вилоят маданият ва спорт ишлари бошқармаси фаолиятида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқишга доир қонун ҳужжатлари, меҳнат қонунчилиги ҳамда “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилиниши аҳволи ўрганилди.

Ўрганиш якунига кўра аниқланган қонунбузилишларни бартараф этиш ва келгусида бундай камчиликларга йўл қўймаслик тўғрисида 18 та тақдимнома, 14 та даъво аризаси, маъмурий жавобгарликка тортиш тўғрисида 14 та таклиф киритилди ҳамда 2 та маъмурий жавобгарликка тортиш тўғрисида баённома расмийлаштирилди. Киритилган таъсир чоралари асосан 17 кишига “Ҳайфсан” интизомий жазо чораси берилди, 16 киши маъмурий жавобгарликка тортилди ҳамда 14 та даъво аризаси тўлиқ қаноатлантирилди.

IV. Бошқарма томонидан судларга киритилган даъво аризалар бўйича.

Бухоро вилоят адлия бошқармаси томонидан 2016 йил 1-ярим йиллиги давомида тадбиркорлик субъектлари ва хорижий инвестициялар ҳамда фуқаролар манфаатини кўзлаб, уларнинг бузилган қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини тиклаш, моддий ва маънавий зарарларни ундириш тўғрисида судларга жами 37 млн 
224 минг сўмлик 160 та (тадбиркорлик субъектлари ва хорижий инвестицияларни ҳуқуқий ҳимоя қилиш соҳасида 10 млн 851 минг сўмлик 94 та, шартномавий-ҳуқуқий ишларни назорат қилиш соҳасида 15 млн 200 минг сўмлик 31 та, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида 11 млн 172 минг 900 сўмлик 34 та) даъво аризалари киритилган. Ҳисобот даври бошида 200 минг сўмлик 2 та даъво аризалари қолдиқ бўлиб ўтган.

Киритилган даъво аризаларнинг 26 млн 281 минг сўмлик 106 таси судлар томонидан қаноатлантирилган.

Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлими томонидан Бухоро вилоят адлия адлия бошқарма бошлиғининг 05.02.2016 йилдаги 48-ум-сонли буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида, Бухоро шаҳар ободонлаштириш, Бухоро вилояти бўйича ғазначилик, Бухоро вилоят статистика, Аму-Бухоро ирригация тизимлари ҳавза бошқармалари фаолиятида Меҳнат кодекси талабларига риоя этилиши, мурожаатлар билан ишлаш аҳволи ўрганилди.

Ўрганиш натижалари бўйича аниқланган қонунбузилишларни бартараф этиш ва келгусида уларга йўл қўймаслик мақсадида бошқармаларга 4 та тақдимнома киритилди. ҳамда меҳнатга оид қонун ҳужжатларига риоя этилмаганлик ҳолати юзасидан тегишли органларга 6 та маъмурий таклифлар ҳамда судга 17 даъво аризалари киритилди.

Жумладан, Бухоро шаҳар ободонлаштириш бошқармаси бош энергетики Шадиев Баҳодир Муҳамедович бошқарманинг 2015 йил 21 октябрдаги 3-сонли буйруғига асосан 2015 йилнинг 21-23 октябрь кунлари Тошкент шаҳрига хизмат сафарига юборилганлиги ходим Б.Шадиев томонидан Бухоро шаҳар ободонлаштириш бошқармасига 2015 йил 25 октябрь куни хизмат сафари гувоҳномасини тақдим қилган бўлсада, ходимнинг 327.922 (уч юз йигирма етти минг тўққиз юз йигирма етти) сўмлик хизмат сафари харажатлари бошқарма томонидан ўрганиш кунига қадар тўланмаган.

Фуқаролик ишлари бўйича Бухоро туманлараро судининг ҳал қилув қарорига асосан ушбу хизмат сафари харажатлари ходимга тўлиқ тўлаб берилиши таъминланди

Шартномавий-ҳуқуқий ишларни назорат қилиш бўлими томонидан вилоят адлия бошқармасининг 2016 йил 1-ярим йилликка мўлжалланган иш режаси ижросини таъминлаш мақсадида, “Бухоро нефтбаза” унитар корхонасида шартномаларнинг тузилиши ва бажарилишида қонун ҳужжатларига риоя этилиши аҳволи танлов асосида ўрганиб чиқилди.

Ўрганиш якунига кўра фермер хўжаликлари манфаатида корхона ҳисобида ноқонуний ушлаб қолинган пул маблағини қайтариш тўғрисида вилоят хўжалик судига 3 830 213 сўмлик жами 7 та даъво аризалари киритилиб, суд томонидан тўлиқ қаноатлантирилди.

Жумладан, Бухоро вилоят адлия бошқармасининг Ғиждувон туманидаги “Ғиждувон зарафшон замини” фермер хўжалигининг “Бухоро нефтбаза” унитар корхонаси ҳисобида ноқонуний ушлаб қолинган 626.859 сўмлик пул маблағини қайтариш тўғрисида даъво аризаси Бухоро вилоят хўжалик судининг ушбу пул маблағини фермер хўжалиги ҳисобига қайтариш тўғрисидаги ҳал қилув қарори билан тўлиқ қаноатлантирилди.

Шунингдек, Жондор туманидаги “Чори Одина Абдулазиз” фермер хўжалигининг “Бухоро нефтбаза” унитар корхонаси ҳисобида ноқонуний ушлаб қолинган 2 272 165 сўмлик пул маблағини қайтариш тўғрисида даъво аризаси Бухоро вилоят хўжалик судининг ушбу пул маблағини фермер хўжалиги ҳисобига қайтариш тўғрисидаги ҳал қилув қарори билан тўлиқ қаноатлантирилди.

Тадбиркорлик субъектлари ва хорижий инвестицияларни ҳуқуқий ҳимоя қилиш бўлими томониданБухоро вилоят адлия бошқармасининг 2016 йил 1-ярим йиллик иш режасига асосан Бухоро вилоят “Давтехназорат” инспекцияси Вобкент, Шофиркон ва Ғиждувон туман давлат техника назорати инспекцияларида 2015 йил ва 2016 йилнинг ўтган даврида тадбиркорликка оид тегишли қонун ҳужжатларининг ижро этилиши аҳволи ҳамда тадбиркорлик субъектларига нисбатан қўлланилган ҳуқуқий таъсир чораларининг қонунчиликка мувофиқлиги ўрганиб чиқилди.

Ўрганиш давомида инспекциялар томонидан қишлоқ хўжалиги машинаси гувоҳномасини бериш, техника ва қишлоқ хўжалиги машиналарини рўйхатдан чиқариш, яроқсиз ҳолга келган ёки йўқотилган давлат рақам белгиси, техник паспорт ва қишлоқ хўжалиги машинаси гувоҳномасини янгисига алмаштириб беришда жами 1.115.639 сўм ортиқча тўлов ундирилганлиги аниқланиб, “Давтехназорат” туман инспекцияларидан юқоридаги ортиқча ундирилган тўловларни тадбиркорлик субъектларига қайтариш тўғрисида 28.04.2016 йилда Бухоро вилоят хўжалик судига 17 та даъво аризаси киритилди.

Бухоро вилоят хўжалик судининг 24.05.2016 йилдаги ҳал қилув қарорларига асосан мазкур даъво аризалари қаноатлантирилди.

V. Тадбиркорлар фаолиятини тиклаш бўйича:

Вилоят адлия бошқармаси бошлиғи томонидан 2015 йил 6 февраль куни тасдиқланган жадвалга асосан фаолият кўрсатмаётган тадбиркорлик субъектларини, шу жумладан хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарни тўлиқ инвентаризациядан ўтказиш ва улар фаолиятини тиклаш бўйича тегишли чораларни амалга ошириш мақсадида бошқарма масъул ходимлари вилоятнинг барча туман (шаҳар)ларига бириктирилган.

Ишчи гуруҳ томонидан туман (шаҳар)ларда фаолият юритаётган туман ҳокимлиги, солиқ, статистика, тижорат банклари, савдо-саноат палатаси ва бошқа тегишли идора вакилларидан иборат ишчи гуруҳлар билан ҳамкорликда ишлар ташкил этилиб, фаолият юритмаётган тадбиркорлик субъектларининг фаолият юритмаслик сабаблари ўрганилиб, фаолиятини тиклаш мумкин бўлган тадбиркорлик субъектларини фаолиятини тиклаш чоралари кўрилмоқда.

Тақдим этилган маълумотларга кўра 2016 йил 30 июнь ҳолатида вилоятда жами 15 719 та рўйхатга олинган тадбиркорлик субъектлари мавжуд бўлиб, шундан 1 411 та тадбиркорлик субъектлари маълум бир сабабларга кўра фаолият кўрсатмаётганлиги аниқланди.

Шунга кўра фаолият юритмаётган тадбиркорлик субъектлари билан учрашувлар ўтказилиб, фаолиятини тиклаш мумкин бўлган тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини тиклаш бўйича зарур чоралар белгиланди.

Шунингдек, фаолият юритмаётган тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини таҳлил қилиш ҳамда уларнинг фаолиятини тиклаш бўйича ваколат доирасида қонунчиликда белгиланган чораларни кўриш юзасидан туман (шаҳар) давлат солиқ инспекцияларига 5 та тақдимнома киритилди.

Адлия бошқармаси томонидан тегишли идоралар билан ҳамкорликда кўрилган чоралар ва берилган амалий ёрдам натижасида жорий йилнинг 30 июнь ҳолатида жами 27 та тадбиркорлик субъектларининг фаолияти тикланди.

Жумладан, Қоракўл туманидаги “Қоракўл ташқи савдо”, “Муртоз Жамол осиё чорвадор” ва Жондор туманидаги “Сулаймон Сухроб Сабриддин” масъулияти чекланган жамиятларида айланма маблағларни шакллантиришда берилган амалий ва ҳуқуқий ёрдам натижасида фаолияти тикланди.

VI. Назорат қилувчи органлар томонидан ўтказилган текширишлар бўйича:

2016 йилнинг 1-ярим йиллиги давомида назорат қилувчи органларда ўтказилган ўрганишлар жараёнида жами 9 та ҳолатда текширишлар тартибини бузиш ҳолатлари, шунингдек, 4 та ноқонуний текширишлар аниқланган.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг 2016 йил 21 январдаги 10/9-271/1-сонли топшириқ хати Бухоро вилоят адлия бошқармасининг 2016 йил 1-ярим йиллик иш режаси 3-бўлим 17-банди ижросини таъминлаш мақсадида Бухоро вилоят “Сувназорат” инспекцияси фаолиятида маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга мувофиқ маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ахволи ўрганилиб, хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятида ноқонуний текшириш ўтказилганлик ҳолати аниқланди.

Жумладан, Бухоро вилоят “Сувназорат” инспекцияси бошлиғининг 2015 йил 4 май кунидаги буйруғини асос қилган ҳолда “Сувназорат” инспекцияси 2-тоифали инспектори Т.Ғайбуллоев томонидан Вобкент туманидаги “Нодир Нозим кўли” МЧЖда 2015 йил 26 май куни текшириш ўтказилган. Бироқ ушбу буйруқда 2-тоифали инспектор Т.Ғайбуллоев Вобкент туманидаги эмас балки Бухоро туманидаги хўжалик юритувчи субъектларда текшириш ўтказиши белгиланган. Ўтказилган текшириш натижасида, “Сувназорат” инспекцияси 2-тоифали инспектори Т.Ғайбуллоевнинг 29.05.2015 йилдаги 00060-сонли қарори билан “Нодир Нозим кўли” МЧЖ рахбари Н.Вахобовга нисбатан МЖтКнинг 74-моддаси 2-қисми билан энг кам ойлик иш ҳақининг бир баравари миқдорида (118 400 сўм) жарима жазоси қўлланилган.

Аниқланган қонунбузилиш ҳолати бўйича Бухоро вилоят “Сувназорат” инспекциясига 19.02.2016 йилда 20-10/65/1-сонли тақдимнома киритилиб, ҳолат бўйича тўпланган ҳужжатлар ҳуқуқий баҳо бериш учун вилоят прокуратурасига юборилди. Бугунги кунда жиноий таклиф кўриб чиқилмоқда. Тақдимномага асосан 2 нафар ходим интизомий жавобгарликка тортилди ва ноқонуний текшириш натижасида қабул қилинган 4 та маъмурий қарорлар бекор қилиниб, ушбу маъмурий қарорларни қабул қилиниши натижасида тадбиркорлик субъектларига етказилган маънавий зарарларни ундириш юзасидан фуқаролик судларига 4 та даъво аризаси киритилди.

VII. Бошқарманинг юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказиш фаолияти бўйича.

Бошқарманинг юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказиш бўлими томонидан 2016 йил 1-ярим йиллиги давомида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 24 майдаги “Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатига олиш ва ҳисобга қўйишнинг хабардор қилиш тартибини жорий этиш тўғрисида”ги ПҚ 357-сонли ва Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 20 августдаги 357-сонли қарорларига асосан 1 та қўшма корхона, 1 та юридик бирлашма ва 1 та солиқ маслаҳатчиси давлат рўйхатидан ўтказилди, 4 та қўшма, 1 хорижий корхона, 1 та бозор ҳамда 2 та ломбард ташкилоти таъсис ҳужжатларига киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар давлат рўйхатидан ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 15 майдаги ПФ-4725-сонли Фармони ижросини таъминлаш мақсадида 2016 йил 1 январидан бошлаб вилоятнинг туман (шаҳар)ларида “Ягона дарча” марказлари ташкил этилиб фаолияти бошланди.

Ташкил этилган “ягона дарча” марказларини аризачиларга қулай бўлган жойларга барча муҳандислик коммуникация электр ва сув таъминоти, телефон алоқаси ва бошқаларга уланиши ҳамда тайёр ҳолда бўлиши таъминланди.

Туман (шаҳар)лардаги Давлат хизмати кўрсатадиган ва унда иштирок этадиган ташкилотлар идоралараро электрон ҳамкорлик тизимига уланди.

“Ягона дарча” марказлари орқали давлат хизматлари кўрсатиш жараёнида ахборотларни ўзаро ахборот ҳамкорлиги йўли билан, шу жумладан электрон тарзда мустақил равишда олинишини ташкил этиш мақсадида тегишли идораларни ягона тизимга уланиши таъминланиши юзасидан архитектура, кадастр, табиатни муҳофаза қилиш ва бошқа 25 дан ортиқ идоралар ходимлари буйруқ билан масъул этиб тайинланган ҳамда улар электрон рақамли имзолар билан таъминланди.

Вилоят туман (шаҳар) лардаги “ягона дарча” марказлари ҳамда давлат хизматлари кўрсатадиган идораларда интернетнинг уланиш тезлиги 2 мегабит/секундга етказилиши таъминланди.

“Ягона дарча” маркази ходимлигига 157 нафар захирадаги номзод билан суҳбат ўтказилиб, шундан 121 нафар номзодлар “ягона дарча” маркази раҳбари ва ходими лавозимига тавсия этилиб, тегишли тартибда буйруқлар чиқарилиши таъминланди.

Туман шаҳар аҳолиси ва тадбиркорлар сонидан келиб чиқиб зарур штат бирлиги сони 109 нафар этиб белгиланди ва мазкур штатлар малакали ходимлар билан тўлдирилди. Ўтган давр мобайнида туман (шаҳар) “Ягона дарча” марказларидаги 6 нафар ходим бошқа ишга ўтиши ёки ўз аризасига асосан лавозимидан озод қилинганлиги муносабати билан уларнинг ўрнига 3 нафар малакали ходимлар белгиланган тартибда ишга қабул қилинди ҳамда бугунги кунда вакант бўлиб қолган 3 та штатларни малакали ходимлар билан тўлдириш чоралари кўрилмоқда.

Марказлар 286 та ташкилий техника ва компьютер ускуналари ҳамда 501 та мебел жиҳозлари билан таъминланди.

Ушбу Қарорнинг 8-бандига асосан “ягона дарча” марказлари ва давлат хизматларини кўрсатадиган ташкилотлар учун информацион хавфсизлик талаблари ўрнатилди.

Жорий йилнинг 1 январидан 30 июнь кунига қадар жами 2948 та давлат хизматлари “Ягона дарча” марказлари орқали амалга оширилган.

Мазкур топшириқ ижроси юзасидан, бошқарманинг туман ва шаҳарларга бириктирилган масъул ходимлари томонидан “Ягона дарча” марказларининг фаолияти амалий ёрдам бериш йўли билан ўрганилиб, уларнинг фаолиятидаги бир қатор камчиликлар жойида бартараф этилди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 14 декабрдаги 358-сон қарори билан тасдиқланган “Тадбиркорлик субъектларига “ягона дарча” тамойили бўйича давлат хизматлари кўрсатиш ягона марказлари фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисида”ги Низомга асосан марказ биносида тўловларни қабул қилиш бўйича банк кассалари жойлаштирилиши таъминланди.

Шунингдек, марказларда ахборот стендлари ташкил этилиб, стендларда “Ягона дарча” марказлари орқали кўрсатиладиган давлат хизматлари паспортлари “Ягона дарча” марказининг ва Интернет тармоғидаги Ягона порталнинг почта манзили, давлат божи, йиғим ва бошқа тўловларни тўлаш учун банк реквизитлари, ҳужжатлар рўйхати, шунингдек давлат хизматлари олиш учун зарур бўлган ҳужжатларнинг намунавий шакллари ва бланкаларини тўлдириш тартиби каби маълумотлар акс эттирилган.

Бундан ташқари, барча туман (шаҳар) “Ягона дарча” марказларига (аризачиларга) ахборот ёрдами кўрсатиш, шу жумладан давлат хизматлари кўрсатиш тартиби ва муддатлари тўғрисида бепул консультациялар берилиши тўғрисида хатлар киритилиб, услубий кўмак берилмоқда.

VIII. Бошқарманинг Жамоат, нодавлат нотижорат ва диний ташкилотлар бўлими фаолияти бўйича.

Бошқарманинг Жамоат, нодавлат нотижорат ва диний ташкилотлар бўлими томонидан 2016 йилнинг биринчи ярим йиллиги давомида нодавлат нотижорат ташкилотларни рўйхатга олиш бўйича жами 85 та ариза (2 та ариза ҳисобот даври бошидан қолдиқ бўлиб ўтган) кўриб чиқилди. Ушбу аризалардан 53 таси қаноатлантирилди, 27 таси рад қилинди ҳамда 5 таси кўриб чиқилмоқда. Мазкур аризаларга асосан 32 та нодавлат нотижорат ташкилоти давлат рўйхатига, 5 та қайта давлат рўйхатига, ва 2 та ҳисоб ва 14 та қайта ҳисоб рўйхатига олинди.

Бошқарма томонидан 2016 йилнинг биринчи ярим йиллиги давомида нотижорат ташкилотларнинг 33 тасида, диний ташкилотларнинг 6 тасида ўрганишлар ўтказилди. Ўтказилган ўрганишлар натижасида аниқланган қонунбузилишларни бартараф этиш мақсадида жами 39 та тақдимнома, 1 та маъмурий баённома ҳамда 6 та маъмурий таклиф киритилди.

Бундан ташқари, вилоятдаги нодавлат нотижорат ва диний ташкилотлар томонидан адлия бошқармасига ҳисоботларни тақдим этиш аҳволи ўрганиб чиқилиб, мазкур ҳисоботларга асосан ташкилотларнинг фаолияти уставда белгиланган мақсадларга ҳамда Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига мувофиқлиги таҳлил қилинди. Ҳисоботлар таҳлили бўйича жами 13 та тақдимнома ва 5 та огоҳнома киритилди.

Нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан белгиланган тартибда ва муддатда рўйхатдан ўтказувчи органга ҳисоботлар тақдим қилинмаганлиги, ўз вақтида тақдим қилинмаганлиги ҳолатлари юзасидан айбдор мансабдор шахсларга нисбатан 1 та маъмурий баённома расмийлаштирилиб, уларга асосан 1 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилди.

Вилоятдаги ННТлар томонидан ўтказилган тадбирлар тегишли маълумотлар асосида таҳлил қилиниб ва умумлаштирилди. Таҳлил натижасида аниқланган камчиликларни бартараф этиш ҳамда келгусида тадбирлар ўтказишда амалдаги қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилиш ҳақида вилоятдаги 15 та ННТларига огоҳномалар киритилди.

IХ. Бошқарманинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни экспертизадан ўтказиш ва қонун ҳужжатларини туркумлаш фаолияти бўйича:

2016 йилнинг I ярим йиллик давомида адлия бошқармасига маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан жами 70 та қарор лойиҳалари ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш учун топширилди. Шундан, 2 та қарор лойиҳаси белгиланган талабларга риоя қилинмай тақдим қилинганлиги сабабли қайтарилган. Экспертизадан ўтказилган 68 та қарор лойиҳаларидан 62 тасига розилик имзоси қўйилди, 6 та қарор лойиҳалари Ўзбекистон Республикаси “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги Қонунда белгилаб қўйилган норма талаблари асосида ишлаб чиқилмаганлиги сабабли қайтарилди.

Бошқарма томонидан маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг 523 та норматив ҳуқуқий ҳужжатлари давлат ҳисобига олинган бўлиб, шундан 85 таси ҳисобот даврида давлат ҳисобига олинди. Ҳисобот даврида маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг норматив-ҳуқуқий тусдаги 85 та қарорлари расмий нашрларда тўлиқ эълон қилинди.

Шунингдек, адлия бошқармаси томонидан 2016 йил I ярим йиллик иш режасига асосан жами 5 та маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг норма ижодкорлиги фаолияти ўрганилди ва 13 та маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг расмий веб-сайтларида мониторинглар ўтказилди.

Ўрганиш натижалари юзасидан 25 та туркумлаш фаолиятида, 54 та юридик хизмат фаолиятида, 47 та норма ижодкорлиги соҳасида камчиликлар аниқланди.

Ўтказилган ўрганишлар ва амалга оширилган таҳлиллар натижасида аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан жами 7 та тақдимномалар киритилди.

Шунга кўра, 3 нафар ходимга “ҳайфсан” интизомий жазо чораси қўлланилди.

Х. Бошқарманинг қонун ижодкорлиги ва ҳуқуқни қўллаш амалиёти ҳамда жамиятда хуқуқий онг, ҳуқуқий маданиятни оширишга ва қонунийликни мустаҳкамлашга йўналтирилган ҳуқуқий тарғибот фаолияти бўйича:

2016 йил I ярим йиллик давомида бошқарма томонидан ўтказилган ўрганишлар ва таҳлиллар натижасида қонунчиликни такомиллаштириш мақсадида қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш юзасидан Адлия вазирлигига 150 та таклиф киритилган.

Шунингдек, ҳисобот даврида адлия бошқармаси томонидан жамиятда ҳуқуқий маданиятни ошириш, улғайиб келаётган ёшларни ватанга садоқат руҳида тарбиялаш, миллий қонунчилик соҳасидаги ўзгаришлар ва янгиланишларни ўз вақтида аҳоли ва кенг жамоатчилик ўртасида муҳокама қилинишини таъминлаш мақсадида жами 3006 маротаба ҳуқуқий тарғибот ишлари олиб борилган бўлиб, шундан 386 таси ОАВ орқали (104 та телевидение, 86 та радио, 110 та газета ва журналларда ҳамда 86 та веб саҳифада) ҳуқуқий тарғибот ишлари амалга оширилган, 1226 маротаба давра суҳбати, 481 маротаба семинарлар ўтказилган. 



Бухоро вилояти адлия бошқармаси томонидан 2016 йил 1-чораги давомида амалга оширилган ишлар юзасидан

М А Ъ Л У М О Т

Вилоят адлия бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, Ҳукумат қарорлари ижросини таъминлаш, қонунчилик ижодкорлиги ва ҳуқуқни қўллаш соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга оширилишини таъминлаш, жамиятда ҳуқуқий онг, ҳуқуқий маданиятни оширишга ва қонунчиликни мустаҳкамлашга йўналтирилган ҳуқуқий тарғибот бўйича давлат органлари фаолиятини ҳамда нотариат, адвокатура, ФҲДЁ органлари фаолиятини мувофиқлаштириш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишни таъминлаш, тадбиркорлар ва хусусий мулк эгаларининг қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга йўналтирилган самарали механизмлардан фойдаланиш, хўжалик юритувчи субъектларда шартномавий-ҳуқуқий ишларни яхшилаш, бу соҳадаги ишларни доимий таҳлил қилиш тизими йўлга қўйилиб, бир қатор ишлар амалга оширилди.

I. Мурожаатларни кўриб чиқиш натижалари бўйича:

Бухоро вилоят адлия бошқармасига 2016 йил 1-чораги давомида жами 168 та (32 та тадбиркорлик субъектлари ва хорижий инвестицияларни ҳуқуқий ҳимоя қилиш соҳаси фаолиятига оид, 28 та шартномавий муносабатларга оид, 64 та инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишга оид, 36 та нотариат, ФҲДЁ, адвокатура фаолиятига оид, 8 та бошқа соҳаларда) ариза ва шикоятлар келиб тушган.

Келиб тушган мурожаатларнинг 128 таси ҳал этилган бўлиб, шундан 61 та мурожаат ёки 48 фоизи қаноатлантирилган.

Тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида ҳал этилган мурожаатларнинг 48 фоизи (10 та), шартномавий муносабатларга оид мурожаатларнинг 56 фоизи (14 та), инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги мурожаатларнинг 59 фоизи (23 та) важлар ўз тасдиғини топганлиги сабабли қаноатлантирилган.

Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларига жиддий эътибор қаратилиб, уларни ўз вақтида ва сифатли ўрганиб чиқиш чоралари кўрилиб, такрорий мурожаатларни олдини олиш мақсадида мурожаатларни муаллиф иштирокида ўз жойида кўриб чиқиш юзасидан амалий чора-тадбирлар кўрилди.

Тадбиркорлик субъектлари ва хорижий инвестицияларни ҳуқуқий ҳимоя қилиш бўлими томонидан фуқаро А.Жумаевнинг “Олот машина трактор парки” АЖга тегишли бўлган бино-иншоотни аукцион савдолари орқали сотиб олган бўлсада, Олот туман ҳокимлиги томонидан қайта қуришга рухсат берилмаётганлигидан норози бўлиб адлия бошқармасига қилган мурожаатини ўрганиш жараёнида “Олот машина трактор парки” АЖни “Вилоят МТПлар бирлашмаси” АЖга қўшиб олиш тўғрисида 07.08.2015 йилда қарор қабул қилинган бўлишига қарамасдан, “Олот машина трактор парки” АЖ Кузатув кенгашининг 2015 йил 9 сентябрдаги йиғилиш баёни билан Жамият балансидаги айрим бино иншоотларни сотиш тўғрисида қарор қабул қилинган. Шунингдек, “Бухоро вилоят МТПлар бирлашмаси” АЖ устав фондининг 51 фоизи давлат улуши ҳисобланиши аниқланиб, юқоридаги ҳолатда мол-мулк сотишда қонун ҳужжатлари талаблари бузилганлиги ва акциядорлик жамияти манфаатларига зарар етказилганлигига ҳуқуқий баҳо бериш учун 2016 йил 30 мартда Бухоро вилоят прокуратурасига жиноий таклиф киритилди.

Шу билан бирга мазкур мурожаат юзасидан Олот туман ҳокимлиги томонидан “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонун талаблари бузилганлиги аниқланиб, туман ҳокимлиги бош мутахассиси Қ.Расуловга нисбатан 30.03.2016 йилда МЖтКнинг 43-моддаси билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, кўриб чиқиш учун жиноят ишлари бўйича Олот туман судига юборилди.

Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлими томонидан Ғиждувон туманидаги “Тахтахон” МФЙ яшовчи фуқаро Ҳ.Ҳусенов жорий йилнинг 14 январь куни ходимлари “Тахтахон” МФЙ ходимлари томонидан ўғлига 2 ёшгача бола парваришлаш учун нафақа пули ажратилмаганлигидан норози бўлиб Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига ёзган мурожаати юзасидан ўрганиш ўтказилди. Ўрганишда фуқаро 2015 йил 28 ноябрь куни “Тахтахон” маҳалласига фарзандига 2 ёшгача нафақа тайинлашни сўраб мурожаат қилганлиги, ушбу мурожаати юзасидан 2015 йил 11 декабрда маҳалланинг “Нафақа тайинлаш” комиссияси аъзолари томонидан хонадонига бориб оилавий аҳволи ўрганилганлиги ҳамда фуқаро Ҳ.Ҳусеновнинг фарзандига жорий йилнинг февраль ойидан бошлаб нафақа пули тўланиши тўғрисида мурожаат муалифига кечиктирилиб 18.01.2016 йилда 8-сонли хат орқали маълум қилинганлиги аниқланди. Мурожаатларни кўриб чиқишда қонунбузилишга йўл қўйган Ғиждувон тумани “Тахтахон” МФЙ раиси Ҳ.Тоҳировга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, кўриб чиқиш учун Жиноят ишлари бўйича Ғиждувон туман судига киритилди. Мазкур расмийлаштирилган баённома Жиноят ишлари бўйича Ғиждувон туман суди томонидан кўриб чиқилиб, Ҳ.Тоҳировга нисбатан энг кам ойлик иш ҳақининг бир баравари миқдорида яъни 130.240 (бир юз ўттиз минг икки юз қирқ) сўм маъмурий жарима жазоси қўлланилган.

Шартномавий-ҳуқуқий ишларни назорат қилиш бўлими томонидан Когон туман “Ниёз ҳожи” қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудудида яшовчи Н.Ахмедованинг туман ҳокимлиги заҳира ерлари учун бўлиб ўтган танловда иштирок этиб 58-лойиҳа ғолиби бўлган бўлсада, туман ҳокимлиги томонидан 69,86 гектар ер майдонининг 14,6 гектари бошқа фермер хўжалигига олиб берилганлигидан норози бўлиб ёзган мурожаати ўрганиб чиқилди.

Мурожаатни ўрганиш жараёнида мурожаатда кўрсатилган важлар ўз тасдиғини топиб, қонунбузилиш ҳолатлари, унинг келиб чиқиш сабаблари ва шарт-шароитларини бартараф этиш юзасидан Когон туман ҳокимлигига тақдимнома киритилди.

Когон туман ҳокимининг 05.02.2016 йилдаги 61-сонли қарори билан туман ҳокимининг 11.12.2015 йилдаги 1445-сонли қарори бекор қилинди ва 05.02.2016 йилдаги 70-сонли қарор билан туман ҳокимининг 11.12.2015 йилдаги 1450-сонли қарори амалдаги қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқлаштирилди.

Шунингдек, “Когон ёғ экстракция заводи” акциядорлик жамиятининг Шофиркон туман ҳокимлиги томонидан тумандаги “Нурмуҳаммад Нуржавоҳир” фермер хўжалигидан мавжуд қарздорликни ундириб беришда амалий ёрдам берилмаётганлигидан норози бўлиб, ёзган мурожаати ўрганиб чиқилди.

Аниқланган ҳолатлар юзасидан қонунбузилиш ҳолатлари, унинг келиб чиқиш сабаблари ва шарт-шароитларини бартараф этиш юзасидан Суд департаментининг вилоят ҳудудий бошқармасига тақдимнома киритилди.

Мазкур тақдимномага асосан, Суд департаментининг вилоят ҳудудий бошқармасининг 20.02.2016 йилдаги қарори билан суд ижрочилари Шофиркон туман бўлимининг 17.01.2013 йилдаги қарори бекор қилинди.

Шунингдек, юқоридаги қарор билан хўжалик судининг “Нурмуҳаммад Нуржавоҳир” фермер хўжалигидан “Когон ёғ экстракция заводи” акциядорлик жамияти фойдасига жами 6 704 396 сўм ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати чақириб олиниб, мажбурий ижро ҳаракатлари давом эттирилди.

II. Ишонч телефонларига келиб тушган мурожаатларни кўриб чиқиш натижалари бўйича:

Бухоро вилоят адлия бошқармасининг “Ишонч телефони”га (1008) 2016 йил 1-чораги давомида жами 19 та (тадбиркорликка оид 11 та, шартномавий муносабатларга оид 2 та, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасиги оид 5 та) мурожаатлар келиб тушган.

“Ишонч телефони”га келиб тушган мурожаатларнинг 9 таси ёки 60 фоизи қаноатлантирилиб, 6 таси бўйича ҳуқуқий тушунтириш берилган.

Бошқарманинг барча бўлимлари томонидан “Ишонч телефони”га келиб тушган мурожаатларда келтирилган ҳар бир важларнинг қаноатлантириш даражасига алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда.

Жумладан, Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлими томонидан фуқаро А.Умарова мархума синглиси Ў.Қориеванинг охирги 2 ойлик нафақа пулини ололмаётганлигидан норози бўлиб ишонч телефонига қилган мурожаати ўрганиб чиқилди.

Мурожаатни ўрганиш жараёнида, Бухоро вилоят адлия бошқармаси ходимларининг аралашуви билан фуқаронинг важлари тўлиқ қаноатлантирилганлиги сабабли, дастлабки мурожаатини кўрмасдан қолдириш ҳамда қайтариб бериш тўғрисида 2016 йил 5 мартда вилоят адлия бошқармасига қайта мурожаат қилганлиги маълум қилинган.

Тадбиркорлик субъектлари ва хорижий инвестицияларни ҳуқуқий ҳимоя қилиш бўлими томонидан Шофиркон туманида фаолият кўрсатаётган хусусий тадбиркор М.Қўлдошеванинг тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун ажратилган ер майдони туман захирасига олинганлигидан норози бўлиб вилоят адлия бошқармасининг “ишонч телефони”га қилган мурожаати ўрганиб чиқилди. Мурожаатни ўрганиш жараёнида Шофиркон туман ҳокимлиги томонидан қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйилганлиги аниқланиб, туман ҳокимлигига қонунбузилиш ҳолатлари, унинг келиб чиқиш сабаблари ва шарт-шароитларини бартараф этиш юзасидан 2016 йил 18 март куни 20-10/15/11-сонли тақдимнома киритилди ва бугунги кунда ижроси таъминланмоқда.

Шунингдек, Шартномавий-ҳуқуқий ишларни назорат қилиш бўлими томонидан Шофиркон туман Хўжаориф маҳалласи Сарирўт қишлоғида яшовчи А.Махмудов деҳқон хўжалиги ташкил этиш мақсадида туман ҳокимлигига 2015 йилнинг декабрь ойида қилган мурожаатига шу кунга қадар жавоб олмаганлигидан норози бўлиб Бухоро вилоят адлия бошқармаси “Ишонч телефони”га қилган мурожаати ўрганиб чиқилган.

Мурожаатни ўрганиш жараёнида, ҳақиқатдан ҳам фуқаро А.Махмудовнинг 2015 йил 25 декабрдаги мурожаати туман ҳокимлиги томонидан 2015 йил 26 декабрь кунида туман ер ресурслари ва давлат кадастри бўлимига юборилганлиги, Шофиркон туман ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими томонидан мазкур мурожаат ўрганиб чиқилиб, туман ҳокимлигига 2016 йил 16 март кунидаги 15-сонли хат орқали қайтарилганлиги, Шофиркон туман ҳокимлиги томонидан эса мурожаат муаллифига жорий йилнинг 16 март куни 295-сонли жавоб хати юборилганлиги аниқланган.

Аниқланган ҳолат юзасидан Шофиркон туман прокуратурасига Ўзбекистон Республикаси МжТкнинг 43-моддаси бўйича маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш қўзғатиш тўғрисида таклиф киритилган.

Мазкур таклиф Шофиркон туман прокуратураси томонидан кўриб чиқилмоқда.

III. Бошқарма томонидан жойларда ўтказилган ўрганишлар ва қўлланилган таъсир чоралари бўйича:

Вилоят адлия бошқармаси томонидан тадбиркорлар, хорижий инвестициялар ва хорижий инвестиция иштирокидаги корхоналар, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишга ҳамда шартномавий муносабатларга оид қонун ҳужжатларига риоя қилинишини яхшилаш мақсадида белгиланган иш режага асосан доимий равишда жойларда ўрганишлар ўтказиб келинмоқда.

Хусусан, 2016 йил 1-чораги давомида жойларда ўтказилган ўрганишлар давомида жами 11 412 та қонунбузилиш ҳолатлари аниқланди. Қонунбузилишларнинг 2 985 таси тадбиркорлик субъектлари ва хорижий инвестицияларни ҳуқуқий ҳимоя қилиш соҳасида, 5 356 таси шартномавий-ҳуқуқий ишларни назорат қилиш соҳасида, 2 762 таси инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, 217 таси жамоат, нодавлат нотижорат ва диний ташкилотлар ва 92 таси бошқа соҳаларда аниқланган.

Ўтказилган ўрганишлар ва мурожаатларни кўриб чиқиш натижалари бўйича қонунбузилишларни бартараф этиш юзасидан жами 135 та тақдимнома киритилган.

Шундан, тадбиркорлик субъектлари ва хорижий инвестицияларни ҳуқуқий ҳимоя қилиш соҳасида 62 та, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида 14 та, шартномавий-ҳуқуқий ишларни назорат қилиш соҳасида 22 та, жамоат, нодавлат нотижорат ва диний ташкилотларни рўйхатга олиш соҳасида 25 та, бошқа соҳаларда 3 та тақдимномалар киритилган.

Киритилган тақдимномаларга асосан интизомий жавобгарликка тортилган шахслар сони 95 тани ташкил қилган. 17 та шахслар эса маъмурий жавобгарликка тортилган.

Тадбиркорлик субъектлари ва хорижий инвестицияларни ҳуқуқий ҳимоя қилиш бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг 2016 йил 1-ярим йиллик иш режасининг 12-банди, Адлия вазирлигининг 2016 йил 21 январдаги 10/9-271/1-сонли топшириқ хати, Бухоро вилоят адлия бошқармасининг 2016 йил 1-ярим йиллик иш режаси 3-бўлим 17-банди ижросини таъминлаш мақсадида Бухоро вилоят ДСЭНМ, ИИБ ЁХБ, Статистика, Саноатгеоконтехназорат, Ўзбекистон Республикасининг хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси Бухоро вилоят ҳудудий бошқармаси, Бухоро вилоят Табиатни мухофаза қилиш қўмитаси, Бухоро вилоят “Давтехназорат” инспекцияси, Бухоро вилоят Сувназорат инспекцияси идоралари фаолиятида Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга мувофиқ тадбиркорлик субъектларига нисбатан мустақил равишда маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш амалиёти ўрганиб чиқилди.

Ўрганиш якунига кўра аниқланган қонунбузилишларни бартараф этиш ва келгусида бундай камчиликларга йўл қўймаслик тўғрисида барча юқоридаги идораларга жами 32 та тақдимнома, 20 та даъво аризаси ва аниқланган 4 та ноқонуний текшириш юзасидан 1 та жиноий таклиф киритилди.

Мазкур тақдимномаларга асосан "Саноатгеоконтехназорат" Бухоро минтақавий инспекциясининг 4 нафар ходими, Бухоро вилоят Табиатни муҳофаза қилиш қўмитасининг 3 нафар ходими, "Ўздавтехназорат" инспекциясининг 3 нафар ходими, Бухоро вилоят ва туман ИИБ ЁХБларининг 4 нафар ходими, Бухоро вилоят ва туман ДСЭНМларининг 7 нафар ходими, Бухоро вилоят ва туман статистика бўлимларининг 10 нафар ходими, Бухоро вилоят "Сувназорат" инспекциясининг 2 нафар ходими интизомий жавобгарликка тортилди ва ноқонуний текшириш натижасида қабул қилинган 4 та маъмурий қарорлар бекор қилиниб, ушбу маъмурий қарорларни қабул қилиниши натижасида тадбиркорлик субъектларига етказилган маънавий зарарларни ундириш юзасидан фуқаролик судларига 4 та даъво аризаси киритилди.

Шартномавий-ҳуқуқий ишларни назорат қилиш бўлими томонидан Бухоро вилоят адлия бошқармасининг 2016 йил I ярим йиллик иш режаси ҳамда бошқарма бошлиғининг 2016 йил 4 февралдаги 42-ум-сонли буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида, Когон, Қоровулбозор, Жондор, Қоракўл, Олот, Бухоро, Ромитан, Пешку, Вобкент, Шофиркон ва Ғиждувон туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлимлари фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 4 сентябрдаги 383-сон қарори билан тасдиқланган “Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчилар билан тайёрлов, хизмат кўрсатиш ташкилотлари ўртасида шартномалар тузиш, уларни рўйхатдан ўтказиш, бажариш, шунингдек уларнинг бажарилиши мониторингини олиб бориш тартиби тўғрисида”ги Низом талаблари ижроси, шунингдек, мурожаатлар билан ишлаш аҳволи саволнома асосида ўрганиб чиқилди.

Ўрганиш якунига кўра аниқланган қонунбузилишларни бартараф этиш ва келгусида бундай камчиликларга йўл қўймаслик тўғрисида барча туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлимларига 11 та тақдимнома, 5 та маъмурий таклифлар киритилди. Мазкур таъсир чораларига асосан туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлимларининг жами 11 нафар ходими интизомий жавобгарликка ва 4 нафар ходим эса маъмурий жавобгарликка тортилди.

Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлими томонидан Бухоро вилоят адлия бошқармасининг 2016 йил 1-ярим йиллик иш режаси ва бошқарма бошлиғининг 15.01.2016 йилдаги 12-ум-сонли буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида, Бухоро туман, Шофиркон туман, Пешку туман, Ромитан туман, Вобкент туман, Ғиждувон туман, Бухоро шаҳар, Бухоро вилоят Давлат санитария-эпидемиология назорати марказлари фаолиятида маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни юритиш, Меҳнат кодекси талабларига риоя этилиши, мурожаатлар билан ишлаш аҳволи ўрганиб чиқилди.

Ўрганиш натижалари бўйича аниқланган қонунбузилишларни бартараф этиш ва келгусида уларга йўл қўймаслик мақсадида Давлат санитария-эпидемиология назорати марказларига 8 та тақдимнома ҳамда меҳнатга оид қонун ҳужжатларига риоя этилмаганлик ҳолати юзасидан тегишли органларга 6 та маъмурий таклифлар киритилди.

Мазкур таъсир чоралари натижасида 17 нафар ходим интизомий ва 5 нафар маъсул ходим маъмурий жавобгарликка тортилди.

Бўлим томонидан киритилган маъмурий таклифга асосан Ромитан туман прокуратураси Ромитан туман ДСЭНМ бошлиғи номига аниқланган қонун бузилиши ҳолатларининг келиб чиқиш сабаблари ва бунга имконият яратиб бераётган шарт-шароитларни бартараф этиш тўғрисида тақдимнома киритган.

IV. Бошқарма томонидан судларга киритилган даъво аризалар бўйича.

Бухоро вилоят адлия бошқармаси томонидан 2016 йил 1-чораги давомида тадбиркорлик субъектлари ва хорижий инвестициялар ҳамда фуқаролар манфаатини кўзлаб, уларнинг бузилган қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини тиклаш, моддий ва маънавий зарарларни ундириш тўғрисида судларга жами 20 млн 276 минг 600 сўмлик 84 та (тадбиркорлик субъектлари ва хорижий инвестицияларни ҳуқуқий ҳимоя қилиш соҳасида 6 млн сўмлик 37 та, шартномавий-ҳуқуқий ишларни назорат қилиш соҳасида 11 млн сўмлик 30 та, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида 3 млн 276 минг 600 сўмлик 17 та) даъво аризалари киритилган. Ҳисобот даври бошида 200 минг сўмлик 2 та даъво аризалари қолдиқ бўлиб ўтган.

Киритилган даъво аризаларнинг 4 млн 23 минг 700 сўмлик 11 таси судлар томонидан қаноатлантирилган.

Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлими томонидан Бухоро вилоят адлия адлия бошқарма бошлиғининг 05.02.2016 йилдаги 48-ум-сонли буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида, Бухоро шаҳар ободонлаштириш, Бухоро вилояти бўйича ғазначилик, Бухоро вилоят статистика, Аму-Бухоро ирригация тизимлари ҳавза бошқармалари фаолиятида Меҳнат кодекси талабларига риоя этилиши, мурожаатлар билан ишлаш аҳволи ўрганилди.

Ўрганиш натижалари бўйича аниқланган қонунбузилишларни бартараф этиш ва келгусида уларга йўл қўймаслик мақсадида бошқармаларга 4 та тақдимнома киритилди. ҳамда меҳнатга оид қонун ҳужжатларига риоя этилмаганлик ҳолати юзасидан тегишли органларга 6 та маъмурий таклифлар ҳамда судга 17 даъво аризалари киритилди.

Шартномавий-ҳуқуқий ишларни назорат қилиш бўлими томонидан бошқарма бошлиғининг 2016 йил 15 январдаги 18-ум-сонли буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида, “Бухоро нефтбаза” унитар корхонасида шартномаларнинг тузилиши ва бажарилишида қонун ҳужжатларига риоя этилиши аҳволи танлов асосида ўрганиб чиқилди.

Ўрганиш якунига кўра аниқланган қонунбузилишларни бартараф этиш ва келгусида бундай камчиликларга йўл қўймаслик тўғрисида “Бухоро нефтбаза” унитар корхонасига 1 та тақдимнома киритилди. Мазкур тақдимномага асосан унитар корхонанинг 6 нафар ходимига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси 183-моддаси 1-қисмига асосан “Хайфсан” интизомий жазоси қўлланилди.

Шунингдек, фермер хўжаликлари манфаатида корхона ҳисобида ноқонуний ушлаб қолинган пул маблағини қайтариш тўғрисида вилоят хўжалик судига 3 830 213 сўмлик жами 7 та даъво аризалари киритилиб суд томонидан тўлиқ қаноатлантирилди.

Жумладан, Бухоро вилоят адлия бошқармасининг Ғиждувон туманидаги “Ғиждувон зарафшон замини” фермер хўжалигининг “Бухоро нефтбаза” унитар корхонаси ҳисобида ноқонуний ушлаб қолинган 626.859 сўмлик пул маблағини қайтариш тўғрисида даъво аризаси Бухоро вилоят хўжалик судининг ушбу пул маблағини фермер хўжалиги ҳисобига қайтариш тўғрисидаги ҳал қилув қарори билан тўлиқ қаноатлантирилди.

Шунингдек, Жондор туманидаги “Чори Одина Абдулазиз” фермер хўжалигининг “Бухоро нефтбаза” унитар корхонаси ҳисобида ноқонуний ушлаб қолинган 2 272 165 сўмлик пул маблағини қайтариш тўғрисида даъво аризаси Бухоро вилоят хўжалик судининг ушбу пул маблағини фермер хўжалиги ҳисобига қайтариш тўғрисидаги ҳал қилув қарори билан тўлиқ қаноатлантирилди.

Тадбиркорлик субъектлари ва хорижий инвестицияларни ҳуқуқий ҳимоя қилиш бўлими томонидан Бухоро вилоят адлия бошқармаси бошлиғининг 2016 йил 18 январь кунидаги 19-ум-сонли буйруғига асосан Қоровулбозор туман ҳокимлиги томонидан 2014 йил, 2015 йил ва 2016 йилнинг ўрганиш кунига қадар қабул қилинган қарор, фармойиш ва хатларининг тадбиркорликка оид қонунчиликка мувофиқлиги ўрганилди.

Ўрганиш жараёнида, туман ҳокимининг 2016 йил 4 январь кунидаги 1-сонли қарори билан туманда давлат мулки бўлган бино ва иншоотлардан фойдаланганлик учун тўланадиган ижара ҳақининг 2016 йил учун энг кам миқдордаги ставкалари ҳамда бино ва иншоотлар бўйича ижара тўловини ҳисоблаб чиқишда қўлланадиган ҳудуд зоналари бўйича коэффицентлар тасдиқланганлиги аниқланди.

Шунга кўра, туман ҳокимининг 2016 йил 4 январдаги 1-сонли қарори ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисида вилоят хўжалик судига даъво аризаси киритилиб, судининг 2016 йил 22 февралдаги 20-1606/813-сонли қарори билан Қоровулбозор туман ҳокимининг ушбу қарори ҳақиқий эмас деб топилган.

V. Тадбиркорлар фаолиятини тиклаш бўйича:

Вилоят адлия бошқармаси бошлиғи томонидан 2015 йил 6 февраль куни тасдиқланган жадвалга асосан фаолият кўрсатмаётган тадбиркорлик субъектларини, шу жумладан хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарни тўлиқ инвентаризациядан ўтказиш ва улар фаолиятини тиклаш бўйича тегишли чораларни амалга ошириш мақсадида бошқарма масъул ходимлари вилоятнинг барча туман (шаҳар)ларига бириктирилган.

Ишчи гуруҳ томонидан туман (шаҳар)ларда фаолият юритаётган туман ҳокимлиги, солиқ, статистика, тижорат банклари, савдо-саноат палатаси ва бошқа тегишли идора вакилларидан иборат ишчи гуруҳлар билан ҳамкорликда ишлар ташкил этилиб, фаолият юритмаётган тадбиркорлик субъектларининг фаолият юритмаслик сабаблари ўрганилиб, фаолиятини тиклаш мумкин бўлган тадбиркорлик субъектларини фаолиятини тиклаш чоралари кўрилмоқда.

Тақдим этилган маълумотларга кўра 2016 йил 31 март ҳолатида вилоятда жами 15 599 та рўйхатга олинган тадбиркорлик субъектлари мавжуд бўлиб, шундан 1 467 та тадбиркорлик субъектлари маълум бир сабабларга кўра фаолият кўрсатмаётганлиги аниқланди.

Шунга кўра фаолият юритмаётган тадбиркорлик субъектлари билан учрашувлар ўтказилиб, фаолиятини тиклаш мумкин бўлган тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини тиклаш бўйича зарур чоралар белгиланди.

Шунингдек, фаолият юритмаётган тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини таҳлил қилиш ҳамда уларнинг фаолиятини тиклаш бўйича ваколат доирасида қонунчиликда белгиланган чораларни кўриш юзасидан туман (шаҳар) давлат солиқ инспекцияларига 5 та тақдимнома киритилди.

Адлия бошқармаси томонидан тегишли идоралар билан ҳамкорликда кўрилган чоралар ва берилган амалий ёрдам натижасида жорий йилнинг 31 март ҳолатида жами 21 та тадбиркорлик субъектларининг фаолияти тикланди.

Жумладан, Қоракўл туманидаги “Қоракўл ташқи савдо”, “Муртоз Жамол осиё чорвадор” ва Жондор туманидаги “Сулаймон Сухроб Сабриддин” масъулияти чекланган жамиятларида айланма маблағларни шакллантиришда берилган амалий ва ҳуқуқий ёрдам натижасида фаолияти тикланди.

VI. Назорат қилувчи органлар томонидан ўтказилган текширишлар бўйича:

2016 йилнинг 1-чораги давомида назорат қилувчи органларда ўтказилган ўрганишлар жараёнида жами 6 та ҳолатда текширишлар тартибини бузиш ҳолатлари, шунингдек, 4 та ноқонуний текширишлар аниқланган.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг 2016 йил 21 январдаги 10/9-271/1-сонли топшириқ хати Бухоро вилоят адлия бошқармасининг 2016 йил 1-ярим йиллик иш режаси 3-бўлим 17-банди ижросини таъминлаш мақсадида Бухоро вилоят “Сувназорат” инспекцияси фаолиятида маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга мувофиқ маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ахволи ўрганилиб, хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятида ноқонуний текшириш ўтказилганлик ҳолати аниқланди.

Жумладан, Бухоро вилоят “Сувназорат” инспекцияси бошлиғининг 2015 йил 4 май кунидаги буйруғини асос қилган ҳолда “Сувназорат” инспекцияси 2-тоифали инспектори Т.Ғайбуллоев томонидан Вобкент туманидаги “Нодир Нозим кўли” МЧЖда 2015 йил 26 май куни текшириш ўтказилган. Бироқ ушбу буйруқда 2-тоифали инспектор Т.Ғайбуллоев Вобкент туманидаги эмас балки Бухоро туманидаги хўжалик юритувчи субъектларда текшириш ўтказиши белгиланган. Ўтказилган текшириш натижасида, “Сувназорат” инспекцияси 2-тоифали инспектори Т.Ғайбуллоевнинг 29.05.2015 йилдаги 00060-сонли қарори билан “Нодир Нозим кўли” МЧЖ рахбари Н.Вахобовга нисбатан МЖтКнинг 74-моддаси 
2-қисми билан энг кам ойлик иш ҳақининг бир баравари миқдорида
(118 400 сўм) жарима жазоси қўлланилган.

Аниқланган қонунбузилиш ҳолати бўйича Бухоро вилоят “Сувназорат” инспекциясига 19.02.2016 йилда 20-10/65/1-сонли тақдимнома киритилиб, ҳолат бўйича тўпланган ҳужжатлар ҳуқуқий баҳо бериш учун вилоят прокуратурасига юборилди. Бугунги кунда жиноий таклиф кўриб чиқилмоқда. Тақдимномага асосан 2 нафар ходим интизомий жавобгарликка тортилди ва ноқонуний текшириш натижасида қабул қилинган 4 та маъмурий қарорлар бекор қилиниб, ушбу маъмурий қарорларни қабул қилиниши натижасида тадбиркорлик субъектларига етказилган маънавий зарарларни ундириш юзасидан фуқаролик судларига 4 та даъво аризаси киритилди.

VII. Бошқарманинг юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказиш фаолияти бўйича.

Бошқарманинг юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказиш бўлими томонидан 2016 йил 1-чораги давомида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 24 майдаги “Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатига олиш ва ҳисобга қўйишнинг хабардор қилиш тартибини жорий этиш тўғрисида”ги ПҚ 357-сонли ва Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 20 августдаги 357-сонли қарорларига асосан 1 та қўшма корхона давлат рўйхатидан ўтказилди, 2 та қўшма, 1 хорижий корхона, 1 та бозор ҳамда 1 та ломбард ташкилоти таъсис ҳужжатларига киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар давлат рўйхатидан ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 15 майдаги ПФ-4725-сонли Фармони ижросини таъминлаш мақсадида 2016 йил 1 январидан бошлаб вилоятнинг туман (шаҳар)ларида “Ягона дарча” марказлари ташкил этилиб фаолияти бошланди.

“Ягона дарча” марказлари орқали давлат хизматлари кўрсатиш жараёнида ахборотларни ўзаро ахборот ҳамкорлиги йўли билан, шу жумладан электрон тарзда мустақил равишда олинишини ташкил этиш мақсадида тегишли идораларни ягона тизимга уланиши таъминланиши юзасидан архитектура, кадастр, табиатни муҳофаза қилиш ва бошқа 25 дан ортиқ идоралар ходимлари буйруқ билан масъул этиб тайинланган ҳамда улар электрон рақамли имзолар билан таъминланди.

Туман (шаҳар)лардаги “ягона дарча” марказлари туман (шаҳар) аҳолиси ва тадбиркорлар сонидан келиб чиқиб, штат бирлиги сони 109 нафар этиб белгиланди.

Марказлар 286 та ташкилий техника ва компьютер ускуналари ҳамда 501 та мебел жиҳозлари билан таъминланди ва жорий йилнинг 1 январидан 31 март кунига қадар жами 1395 та давлат хизматлари “Ягона дарча” марказлари орқали амалга оширилиши таъминланди.

Бошқарманинг туман ва шаҳарларга бириктирилган масъул ходимлари томонидан “Ягона дарча” марказларининг фаолияти амалий ёрдам бериш йўли билан ўрганилиб, уларнинг фаолиятидаги бир қатор камчиликлар жойида бартараф этилиб, услубий кўмак бериб борилмоқда.

VIII. Бошқарманинг Жамоат, нодавлат нотижорат ва диний ташкилотлар бўлими фаолияти бўйича.

Бошқарманинг Жамоат, нодавлат нотижорат ва диний ташкилотлар бўлими томонидан 2016 йилнинг 1-чораги давомида нодавлат нотижорат ташкилотларни рўйхатга олиш бўйича жами 34 та ариза (2 та ариза ҳисобот даври бошидан қолдиқ бўлиб ўтган) кўриб чиқилди. Ушбу аризалардан 20 таси қаноатлантирилди, 9 таси рад қилинди ҳамда 7 таси кўриб чиқилмоқда. Мазкур аризаларга асосан 17 та нодавлат нотижорат ташкилоти давлат рўйхатига ва 2 та ҳисоб ва 1 та қайта ҳисоб рўйхатига олинди.

Бошқарма томонидан 2016 йилнинг 1-чораги давомида нотижорат ташкилотларнинг 6 тасида (1 та Адлия вазирлигининг 04.04.2016 йил 1-9/20-134/8-сонли топшириғи), диний ташкилотларнинг 6 тасида ўрганишлар ўтказилди. Ўтказилган ўрганишлар натижасида аниқланган қонунбузилишларни бартараф этиш мақсадида жами 12 та тақдимнома киритилди.

Бундан ташқари, вилоятдаги нодавлат нотижорат ва диний ташкилотлар томонидан адлия бошқармасига ҳисоботларни тақдим этиш аҳволи ўрганиб чиқилиб, мазкур ҳисоботларга асосан ташкилотларнинг фаолияти уставда белгиланган мақсадларга ҳамда Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига мувофиқлиги таҳлил қилинди. Ҳисоботлар таҳлили бўйича жами 13 та тақдимнома ва 5 та огоҳнома киритилди.

Нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан белгиланган тартибда ва муддатда рўйхатдан ўтказувчи органга ҳисоботлар тақдим қилинмаганлиги, ўз вақтида тақдим қилинмаганлиги ҳолатлари юзасидан айбдор мансабдор шахсларга нисбатан 1 та маъмурий баённома расмийлаштирилиб, уларга асосан 1 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилди.

IХ. Бошқарманинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни экспертизадан ўтказиш ва қонун ҳужжатларини туркумлаш фаолияти бўйича:

2016 йилнинг I-чораги давомида маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан жами 60 та қарор лойиҳалари ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш учун топширилди. Шундан, 2 та қарор лойиҳаси белгиланган талабларга риоя қилинмай тақдим қилинганлиги сабабли қайтарилган. Экспертизадан ўтказилган 58 та қарор лойиҳаларидан 52 тасига розилик имзоси қўйилди, 6 та қарор лойиҳалари Ўзбекистон Республикаси “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги Қонунда белгилаб қўйилган норма талаблари асосида ишлаб чиқилмаганлиги сабабли қайтарилди.

Бошқарма томонидан маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг 508 та норматив ҳуқуқий ҳужжатлари давлат ҳисобига олинган бўлиб, шундан 70 таси ҳисобот даврида давлат ҳисобига олинди. Ҳисобот даврида маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг норматив-ҳуқуқий тусдаги 64 та қарорлари расмий нашрларда эълон қилинди қолган 6 та қарорларни расмий нашрларга эълон қилиш чоралари кўрилган.

Шунингдек, адлия бошқармаси томонидан 2016 йил I-ярим йиллик иш режасига асосан жами 3 та маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг норма ижодкорлиги фаолияти ўрганилди ва 6 та маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг расмий веб-сайтларида мониторинглар ўтказилди.

Ўрганиш натижалари юзасидан 20 та туркумлаш фаолиятида, 32 та юридик хизмат фаолиятида, 30 та норма ижодкорлиги соҳасида камчиликлар аниқланди.

Ўтказилган ўрганишлар ва амалга оширилган таҳлиллар натижасида аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан жами 6 та тақдимномалар киритилди.

Шунга кўра, 1 нафар ходимга “ҳайфсан” интизомий жазо чораси қўлланилди.

Х. Бошқарманинг қонун ижодкорлиги ва ҳуқуқни қўллаш амалиёти ҳамда жамиятда хуқуқий онг, ҳуқуқий маданиятни оширишга ва қонунийликни мустаҳкамлашга йўналтирилган ҳуқуқий тарғибот фаолияти бўйича:

2016 йил 1-чорак давомида бошқарма томонидан ўтказилган ўрганишлар ва таҳлиллар натижасида қонунчиликни такомиллаштириш мақсадида қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш юзасидан Адлия вазирлигига 70 та таклиф киритилган.

Шунингдек, ҳисобот даврида адлия бошқармаси томонидан жамиятда ҳуқуқий маданиятни ошириш, улғайиб келаётган ёшларни ватанга садоқат руҳида тарбиялаш, миллий қонунчилик соҳасидаги ўзгаришлар ва янгиланишларни ўз вақтида аҳоли ва кенг жамоатчилик ўртасида муҳокама қилинишини таъминлаш мақсадида жами 1144 маротаба ҳуқуқий тарғибот ишлари олиб борилган бўлиб, шундан 177 таси ОАВ орқали (49 та телевидение, 39 та радио, 53 та газета ва журналларда ҳамда 36 та веб саҳифада) ҳуқуқий тарғибот ишлари амалга оширилган, 354 маротаба давра суҳбати, 199 маротаба семинарлар ўтказилган. 



Бухоро вилояти адлия бошқармаси томонидан 2015 йил давомида амалга оширилган ишлар юзасидан
М А Ъ Л У М О Т

Вилоят адлия бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, Ҳукумат қарорлари ижросини таъминлаш, қонунчилик ижодкорлиги ва ҳуқуқни қўллаш соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга оширилишини таъминлаш, жамиятда ҳуқуқий онг, ҳуқуқий маданиятни оширишга ва қонунчиликни мустаҳкамлашга йўналтирилган ҳуқуқий тарғибот бўйича давлат органлари фаолиятини ҳамда нотариат, адвокатура, ФҲДЁ органлари фаолиятини мувофиқлаштириш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишни таъминлаш, тадбиркорлар ва хусусий мулк эгаларининг қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга йўналтирилган самарали механизмлардан фойдаланиш, хўжалик юритувчи субъектларда шартномавий-ҳуқуқий ишларни яхшилаш, бу соҳадаги ишларни доимий таҳлил қилиш тизими йўлга қўйилиб, бир қатор ишлар амалга оширилди.

I. Мурожаатларни кўриб чиқиш натижалари бўйича:

Бухоро вилоят адлия бошқармасига 2015 йил давомида жами 908 та (201 та тадбиркорлик субъектлари фаолиятига оид, 101 та шартномавий муносабатларга оид, 375 та инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишга оид, 197 та нотариат, ФҲДЁ, адвокатура фаолиятига оид, 34 та бошқа соҳаларда) ариза ва шикоятлар келиб тушган.

Келиб тушган мурожаатларнинг 679 таси ҳал этилган бўлиб, шундан 311 та мурожаат ёки 45 фоизи қаноатлантирилган.

Тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида ҳал этилган мурожаатларнинг 41 фоизи (65 та), шартномавий муносабатларга оид мурожаатларнинг 51 фоизи (41 та), инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги мурожаатларнинг 45 фоизи (66 та) важлар ўз тасдиғини топганлиги сабабли қаноатлантирилган.

Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларига жиддий эътибор қаратилиб, уларни ўз вақтида ва сифатли ўрганиб чиқиш чоралари кўрилиб, такрорий мурожаатларни олдини олиш мақсадида мурожаатларни муаллиф иштирокида ўз жойида кўриб чиқиш юзасидан амалий чора-тадбирлар кўрилди.

Тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлими томонидан Ғиждувон туманида яшовчи фуқаро И.Рахимовнинг Ғиждувон туман Архитектура ва қурилиш бўлимидан норози бўлиб қилган мурожаати ўрганиб чиқилди.

Мурожаатни ўрганиш жараёнида туман Архитектура ва қурилиш бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 54-сонли қарори талаблари бузилганлик ҳолати аниқланган. Аниқланган қонунбузилиш ҳолати бўйича 16.09.2015 йилда бўлим бошлиғи Ш.Джалаловга нисбатан МЖтКнинг 241-9-моддаси юзасидан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома расмийлаштирилиб кўриб чиқиш учун жиноят ишлари бўйича Ғиждувон туман судига юборилди. Жиноят ишлари бўйича Ғиждувон туман судининг 20.10.2015 йилдаги қарорига асосан Ш.Джалаловга нисбатан энг кам ойлик иш ҳаққининг 5 баравари, яъни 651.200 сўм миқдорида маъмурий жарима қўлланилган.

Шунингдек, бўлим томонидан “Пўлат сув қурилиш монтаж” МЧЖ раҳбари Ш.Пўлатовнинг “Ўзмахсуссувқурилиш” ихтисослашган давлат корхонаси “Сирдарёмахсуссувқурилиш” филиалидан мавжуд қарздорликни ундиришда амалий ёрдам беришни сўраб қилган мурожаати ўрганилиб, “Ўзмахсуссувқурилиши” ихтисослашган давлат корхонаси “Сирдарёмахсуссувқурилиш” филиали ҳамда “Пўлат сув қурилиш монтаж” МЧЖ ўртасида 2011-2014 йилларда хизмат кўрсатиш юзасидан шартнома тузилган бўлиб, қурилиш-монтаж ишлари олиб борилган. Бажарилган ишлар юзасидан тўловлар қисман амалга оширилган бўлсада, 2015 йил 31 июлда икки томонлама расмийлаштирилган келишувга кўра жами 275.000.000 млн сўм дебиторлик қарздорлик мавжудлиги тан олинган. Юқоридагиларга асосан, Бухоро вилоят адлия бошқармаси “Пўлат сув қурилиш монтаж” МЧЖ манфаатида 2015 йилнинг 9 октябрь куни “Ўзмахсуссувқурилиши” ихтисослашган давлат корхонасига нисбатан Тошкент шаҳар хўжалик судига даъво аризаси киритилиб, суднинг 23.11.2015 йилдаги қарорига асосан “Ўзмахсуссувқурилиш” ихтисослашган давлат корхонасидан “Пўлат сув қурилиш монтаж” МЧЖ фойдасига тўланмай қолган асосий қарздан 85.000.000 млн сўм ҳамда 20.000.000 млн сўм пеня ундирилиши белгиланди.

Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлими томонидан Когон туман “Нурафшон” ҚФЙ “Чуқуркўл” қишлоғида яшовчи фуқаролар Ж.Наврўзов ҳамда Н.Ёдгороваларнинг Когон тумани давлат санитария-эпидемиология накзорати маркази томонидан ноқонуний маъмурий жаримага тортиш тўғрисидаги қарор чиқарилганлигидан норози бўлиб ёзган мурожаат асосида ўрганиш ўтказилди. Ўрганиш давомида ҳақиқатан ҳам қонунбузилишга йўл қўйилгани аниқланди. Ушбу ҳолат, унинг келиб чиқиш сабаблари ва шарт-шароитларини бартараф этиш юзасидан юқоридаги ташкилотга тақдимнома киритилиб, унга асосан маъмурий иш ҳужжатлари қайта кўриб чиқилди ва ноқонуний қарор бекор қилинди. Натижада фуқароларнинг бузилган ҳуқуқлари тўлиқ тикланди. Бундан ташқари, қонунбузилишга йўл қўйган Когон тумани ДСЭНМ эпидемиология бўлими мудири вазифани бажарувчи Х.Тошевга нисбатан интизомий жазо чораси қўлланди.

Шартномавий-ҳуқуқий ишларни назорат қилиш бўлими томонидан Қоровулбозор туман фермерлар кенгаши раиси Р.Яҳёевнинг туманда фаолият кўрсатиб келаётган фермер хўжаликларининг 2015 йил топширилган бошоқли дон учун амалга оширилиши керак бўлган тўловлар “Когондонмаҳсулотлари” акциядорлик жамияти томонидан тўлаб берилмаётганлигидан норози бўлиб ёзган мурожаати ўрганилиб, аниқланган ҳолатлар бўйича 2015 йилнинг 7 сентябрь куни вилоят хўжалик судига 86 та фермер хўжаликлари манфаатида 588 337 000 сўмлик даъво аризалари киритилди.

Вилоят адлия бошқармаси томонидан судга киритилган даъво аризалари натижасида “Когондонмаҳсулотлари” акциядорлик жамияти томонидан Қоровулбозор туманидаги 86 та фермер хўжаликларига 502 039 000 сўмлик асосий қарз ва 20 880 000 сўмлик пенянинг тўлаб берилиши таъминланди.

Шунингдек, Ромитан туман Боғитуркон қишлоқ фуқаролар йиғини Ҳафизрабод маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи фуқаро Н.Асадовнинг Ромитан туман суд ижрочилари бўлими ходимлари хатти-ҳаракатларидан норози бўлиб ёзган мурожаати ўрганилиб, Суд департаменти Бухоро вилоят ҳудудий бошқармасига 2015 йил 14 сентябрда 20-11/5111-сонли хат киритилган. Шунга кўра, Суд департаменти Бухоро вилоят ҳудудий бошқармасининг 2015 йил 8 октябрдаги қарори билан Ромитан туман суд ижрочилари бўлимининг “Неъматобод” фермер хўжалигининг собиқ раҳбари Асадов Неъматга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 
191-1-моддасига асосан қўлланилган 2015 йил 25 майдаги жарима солиш тўғрисидаги қарори бекор қилинган.

Хорижий инвестициялар ва хорижий инвестиция иштирокидаги корхоналарни ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлими томонидан Тошкент шаҳридаги “Advance Pharmaceutical Business” хорижий корхонаси раҳбари В.Цойнинг Тошкент шаҳар хўжалик суди томонидан 9.405.924 сўм ундириш тўғрисидага хўжалик иши бўйича чиқарилган ижро варақаси Бухоро шаҳар суд ижрочилар бўлими томонидан ижро қилинмаётганлигидан норози бўлиб Бухоро вилоят адлия бошқармасига қилган мурожаати ўрганиб чиқилди.

Ўрганиш натижасида, Тошкент шаҳар хўжалик суди томонидан 2015 йил 24 март кунидаги 10-1513/1695-сонли қарздор “Shohruzjon” МЧЖдан ундирувчи “Advance Pharmaceutical Business” хорижий корхонаси фойдасига 9.405.924 сўм ундириш тўғрисидаги хўжалик иши бўйича чиқарилган ижро варақаси Бухоро шаҳар суд ижрочилар бўлими ижро иш юритувига 2015 йил 1 июнь куни келиб тушганлиги ва Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонунининг 23,28-моддаларига асосан 2015 йил 3 июнда ижро иши юритишни кўзғатиш тўғрисида қарор қабул қилиниб, қарздор “Shohruzjon” МЧЖнинг банкдаги ҳисоб рақамларининг чиқиш қисмига банд солинганлиги ҳамда ижро ҳаракатлари олиб борилаётганлигини маълум бўлди.

Бухоро вилоят адлия бошқармаси томонидан кўрилган чоралар натижасида Бухоро шаҳар суд ижрочилар бўлими томонидан 2015 йил 12 август кунидаги 2538-сонли тўлов топшириқномаси орқали қарздор “Shohruzjon” МЧЖ ҳисобидан жами 9.405.924 сўм маблағ “Advance Pharmaceutical Business” хорижий корхонаси ҳисоб рақамига кўчириб берилиб, амалда ижро этилган ижро ҳужжати бўйича ижро иши юритишни тамомлаш тўғрисида 2015 йил 12 август куни қарор қабул қилинган.

Мурожаатни кўриб чиқиш натижаси бўйича мурожаат муаллифига 2015 йил 13 август куни 20-12/5438-сонли жавоб хати юборилди.

II. Ишонч телефонларига келиб тушган мурожаатларни кўриб чиқиш натижалари бўйича:

Бухоро вилоят адлия бошқармасининг “Ишонч телефони”га (1008) 2015 йил давомида жами 61 та (тадбиркорликка оид 21 та, шартномавий муносабатларга оид 9 та, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасиги оид 31 та) мурожаатлар келиб тушган.

“Ишонч телефони”га келиб тушган мурожаатларнинг 34 таси ёки 62 фоизи қаноатлантирилиб, 21 таси бўйича ҳуқуқий тушунтириш берилган, 7 та мурожаат кўриб чиқиш учун бошқа ташкилотларга юборилган.

Бошқарманинг барча бўлимлари томонидан “Ишонч телефони”га келиб тушган мурожаатларда келтирилган ҳар бир важларнинг қаноатлантириш даражасига алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда.

Жумладан, Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлими томонидан фуқаро фуқаро З.Ражабованинг АТБ “Микрокредитбанк” Шофиркон филиали томонидан кредит ажратилмаётганлигидан норози бўлиб 08.10.2015 йилда вилоят адлия бошқармасининг ишонч телефонига қилган мурожаати ўрганиб чиқилди.

Мурожаат бўйича вилоят адлия бошқармаси томонидан кўрилган чораларга асосан, 27.11.2015 йилда АТБ “Микрокредитбанк” Шофиркон филиалидан кредит ажратилиши таъминланди ҳамда бу ҳақда фуқаро З.Ражабова адлия бошқармасига қайта мурожаат қилиб ушбу масала ҳал бўлганлиги маълум қилган.

Тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлими томонидан Бухоро шаҳар, Мустақиллик кўчаси 14 уйда жойлашган “Рутам Камол плюс” МЧЖ раҳбари Р.Очиловнинг “Ўзавтодарётранс” агентлиги Бухоро вилоят ҳудудий бўлими томонидан МЧЖга лицензия берилмаётганлигидан норози бўлиб вилоят адлия бошқармасининг “ишонч телефони”га қилган мурожаати ўрганиб чиқилди. Мурожаат бўйича вилоят адлия бошқармаси томонидан кўрилган чоралар натижасига асосан “Ўзавтодарётранс” агентлиги Бухоро вилоят ҳудудий бўлимининг 2015 йил 6 августдаги 01/64-сонли жавоб хатига асосан белгиланган лицензия олиб берилди.

Шунингдек, Шартномавий-ҳуқуқий ишларни назорат қилиш бўлими томонидан Олот туман “Сойинқоровул” ҚФЙ ҳудудида фаолият кўрсатиб келаётган “Прим Чори” фермер хўжалиги бошлиғи Ш.Чориев Олот “Пахта тозалаш” маъсулияти чекланган жамияти томонидан пахта хом-ашёси етиштириб бериш бўйича тузилган контрактация шартномаси шартларига амал қилинмаган ҳолда 2014 йил 31 декабрь кунига қадар тўлаб берилиши лозим бўлган 90 фоизлик пул маблағи кечиктириб тўлаб берилганлигидан норози бўлиб Бухоро вилояти адлия бошқармаси ишонч телефонига қилган мурожаати ўрганиб чиқилган.

Мурожаатни ўрганиш натижасида кечиктириб тўланган пул маблағи учун Олот “Пахта тозалаш” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан фермер хўжалиги фойдасига пеня ундириш тўғрисида вилоят хўжалик судига даъво аризаси киритилган. Суд томонидан мазкур даъво ариза кўриб чиқилиб, 2015 йилнинг 23 мартдаги ҳал қилув қарори билан Олот “Пахта тозалаш” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан “Прим Чори” фермер хўжалиги фойдасига 201 600 сўм пеня ундирилиши таъминланган.

Тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлими томонидан Ғиждувон туманида фаолият кўрсатаётган “Нарзуллообод жавохири” хусусий корхонаси рахбари Б.Тумановнинг туман ДСИ ходимлари хатти-ҳаракатларидан норози бўлиб вилоят адлия бошқармасининг “ишонч телефони”га қилган мурожаати ўрганиб чиқилди. Мурожаат бўйича аниқланган қонунбузилишлар юзасидан Ғиждувон туман ДСИга 23.10.2014 йилда 20-10/6019-сонли тақдимнома киритилди.

Киритилган тақдимномага асосан туман ДСИ ходими У.Ҳалимовга нисбатан 23.11.2015 йилдаги 293-сонли буйруққа асосан “Хайфсан” интизомий жазо чораси қўлланилди.

III. Бошқарма томонидан жойларда ўтказилган ўрганишлар ва қўлланилган таъсир чоралари бўйича:

Вилоят адлия бошқармаси томонидан тадбиркорлар, хорижий инвестициялар ва хорижий инвестиция иштирокидаги корхоналар, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишга ҳамда шартномавий муносабатларга оид қонун ҳужжатларига риоя қилинишини яхшилаш мақсадида белгиланган иш режага асосан доимий равишда жойларда ўрганишлар ўтказиб келинмоқда.

Хусусан, 2015 йил давомида жойларда ўтказилган ўрганишлар давомида жами 47 572 та қонунбузилиш ҳолатлари аниқланди. Қонунбузилишларнинг 6 465 таси тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида, 32 589 таси шартномавий-ҳуқуқий ишларни назорат қилиш соҳасида, 3402 таси инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, 73 таси хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, 3623 таси юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказиш, 870 таси жамоат, нодавлат нотижорат ва диний ташкилотлар ва 550 таси бошқа соҳаларда аниқланган.

Ўтказилган ўрганишлар ва мурожаатларни кўриб чиқиш натижалари бўйича қонунбузилишларни бартараф этиш юзасидан жами 436 та тақдимнома киритилган.

Шундан, тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида 104 та, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида 67 та, хорижий инвестициялар ва хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида 11 та, шартномавий-ҳуқуқий ишларни назорат қилиш соҳасида 93 та, жамоат, нодавлат нотижорат ва диний ташкилотларни рўйхатга олиш соҳасида 72 та, юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказиш соҳасида 9 та, бошқа соҳаларда 80 та тақдимномалар киритилган.

Киритилган тақдимномаларга асосан интизомий жавобгарликка тортилган шахслар сони 466 тани ташкил қилган. Интизомий жавобгарликка тортилганларнинг 9 нафари эса эгаллаб турган лавозимидан озод этилган, 105 та шахслар маъмурий жавобгарликка ва 2 нафар шахс жиноий жавобгарликка тортилган.

Тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлими томонидан Бухоро вилоят адлия бошқармасининг 2015 йил 2-ярим йиллик иш-режаси 3-бўлим 32-банди ҳамда вилоят адлия бошқармаси бошлиғининг 2015 йил 20 ноябрдаги 381-ум-сонли буйруғига асосан Бухоро вилоят Стандартлаштириш ва метрология бошқармаси ҳамда вилоят синов ва сертификатлаштириш маркази томонидан тадбиркорлик субъектлари ва хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарда назорат тадбирлари ўтказишда, таъсир чоралари қўллашда, шунингдек тадбиркорлик ва хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарга сертификатлар беришда ва улардан келиб тушган мурожаатларни кўриб чиқиш амалиётининг қонунийлиги тасдиқланган савонома асосида ўрганилди.

Ўрганиш натижаси бўйича Стандартлаштириш ва метрология бошқармасига 1 та ҳамда вилоят синов ва сертификатлаштириш марказига 1 та тақдимнома киритилиб, тақдимнома ижроси юзасидан икки нафар ходимга нисбатан “ҳайфсан” интизомий жазо чораси қўлланилди.

Шартномавий-ҳуқуқий ишларни назорат қилиш бўлими томонидан Бухоро вилоят адлия бошқармасининг 2015 йил II ярим йиллик иш режаси ҳамда бошқарма бошлиғининг 2015 йил 2 октябрдаги 328-ум-сонли буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида, Бухоро, Пешку, Ромитан, Шофиркон, Ғиждувон, Жондор, Қоракўл, Олот ва Когон туман “Агротехсервис” масъулияти чекланган жамиятлари фаолиятида фермер хўжаликлари билан шартномаларнинг тузилиши ва бажарилиши аҳволи саволнома асосида ўрганиб чиқилди.

Ўрганиш якунига кўра аниқланган қонунбузилишларни бартараф этиш ва келгусида бундай камчиликларга йўл қўймаслик тўғрисида “Агротехсервис” масъулияти чекланган жамиятларига жами 9 та тақдимнома, Пешку, Олот туманлари солиқ инспекцияларига 2 та маъмурий жавобгарликка тортиш тўғрисида таклиф, “Агротехсервис” масъулияти чекланган жамиятларининг ҳисоб рақамларида фермер хўжаликларининг асоссиз сақланиб келинаётган пул маблағларини қайтариш тўғрисида Бухоро вилоят хўжалик судига 15 075 469 сўмлик жами 17 та даъво аризалари киритилди.

Киритилган даъво аризалари суд томонидан кўриб чиқилиб, тўлиқ қаноатлантирилган. Жумладан, Ғиждувон туманидаги “Сафар Асат Назарбек саховати” фермер хўжалигининг 324 416 сўм пул маблағи 2014 йил 20 июнь кунидан буён жамият ҳисоб рақамида сақланиб келинаётган бўлсада, жамият томонидан ушбу пул маблағини фермер хўжалигига қайтариш чоралари кўрилмасдан келинган. Мазкур пул маблағини фермер хўжалигига қайтаришни сўраб Бухоро вилоят хўжалик судига 2015 йилнинг 13 октябрь куни даъво аризаси киритилиб, ушбу даъво аризаси суднинг 2015 йил 12 ноябрдаги ҳал қилув қарори билан тўлиқ қаноатлантирилди.

Шунингдек, “Пешку агротехсервис МТП” масъулияти чекланган жамияти 2015 йил 21 октябрь ҳолатида 21 та фермер хўжаликларидан 38 755 700 сўмлик муддати ўтган дебиторлик қарздорликларини ундириш юзасидан зарур чоралар кўрилмаганлиги сабабли шартнома шартлари юзасидан ҳисоб-китоб ишларини олиб боришда Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 175-моддасида кўрсатилган ҳуқуқбузарлик аломатлари мавжудлиги сабабли, айбдор шахсларга нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш қўзғатиш юзасиданПешку туман давлат солиқ инспекциясига 2015 йилнинг 23 октябрь куни 20-11/6120-сонли маъмурий жавобгарликка тортиш юзасидан таклиф киритилган.

Худди шундай, “Олот агротехсервис МТП” масъулияти чекланган жамияти томонидан ҳам 60 та фермер хўжаликларидан 222 624 442 сўмлик муддати ўтган дебиторлик қарздорликларини ундириш юзасидан зарур чоралар кўрилмаганлиги сабабли, айбдор шахсларга нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш қўзғатиш юзасиданОлот туман давлат солиқ инспекциясига 2015 йилнинг 23 октябрь куни 20-11/6120-сонли маъмурий жавобгарликка тортиш юзасидан таклиф киритилган.

Киритилган маъмурий таклифларга асосан Пешку туман ДСИнинг 2015 йилнинг 23 ноябрдаги маъмурий қарорлари билан “Пешку агротехсервис МТП” МЧЖнинг раҳбари Б.Бобоев ва бош ҳисобчиси Р.Савриевларга нисбатан энг кам ойлик иш ҳақининг 10 баравари миқдорида жарима қўлланилган.

Шунингдек, Олот туман ДСИнинг 2015 йилнинг 6 ноябрдаги маъмурий қарори билан “Олот агротехсервис МТП” МЧЖнинг раҳбари А.Сатторовга нисбатан энг кам ойлик иш ҳақининг 10 баравари миқдорида жарима қўлланилган.

Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлими томонидан Бухоро вилоят адлия бошқармасининг 2015 йил 2-ярим йиллик иш режаси ва бошқарма бошлиғининг 2015 йил 13 октябрдаги 340-ум–сонли буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида, Бухоро вилоят халқ таълими бошқармаси ва унинг Бухоро шаҳар, Бухоро, Вобкент, Ғиждувон, Ромитан Шофиркон туман халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлимларида 2014 йилдан 2015 йилнинг ўрганиш кунига қадар бўлган даврида Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги Қонуни ҳамда Меҳнат кодекси (ишга қабул қилиш, иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларни тўлаш, интизомий жавобгарликка тортиш, ишдан бўшатиш, меҳнат таътили бериш) талабларига риоя этиш, шунингдек мурожаатлар билан ишлаш аҳволи тасдиқланган саволнома асосида ўрганиб чиқилди.

Ўрганиш якунига кўра аниқланган қонунбузилишларни бартараф этиш ва келгусида бундай камчиликларга йўл қўймаслик тўғрисида 7 та тақдимнома, маъмурий жавобгарликка тортиш тўғрисида 4 та, жиноят иши қўзғатиш тўғрисида 1 та таклиф киритилди.

Мазкур таъсир чоралари натижасида 9 нафар ходим интизомий ва 
4 нафар маъсул ходим маъмурий жавобгарликка тортилиши таъминланди.

Хорижий инвестициялар ва хорижий инвестиция иштирокидаги корхоналарни ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Бухоро вилоят адлия бошқармасининг 2015 йил 2-ярим йилликка мўлжаланган иш режасига асосан Бухоро вилоят Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш органлари томонидан тадбиркорлик субъектлари фаолиятида, шу жумладан хорижий инвестиция ва хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарда ўтказхилган текширишлар, қўлланилган таъсир чоралари ҳамда маъмурий ишларни кўриб чиқиш амалиёти қонунийлиги ўрганилди.

Ўрганиш натижаси бўйича 1 тақдимнома киритилиб, тақдимномага асосан Бухоро вилоят Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бошқармасининг 2015 йил 20 ноябрдаги 114/1-сонли буйруғи билан Когон туман давлат меҳнат ҳуқуқ инспектори А.Ражабовга нисбатан “Ҳайфсан” интизомий жазо чораси қўлланилган. Шунингдек, 1 нафар ходимга нисбатан 2015 йил 17 октябрь куни маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома расмийлаштирилиб, кўриб чиқиш учун Жиноят ишлари бўйича Когон туман судига юборилди. Суднинг 2015 йил 20 декабардаги қарори билан ҳуқуқбузар О.Мийраков маъмурий жавобгарликкк тортилган.

IV. Бошқарма томонидан судларга киритилган даъво аризалар бўйича.

Бухоро вилоят адлия бошқармаси томонидан 2015 йил давомида тадбиркорлар, хорижий инвестициялар ва хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар ҳамда фуқаролар манфаатини кўзлаб, уларнинг бузилган қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини тиклаш, моддий ва маънавий зарарларни ундириш тўғрисида судларга жами 3 млрд. 945 млн. 784 минг сўмлик 766 та (тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида 450 млн. 784 минг сўмлик 102 та, шартномавий-ҳуқуқий ишларни назорат қилиш соҳасида 3 млрд. 486 млн. 280 минг сўмлик 630 та, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида 8 млн. 520 минг сўмлик 31 та) даъво аризалари киритилган. Ҳисобот даври бошида 4 млн.0 34 минг сўмлик 70 та даъво аризалари қолдиқ бўлиб ўтган.

Киритилган даъво аризаларнинг 3 млрд. 069 млн. 271 минг сўмлик 832 таси судлар томонидан қаноатлантирилган.

Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлими томонидан Бухоро вилоят адлия бошқармасининг 2015 йил 1-ярим йиллик иш режаси ижросини таъминлаш мақсадида бошқарма бошлиғининг 2015 йил 13 январдаги 7-ум-сонли буйруғига асосан Ғиждувон туман тиббиёт бирлашмасида Ўзбекистон Республикасининг “Фуқароларнинг соғлиғини сақлаш тўғрисида”ги Қонуни (беморлар ҳуқуқларининг кафолатларига оид қисми) ҳамда Меҳнат кодекси (ишга қабул қилиш, иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларни тўлаш, интизомий жавобгарликка тортиш, ишдан бўшатиш, меҳнат таътили бериш) талабларига риоя этиш, шунингдек мазкур ташкилотларда мурожаатлар билан ишлаш аҳволини иловадаги саволнома асосида ўрганиб чиқилган.

Ўрганиш давомида бирлашма ходими Г.Рахимованинг 315.630 сўмлик хизмат сафари харажатлари тўланмаганлиги аниқланиб, ходим манфаатида Фуқаролик ишлари бўйича Ғиждувон туманлараро суди даъво аризаси киритилган. Мазкур қонунбузилиш фуқаролик ишлари бўйича Қоракўл туманлараро судининг 11 мартдаги ажрими билан ўз тасдиғини топиб, ходим Г.Рахимованинг суд муҳокамасига қадар хизмат сафари пулини олганлиги учун даъводан воз кечганлиги сабабли фуқаролик иши бўйича иш юритиш тугатилган.

Юқоридагиларга асосан бўлим томонидан 22.05.2015 йилда 20-13/820-сонли Ғиждувон туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи А.Рашидовдан фуқаро Г.Рахимова фойдасига 100.000 сўм миқдорида етказилган маънавий зарарни ундириш юзасидан даъво аризаси киритилди.

Мазкур даъво аризаси фуқаролик ишлари бўйича Қоракўл туманлараро суди томонидан кўриб чиқилиб, 24.06.2015 йилдаги ҳал қилув қарорига асосан тўлиқ қаноатлантирилган.

Шартномавий-ҳуқуқий ишларни назорат қилиш бўлими томонидан Бухоро вилоят адлия бошқармасининг 2015 йил II ярим йиллик иш режаси ҳамда бошқарма бошлиғининг 2015 йил 2 октябрдаги 327-ум-сонли буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида, “Бухородонмаҳсулотлари”, “Когондонмаҳсулотлари” ва “Қоракўлдонмаҳсулотлари” акциядорлик жамиятларида ўтказилган ўрганишлар натижаси юзасидан фермер хўжаликлари манфаатида контрактация шартномасига асосан қарздорликни ундириш тўғрисида Бухоро вилоят хўжалик судига 1 584 120 439 сўмлик жами 198 та даъво аризалари киритилган.

Мазкур даъво аризалари Бухоро вилоят хўжалик суди томонидан кўриб чиқилиб, қаноатлантирилган.

Жумладан, Шофиркон туманида фаолият кўрсатиб келаётган “Шарипов Афзал” фермер хўжалигининг 4 613 840 сўм пул маблағини, Пешкў туманида фаолият кўрсатиб келаётган “Бахтиёр Феруз замини” фермер хўжалигининг 2 056 320 сўм пул маблағини, Ромитан туманида фаолият кўрсатиб келаётган “Насимбек” фермер хўжалигининг 7 023 390 сўм пул маблағини, Олот туманида фаолият кўрсатиб келаётган “Салимжон Ашур” фермер хўжалигининг 3 321 213 сўм, “Ёрқин дала саховати” фермер хўжалигининг 9 968 442 сўм пул маблағларини ундириб бериш тўғрисидаги даъво аризалари Бухоро вилоят хўжалик суди томонидан қаноатлантирилган.

Тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлими томонидан Бухоро вилоят адлия бошқармасининг 2015 йил 2-ярим йиллик иш режаси ва вилоят адлия бошқармаси бошлиғи биринчи ўринбосарининг 2015 йил 7 августдаги 271-ум-сонли буйруғига асосан Бухоро, Пешку, Ромитан, Шофиркон, Жондор, Қоракўл, Олот ва Когон туман ҳокимликлари томонидан 2014 йил ва 2015 йилнинг ўрганиш кунига қадар бўлган даврда тадбиркорлик субъектлари, шу жумладан хорижий инветиция ва хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарга ер участкалари ажратилишида ва уларни қайтариб олинишида қонунийликка риоя этилиш аҳволи ўрганилди. Ўрганиш давомида Қоракўл туман ҳокимининг 29.05.2014 йилдаги 587-сонли қарори билан “Қоракўл Авто Газ савдо” МЧЖга автомобилларга суюлтирилган ва сиқилган газ қуйиш шахобчаси қуриш учун 1 га ер майдони тендер ўтказилмасдан ажратилганлиги аниқланиб, мазкур ҳолат юзасидан 11.09.2015 йилда Бухоро вилоят хўжалик судига “ноқонуний қарорни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисида” даъво аризаси киритилди ҳамда суднинг 02.11.2015 йилдаги ҳал қилув қарорига асосан даъво аризаси қаноатлантирилди.

Худди шундай, Шофиркон туман ҳокимлигида ўтказилган ўрганишда, туман ҳокимининг 2014 йил 21 майдаги, 325,330-сонли қарорлари билан “Ферангиз Худоёр” МЧЖга ҳамда фуқаро Г.Неъматовага автомобилларга суюлтирилган ва сиқилган газ қуйиш шахобчаси қуриш учун ер майдони тендер ўтказилмасдан ажратилганлиги аниқланиб, 11.09.2015 йилда Бухоро вилоят хўжалик судига “ноқонуний қарорни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисида” даъво аризаси киритилди ҳамда суднинг 15.10.2015 йилдаги ҳал қилув қарорларига асосан даъво аризалари қаноатлантирилди.

Хорижий инвестициялар ва хорижий инвестиция иштирокидаги корхоналарни ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлими томонидан Бухоро вилоят адлия бошқармасининг 2015 йил 1-ярим йилликка мўлжалланган иш режаси ҳамда бошқарма бошлиғининг 2015 йил 4 март кунидаги 78-ум-сонли буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида “Ўзсаноатқурилишбанк” Бухоро минтақавий филиалида тадбиркорликка оид меъёрий ҳужжатларга риоя қилиниш аҳволи тасдиқланган саволнома асосида ўрганилди. Ўрганиш жараёнида “Ўзсаноатқурилишбанк” Бухоро минтақавий филиали томонидан тўлов топшириқномаларини чизиш, бўяш, шунингдек, муддат бузилиш ва бошқа қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйилганлиги аниқланди.

Жумладан, “Бухара Брилиант Силк” қўшма корхонаси томонидан банкка тақдим қилган 2015 йилдаги 80-сонли тўлов топшириқномаси санаси бўяб ўзгартирилиб, 2015 йилнинг 12 март куни ижро қилинган.

Худди шундай, АТБ “Агро банк” Бухоро ҳудудий филиали томонидан “Агромир Бухара” хорижий корхонаси томонидан банкка тақдим қилинган 2015 йилдаги 46-сонли тўлов топшириқномаси санаси бўяб ўзгартирилиб, 2015 йилнинг 13 март куни, “Асака” банк Бухоро шаҳар филиали томонидан “Max Wood Group” МЧЖ хорижий корхонаси томонидан банкка тақдим қилинган 2015 йилдаги 3-4-сонли тўлов топшириқномаларининг санаси бўяб ўзгартирилиб, 2015 йилнинг 10 апрель куни ижро қилинган.

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли банкларга тақдимномалар киритилиб, тақдимномада қайд этилган қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйгани учун 12 та масъул ҳодимларга нисбатан интизомий жазо чоралари қўлланилган.

Бундан ташқари, мазкур қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан АТБ “Агро банк” Бухоро ҳудудий филиали бош ҳисобчи ўринбосари Н.Улжановга нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома расмийлаштириб жиноят ишлари бўйича Бухоро шаҳар судининг 2015 йил 4 май кунидаги қарорига асосан энг кам ойлик иш ҳақининг 2 баравари миқдорида жарима жазоси тайинланган.

Худди шундай, “Асака” банк Бухоро шаҳар филиали бош мутахассиси Ш.Пирназаровга нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома расмийлаштириб жиноят ишлари бўйича Бухоро шаҳар судининг 2015 йил 11 май кунидаги қарорига асосан энг кам ойлик иш ҳақининг 2 баравари миқдорида жарима жазоси тайинланган.

Бундан ташқари, қайд этилган қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан жорий йилнинг 1 июнь куни Фуқаролик ишлари бўйича Қоракўл ҳамда Пешку туманлараро судларига етказилган маънавий зарарни ундириш тўғрисида даъво аризалари киритилиб, жаобгарлар Н.Улжанов ҳамда Ш.Пирназаровлардан 100.000 сўмдан маънавий зарар қўшма қорхоналар фойдасига ундирилди.

V. Тадбиркорлар фаолиятини тиклаш бўйича:

Адлия бошқармасининг 2012 йил 9 мартдаги 42-ум-сонли буйруғига асосан вилоятда фаолият кўрсатмаётган тадбиркорлик субъектларини, шу жумладан хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарни тўлиқ инвентаризациядан ўтказиш ва улар фаолиятини тиклаш бўйича тегишли чораларни амалга ошириш мақсадида адлия бошқармаси масъул ходимлари вилоятнинг барча туман (шаҳар)ларига бириктирилди.

Ишчи гуруҳ томонидан ҳозирги вақтда туман (шаҳар)ларда фаолият юритаётган туман ҳокимлиги, солиқ, статистика, тижорат банклари, савдо-саноат палатаси ва бошқа тегишли идора вакилларидан иборат ишчи гуруҳлар билан ҳамкорликда ишлар ташкил этилиб, фаолият юритмаётган тадбиркорлик субъектларининг фаолият юритмаслик сабаблари ўрганилиб, фаолиятини тиклаш мумкин бўлган тадбиркорлик субъектларини фаолиятини тиклаш чоралари кўрилмоқда.

Жумладан, фаолият юритмаётган тадбиркорлик субъектлари билан учрашувлар ўтказилиб, фаолиятини тиклаш мумкин бўлган тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини тиклаш бўйича зарур чоралар белгиланди.

Шунингдек, фаолият юритмаётган тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини таҳлил қилиш ҳамда уларнинг фаолиятини тиклаш бўйича ваколат доирасида қонунчиликда белгиланган чораларни кўриш юзасидан туман (шаҳар) ҳокимликларига 13 та огоҳнома, АТБ Агробанк Жондор туман филиалига 1 та тақдимнома киритилди.

Адлия бошқармаси томонидан тегишли идоралар билан ҳамкорликда кўрилган чоралар ва берилган амалий ёрдам натижасида жорий йилнинг 31 декабрь ҳолатида жами 833 та тадбиркорлик субъектларининг фаолияти тикланди.

Жумладан, Қоракўл туманидаги “Оғабек Шамшода Дилшода”, “Зарафшон Ширин Қандолат” ва “Нозимбек Шариф Балиқчи” масъулияти чекланган жамиятларида айланма маблағларни шакллантиришда берилган амалий ва ҳуқуқий ёрдам ҳамда соддалаштирилган солиқ тизимига ўтишни таклиф этилиш натижасида фаолияти тикланди.

VI. Назорат қилувчи органлар томонидан ўтказилган текширишлар бўйича:

2015 йил давомида назорат қилувчи органларда ўтказилган ўрганишлар жараёнида жами 95 та ҳолатда текширишлар тартибини бузиш ҳолатлари, шунингдек, 1 та ноқонуний текширишлар аниқланган.

Жумладан, Бухоро вилоят адлия бошқармаси бошлиғининг 2015 йил 9 февраль кунидаги 42-ум-сон буйруғига асосан Шофиркон туман Давлат санитария-эпидимиология назорати марказида 2013 - 2014 йиллар давомида фаолияти тадбиркорлик субъектлари, шу жумладан хорижий инвестициялар ва хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарнинг фаолиятини суд қарорисиз ўн иш кунигача бўлган муддатга тўхтатиш аҳволи Адлия вазирлиги томонидан тасдиқланган саволнома асосида ўрганиб чиқилди. Ўрганиш жараёнида Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Шофиркон туман ҳудудий комиссиясининг 25.10.2014 йилдаги 06№27-сонли рухсатномасига асосан, Марказнинг 27.10.2014 йилдаги 4-243-сонли буйруғи билан 27.10.2014 йилда тумандаги юридик шахс мақомига эга “Зокир Баҳодир Ҳабибулло” деҳкон хўжалиги фаолиятида режадан ташқари қисқа муддатли ноқонуний текшириш ўтказилганлиги аниқланди.

Текшириш натижасида Марказ бош врачининг 28.10.2014 йилдаги 151-сонли қарори билан “Зокир Баҳодир Ҳабибулло” деҳкон хўжалиги раҳбари Б.Ҳамроев МЖтКнинг 53-моддаси билан энг кам ойлик иш ҳақининг 5 баравари миқдорида (538.175 сўм) жаримага тортилган.

Аниқланган қонунбузилиш ҳолати бўйича Шофиркон туман ДСЭНМга 20.02.2015 йилда 20-11/1604-сонли тақдимнома киритилиб, ДСЭНМнинг 27.02.2015 йилдаги 1/26-сонли буйруғи билан марказ ходими Х.Ёрқуловнинг интизомий жазо чораси қўлланилган ҳамда 10.03.2015 йилдаги 1/27-сонли буйруғи билан 28.10.2014 йилдаги 151-сонли қарорининг бекор қилиниши таъминланди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига махсус хабар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Бош прокуратураси ўртасида 23.10.2012 йилдаги келишувга асосан тадбиркорлик субъектида ўтказилган рухсатсиз текшириш бўйича тўпланган ҳужжатлар ҳуқуқий баҳо бериш учун вилоят прокуратурасига юборилди.

Тўпланган ҳужжатлар Шофиркон туман прокуратураси томонидан ўрганилиб, аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан НҚОФМРК Шофиркон туман ҳудудий комиссияси ишчи органи туман ДСИга тақдимнома киритилиб, тадбиркорлик субъектларида қисқа муддатли текширишлар ўтказишда рухсат бериш жараёнида қонунбузилишларга йўл қўйганлиги учун комиссия котиби И.Ахтамовга ўртача ойлик иш ҳақининг 20 фоизи миқдорида жарима интизомий жазо чоралари қўлланилган.

VII. Бошқарманинг юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказиш фаолияти бўйича.

Бошқарманинг юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказиш бўлими томонидан 2015 йил давомида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 24 майдаги “Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатига олиш ва ҳисобга қўйишнинг хабардор қилиш тартибини жорий этиш тўғрисида”ги ПҚ 357-сонли ва Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 20 августдаги 357-сонли қарорларига асосан 6 та қўшма корхона давлат рўйхатидан ўтказилди, 3 та хорижий корхона, 8 та қўшма корхона, 3 та бозор ҳамда 2 та ломбард ташкилоти таъсис ҳужжатларига киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар давлат рўйхатидан ўтказилди.

Шу билан бирга, бўлим томонидан жорий йилда Пешку, Шофиркон, Қоровулбозор, Жондор, Когон, Қоракўл, Ромитан туманлари ва Когон ҳамда Бухоро шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш инспекциялари томонидан тадбиркорлик субъектларини рўйхатга олишга оид қонун ҳужжатларига риоя этилиши аҳволи ўрганилди.

Ўрганиш якунига кўра 3623 та қонунбузилишлар аниқланган бўлиб, мазкур қонунбузилишларни бартараф этиш ва келгусида бундай камчиликларга йўл қўймасликни олдини олиш тўғрисида туман ҳокимликларига жами 9 та тақдимномалар киритилди.

Киритилган тақдимномалар натижасида 9 нафар масъул ходимга нисбатан интизомий жазо чораси қўлланилди.

VIII. Бошқарманинг Жамоат, нодавлат нотижорат ва диний ташкилотлар бўлими фаолияти бўйича.

Бошқарманинг Жамоат, нодавлат нотижорат ва диний ташкилотлар бўлимига 2015 йил давомида нодавлат нотижорат ташкилотларни рўйхатга олиш бўйича жами 157 та ариза (14 та ариза ҳисобот даври бошидан қолдиқ бўлиб ўтган) кўриб чиқилди. Ушбу аризалардан 135 таси қаноатлантирилди, 34 таси рад қилинди ҳамда 2 таси кўриб чиқилмоқда. Мазкур аризаларга асосан 82 та нодавлат нотижорат ташкилоти давлат рўйхатига, 53 та нодавлат нотижорат ташкилоти эса ҳисоб ва қайта рўйхатига олинди.

Бошқарма томонидан 2015 йил давомида фаолияти сўнгги беш йил давомида текширилмаган нотижорат ташкилотларнинг 38 тасида, ёшлар ҳуқуқларини таъминлаш ҳамда уларни ижтимоий ҳимоя қилишга кўмаклашиш соҳасида фаолият кўрсатувчи нодавлат нотижорат ташкилотларнинг 4 тасида, ислом диний ташкилотларнинг 13 тасида, ноисломий диний ташкилотнинг 2 тасида ўрганишлар ўтказилди. Ўтказилган ўрганишлар натижасида аниқланган қонунбузилишларни бартараф этиш мақсадида жами 61 та тақдимнома, 9 та маъмурий таклиф киритилди.

Бундан ташқари, вилоятдаги нодавлат нотижорат ва диний ташкилотлар томонидан адлия бошқармасига ҳисоботларни тақдим этиш аҳволи ўрганиб чиқилиб, мазкур ҳисоботларга асосан ташкилотларнинг фаолияти уставда белгиланган мақсадларга ҳамда Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига мувофиқлиги таҳлил қилинди. Ҳисоботлар таҳлили бўйича жами 5 та тақдимнома ва 42 та огоҳнома киритилди.

Нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан белгиланган тартибда ва муддатда рўйхатдан ўтказувчи органга ҳисоботлар тақдим қилинмаганлиги, ўз вақтида тақдим қилинмаганлиги ҳолатлари юзасидан айбдор мансабдор шахсларга нисбатан 18 та маъмурий таклифлар киритилди ва 4 та маъмурий баённома расмийлаштирилиб, уларга асосан 13 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилди.

Шунингдек, бошқарма томонидан вилоятдаги 127 та нодавлат нотижорат ташкилотларининг уставлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 10 мартдаги 57-сон “Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Фуқаролик жамияти институтларини ривожлантиришга кўмаклашиш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 
12.12.2013 йилдаги ПҚ-2085-сон қарорини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида”ги қарори билан тасдиқланган “Нодавлат нотижорат ташкилотларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низом талабларига мувофиқлаштирилди.

Вилоятдаги ННТлар томонидан ўтказилган тадбирлар тегишли маълумотлар асосида таҳлил қилиниб ва умумлаштирилди. Таҳлил натижасида аниқланган камчиликларни бартараф этиш ҳамда келгусида тадбирлар ўтказишда амалдаги қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилиш ҳақида вилоятдаги 300 та ННТларига огоҳномалар киритилди.

IХ. Бошқарманинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни экспертизадан ўтказиш ва қонун ҳужжатларини туркумлаш фаолияти бўйича:

2015 йил давомида маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан жами 132 та қарор лойиҳалари ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш учун топширилди. Шундан, 11 та қарор лойиҳаси белгиланган талабларга риоя қилинмай тақдим қилинганлиги сабабли қайтарилган. Экспертизадан ўтказилган 121 та қарор лойиҳаларидан 114 тасига розилик имзоси қўйилди, 7 та қарор лойиҳалари Ўзбекистон Республикаси “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги Қонунда белгилаб қўйилган норма талаблари асосида ишлаб чиқилмаганлиги сабабли қайтарилди. Экспертизадан ўтказилган барча қарорлар расмий нашрларда эълон қилиниб, давлат ҳисобига қўйиш учун адлия бошқармасига тақдим қилинди.

Бошқарма томонидан маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг 438 та норматив ҳуқуқий ҳужжатлари давлат ҳисобига олинган бўлиб, шундан 109 таси ҳисобот даврида давлат ҳисобига олинди.

Шунингдек, адлия бошқармаси томонидан 2015 йил II -ярим йиллик иш режасига асосан жами 9 та маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг норма ижодкорлиги фаолияти ўрганилди.

Ўрганиш натижалари юзасидан 23 та туркумлаш фаолиятида, 103 та юридик хизмат фаолиятида, 99 та норма ижодкорлиги соҳасида камчиликлар, шунингдек, 48 та ноқонуний қарорлар қабул қилганлик ҳолати аниқланди.

Ўтказилган ўрганишлар ва амалга оширилган таҳлиллар натижасида аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан жами 33 та тақдимномалар киритилди. Шунга кўра, адлия бошқармасига ҳуқуқий экспертизага тақдим қилинмасдан қонун талабига зид тарзда қабул қилинган маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг жами 27 та амалдаги қарорлари бекор қилинди ва 5 нафар ходимга “ҳайфсан” интизомий жазо чораси қўлланилди ҳамда қолган 12 та ноқонуний қарорларни киритилган таъсир чоралари натижасида бекор қилиш чоралари кўрилмоқда.

Х. Бошқарманинг қонун ижодкорлиги ва ҳуқуқни қўллаш амалиёти ҳамда жамиятда хуқуқий онг, ҳуқуқий маданиятни оширишга ва қонунийликни мустаҳкамлашга йўналтирилган ҳуқуқий тарғибот фаолияти бўйича:

2015 йил давомида бошқарма томонидан ўтказилган ўрганишлар ва таҳлиллар натижасида қонунчиликни такомиллаштириш мақсадида қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш юзасидан Адлия вазирлигига 105 та таклиф киритилган.

Шунингдек, ҳисобот даврида адлия бошқармаси томонидан жамиятда ҳуқуқий маданиятни ошириш, улғайиб келаётган ёшларни ватанга садоқат руҳида тарбиялаш, миллий қонунчилик соҳасидаги ўзгаришлар ва янгиланишларни ўз вақтида аҳоли ва кенг жамоатчилик ўртасида муҳокама қилинишини таъминлаш мақсадида жами 7 447 маротаба ҳуқуқий тарғибот ишлари олиб борилган бўлиб, шундан 620 таси ОАВ орқали (163 та телевидение, 110 та радио, 227 та газета ва журналларда ҳамда 120 та веб саҳифада) ҳуқуқий тарғибот ишлари амалга оширилган, 2632 маротаба давра суҳбати, 1438 маротаба семинарлар, 1 маротаба “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ижроси: амалиёт ва муаммолар” мавзусида конференция ўтказилган. 



Бухоро вилояти адлия бошқармаси томонидан 2015 йилнинг 9 ойи давомида амалга оширилган ишлар юзасидан
М А Ъ Л У М О Т

Вилоят адлия бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, Ҳукумат қарорлари ижросини таъминлаш, қонунчилик ижодкорлиги ва ҳуқуқни қўллаш соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга оширилишини таъминлаш, жамиятда ҳуқуқий онг, ҳуқуқий маданиятни оширишга ва қонунчиликни мустаҳкамлашга йўналтирилган ҳуқуқий тарғибот бўйича давлат органлари фаолиятини ҳамда нотариат, адвокатура, ФҲДЁ органлари фаолиятини мувофиқлаштириш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишни таъминлаш, тадбиркорлар ва хусусий мулк эгаларининг қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга йўналтирилган самарали механизмлардан фойдаланиш, хўжалик юритувчи субъектларда шартномавий-ҳуқуқий ишларни яхшилаш, бу соҳадаги ишларни доимий таҳлил қилиш тизими йўлга қўйилиб, бир қатор ишлар амалга оширилди.

I. Мурожаатларни кўриб чиқиш натижалари бўйича:

Бухоро вилоят адлия бошқармасига 2015 йилинг 9 ойи давомида жами 732 та (159 та тадбиркорлик субъектлари фаолиятига оид, 79 та шартномавий муносабатларга оид, 315 та инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишга оид, 162 та нотариат, ФҲДЁ, адвокатура фаолиятига оид, 17 та бошқа соҳаларда) ариза ва шикоятлар келиб тушган.

Келиб тушган мурожаатларнинг 540 таси ҳал этилган бўлиб, шундан 237 та мурожаат ёки 44 фоизи қаноатлантирилган.

Тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида ҳал этилган мурожаатларнинг 44 фоизи (56 та), шартномавий муносабатларга оид мурожаатларнинг 46 фоизи (30 та), инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги мурожаатларнинг 41 фоизи (77 та) важлар ўз тасдиғини топганлиги сабабли қаноатлантирилган.

Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларига жиддий эътибор қаратилиб, уларни ўз вақтида ва сифатли ўрганиб чиқиш чоралари кўрилиб, такрорий мурожаатларни олдини олиш мақсадида мурожаатларни муаллиф иштирокида ўз жойида кўриб чиқиш юзасидан амалий чора-тадбирлар кўрилди.

Тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлими томонидан Ғиждувон туманида яшовчи фуқаро И.Рахимовнинг Ғиждувон туман Архитектура ва қурилиш бўлимидан норози бўлиб қилган мурожаати ўрганиб чиқилди.

Мурожаатни ўрганиш жараёнида туман Архитектура ва қурилиш бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 54-сонли қарори талаблари бузилганлик ҳолати аниқланган. Аниқланган қонунбузилиш ҳолати бўйича 16.09.2015 йилда бўлим бошлиғи Ш.Джалаловга нисбатан МЖтКнинг 241-9-моддаси юзасидан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома расмийлаштирилиб кўриб чиқиш учун жиноят ишлари бўйича Ғиждувон туман судига юборилди.

Шунингдек, аниқланган қонунбузилишларни бартараф этиш юзасидан Ғиждувон туман Архитектура ва қурилиш бўлимига қонунбузилиш ҳолатлари, унинг келиб чиқиш шарт-шароитларини бартараф этиш юзасидан тақдимнома киритилди. Мазкур таъсир чоралари бугунги кунда ижро қилинмоқда.

Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлими томонидан Бухоро туман Гала Осиё шаҳри “Нурафшон” кўчаси ¾-уйда яшовчи Ҳ.Маликованинг “Назира Парвина Сабрина” МЧЖ томонидан ойлик иш ҳақи тўловларини ундиришда амалий ёрдам беришни сўраб ёзган мурожаати ўрганиб чиқилди.

Мурожаатда кўрсатилган важлар ўрганилганда, ҳақиқатан ҳам 2 нафар ходимнинг 810000 сўмлик иш ҳақлари тўланмаганлиги аниқланиб, Фуқаролик ишлари бўйича Бухоро туманлараро судига 2015 йил 20 май куни 20-13/-2527-сонли 2 та даъво аризаси киритилди. Суднинг 11.07.2015 йилдаги қарорларига асосан даъво аризаси қаноатлантирилди.

Шунингдек, ушбу ҳолатда корхона томонидан меҳнат қонунчилиги талаблари бузилганлиги сабабли Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бошқармасига 25.05.2015 йилда МЖтКнинг 49-моддасига асосан маъмурий жавобгарликка тортиш тўғрисида таклиф киритилиб, 18.06.2015 йилда корхона раҳбари Т.Саломовнинг маъмурий жаримага тортилиши таъминланди.

Шартномавий-ҳуқуқий ишларни назорат қилиш бўлими томонидан Когон туман “Сиёз поён” ҚФЙ ҳудудидаги “Агросаноат Ҳосил Сервис” фермер хўжалиги бошлиғи Б.Ғуломовнинг фермер хўжалигига ажратилган ер майдони олиб қўйилганлигидан норози бўлиб, вилоят адлия бошқармасига ёзган мурожаати ўрганиб чиқилди.

Мурожаатни ўрганиш натижасида “Агросаноат Ҳосил Сервис” фермер хўжалигига ажратилган ер участкаси фермер хўжалиги раҳбари Б.Ғуломовнинг ушбу ер участкаларини захирага топшириш ҳамда туман ҳокимлиги билан фермер хўжалиги ўртасида тузилган узоқ муддатли ер ижара шартномасини муддатидан олдин бекор қилиш тўғрисидаги аризаси ҳамда туман ҳокимининг ушбу фермер хўжалиги ер участкаларини захирага олиш тўғрисида қарори бўлмасада туман ҳокимининг 2009 йил 9 декабрдаги 1083-сонли қарори билан “Шодибобо Аҳмад” фермер хўжалигига қўшиб берилганлиги аниқланди.

Аниқланган ҳолатлар юзасидан қонунбузилишларни бартараф этиш ва келгусида мазкур камчиликларга йўл қўймаслик юзасидан Когон туман ҳокимлигига киритилган тақдимнома натижасида туман ҳокимининг 10.07.2015 йилдаги 819-сонли қарори билан туман ҳокимининг 09.12.2009 йилдаги 1083-сонли қарори бекор қилинган.

II. Ишонч телефонларига келиб тушган мурожаатларни кўриб чиқиш натижалари бўйича:

Бухоро вилоят адлия бошқармасининг “Ишонч телефони”га (1008) 2015 йилнинг 9 ойи давомида жами 54 та (тадбиркорликка оид 19 та, шартномавий муносабатларга оид 7 та, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасиги оид 28 та) мурожаатлар келиб тушган.

“Ишонч телефони”га келиб тушган мурожаатларнинг 27 таси ёки 62 фоизи қаноатлантирилиб, 16 таси бўйича ҳуқуқий тушунтириш берилган, 9 та мурожаат кўриб чиқиш учун бошқа ташкилотларга юборилган.

Бошқарманинг барча бўлимлари томонидан “Ишонч телефони”га келиб тушган мурожаатларда келтирилган ҳар бир важларнинг қаноатлантириш даражасига алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда.

Жумладан, Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлими томонидан фуқаро Ҳ.Юлдашевнинг АТБ “Агробанк” Олот туман филиали томонидан кредит ажратилмаётганлигидан норози бўлиб 07.09.2015 йилда вилоят адлия бошқармасининг “ишонч телефони”га қилган мурожаати ўрганиб чиқилди.

Мурожаат бўйича вилоят адлия бошқармасининг аралашувига асосан, 21.09.2015 йилда “Агробанк” Олот туман филиалидан кредит ажратилиши таъминланди ҳамда бу ҳақда фуқаро Ҳ.Юлдашев адлия бошқармасига қайта мурожаат қилиб ушбу масала ҳал бўлганлиги маълум қилган.

Тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлими томонидан Бухоро шаҳар, Мустақиллик кўчаси 14 уйда жойлашган “Рутам Камол плюс” МЧЖ раҳбари Р.Очиловнинг “Ўзавтодарётранс” агентлиги Бухоро вилоят ҳудудий бўлими томонидан МЧЖга лицензия берилмаётганлигидан норози бўлиб вилоят адлия бошқармасининг “ишонч телефони”га қилган мурожаати ўрганиб чиқилди. Мурожаат бўйича вилоят адлия бошқармасининг аралашувига асосан “Ўзавтодарётранс” агентлиги Бухоро вилоят ҳудудий бўлимининг 2015 йил 6 августдаги 01/64-сонли жавоб хатига асосан белгиланган лицензия олиб берилди.

Шунингдек, Шартномавий-ҳуқуқий ишларни назорат қилиш бўлими томонидан Ғиждувон туман Соктари қишлоқ фуқаролар йиғинида яшовчи фуқаро М.Шароповнинг Бухоро вилоят адлия бошқармасининг ишонч телефонига Ғиждувон туманидаги “Кўкча” наслчилик ширкат хўжалиги томонидан шартнома шартларига риоя қилинмаётганлигидан норози бўлиб мурожаат қилган.

Мазкур мурожаат Бухоро вилоят ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси билан ҳамкорликда ўрганиб чиқилган. Мазкур мурожаат юзасидан вилоят ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси ҳамда “Кўкча” наслчилик ширкат хўжалиги ходимлари томонидан фуқаро М.Шароповнинг ижара шартномаси асосида берилган яйлов чегаралари белгилаб берилиб, мурожаат қаноатлантирилган.

III. Бошқарма томонидан жойларда ўтказилган ўрганишлар ва қўлланилган таъсир чоралари бўйича:

Вилоят адлия бошқармаси томонидан тадбиркорлар, хорижий инвестициялар ва хорижий инвестиция иштирокидаги корхоналар, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишга ҳамда шартномавий муносабатларга оид қонун ҳужжатларига риоя қилинишини яхшилаш мақсадида белгиланган иш режага асосан доимий равишда жойларда ўрганишлар ўтказиб келинмоқда.

Хусусан, 2015 йилнинг 9 ойи давомида жойларда ўтказилган ўрганишлар давомида жами 43 957 та қонунбузилиш ҳолатлари аниқланди. Қонунбузилишларнинг 5 942 таси тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида, 32 196 таси шартномавий-ҳуқуқий ишларни назорат қилиш соҳасида, 1828 таси инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, 65 таси хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, 2781 таси юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказиш, 753 таси жамоат, нодавлат нотижорат ва диний ташкилотлар ва 392 таси бошқа соҳаларда аниқланган.

Ўтказилган ўрганишлар ва мурожаатларни кўриб чиқиш натижалари бўйича қонунбузилишларни бартараф этиш юзасидан жами 320 та тақдимнома киритилган.

Шундан, тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида 86 та, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида 51 та, хорижий инвестициялар ва хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида 10 та, шартномавий-ҳуқуқий ишларни назорат қилиш соҳасида 69 та, жамоат, нодавлат нотижорат ва диний ташкилотларни рўйхатга олиш соҳасида 50 та, юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказиш соҳасида 8 та, бошқа соҳаларда 46 та тақдимномалар киритилган.

Киритилган тақдимномаларга асосан интизомий жавобгарликка тортилган шахслар сони 342 тани ташкил қилган. Интизомий жавобгарликка тортилганларнинг 3 нафари эса эгаллаб турган лавозимидан озод этилган, 83 та шахслар маъмурий жавобгарликка тортилган.

Тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлими томонидан Бухоро вилоят адлия бошқармасининг 2015 йил 2-ярим йилликка мўлжалланган иш режаси ҳамда бошқарма бошлиғи биринчи ўринбосарининг 2015 йил 7 август кунидаги 271-ум-сонли буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида 2015 йилнинг 19 август - 30 сентябрь кунлари Бухоро, Пешку, Ромитан, Шофиркон, Жондор, Қоракўл, Олот ва Когон туман ҳокимликлари томонидан 2014 йил ва 2015 йилнинг ўрганиш кунига қадар бўлган даврда тадбиркорлик субъектлари, шу жумладан хорижий инветиция ва хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарга ер участкалари ажратилишида ва уларни қайтариб олинишида қонунийликка риоя этилиш аҳволи ўрганилганда қуйидагилар аниқланди.

Аниқланган қонунбузилишларни бартараф этиш ва келгусида уларга йўл қўймаслик бўйича адлия бошқармаси томонидан тижорат банкларига 8 та тақдимнома киритилди, 1 та маъмурий таклиф ҳамда 1 та маъмурий баённома расмийлаштирилиб, кўриб чиқиш учун тегишли судга юборилди.

Шартномавий-ҳуқуқий ишларни назорат қилиш бўлими томонидан Бухоро вилоят адлия бошқармасининг 2015 йил II ярим йилликка мўлжалланган иш режаси ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг июль-август ойларида вилоят омухта ем сотиш бирлашмаси тизимидаги Бухоро, Вобкент, Пешку, Ромитан, Шофиркон, Ғиждувон, Жондор, Қоракўл, Олот, Когон ва Қоровулбозор туман омухта ем сотиш шахобчалари фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 5 августдаги 218-сон қарори билан тасдиқланган “Давлат эҳтиёжлари учун пахта хом ашёсини етказиб бериш бўйича шартнома мажбуриятларини бажарган фермер хўжаликларига контрактация шартномасидан ортиқча топширилган пахта хом ашёсини қайта ишлашдан олинган пахта шроти (кунжара) ва пахта чигити шелухасини сотиш тартиби тўғрисида”ги низом ижроси ўрганилди.

Ўрганиш якунига кўра аниқланган қонунбузилишларни бартараф этиш ва келгусида бундай камчиликларга йўл қўймаслик тўғрисида бирлашмаларга жами 11 та тақдимнома, туманлар қишлоқ ва сув хўжалиги бўлимлари ҳамда туман фермерлар кенгашларига жами 12 та огоҳномалар киритилди.

Киритилган тақдимномаларга асосан омухта ем сотиш бирлашмаларининг 12 нафар масъул ходимларига нисбатан “ҳайфсан” интизомий жазоси қўлланилган.

Шунингдек, жорий йилнинг сентябрь ойида Бухоро вилоят “Ўсимликларни ҳимоя қилиш” маркази, унинг тизимига кирувчи Когон, Ромитан, Пешку, Ғиждувон, Олот ва Жондор туман отрядлари фаолиятида фермер хўжаликларига хизмат кўрсатиш юзасидан шартномаларнинг тузилиши ва бажарилишида қонун ҳужжатларига риоя этилиши аҳволи саволнома асосида ўрганиб чиқилди.

Ўрганиш якунига кўра аниқланган қонунбузилишларни бартараф этиш ва келгусида бундай камчиликларга йўл қўймаслик тўғрисида марказ ва отрядларга жами 7 та тақдимнома киритилди.

Шунингдек, вилоят хўжалик судига фермер хўжаликлари манфаатларини кўзлаб, Олот, Пешку ва Жондор туман отрядлари ҳисоб рақамларида асоссиз равишда сақланиб келинаётган муддати ўтган кредитор қарздорлик суммасини ундириш тўғрисида 23 102 000 сўмлик жами 25 та даъво аризалари киритилди.

Бундан ташқари, айбдор шахсларга нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш қўзғатиш юзасидан Олот ва Пешку туман Давлат солиқ инспекцияларига 2 та ҳамда Олот туман прокуратурасига 1 та жиноий таклиф юборилди.

Киритилган таъсир чоралари ижроси ҳозирда тегишли идоралар томонидан кўриб чиқилмоқда.

Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлими томонидан Бухоро вилоят адлия бошқармасининг 2015 йил 2-ярим йиллик иш режаси ва бошқарма бошлиғининг 2015 йил 20 июндаги 248-ум–сонли буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида, Бухоро вилоят даволаш профилактика муассасалари (Вилоят тери-таносил касалликлари диспансери, вилоят кўз касалликлари касалхонаси, вилоят болалар юқумли касалликлар шифохонаси, вилоят кўп тармоқли болалар тиббиёт маркази, вилоят реабилитация маркази ҳамда вилоят эндокринология диспансери) томонидан 2014 йилдан 2015 йилнинг ўрганиш кунига қадар бўлган даврида Ўзбекистон Республикасининг “Фуқароларнинг соғлиғини сақлаш тўғрисида”ги Қонуни (беморлар ҳуқуқларининг кафолатларига оид қисми) ҳамда Меҳнат кодекси (ишга қабул қилиш, иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларни тўлаш, интизомий жавобгарликка тортиш, ишдан бўшатиш, меҳнат таътили бериш) талабларига риоя этиш, шунингдек мазкур ташкилотларда мурожаатлар билан ишлаш аҳволи тасдиқланган саволнома асосида ўрганиб чиқилди.

Ўрганиш якунига кўра аниқланган қонунбузилишларни бартараф этиш ва келгусида бундай камчиликларга йўл қўймаслик тўғрисида 6 та тақдимнома, маъмурий жавобгарликка тортиш тўғрисида 3 та таклиф киритилди.

Мазкур таъсир чоралари натижасида 8 нафар ходим интизомий ва 3 нафар маъсул ходим маъмурий жавобгарликка тортилиши таъминланди.

Хорижий инвестициялар ва хорижий инвестиция иштирокидаги корхоналарни ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлими томонидан

Бухоро вилоят адлия бошқармасининг 2014 йил 2-ярим йилликка мўлжалланган иш режаси ҳамда бошқарма бошлиғининг 2014 йил 28 октябрдаги 307-ум-сонли буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида Жондор туман ҳокимлигида тадбиркорликка оид қонун ҳужжатларга риоя қилиниши аҳволи ўрганилганда, лицензиялар берилишида ортиқча йиғим ундирилишига йўл қўйилганлиги аниқланди.

Жумладан, Жондор туманида фаолият юритаётган “Бухара Альянс” хорижий корхонаси раҳбари Р.Пулотов 2013 йилнинг 25 октябрь куни туман ҳокимлигига мурожаат қилиб, савдо фаолиятини амалга ошириш учун улгуржи лицензия олишда амалий ёрдам сўраган. Мазкур мурожаатга асосан туман ҳокимлиги ҳамда МЧЖ ўртасида 2013 йил 28 октябрь куни битим тузилиб, лицензия берилган. Бироқ, лицензияловчи орган томонидан ариза кўриб чиқилганлиги учун 45.765 сўм ундирилиши ўрнига 45.765 сўм ортиқча, яъни 91.530 сўм тўлов ундирилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жондор туман ҳокимлигига тақдимнома киритилиб, қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйган туман ҳуқуқшуноси Н.Каировга нисбатан “ҳайфсан” интизомий жазоси қўлланилган.

Шунингдек, 2014 йил 24 ноябрь куни Бухоро вилоят хўжалик судига ортиқча ундирилган 45.765 сўмни қайтариш юзасидан даъво аризаси киритилиб, жорий йилнинг 19 январь кунидаги 20-1406/18251-сонли ҳал қилув қарорига асосан ушбу даъво аризаси тўлиқ қаноатлантирилди.

Бундан ташқари, Бухоро вилоят адлия бошқармасининг 2015 йил 1-ярим йилликка мўлжалланган иш режаси ҳамда бошқарма бошлиғининг 2015 йил 4 март кунидаги 78-ум-сонли буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида “Ўзсаноатқурилишбанк” Бухоро минтақавий филиалида тадбиркорликка оид меъёрий ҳужжатларга риоя қилиниш аҳволи тасдиқланган саволнома асосида ўрганилди.

“Ўзсаноатқурилишбанк” Бухоро минтақавий филиали томонидан тўлов топшириқномаларини чизиш, бўяш, шунингдек, муддат бузилиш ва бошқа қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйилганлиги аниқланди.

Жумладан, “Бухара Брилиант Силк” қўшма корхонаси томонидан банкка тақдим қилган 2015 йилдаги 80-сонли тўлов топшириқномаси санаси бўяб ўзгартирилиб, 2015 йилнинг 12 март куни ижро қилинган.

Худди шундай ҳолат АТБ “Агро банк” Бухоро ҳудудий филиали ҳамда “Асака” банк Бухоро шаҳар филиалида ҳам такрорланган.

Жумладан, АТБ “Агро банк” Бухоро ҳудудий филиали томонидан “Агромир Бухара” хорижий корхонаси томонидан банкка тақдим қилинган 2015 йилдаги 46-сонли тўлов топшириқномаси санаси бўяб ўзгартирилиб, 2015 йилнинг 13 март куни, “Асака” банк Бухоро шаҳар филиали томонидан “Max Wood Group” МЧЖ хорижий корхонаси томонидан банкка тақдим қилинган 2015 йилдаги 3-4-сонли тўлов топшириқномаларининг санаси бўяб ўзгартирилиб, 2015 йилнинг 10 апрель куни ижро қилинган.

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли банкларга тақдимномалар киритилиб, тақдимномада қайд этилган қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйгани учун 12 та масъул ҳодимларга нисбатан интизомий жазо чоралари қўлланилган.

Бундан ташқари, мазкур қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан АТБ “Агро банк” Бухоро ҳудудий филиали бош ҳисобчи ўринбосари Н.Улжановга нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома расмийлаштириб жиноят ишлари бўйича Бухоро шаҳар судининг 2015 йил 4 май кунидаги қарорига асосан энг кам ойлик иш ҳақининг 2 баравари миқдорида жарима жазоси тайинланган.

Худди шундай “Асака” банк Бухоро шаҳар филиали бош мутахассиси Ш.Пирназаровга нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома расмийлаштириб жиноят ишлари бўйича Бухоро шаҳар судининг 2015 йил 11 май кунидаги қарорига асосан энг кам ойлик иш ҳақининг 2 баравари миқдорида жарима жазоси тайинланган.

Бундан ташқари қайд этилган қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан жорий йилнинг 1 июнь куни Фуқаролик ишлари бўйича Қоракўл ҳамда Пешку туманлараро судларига етказилган маънавий зарарни ундириш тўғрисида даъво аризалари киритилиб, жаобгарлар Н.Улжанов ҳамда Ш.Пирназаровлардан 100.000 сўмдан маънавий зарар қўшма қорхоналар фойдасига ундирилди.

IV. Бошқарма томонидан судларга киритилган даъво аризалар бўйича.

Бухоро вилоят адлия бошқармаси томонидан 2015 йилнинг 9 ойи давомида тадбиркорлар, хорижий инвестициялар ва хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар ҳамда фуқаролар манфаатини кўзлаб, уларнинг бузилган қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини тиклаш, моддий ва маънавий зарарларни ундириш тўғрисида судларга жами 1 млрд. 927 млн. 223 минг сўмлик 550 та (тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида 91 млн. 138 минг сўмлик 99 та, шартномавий-ҳуқуқий ишларни назорат қилиш соҳасида 1 млрд. 827 млн. 365 минг сўмлик 417 та, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида 8 млн. 520 минг сўмлик 31 та) даъво аризалари киритилган. Ҳисобот даври бошида 4 млн.0 34 минг сўмлик 70 та даъво аризалари қолдиқ бўлиб ўтган.

Киритилган даъво аризаларнинг 660 млн. 022 минг сўмлик 298 таси судлар томонидан қаноатлантирилган.

Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлими томонидан Бухоро вилоят адлия бошқармасининг 2015 йил 1-ярим йиллик иш режаси ижросини таъминлаш мақсадида бошқарма бошлиғининг 2015 йил 13 январдаги 7-ум-сонли буйруғига асосан Ғиждувон туман тиббиёт бирлашмасида Ўзбекистон Республикасининг “Фуқароларнинг соғлиғини сақлаш тўғрисида”ги Қонуни (беморлар ҳуқуқларининг кафолатларига оид қисми) ҳамда Меҳнат кодекси (ишга қабул қилиш, иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларни тўлаш, интизомий жавобгарликка тортиш, ишдан бўшатиш, меҳнат таътили бериш) талабларига риоя этиш, шунингдек мазкур ташкилотларда мурожаатлар билан ишлаш аҳволини иловадаги саволнома асосида ўрганиб чиқилган.

Ўрганиш давомида бирлашма ходими Г.Рахимованинг 315.630 сўмлик хизмат сафари харажатлари тўланмаганлиги аниқланиб, ходим манфаатида Фуқаролик ишлари бўйича Ғиждувон туманлараро суди даъво аризаси киритилган. Мазкур қонунбузилиш фуқаролик ишлари бўйича Қоракўл туманлараро судининг 11 мартдаги ажрими билан ўз тасдиғини топиб, ходим Г.Рахимованинг суд муҳокамасига қадар хизмат сафари пулини олганлиги учун даъводан воз кечганлиги сабабли фуқаролик иши бўйича иш юритиш тугатилган.

Юқоридагиларга асосан бўлим томонидан 22.05.2015 йилда 20-13/820-сонли Ғиждувон туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи А.Рашидовдан фуқаро Г.Рахимова фойдасига 100.000 сўм миқдорида етказилган маънавий зарарни ундириш юзасидан даъво аризаси киритилди.

Мазкур даъво аризаси фуқаролик ишлари бўйича Қоракўл туманлараро суди томонидан кўриб чиқилиб, 24.06.2015 йилдаги ҳал қилув қарорига асосан тўлиқ қаноатлантирилган.

Шартномавий-ҳуқуқий ишларни назорат қилиш бўлими томонидан Қоровулбозор туман фермерлар кенгаши раиси Р.Яҳёевнинг “Когондонмаҳсулотлари” АЖ томонидан Қоровулбозор туманидаги 86 та фермер хўжаликларининг топширган маҳсулотлари учун шартномада белгиланган муддатларда якуний тўловлар амалга оширилмаганлиги сабабли шартнома шартлари бузилаётганлигидан норози бўлиб, ёзган мурожаати ўрганиб чиқилди.

Мурожаатдаги важлар ўз тасдиғини топганлиги сабабли 2015 йил ҳосилидан топширилган бошоқли дон учун тўловларни фермер хўжаликлари фойдасига ундириш мақсадида вилоят хўжалик судига 522 919 минг сўмлик жами 86 та даъво аризалари киритилиб, суднинг ҳал қилув қарорларига кўра ушбу даъво аризалар қаноатлантирилди.

Жумладан, жавобгар “Когондонмаҳсулотлари” АЖ ҳисобидан Қоровулбозор туманидаги “Дилдора” фермер хўжалиги фойдасига 8 980 438 сўмлик, “Назокат пари Мардон Мизо” фермер хўжалиги фойдасига 7 278 545 сўмлик, “Муборак Зарбулоқ” фермер хўжалиги фойдасига 22 154 264 сўмлик, “Малика Махмуд” фермер хўжалиги фойдасига 11 077 794 сўмлик, “Умар Шариф” фермер хўжалиги фойдасига 25 961 364 сўмлик, “Эрдон Жума” фермер хўжалиги фойдасига 26 200 561 сўмлик пул маблағлари ундириб берилган.

Шунингдек, Жондор туман Фермерлар кенгашининг “Қоракўлдонмаҳсулотлари” АЖ томонидан Жондор туманидаги фермер хўжаликларининг топширган маҳсулотлари учун шартномада белгиланган муддатларда якуний тўловлар амалга оширилмаганлиги сабабли шартнома шартлари бузилаётганлигидан норози бўлиб, ёзган мурожаати ўрганилиб, ўрганиш якунига кўра вилоят хўжалик судига 1 175 762 000 сўмлик жами 255 та даъво аризалари киритилди.

Ушбу даъво аризалари ҳозирда суд томонидан кўриб чиқилмоқда.

Хорижий инвестициялар ва хорижий инвестиция иштирокидаги корхоналарни ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлими томонидан Бухоро вилоят адлия бошқармасининг 2014 йил 2-ярим йилликка мўлжалланган иш режаси ҳамда бошқарма бошлиғининг 2014 йил 28 октябрдаги 307-ум-сонли буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида Жондор туман ҳокимлигида тадбиркорликка оид қонун ҳужжатларга риоя қилиниш аҳволи ўрганилганда лицензиялар берилишида ортиқча йиғим ундирилишига йўл қўйилган.

Чунончи, Жондор туманида фаолият юритаётган “Бухара Альянс” хорижий корхонаси раҳбари Р.Пулотов 2013 йилнинг 25 октябрь куни туман ҳокимлигига мурожаат қилиб, ўз мурожаатида савдо фаолиятини амалга ошириш учун улгуржи лицензия олишда амалий ёрдам сўраган. Мазкур мурожаатга асосан туман ҳокимлиги ҳамда МЧЖ ўртасида битим 2013 йил 28 октябрь куни битим тузилиб лицензия берилган бўлсада, лицензияловчи орган томонидан ариза кўриб чиқилганлиги учун 45.765 сўм ундирилиши ўрнига 45.765 сўм ортиқча, яъни 91.530 сўм тўлов ундирилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жондор туман ҳокилигига бажарилиши мажбурий бўлган тақдимнома киритилиб, қонунбузилиши ҳолатларига йўл қўйган туман ҳуқуқшуноси Н.Каировга “ҳайфсан” интизомий жазоси қўлланилган.

Шунингдек, 2014 йил 24 ноябрь куни Бухоро вилоят хўжалик судига ортиқча ундирилган 45.765 сўмни қайтариш юзасидан даъво аризаси киритилиб, Бухоро вилоят хўжалик судининг 2015 йил 19 январь кунидаги 20-1406/18251-сонли ҳал қилув қарорига асосан ушбу даъво аризаси тўлиқ қаноатлантирилди.

V. Тадбиркорлар фаолиятини тиклаш бўйича:

Адлия бошқармасининг 2012 йил 9 мартдаги 42-ум-сонли буйруғига асосан вилоятда фаолият кўрсатмаётган тадбиркорлик субъектларини, шу жумладан хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарни тўлиқ инвентаризациядан ўтказиш ва улар фаолиятини тиклаш бўйича тегишли чораларни амалга ошириш мақсадида адлия бошқармаси масъул ходимлари вилоятнинг барча туман (шаҳар)ларига бириктирилди.

Ишчи гуруҳ томонидан ҳозирги вақтда туман (шаҳар)ларда фаолият юритаётган туман ҳокимлиги, солиқ, статистика, тижорат банклари, савдо-саноат палатаси ва бошқа тегишли идора вакилларидан иборат ишчи гуруҳлар билан ҳамкорликда ишлар ташкил этилиб, фаолият юритмаётган тадбиркорлик субъектларининг фаолият юритмаслик сабаблари ўрганилиб, фаолиятини тиклаш мумкин бўлган тадбиркорлик субъектларини фаолиятини тиклаш чоралари кўрилмоқда.

Тақдим этилган маълумотларга кўра 2015 йил 30 сентябрь ҳолатида вилоятда жами 12576 та рўйхатга олинган тадбиркорлик субъектлари мавжуд бўлиб, шундан 1685 та тадбиркорлик субъектлари маълум бир сабабларга кўра фаолият кўрсатмаётганлиги аниқланди.

Шунга кўра фаолият юритмаётган тадбиркорлик субъектлари билан учрашувлар ўтказилиб, фаолиятини тиклаш мумкин бўлган тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини тиклаш бўйича зарур чоралар белгиланди.

Шунингдек, фаолият юритмаётган тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини таҳлил қилиш ҳамда уларнинг фаолиятини тиклаш бўйича ваколат доирасида қонунчиликда белгиланган чораларни кўриш юзасидан туман (шаҳар) ҳокимликларига 13 та огоҳнома, АТБ Агробанк Жондор туман филиалига 1 та тақдимнома киритилди.

Адлия бошқармаси томонидан тегишли идоралар билан ҳамкорликда кўрилган чоралар ва берилган амалий ёрдам натижасида жорий йилнинг 30 сентябрь ҳолатида жами 91 та тадбиркорлик субъектларининг фаолияти тикланди.

Жумладан, Жондор туманидаги “Гулбой”, “Далмун Қурилиш инвест”, “Нуробод транс сервис”, “Тимур Пўлот қурилиш сервис” масъулияти чекланган жамиятларида айланма маблағларни шакллантиришда берилган амалий ва ҳуқуқий ёрдам натижасида фаолияти тикланди.

VI. Назорат қилувчи органлар томонидан ўтказилган текширишлар бўйича:

2015 йилнинг 9 ойи давомида назорат қилувчи органларда ўтказилган ўрганишлар жараёнида жами 91 та ҳолатда текширишлар тартибини бузиш ҳолатлари, шунингдек, 1 та ноқонуний текширишлар аниқланган.

Жумладан, Бухоро вилоят адлия бошқармаси бошлиғининг 2015 йил 9 февраль кунидаги 42-ум-сон буйруғига асосан Шофиркон туман Давлат санитария-эпидимиология назорати марказида 2013 - 2014 йиллар давомида фаолияти тадбиркорлик субъектлари, шу жумладан хорижий инвестициялар ва хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарнинг фаолиятини суд қарорисиз ўн иш кунигача бўлган муддатга тўхтатиш аҳволи Адлия вазирлиги томонидан тасдиқланган саволнома асосида ўрганиб чиқилди. Ўрганиш жараёнида Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Шофиркон туман ҳудудий комиссиясининг 25.10.2014 йилдаги 06№27-сонли рухсатномасига асосан, Марказнинг 27.10.2014 йилдаги 4-243-сонли буйруғи билан 27.10.2014 йилда тумандаги юридик шахс мақомига эга “Зокир Баҳодир Ҳабибулло” деҳкон хўжалиги фаолиятида режадан ташқари қисқа муддатли ноқонуний текшириш ўтказилганлиги аниқланди.

Текшириш натижасида Марказ бош врачининг 28.10.2014 йилдаги 151-сонли қарори билан “Зокир Баҳодир Ҳабибулло” деҳкон хўжалиги раҳбари Б.Ҳамроев МЖтКнинг 53-моддаси билан энг кам ойлик иш ҳақининг 5 баравари миқдорида (538.175 сўм) жаримага тортилган.

Аниқланган қонунбузилиш ҳолати бўйича Шофиркон туман ДСЭНМга 20.02.2015 йилда 20-11/1604-сонли тақдимнома киритилиб, ДСЭНМнинг 27.02.2015 йилдаги 1/26-сонли буйруғи билан марказ ходими Х.Ёрқуловнинг интизомий жазо чораси қўлланилган ҳамда 10.03.2015 йилдаги 1/27-сонли буйруғи билан 28.10.2014 йилдаги 151-сонли қарорининг бекор қилиниши таъминланди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига махсус хабар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Бош прокуратураси ўртасида 23.10.2012 йилдаги келишувга асосан тадбиркорлик субъектида ўтказилган рухсатсиз текшириш бўйича тўпланган ҳужжатлар ҳуқуқий баҳо бериш учун вилоят прокуратурасига юборилди.

Тўпланган ҳужжатлар Шофиркон туман прокуратураси томонидан ўрганилиб, аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан НҚОФМРК Шофиркон туман ҳудудий комиссияси ишчи органи туман ДСИга тақдимнома киритилиб, тадбиркорлик субъектларида қисқа муддатли текширишлар ўтказишда рухсат бериш жараёнида қонунбузилишларга йўл қўйганлиги учун комиссия котиби И.Ахтамовга ўртача ойлик иш ҳақининг 20 фоизи миқдорида жарима интизомий жазо чоралари қўлланилган.

VII. Бошқарманинг юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказиш фаолияти бўйича.

Бошқарманинг юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказиш бўлими томонидан 2015 йил 9 ойи давомида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 24 майдаги “Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатига олиш ва ҳисобга қўйишнинг хабардор қилиш тартибини жорий этиш тўғрисида”ги ПҚ 357-сонли ва Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 20 августдаги 357-сонли қарорларига асосан 6 та қўшма корхона давлат рўйхатидан ўтказилди, 1 та хорижий корхона, 6 та қўшма корхона, 2 та бозор ҳамда 2 та ломбард ташкилоти таъсис ҳужжатларига киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар давлат рўйхатидан ўтказилди.

Шу билан бирга, бўлим томонидан жорий йилнинг 9 ойлиги давомида Пешку, Шофиркон, Қоровулбозор, Жондор, Когон, Қоракўл, Ромитан туманлари ҳамда Когон шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш инспекциялари томонидан тадбиркорлик субъектларини рўйхатга олишга оид қонун ҳужжатларига риоя этилиши аҳволи ўрганилди.

Ўрганиш якунига кўра 2781 та қонунбузилишлар аниқланган бўлиб, мазкур қонунбузилишларни бартараф этиш ва келгусида бундай камчиликларга йўл қўймасликни олдини олиш тўғрисида туман ҳокимликларига жами 8 та тақдимномалар киритилди.

Киритилган тақдимномалар натижасида 7 нафар масъул ходимга нисбатан интизомий жазо чораси қўлланилди, 1 та тақдимнома ижроси таъминланмоқда.

VIII. Бошқарманинг Жамоат, нодавлат нотижорат ва диний ташкилотлар бўлими фаолияти бўйича.

Бошқарманинг Жамоат, нодавлат нотижорат ва диний ташкилотлар бўлимига 2015 йилнинг 9 ойи давомида нодавлат нотижорат ташкилотларни рўйхатга олиш бўйича жами 151 та ариза (14 та ариза ҳисобот даври бошидан қолдиқ бўлиб ўтган) кўриб чиқилди. Ушбу аризалардан 118 таси қаноатлантирилди, 34 таси рад қилинди ҳамда 13 таси кўриб чиқилмоқда. Мазкур аризаларга асосан 66 та нодавлат нотижорат ташкилоти давлат рўйхатига, 52 та нодавлат нотижорат ташкилоти эса ҳисоб ва қайта рўйхатига олинди.

Бошқарма томонидан 2015 йилнинг 9 ойи давомида фаолияти сўнгги беш йил давомида текширилмаган нотижорат ташкилотларнинг 29 тасида, ёшлар ҳуқуқларини таъминлаш ҳамда уларни ижтимоий ҳимоя қилишга кўмаклашиш соҳасида фаолият кўрсатувчи нодавлат нотижорат ташкилотларнинг 2 тасида, ислом диний ташкилотларнинг 13 тасида, ноисломий диний ташкилотнинг 2 тасида ўрганишлар ўтказилди. Ўтказилган ўрганишлар натижасида аниқланган қонунбузилишларни бартараф этиш мақсадида жами 50 та тақдимнома, 7 та маъмурий таклиф киритилди.

Бундан ташқари, вилоятдаги нодавлат нотижорат ва диний ташкилотлар томонидан адлия бошқармасига ҳисоботларни тақдим этиш аҳволи ўрганиб чиқилиб, мазкур ҳисоботларга асосан ташкилотларнинг фаолияти уставда белгиланган мақсадларга ҳамда Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига мувофиқлиги таҳлил қилинди. Ҳисоботлар таҳлили бўйича жами 5 та тақдимнома ва 42 та огоҳнома киритилди.

Нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан белгиланган тартибда ва муддатда рўйхатдан ўтказувчи органга ҳисоботлар тақдим қилинмаганлиги, ўз вақтида тақдим қилинмаганлиги ҳолатлари юзасидан айбдор мансабдор шахсларга нисбатан 18 та маъмурий таклифлар киритилди ва 4 та маъмурий баённома расмийлаштирилиб, уларга асосан 11 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилди.

Шунингдек, бошқарма томонидан вилоятдаги 112 та нодавлат нотижорат ташкилотларининг уставлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 10 мартдаги 57-сон “Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Фуқаролик жамияти институтларини ривожлантиришга кўмаклашиш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 12.12.2013 йилдаги ПҚ-2085-сон қарорини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида”ги қарори билан тасдиқланган “Нодавлат нотижорат ташкилотларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низом талабларига мувофиқлаштирилди.

Вилоятдаги ННТлар томонидан ўтказилган тадбирлар тегишли маълумотлар асосида таҳлил қилиниб ва умумлаштирилди. Таҳлил натижасида аниқланган камчиликларни бартараф этиш ҳамда келгусида тадбирлар ўтказишда амалдаги қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилиш ҳақида вилоятдаги 280 та ННТларига огоҳномалар киритилди.

IХ. Бошқарманинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни экспертизадан ўтказиш ва қонун ҳужжатларини туркумлаш фаолияти бўйича:

2015 йилнинг 9 ойи давомида маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан жами 88 та қарор лойиҳалари ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш учун топширилди. Экспертизадан ўтказилган қарор лойиҳаларидан 78 та қарор лойиҳаларига розилик имзоси қўйилди, 10 та қарор лойиҳалари Ўзбекистон Республикаси “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги Қонунда белгилаб қўйилган норма талаблари асосида ишлаб чиқилмаганлиги сабабли қайтарилди. Экспертизадан ўтказилган барча қарорлар расмий нашрларда эълон қилиниб, давлат ҳисобига қўйиш учун адлия бошқармасига тақдим қилинди.

Бошқарма томонидан маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг 424 та норматив ҳуқуқий ҳужжатлари давлат ҳисобига олинган бўлиб, шундан 95 таси ҳисобот даврида давлат ҳисобига олинди.

Шунингдек, адлия бошқармаси томонидан 2015 йил II -ярим йиллик иш режасига асосан жами 9 та маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг норма ижодкорлиги фаолияти ўрганилди.

Ўрганиш натижалари юзасидан 39 та туркумлаш фаолиятида, 88 та юридик хизмат фаолиятида, 151 та норма ижодкорлиги соҳасида камчиликлар, шунингдек, 41 та ноқонуний қарорлар қабул қилганлик ҳолати аниқланди.

Ўтказилган ўрганишлар ва амалга оширилган таҳлиллар натижасида аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан жами 29 та тақдимномалар киритилди. Шунга кўра, адлия бошқармасига ҳуқуқий экспертизага тақдим қилинмасдан қонун талабига зид тарзда қабул қилинган маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг 17 та қарорлари бекор қилинди ва 5 нафар ходимга “ҳайфсан” интизомий жазо чораси қўлланилди ҳамда қолган 14 та ноқонуний қарорларни киритилган таъсир чоралари натижасида бекор қилиш чоралари кўрилмоқда.

Х. Бошқарманинг қонун ижодкорлиги ва ҳуқуқни қўллаш амалиёти ҳамда жамиятда хуқуқий онг, ҳуқуқий маданиятни оширишга ва қонунийликни мустаҳкамлашга йўналтирилган ҳуқуқий тарғибот фаолияти бўйича:

2015 йилнинг 9 ойи давомида бошқарма томонидан ўтказилган ўрганишлар ва таҳлиллар натижасида қонунчиликни такомиллаштириш мақсадида қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш юзасидан Адлия вазирлигига 98 та таклиф киритилган.

Шунингдек, ҳисобот даврида адлия бошқармаси томонидан жамиятда ҳуқуқий маданиятни ошириш, улғайиб келаётган ёшларни ватанга садоқат руҳида тарбиялаш, миллий қонунчилик соҳасидаги ўзгаришлар ва янгиланишларни ўз вақтида аҳоли ва кенг жамоатчилик ўртасида муҳокама қилинишини таъминлаш мақсадида жами 5 138 маротаба ҳуқуқий тарғибот ишлари олиб борилган бўлиб, шундан 482 таси ОАВ орқали (135 та телевидение, 94 та радио, 174 та газета ва журналларда ҳамда 79 та веб саҳифада) ҳуқуқий тарғибот ишлари амалга оширилган, 1679 маротаба давра суҳбати, 1065 маротаба семинарлар ўтказилган. 



Бухоро вилояти адлия бошқармаси томонидан 2015 йилнинг 1-ярим йиллиги давомида амалга оширилган ишлар юзасидан
М А Ъ Л У М О Т

Вилоят адлия бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, Ҳукумат қарорлари ижросини таъминлаш, қонунчилик ижодкорлиги ва ҳуқуқни қўллаш соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга оширилишини таъминлаш, жамиятда ҳуқуқий онг, ҳуқуқий маданиятни оширишга ва қонунчиликни мустаҳкамлашга йўналтирилган ҳуқуқий тарғибот бўйича давлат органлари фаолиятини ҳамда нотариат, адвокатура, ФҲДЁ органлари фаолиятини мувофиқлаштириш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишни таъминлаш, тадбиркорлар ва хусусий мулк эгаларининг қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга йўналтирилган самарали механизмлардан фойдаланиш, хўжалик юритувчи субъектларда шартномавий-ҳуқуқий ишларни яхшилаш, бу соҳадаги ишларни доимий таҳлил қилиш тизими йўлга қўйилиб, бир қатор ишлар амалга оширилди.

I. Мурожаатларни кўриб чиқиш натижалари бўйича:

Бухоро вилоят адлия бошқармасига 2015 йилинг биринчи ярим йиллиги давомида жами 520 та (123 та тадбиркорлик субъектлари фаолиятига оид, 58 та шартномавий муносабатларга оид, 224 та инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишга оид, 105 та нотариат, ФҲДЁ, адвокатура фаолиятига оид, 10 та бошқа соҳаларда) ариза ва шикоятлар келиб тушган.

Келиб тушган мурожаатларнинг 367 таси ҳал этилган бўлиб, шундан 158 та мурожаат ёки 43 фоизи қаноатлантирилган.

Тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида ҳал этилган мурожаатларнинг 57 фоизи (43 та), шартномавий муносабатларга оид мурожаатларнинг 50 фоизи (25 та), инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги мурожаатларнинг 44 фоизи (61 та) важлар ўз тасдиғини топганлиги сабабли қаноатлантирилган.

Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларига жиддий эътибор қаратилиб, уларни ўз вақтида ва сифатли ўрганиб чиқиш чоралари кўрилиб, такрорий мурожаатларни олдини олиш мақсадида мурожаатларни муаллиф иштирокида ўз жойида кўриб чиқиш юзасидан амалий чора-тадбирлар кўрилди.

Тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлими томонидан Бухоро шаҳридаги фаолият юритаётган “Махсус автохўжалик” МЧЖ директори Ш.Рўзимуратовнинг МФЙлар томонидан жавоб хати бермаганлигидан норози бўлиб қилган мурожаати ўрганиб чиқилди.

Мурожаатнинг ўрганиш давомида “Махсус автохўжалик” МЧЖ томонидан Бухоро шаҳридаги МФЙда яшовчи фуқароларнинг 2015 йил 
1 январь ҳолатида қарздорлиги мавжуд-мавжуд эмаслиги тўғрисида маълумот тақдим этишни сўраб “Мирзо Улуғбек” МФЙ, “Дўстлик” МФЙ, “Амир Темур” МФЙ “Абдуллойи Сифатмуний” МФЙлар мурожаат қилинганлиги мазкур мурожаатлар юзасидан юқорида кўрсатилган МФЙлар томонидан ўрганиш кунига қадар ёзма жавоб хати берилмаганлиги сабабли МЖтКнинг 43-моддаси кўрсатилган маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома расмийлаштирилиб, кўриб чиқиш учун Жиноят ишлари бўйича Бухоро шаҳар судига юборилди. Шунингдек, аниқланган қонунбузилишларни бартараф этиш юзасидан юқоридаги МФЙларга қонунбузилиш ҳолатлари, унинг келиб чиқиш шарт-шароитларини бартараф этиш юзасидан тақдимномалар киритилди. Киритилган таъсир чоралари натижасида 4 нафар ходим маъмурий жавобгарликка, 4 нафар ходим интизомий жавобгарликка тортилди.

Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлими томонидан Қоракўл тумани “Қоракўл” кўчаси 28-уйда яшовчи фуқаро О.Шомиев ва бошқалар Қоракўл туман ҳокимлигига мурожаат қилганлиги, аммо мурожаатига жавоб хати берилмаганлигидан норози бўлиб ёзган мурожаати ўрганиб чиқилди.

Мурожаатда кўрсатилган важлар ўрганилганда, О.Шомиев туман ҳокимлигига оила аъзолари билан ўзлаштириб обод қилган ерни тадбиркорлик билан шуғулланиш учун расмийлаштириб беришни сўраб мурожаат қилганлиги, мурожаати туман ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими мутахассислари томонидан ўрганиб чиқилиб натижаси ҳақида 
2012 йи 28 сентябрь куни 202-сонли жавоб хати тайёрланганлиги, аммо жавоб хати юборилмаганлиги аниқланди. Ушбу ҳолат юзасидан Қоракўл туман ер ресурслари ва давлат кадстри бўлими бошлиғи А.Рўзиевга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 43-моддасига асосан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома расмийлаштирилиб, Жиноят ишлари бўйича Қоракўл туман судига юборилди ва суд қарорига асосан ходим маъмурий жавобгарликка тортилди.

Шартномавий-ҳуқуқий ишларни назорат қилиш бўлими томонидан Жондор туман Фермерлар Кенгаши раиси Я.Рахмоновнинг тумандаги пахта ҳосили етиштириш бўйича юқори ҳосилдорликка эришган ва имтиёзга эга бўлган фермер хўжаликларига навбатсиз автомашина берилмаётганлигидан норози бўлиб, вилоят адлия бошқармасига ёзган мурожаати ўрганилди.

Ўрганиш жараёнида туман бўйича 2014 йилда юқори ҳосилдорликка эришган ва имтиёзга эга бўлган 10 та фермер хўжаликлари томонидан “Бухороавтотеххизмат” акциядорлик жамиятига автомашина олиш мақсадида тегишли тартибда ариза ва сертификат тақдим қилиниб, ушбу фермер хўжаликлари ва “Бухороавтотеххизмат” акциядорлик жамияти ўртасида автомашина етказиб бериш шартномалари тузилган бўлсада, ушбу фермер хўжаликларига енгил автотранспорт воситаларидан навбатсиз харид қилиш имтиёзи тақдим қилинмаган.

Мазкур ҳолат юзасидан “Бухороавтотеххизмат” акциядорлик жамиятига 17.04.2015 йилда 20-11/2918-сонли тақдимнома киритилиб, етказиб бериладиган автотранспорт воситаси учун тўловларни тўлиқ амалга оширган “Ботиров Акрам замини”, “Саид Жавохир Мирзо”, “Жамшид”, “Обод Гулистон Саховати”, “Бозорбобо Жондорий”, “Гафурова Сидиқа Зиядуллаевна” ва “Чорвадор Иброхим Шариф” фермер хўжаликлари белгиланган моделдаги автотранспорт воситалари билан таъминланди.

II. Ишонч телефонларига келиб тушган мурожаатларни кўриб чиқиш натижалари бўйича:

Бухоро вилоят адлия бошқармасининг “Ишонч телефони”га (1008, 223-74-16, 223-21-20) 2015 йилнинг 1-ярим йиллиги давомида жами 33 та (тадбиркорликка оид 8 та, шартномавий муносабатларга оид 7 та, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасиги оид 18 та) мурожаатлар келиб тушган.

“Ишонч телефони”га келиб тушган мурожаатларнинг 20 таси ёки 66 фоизи қаноатлантирилиб, 9 таси бўйича ҳуқуқий тушунтириш берилган, 5 та мурожаат кўриб чиқиш учун бошқа ташкилотларга юборилган.

Бошқарманинг барча бўлимлари томонидан “Ишонч телефони”га келиб тушган мурожаатларда келтирилган ҳар бир важларнинг қаноатлантириш даражасига алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда.

Жумладан, Тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлими томонидан якка тартибдаги тадбиркор Қодиров Бобохоннинг ДТ “Халқ банк” Олот филиали томонидан кредит ажратилмаётганлигидан норози бўлиб 09.04.2015 йилда вилоят адлия бошқармасининг “ишонч телефони” орқали қилган мурожаати ўрганиб чиқилди.

Вилоят адлия бошқармаснинг аралашувига асосан, ДТ “Халқ банк” Олот филиалининг 2015 йил 11 майдаги 01/540-сонли хатига кўра, якка тартибдаги тадбиркор Кодиров Бобохонга 08.05.2015 йилда “Кичик техника соҳасида техника, ускуна воситалари сотиб олиш учун” 19 000 000 сўм миқдорида кредит ажратилиши таъминланди.

Шунингдек, Шартномавий-ҳуқуқий ишларни назорат қилиш бўлими томонидан Ғиждувон туман Соктари қишлоқ фуқаролар йиғинида яшовчи фуқаро М.Шароповнинг Бухоро вилоят адлия бошқармасининг ишонч телефонига Ғиждувон туманидаги “Кўкча” наслчилик ширкат хўжалиги томонидан шартнома шартларига риоя қилинмаётганлигидан норози бўлиб мурожаат қилган.

Мазкур мурожаат Бухоро вилоят ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси билан ҳамкорликда ўрганиб чиқилган. Мазкур мурожаат юзасидан вилоят ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси ҳамда “Кўкча” наслчилик ширкат хўжалиги ходимлари томонидан фуқаро М.Шароповнинг ижара шартномаси асосида берилган яйлов чегаралари белгилаб берилиб, мурожаат қаноатлантирилган.

III. Бошқарма томонидан жойларда ўтказилган ўрганишлар ва қўлланилган таъсир чоралари бўйича:

Вилоят адлия бошқармаси томонидан тадбиркорлар, хорижий инвестициялар ва хорижий инвестиция иштирокидаги корхоналар, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишга ҳамда шартномавий муносабатларга оид қонун ҳужжатларига риоя қилинишини яхшилаш мақсадида белгиланган иш режага асосан доимий равишда жойларда ўрганишлар ўтказиб келинмоқда.

Хусусан, 2015 йилнинг 1-ярим йиллиги давомида жойларда ўтказилган ўрганишлар давомида жами 34 921 та қонунбузилиш ҳолатлари аниқланди. Қонунбузилишларнинг 5 203 таси тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида, 26 563 таси шартномавий-ҳуқуқий ишларни назорат қилиш соҳасида, 1347 таси инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, 58 таси хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, 
1064 таси юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказиш, 403 таси жамоат, нодавлат нотижорат ва диний ташкилотлар ва 283 таси бошқа соҳаларда аниқланган.

Ўтказилган ўрганишлар ва мурожаатларни кўриб чиқиш натижалари бўйича қонунбузилишларни бартараф этиш юзасидан жами 235 та тақдимнома киритилган.

Шундан, тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида 74 та, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида 30 та, хорижий инвестициялар ва хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида 8 та, шартномавий-ҳуқуқий ишларни назорат қилиш соҳасида 50 та, жамоат, нодавлат нотижорат ва диний ташкилотларни рўйхатга олиш соҳасида 37 та, юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказиш соҳасида 5 та, бошқа соҳаларда 31 та тақдимномалар киритилган.

Киритилган тақдимномаларга асосан интизомий жавобгарликка тортилган шахслар сони 250 тани ташкил қилган. Интизомий жавобгарликка тортилганларнинг 3 нафари эса эгаллаб турган лавозимидан озод этилган, 66 та шахслар маъмурий жавобгарликка тортилган.

Тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлими томонидан Бухоро вилоят адлия бошқармасининг 2015 йил 1-ярим йилликка мўлжалланган иш режаси ҳамда бошқарма бошлиғининг 2015 йил 4 март кунидаги 78-ум-сонли буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида ДАТ “Асака” банкининг Бухоро вилояти филиали, “Ўзсаноатқурилишбанк” Бухоро вилоят филиали, ОАТБ “Агробанк” Бухоро вилоят филиали ҳамда уларнинг туман (шаҳар) филиалларида тадбиркорликка оид меъёрий ҳужжатларга риоя қилиниш аҳволи ўрганилганда қуйидагилар аниқланди.

Ўрганиш давомида жами 4130 та қонунбузилишлар аниқланган. Аниқланган қонунбузилишларни бартараф этиш ва келгусида уларга йўл қўймаслик бўйича адлия бошқармаси томонидан тижорат банкларига 17 та тақдимнома киритилди ҳамда 17 та маъмурий баённома расмийлаштирилиб, кўриб чиқиш учун тегишли судларга юборилди. Киритилган таъсир чораларига асосан 42 нафар ходимлар интизомий ва 17 нафар ходим маъмурий жавобгарликка тортилган.

Шартномавий-ҳуқуқий ишларни назорат қилиш бўлими томонидан Бухоро вилоят адлия бошқармасининг 2015 йил I ярим йилликка мўлжалланган иш режаси ҳамда бошқарма бошлиғининг 2015 йил 17 апрелдаги 135-ум-сонли буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида, вилоятдаги чорвачикка ихтисослаштирилган Олот туманидаги “Олот”, Жондор туманидаги “Амир Темур”, Шофиркон туманидаги “Ғалаба”, Қоракўл туманиадги “Қоракўл” ва Ғиждувон туманиадги “Кўкча” насчилик ширкат хўжаликлари фаолиятида шартномаларнинг тузилиши ва бажарилиши аҳволи саволнома асосида ўрганиб чиқилди.

Ўрганиш якунига кўра аниқланган қонунбузилишларни бартараф этиш ва келгусида бундай камчиликларга йўл қўймаслик тўғрисида 5 та тақдимномалар, 4 та маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида иш қўзғатиш юзасидан таклифлар киритилди.

Киритилган тақдимномага асосан, Олот туманидаги “Олот” наслчилик ширкат хўжалиги мутахассиси Ж.Бобоқуловга, Жондор туманидаги “Амир Темур” наслчилик ширкат хўжалиги мутахассис К.Амоновга, Шофиркон туманиадиги “Ғалаба” наслчилик ширкат хўжалиги мутахассиси С.Худойбердиевга, Қоракўл туманидаги “Қоракўл” наслчилик ширкат хўжалиги мутахассиси Ф.Рўзиев, Х.Ҳусеновларга ва Ғиждувон туманидаги “Кўкча” наслчилик ширкат хўжалиги мутахассиси У.Болтаевларга нисбатан “Ҳайфсан” интизомий жазоси тайинланган.

Бундан ташқари, Бухоро вилоят адлия бошқармаси томонидан киритилган маъмурий таклифларга асосан 4 нафар ходим маъмурий жавобгарликка тортилди ҳамда Шофиркон туман “Ғалаба” наслчилик ширкат хўжалиги раҳбари ва бош ҳисобчисига нисбатан киритилган маъмурий ҳуқуқбузарлик юзасидан киритилган таклиф ҳозирги кунда Жиноят ишлари бўйича Шофиркон туман суди томонидан кўриб чиқилмоқда.

Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлими томонидан Бухоро вилоят адлия бошқармасининг 2015 йил 1-ярим йиллик иш режаси ижросини таъминлаш мақсадида бошқарма бошлиғининг 2015 йил 4 мартдаги 7-ум-сонли буйруғига асосан Шофиркон ҳамда Ғиждувон туманларидаги ўрта-махсус касб-ҳунар таълим муассасаларида Ўзбекистон Республикасининг таълим тўғрисидаги ҳамда Меҳнат кодекси (ишга қабул қилиш, иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларни тўлаш, интизомий жавобгарликка тортиш, ишдан бўшатиш, меҳнат таътили бериш) талабларига риоя этиш аҳволи белгиланган саволнома асосида ўрганиб чиқилган.

Ўрганиш якунига кўра аниқланган қонунбузилишларни бартараф этиш ва келгусида бундай камчиликларга йўл қўймасликни олдини олиш тўғрисида 17 та тақдимнома. ҳамда 7 та маъмурий таклифлар киритилди.

Мазкур таъсир чоралари натижасида 43 нафар ходим интизомий ва 7 нафар маъсул ходим маъмурий жавобгарликка тортилди ҳамда 4 та ноқонуний буйруқ бекор қилинган.

Хорижий инвестициялар ва хорижий инвестиция иштирокидаги корхоналарни ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлими томонидан Бухоро вилоят адлия бошқармасининг 2015 йил 1-ярим йилликка мўлжалланган иш режаси ҳамда бошқарма бошлиғининг 2015 йил 4 март кунидаги 78-ум-сонли буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида ДАТ “Асака” банкининг Бухоро вилояти филиали, “Ўзсаноатқурилишбанк” Бухоро вилоят филиали, ОАТБ “Агробанк” Бухоро вилоят филиали ҳамда уларнинг туман (шаҳар) филиалларида тадбиркорликка оид меъёрий ҳужжатларга риоя қилиниш аҳволи тасдиқланган саволнома асосида ўрганилди. Ўрганиш давомида “Ўзсаноатқурилишбанк” Бухоро вилоят филиали томонидан хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарнинг тўлов топшириқномаларини чизиш, бўяш, шунингдек, муддат бузилиш ва бошқа қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйилганлиги аниқланди. Жумладан, “Бухара Брилиант Силк” қўшма корхонаси томонидан банкка тақдим қилган 2015 йилдаги 80-сонли тўлов топшириқномаси санаси бўяб ўзгартирилиб, 2015 йилнинг 12 март куни ижро қилинган.

Худди шундай ҳолат АТБ “Агро банк” Бухоро ҳудудий филиали ҳамда “Асака” банк Бухоро шаҳар филиалида ҳам такрорланган. Жумладан, АТБ “Агро банк” Бухоро ҳудудий филиали томонидан “Агромир Бухара” хорижий корхонаси томонидан банкка тақдим қилинган 2015 йилдаги 46-сонли тўлов топшириқномаси санаси бўяб ўзгартирилиб, 2015 йилнинг 13 март куни, “Асака” банк Бухоро шаҳар филиали томонидан “MAX WOOD GROUP” МЧЖ хорижий корхонаси томонидан банкка тақдим қилинган 2015 йилдаги 3-4-сонли тўлов топшириқномаларининг санаси бўяб ўзгартирилиб, 2015 йилнинг 10 апрель куни ижро қилинган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан тегишли банкларга 3 та тақдимнома киритилиб, тақдимномада қайд этилган қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйгани учун 12 та масъул ҳодимларга нисбатан интизомий жазо чоралари қўлланилган.

Бундан ташқари, мазкур қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан АТБ “Агро банк” Бухоро ҳудудий филиали бош ҳисобчи ўринбосари Н.Улжановга нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома расмийлаштириб жиноят ишлари бўйича Бухоро шаҳар судининг 2015 йил 4 май кунидаги қарорига асосан энг кам ойлик иш ҳақининг 2 баравари миқдорида жарима жазоси тайинланган.

Худди шундай “Асака” банк Бухоро шаҳар филиали бош мутахассиси Ш.Пирназаровга нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома расмийлаштириб жиноят ишлари бўйича Бухоро шаҳар судининг 2015 йил 11 май кунидаги қарорига асосан энг кам ойлик иш ҳақининг 2 баравари миқдорида жарима жазоси тайинланган.

Бундан ташқари қайд этилган қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан Фуқаролик ишлари бўйича Қоракўл ҳамда Пешку туманлараро судларига етказилган маънавий зарарни ундириш тўғрисида 2 та даъво аризалари киритилди.

IV. Бошқарма томонидан судларга киритилган даъво аризалар бўйича.

Бухоро вилоят адлия бошқармаси томонидан 2015 йилнинг 1-ярим йиллиги давомида тадбиркорлар, хорижий инвестициялар ва хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар ҳамда фуқаролар манфаатини кўзлаб, уларнинг бузилган қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини тиклаш, моддий ва маънавий зарарларни ундириш тўғрисида судларга жами 180 млн. 960 минг сўмлик 143 та (тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида 88 млн.138 минг сўмлик 66 та, шартномавий-ҳуқуқий ишларни назорат қилиш соҳасида 84 мдн. 102 минг сўмлик 43 та, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида 8 млн. 520 минг сўмлик 31 та) даъво аризалари киритилган. Ҳисобот даври бошида 4 млн.0 34 минг сўмлик 70 та даъво аризалари қолдиқ бўлиб ўтган.

Киритилган даъво аризаларнинг 131 млн. 294 минг сўмлик 158 таси судлар томонидан қаноатлантирилган.

Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлими томонидан Бухоро вилоят адлия бошқармасининг 2015 йил 1-ярим йиллик иш режаси ижросини таъминлаш мақсадида бошқарма бошлиғининг 2015 йил 13 январдаги 7-ум-сонли буйруғига асосан Ғиждувон туман тиббиёт бирлашмасида Ўзбекистон Республикасининг “Фуқароларнинг соғлиғини сақлаш тўғрисида”ги Қонуни (беморлар ҳуқуқларининг кафолатларига оид қисми) ҳамда Меҳнат кодекси (ишга қабул қилиш, иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларни тўлаш, интизомий жавобгарликка тортиш, ишдан бўшатиш, меҳнат таътили бериш) талабларига риоя этиш, шунингдек мазкур ташкилотларда мурожаатлар билан ишлаш аҳволини иловадаги саволнома асосида ўрганиб чиқилган.

Ўрганиш давомида бирлашма ходими Г.Рахимованинг 315.630 сўмлик хизмат сафари харажатлари тўланмаганлиги аниқланиб, ходим манфаатида Фуқаролик ишлари бўйича Ғиждувон туманлараро суди даъво аризаси киритилган. Мазкур қонунбузилиш фуқаролик ишлари бўйича Қоракўл туманлараро судининг 11 мартдаги ажрими билан ўз тасдиғини топиб, ходим Г.Рахимованинг суд муҳокамасига қадар хизмат сафари пулини олганлиги учун даъводан воз кечганлиги сабабли фуқаролик иши бўйича иш юритиш тугатилган.

Юқоридагиларга асосан бўлим томонидан 22.05.2015 йилда 20-13/820-сонли Ғиждувон туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи А.Рашидовдан фуқаро Г.Рахимова фойдасига етказилган маънавий зарарни ундириш юзасидан даъво аризаси киритилди.

Мазкур даъво аризаси фуқаролик ишлари бўйича Қоракўл туманлараро суди томонидан кўриб чиқилиб, 24.06.2015 йилдаги ҳал қилув қарорига асосан қаноатлантирилган.

Шартномавий-ҳуқуқий ишларни назорат қилиш бўлими томонидан Ғиждувон туманидаги “Исмоил Ғани омад” фермер хўжалиги раҳбари А.Ўриновнинг фермер хўжалигига тегишли бўлган ерларни Ғиждувон туман ҳокимлиги томонидан 2013 йил 22 мартдаги 175-сонли қарори билан бошқа фуқарога берилганлигидан норози бўлиб қилган мурожаати ўрганиб чиқилган.

Ўрганиш натижасига кўра, 2015 йил 23 март куни Бухоро вилоят хўжалик судига Ғиждувон туман ҳокимининг 2013 йилдаги 175-сонли қарорини бекор қилишни сўраб 20-11/1709-сонли даъво аризаси киритилган.

Бухоро вилоят хўжалик суди томонидан мазкур даъво аризаси 2015 йил 14 май кунидаги 20-1502/6104-сонли ҳал қилув қарори билан қаноатлантирилиб, Ғиждувон туман ҳокимининг 2013 йилдаги 175-сонли қарори ҳақиқий эмас деб топилган ва мазкур мурожаат қаноатлантирилган.

Хорижий инвестициялар ва хорижий инвестиция иштирокидаги корхоналарни ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлими томонидан Бухоро вилоят адлия бошқармасининг 2014 йил 2-ярим йилликка мўлжалланган иш режаси ҳамда бошқарма бошлиғининг 2014 йил 28 октябрдаги 307-ум-сонли буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида Жондор туман ҳокимлигида тадбиркорликка оид қонун ҳужжатларга риоя қилиниш аҳволи ўрганилганда лицензиялар берилишида ортиқча йиғим ундирилишига йўл қўйилган.

Жумладан, Жондор туманида фаолият юритаётган “Бухара Альянс” хорижий корхонаси раҳбари Р.Пулотов 2013 йилнинг 25 октябрь куни туман ҳокимлигига мурожаат қилиб, ўз мурожаатида савдо фаолиятини амалга ошириш учун улгуржи лицензия олишда амалий ёрдам сўраган. Мазкур мурожаатга асосан туман ҳокимлиги ҳамда МЧЖ ўртасида битим 2013 йил 28 октябрь куни битим тузилиб лицензия берилган бўлсада, лицензияловчи орган томонидан ариза кўриб чиқилганлиги учун 45.765 сўм ундирилиши ўрнига 45.765 сўм ортиқча, яъни 91.530 сўм тўлов ундирилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жондор туман ҳокилигига бажарилиши мажбурий бўлган тақдимнома киритилиб, қонунбузилиши ҳолатларига йўл қўйган туман ҳуқуқшуноси Н.Каировга “ҳайфсан” интизомий жазоси қўлланилган.

Шунингдек, 2014 йил 24 ноябрь куни Бухоро вилоят хўжалик судига ортиқча ундирилган 45.765 сўмни қайтариш юзасидан даъво аризаси киритилиб, Бухоро вилоят хўжалик судининг 2015 йил 19 январь кунидаги 20-1406/18251-сонли ҳал қилув қарорига асосан ушбу даъво аризаси тўлиқ қаноатлантирилди.

V. Тадбиркорлар фаолиятини тиклаш бўйича:

Адлия бошқармасининг 2012 йил 9 мартдаги 42-ум-сонли буйруғига асосан вилоятда фаолият кўрсатмаётган тадбиркорлик субъектларини, шу жумладан хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарни тўлиқ инвентаризациядан ўтказиш ва улар фаолиятини тиклаш бўйича тегишли чораларни амалга ошириш мақсадида адлия бошқармаси масъул ходимлари вилоятнинг барча туман (шаҳар)ларига бириктирилди.

Ишчи гуруҳ томонидан ҳозирги вақтда туман (шаҳар)ларда фаолият юритаётган туман ҳокимлиги, солиқ, статистика, тижорат банклари, савдо-саноат палатаси ва бошқа тегишли идора вакилларидан иборат ишчи гуруҳлар билан ҳамкорликда ишлар ташкил этилиб, фаолият юритмаётган тадбиркорлик субъектларининг фаолият юритмаслик сабаблари ўрганилиб, фаолиятини тиклаш мумкин бўлган тадбиркорлик субъектларини фаолиятини тиклаш чоралари кўрилмоқда.

Тақдим этилган маълумотларга кўра ҳозирги кунда вилоятда жами 12524 та рўйхатга олинган тадбиркорлик субъектлари мавжуд бўлиб, шундан 1965 та тадбиркорлик субъектлари маълум бир сабабларга кўра фаолият кўрсатмаётганлиги аниқланди.

Шунга кўра фаолият юритмаётган тадбиркорлик субъектлари билан учрашувлар ўтказилиб, фаолиятини тиклаш мумкин бўлган тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини тиклаш бўйича зарур чоралар белгиланди.

Адлия бошқармаси томонидан тегишли идоралар билан ҳамкорликда кўрилган чоралар ва берилган амалий ёрдам натижасида жорий йилнинг 1 июль ҳолатида жами 48 та тадбиркорлик субъектларининг фаолияти тикланди.

Жумладан, Жондор туманидаги “Гулбой”, “Далмун Қурилиш инвест”, “Нуробод транс сервис”, “Тимур Пўлот қурилиш сервис” масъулияти чекланган жамиятларида айланма маблағларни шакллантиришда берилган амалий ва ҳуқуқий ёрдам натижасида фаолияти тикланди.

VI. Назорат қилувчи органлар томонидан ўтказилган текширишлар бўйича:

2015 йилнинг биринчи ярим йиллиги давомида назорат қилувчи органларда ўтказилган ўрганишлар жараёнида жами 91 та ҳолатда текширишлар тартибини бузиш ҳолатлари, шунингдек, 1 та ноқонуний текширишлар аниқланган.

Жумладан, Бухоро вилоят адлия бошқармаси бошлиғининг 2015 йил 9 февраль кунидаги 42-ум-сон буйруғига асосан Шофиркон туман Давлат санитария-эпидимиология назорати марказида 2013 - 2014 йиллар давомида фаолияти тадбиркорлик субъектлари, шу жумладан хорижий инвестициялар ва хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарнинг фаолиятини суд қарорисиз ўн иш кунигача бўлган муддатга тўхтатиш аҳволи Адлия вазирлиги томонидан тасдиқланган саволнома асосида ўрганиб чиқилди. Ўрганиш жараёнида Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Шофиркон туман ҳудудий комиссиясининг 25.10.2014 йилдаги 06№27-сонли рухсатномасига асосан, Марказнинг 27.10.2014 йилдаги 4-243-сонли буйруғи билан 27.10.2014 йилда тумандаги юридик шахс мақомига эга “Зокир Баҳодир Ҳабибулло” деҳкон хўжалиги фаолиятида режадан ташқари қисқа муддатли ноқонуний текшириш ўтказилганлиги аниқланди.

Текшириш натижасида Марказ бош врачининг 28.10.2014 йилдаги 151-сонли қарори билан “Зокир Баҳодир Ҳабибулло” деҳкон хўжалиги раҳбари Б.Ҳамроев МЖтКнинг 53-моддаси билан энг кам ойлик иш ҳақининг 5 баравари миқдорида (538.175 сўм) жаримага тортилган.

Аниқланган қонунбузилиш ҳолати бўйича Шофиркон туман ДСЭНМга 20.02.2015 йилда 20-11/1604-сонли тақдимнома киритилиб, ДСЭНМнинг 27.02.2015 йилдаги 1/26-сонли буйруғи билан марказ ходими Х.Ёрқуловнинг интизомий жазо чораси қўлланилган ҳамда 10.03.2015 йилдаги 1/27-сонли буйруғи билан 28.10.2014 йилдаги 151-сонли қарорининг бекор қилиниши таъминланди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига махсус хабар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Бош прокуратураси ўртасида 23.10.2012 йилдаги келишувга асосан тадбиркорлик субъектида ўтказилган рухсатсиз текшириш бўйича тўпланган ҳужжатлар ҳуқуқий баҳо бериш учун вилоят прокуратурасига юборилди.

Тўпланган ҳужжатлар Шофиркон туман прокуратураси томонидан ўрганилиб, аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан НҚОФМРК Шофиркон туман ҳудудий комиссияси ишчи органи туман ДСИга тақдимнома киритилиб, тадбиркорлик субъектларида қисқа муддатли текширишлар ўтказишда рухсат бериш жараёнида қонунбузилишларга йўл қўйганлиги учун комиссия котиби И.Ахтамовга ўртача ойлик иш ҳақининг 20 фоизи миқдорида жарима интизомий жазо чоралари қўлланилган.

VII. Бошқарманинг юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказиш фаолияти бўйича.

Бошқарманинг юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказиш бўлими томонидан 2015 йил 1-ярим йиллиги давомида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 24 майдаги “Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатига олиш ва ҳисобга қўйишнинг хабардор қилиш тартибини жорий этиш тўғрисида”ги ПҚ 357-сонли ва Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 20 августдаги 357-сонли қарорларига асосан 6 та қўшма корхона давлат рўйхатидан ўтказилди, 1 та хорижий корхона, 2 та қўшма корхона, 1 та бозор ҳамда 2 та ломбард ташкилоти таъсис ҳужжатларига киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар давлат рўйхатидан ўтказилди.

Шу билан бирга, бўлим томонидан жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида Пешку, Шофиркон ва Қоровулбозор, Жондор туманлари ҳамда Когон шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш инспекциялари томонидан тадбиркорлик субъектларини рўйхатга олишга оид қонун ҳужжатларига риоя этилиши аҳволи ўрганилди.

Ўрганиш якунига кўра 1064 та қонунбузилишлар аниқланган бўлиб, мазкур қонунбузилишларни бартараф этиш ва келгусида бундай камчиликларга йўл қўймасликни олдини олиш тўғрисида туман ҳокимликларига жами 5 та тақдимномалар киритилди.

Киритилган тақдимномалар натижасида 4 нафар масъул ходимга нисбатан интизомий жазо чораси қўлланилди, 1 та тақдимнома бугунги кунда ижро этилмоқда.

VIII. Бошқарманинг Жамоат, нодавлат нотижорат ва диний ташкилотлар бўлими фаолияти бўйича.

Бошқарманинг Жамоат, нодавлат нотижорат ва диний ташкилотлар бўлимига 2015 йилнинг 1-ярим йиллиги давомида нодавлат нотижорат ташкилотларни рўйхатга олиш бўйича жами 95 та ариза (14 та ариза ҳисобот даври бошидан қолдиқ бўлиб ўтган) кўриб чиқилди. Ушбу аризалардан 52 таси қаноатлантирилди, 28 таси рад қилинди ҳамда 29 таси кўриб чиқилмоқда. Мазкур аризаларга асосан 50 та нодавлат нотижорат ташкилоти давлат рўйхатига, 1 та ҳисоб рўйхатига ва 2 та қайта ҳисоб рўйхатига олинди.

Бошқарма томонидан 2015 йилнинг 1-ярим йиллиги давомида фаолияти сўнгги беш йил давомида текширилмаган нотижорат ташкилотларнинг 21 тасида, ёшлар ҳуқуқларини таъминлаш ҳамда уларни ижтимоий ҳимоя қилишга кўмаклашиш соҳасида фаолият кўрсатувчи нодавлат нотижорат ташкилотларнинг 1 тасида, ислом диний ташкилотларнинг 10 тасида, ноисломий диний ташкилотнинг 1 тасида ўрганишлар ўтказилди. Ўтказилган ўрганишлар натижасида аниқланган қонунбузилишларни бартараф этиш мақсадида жами 32 та тақдимнома, 1 та маъмурий таклиф киритилди.

Бундан ташқари, вилоятдаги нодавлат нотижорат ва диний ташкилотлар томонидан адлия бошқармасига ҳисоботларни тақдим этиш аҳволи ўрганиб чиқилиб, мазкур ҳисоботларга асосан ташкилотларнинг фаолияти уставда белгиланган мақсадларга ҳамда Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига мувофиқлиги таҳлил қилинди. Ҳисоботлар таҳлили бўйича жами 5 та тақдимнома ва 42 та огоҳнома киритилди.

Нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан белгиланган тартибда ва муддатда рўйхатдан ўтказувчи органга ҳисоботлар тақдим қилинмаганлиги, ўз вақтида тақдим қилинмаганлиги ҳолатлари юзасидан айбдор мансабдор шахсларга нисбатан 18 та маъмурий таклифлар киритилди ва 4 та маъмурий баённома расмийлаштирилиб, уларга асосан 7 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилди.

Шунингдек, бошқарма томонидан вилоятдаги 52 та нодавлат нотижорат ташкилотларининг уставлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 10 мартдаги 57-сон “Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Фуқаролик жамияти институтларини ривожлантиришга кўмаклашиш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 12.12.2013 йилдаги ПҚ-2085-сон қарорини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида”ги қарори билан тасдиқланган “Нодавлат нотижорат ташкилотларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низом талабларига мувофиқлаштирилди.

IХ. Бошқарманинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни экспертизадан ўтказиш ва қонун ҳужжатларини туркумлаш фаолияти бўйича:

2015 йилнинг 1-ярим йиллиги давомида маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан жами 66 та қарор лойиҳалари ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш учун топширилди. Экспертизадан ўтказилган қарор лойиҳаларидан 62 та қарор лойиҳаларига розилик имзоси қўйилди, 4 та қарор лойиҳалари Ўзбекистон Республикаси “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги Қонунда белгилаб қўйилган норма талаблари асосида ишлаб чиқилмаганлиги сабабли қайтарилди. Экспертизадан ўтказилган барча қарорлар расмий нашрларда эълон қилиниб, давлат ҳисобига қўйиш учун адлия бошқармасига тақдим қилинди.

Бошқарма томонидан маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг 410 та норматив ҳуқуқий ҳужжатлари давлат ҳисобига олинган бўлиб, шундан 81 таси ҳисобот даврида давлат ҳисобига олинди.

Шунингдек, адлия бошқармаси томонидан 2015 йил 1-ярим йиллик иш режасига асосан Пешку, Шофиркон ва Қоровулбозор, Жондор, Когон шаҳар туман маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг норма ижодкорлиги фаолияти ўрганилди.

Ўрганиш натижалари юзасидан 25 та туркумлаш фаолиятида, 52 та юридик хизмат фаолиятида, 99 та норма ижодкорлиги соҳасида камчиликлар, шунингдек, 35 та ноқонуний қарорлар қабул қилганлик ҳолати аниқланди.

Ўтказилган ўрганишлар ва амалга оширилган таҳлиллар натижасида аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан жами 9 та тақдимномалар киритилди. Шунга кўра, адлия бошқармасига ҳуқуқий экспертизага тақдим қилинмасдан қонун талабига зид тарзда қабул қилинган маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг 14 та қарорлари бекор қилинди ва 2 нафар ходимга “ҳайфсан” интизомий жазо чораси қўлланилди ҳамда қолган 10 та ноқонуний қарорларни киритилган таъсир чоралари натижасида бекор қилиш чоралари кўрилмоқда.

Х. Бошқарманинг қонун ижодкорлиги ва ҳуқуқни қўллаш амалиёти ҳамда жамиятда хуқуқий онг, ҳуқуқий маданиятни оширишга ва қонунийликни мустаҳкамлашга йўналтирилган ҳуқуқий тарғибот фаолияти бўйича:

2015 йилнинг 1-ярим йиллиги давомида бошқарма томонидан ўтказилган ўрганишлар ва таҳлиллар натижасида қонунчиликни такомиллаштириш мақсадида қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш юзасидан Адлия вазирлигига 57 та таклиф киритилган.

Шунингдек, ҳисобот даврида адлия бошқармаси томонидан жамиятда ҳуқуқий маданиятни ошириш, улғайиб келаётган ёшларни ватанга садоқат руҳида тарбиялаш, миллий қонунчилик соҳасидаги ўзгаришлар ва янгиланишларни ўз вақтида аҳоли ва кенг жамоатчилик ўртасида муҳокама қилинишини таъминлаш мақсадида жами 3 405 маротаба ҳуқуқий тарғибот ишлари олиб борилган бўлиб, шундан 366 таси ОАВ орқали (101 та телевидение, 82 та радио, 127 та газета ва журналларда ҳамда 56 та веб саҳифада) ҳуқуқий тарғибот ишлари амалга оширилган, 1176 маротаба давра суҳбати, 493 маротаба семинарлар ўтказилган. 



Бухоро вилояти адлия бошқармаси томонидан 2015 йилнинг 1-чораги давомида амалга оширилган ишлар юзасидан
М А Ъ Л У М О Т

Бухоро вилоят адлия бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, Ҳукумат қарорлари ижросини таъминлаш, қонунчилик ижодкорлиги ва ҳуқуқни қўллаш соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга оширилишини таъминлаш, жамиятда ҳуқуқий онг, ҳуқуқий маданиятни оширишга ва қонунчиликни мустаҳкамлашга йўналтирилган ҳуқуқий тарғибот бўйича давлат органлари фаолиятини ҳамда нотариат, адвокатура, ФҲДЁ органлари фаолиятини мувофиқлаштириш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишни таъминлаш, тадбиркорлар ва хусусий мулк эгаларининг қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга йўналтирилган самарали механизмлардан фойдаланиш, хўжалик юритувчи субъектларда шартномавий-ҳуқуқий ишларни яхшилаш, бу соҳадаги ишларни доимий таҳлил қилиш тизими йўлга қўйилиб, бир қатор ишлар амалга оширилди.

I. Мурожаатларни кўриб чиқиш натижалари бўйича:

Бухоро вилоят адлия бошқармасига 2015 йилинг биринчи чораги давомида жами 238 та ариза ва шикоятлар келиб тушган.

Келиб тушган мурожаатларнинг 153 таси ҳал этилган бўлиб, шундан 59 та мурожаат ёки 38 фоизи қаноатлантирилган.

Тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида ҳал этилган мурожаатларнинг 53 фоизи (19 та), шартномавий муносабатларга оид мурожаатларнинг 35 фоизи (7 та), инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги мурожаатларнинг 42 фоизи (21 та) важлар ўз тасдиғини топганлиги сабабли қаноатлантирилган.

Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларига жиддий эътибор қаратилиб, уларни ўз вақтида ва сифатли ўрганиб чиқиш чоралари кўрилиб, такрорий мурожаатларни олдини олиш мақсадида мурожаатларни муаллиф иштирокида ўз жойида кўриб чиқиш юзасидан амалий чора-тадбирлар кўрилди.

II. Ишонч телефонларига келиб тушган мурожаатларни кўриб чиқиш натижалари бўйича:

Бухоро вилоят адлия бошқармасининг “Ишонч телефони”га (1008, 223-74-16, 223-21-20) 2015 йилнинг 1-чоргаи давомида жами 27 та (тадбиркорликка оид 6 та, шартномавий муносабатларга оид 7 та, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасиги оид 14 та) мурожаатлар келиб тушган.

“Ишонч телефони”га келиб тушган мурожаатларнинг 14 таси ёки 51 фоизи қаноатлантирилиб, 7 таси бўйича ҳуқуқий тушунтириш берилган, 4 та мурожаат кўриб чиқиш учун бошқа ташкилотларга юборилган, 2 та мурожаат кўриб чиқилмоқда.

Бошқарманинг барча бўлимлари томонидан “Ишонч телефони”га келиб тушган мурожаатларда келтирилган ҳар бир важларнинг қаноатлантириш даражасига алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда.

Жумладан, Олот туман, Чорбоғ МФЙ, Юқори Олот қишлоғида яшовчи фуқаро Й.Ниёзов АТБ “Микрокредитбанк” Олот филиали томонидан кредит ажратилмаётганлигидан норози бўлиб вилоят адлия бошқармасининг “ишонч телефони” орқали қилган мурожаати ўрганиб чиқилди.

Вилоят адлия бошқармаснинг аралашувига асосан, АТБ “Микрокредитбанк” Олот филиалининг 2015 йил 6 февралдаги 21/1-19/270-1-сонли хатига кўра, фуқаро Й.Ниёзов жорий йилнинг 6 февраль куни 15 000 000 сўм миқдорида кредит ажратилган.

III. Бошқарма томонидан жойларда ўтказилган ўрганишлар ва қўлланилган таъсир чоралари бўйича:

Вилоят адлия бошқармаси томонидан тадбиркорлар, хорижий инвестициялар ва хорижий инвестиция иштирокидаги корхоналар, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишга ҳамда шартномавий муносабатларга оид қонун ҳужжатларига риоя қилинишини яхшилаш мақсадида белгиланган иш режага асосан доимий равишда жойларда ўрганишлар ўтказиб келинмоқда.

Хусусан, 2015 йилнинг 1-чораги давомида жойларда ўтказилган ўрганишлар давомида жами 10 709 та қонунбузилиш ҳолатлари аниқланди. Қонунбузилишларнинг 2 187 таси тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида, 6 920 таси шартномавий-ҳуқуқий ишларни назорат қилиш соҳасида, 456 таси инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, 15 таси хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, 819 таси юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказиш, 100 таси жамоат, нодавлат нотижорат ва диний ташкилотлар ва 212 таси бошқа соҳаларда аниқланган.

Ўтказилган ўрганишлар ва мурожаатларни кўриб чиқиш натижалари бўйича қонунбузилишларни бартараф этиш юзасидан жами 129 та тақдимнома киритилган.

Шундан, тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида 33 та, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида 17 та, хорижий инвестициялар ва хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида 5 та, шартномавий-ҳуқуқий ишларни назорат қилиш соҳасида 28 та, жамоат, нодавлат нотижорат ва диний ташкилотларни рўйхатга олиш соҳасида 18 та, юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказиш соҳасида 3 та, бошқа соҳаларда 25 та тақдимномалар киритилган.

Киритилган тақдимномаларга асосан интизомий жавобгарликка тортилган шахслар сони 111 тани ташкил қилган. Интизомий жавобгарликка тортилганларнинг 2 нафари эса эгаллаб турган лавозимидан озод этилган, 30 та шахслар маъмурий жавобгарликка тортилган.

IV. Бошқарма томонидан судларга киритилган даъво аризалар бўйича.

Бухоро вилоят адлия бошқармаси томонидан 2015 йилнинг 1-чораги давомида тадбиркорлар, хорижий инвестициялар ва хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар ҳамда фуқаролар манфаатини кўзлаб, уларнинг бузилган қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини тиклаш, моддий ва маънавий зарарларни ундириш тўғрисида судларга жами 175 049 минг сўмлик 87 та (тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида 84 138 минг сўмлик 26 та, шартномавий-ҳуқуқий ишларни назорат қилиш соҳасида 83 302 минг сўмлик 35 та, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида 7 609 минг сўмлик 26 та) даъво аризалари киритилган. Ҳисобот даври бошида 40 34 минг сўмлик 70 та даъво аризалари қолдиқ бўлиб ўтган.

Киритилган даъво аризаларнинг 21 602 минг сўмлик 92 таси судлар томонидан қаноатлантирилган.

V. Тадбиркорлар фаолиятини тиклаш бўйича:

Адлия бошқармасининг 2012 йил 9 мартдаги 42-ум-сонли буйруғига асосан вилоятда фаолият кўрсатмаётган тадбиркорлик субъектларини, шу жумладан хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарни тўлиқ инвентаризациядан ўтказиш ва улар фаолиятини тиклаш бўйича тегишли чораларни амалга ошириш мақсадида адлия бошқармаси масъул ходимлари вилоятнинг барча туман (шаҳар)ларига бириктирилди.

Тақдим этилган маълумотларга асосан ҳозирги кунда вилоятда жами 30492 та рўйхатга олинган тадбиркорлик субъектлари мавжуд бўлиб, шундан 3145 та тадбиркорлик субъектлари маълум бир сабабларга кўра фаолият кўрсатмаётганлиги аниқланди.

Шунингдек, фаолиятини тиклаш мумкин бўлган тадбиркорлик субъектлари билан адлия бошқармаси раҳбари ва ўринбосарларининг учрашувларини ўтказиш графиги ишлаб чиқилиб, белгиланган тартибда тасдиқланди.

Ушбу графикка асосан январь-февраль ойларида Бухоро шаҳрида фаолият юритмаётган тадбиркорлик субъектлари билан учрашувлар ўтказилиб, фаолиятини тиклаш мумкин бўлган тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини тиклаш бўйича зарур чоралар белгиланди.

Адлия бошқармаси томонидан тегишли идоралар билан ҳамкорликда кўрилган чоралар ва берилган амалий ёрдам натижасида жорий йилнинг 5 март ҳолатида жами 19 та тадбиркорлик субъектининг фаолияти тикланди.

Жумладан, Бухоро шаҳридаги “Buxoro Lizing Servis” МЧЖ, “S.O.T.O.” МЧЖ, “Buxoro Iplik” МЧЖ, “MIAZIZ-FAYZ” ККП, “BEGIM AVIA TRANS SERVIS” МЧЖ, “ETIBOR NNNS” МЧЖ, “Хафиза Салом Шароф сервис” Х/К, “INTERNET KONSALT” МЧЖ, “Биосервис” ЁАЖ, “SHARQ-EVRO TAOMLARI” Х/К, “TURON GLOBAL NET SERVIS” МЧЖ, “SHARQ SAVDO SANOAT INVEST” МЧЖ, “Бухоро инвест техник” МЧЖ, “Hikmat Ezgu-Niyat sari” МЧЖ, “YORQIN YULDUZ SAVDO” МЧЖ, “ALFA QURILISH MONTAJ” МЧЖда айланма маблағларни шакллантиришда берилган амалий ва ҳуқуқий ёрдам ҳамда соддалаштирилган солиқ тизимига ўтишни таклиф этилиш натижасида фаолияти тикланди.

VI. Назорат қилувчи органлар томонидан ўтказилган текширишлар бўйича:

2015 йилнинг 1-чораги давомида назорат қилувчи органларда ўтказилган ўрганишлар жараёнида жами 86 та ҳолатда текширишлар тартибини бузиш ҳолатлари, шунингдек, 1 та ноқонуний текширишлар аниқланган.

Жумладан, Бухоро вилоят адлия бошқармаси бошлиғининг 2015 йил 9 февраль кунидаги 42-ум-сон буйруғига асосан Шофиркон туман Давлат санитария-эпидимиология назорати марказида 2013 - 2014 йиллар давомида фаолияти тадбиркорлик субъектлари, шу жумладан хорижий инвестициялар ва хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарнинг фаолиятини суд қарорисиз ўн иш кунигача бўлган муддатга тўхтатиш аҳволи Адлия вазирлиги томонидан тасдиқланган саволнома асосида ўрганиб чиқилди. Ўрганиш жараёнида Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Шофиркон туман ҳудудий комиссиясининг 25.10.2014 йилдаги 06№27-сонли рухсатномасига асосан, Марказнинг 27.10.2014 йилдаги 4-243-сонли буйруғи билан 27.10.2014 йилда тумандаги юридик шахс мақомига эга “Зокир Баҳодир Ҳабибулло” деҳкон хўжалиги фаолиятида режадан ташқари қисқа муддатли ноқонуний текшириш ўтказилганлиги аниқланди.

Текшириш натижасида Марказ бош врачининг 28.10.2014 йилдаги 151-сонли қарори билан “Зокир Баҳодир Ҳабибулло” деҳкон хўжалиги раҳбари Б.Ҳамроев МЖтКнинг 53-моддаси билан энг кам ойлик иш ҳақининг 5 баравари миқдорида (538.175 сўм) жаримага тортилган.

Юқоридаги ҳолатдан келиб чиқиб Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига махсус хабар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Бош прокуратураси ўртасида 23.10.2012 йилдаги келишувга асосан тадбиркорлик субъектида ўтказилган рухсатсиз текшириш бўйича тўпланган ҳужжатлар ҳуқуқий баҳо бериш учун вилоят прокуратурасига юборилди.

VII. Бошқарманинг юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказиш фаолияти бўйича.

Бошқарманинг юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказиш бўлими томонидан 2015 йил 1-чорак давомида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 24 майдаги “Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатига олиш ва ҳисобга қўйишнинг хабардор қилиш тартибини жорий этиш тўғрисида”ги ПҚ 357-сонли ва Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 20 августдаги 357-сонли қарорларига асосан 5 та қўшма корхона давлат рўйхатидан ўтказилди, 1 та хорижий корхона таъсис ҳужжатларига киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар давлат рўйхатидан ўтказилди.

Шу билан бирга, бўлим томонидан жорий йилнинг 1-чорагида Пешку, Шофиркон ва Қоровулбозор туман ҳокимликлари ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш инспекциялари томонидан тадбиркорлик субъектларини рўйхатга олишга оид қонун ҳужжатларига риоя этилиши аҳволи ўрганилди.

Ўрганиш якунига кўра 819 та қонунбузилишлар аниқланган бўлиб, мазкур қонунбузилишларни бартараф этиш ва келгусида бундай камчиликларга йўл қўймасликни олдини олиш тўғрисида туман ҳокимликларига жами 3 та тақдимномалар киритилди.

Киритилган тақдимномалар натижасида 2 нафар масъул ходимга нисбатан интизомий жазо чораси қўлланилди.

VIII. Бошқарманинг Жамоат, нодавлат нотижорат ва диний ташкилотлар бўлими фаолияти бўйича.

Бошқарманинг Жамоат, нодавлат нотижорат ва диний ташкилотлар бўлимига 2015 йилнинг 1-чораги давомида нодавлат нотижорат ташкилотларни рўйхатга олиш бўйича жами 50 та ариза (14 та ариза ҳисобот даври бошидан қолдиқ бўлиб ўтган) кўриб чиқилди. Ушбу аризалардан 36 таси қаноатлантирилди, 20 таси рад қилинди ҳамда 8 таси кўриб чиқилмоқда. Мазкур аризаларга асосан 34 та нодавлат нотижорат ташкилоти давлат рўйхатига ва 2 та қайта ҳисоб рўйхатига олинди.

Бошқарма томонидан 2015 йилнинг 1-чораги давомида фаолияти сўнгги беш йил давомида текширилмаган нотижорат ташкилотларнинг 2 тасида, ёшлар ҳуқуқларини таъминлаш ҳамда уларни ижтимоий ҳимоя қилишга кўмаклашиш соҳасида фаолият кўрсатувчи нодавлат нотижорат ташкилотларнинг 1 тасида, ислом диний ташкилотларнинг 10 тасида ўрганишлар ўтказилди. Ўтказилган ўрганишлар натижасида аниқланган қонунбузилишларни бартараф этиш мақсадида жами 13 та тақдимнома киритилди.

Бундан ташқари, вилоятдаги нодавлат нотижорат ва диний ташкилотлар томонидан адлия бошқармасига ҳисоботларни тақдим этиш аҳволи ўрганиб чиқилиб, мазкур ҳисоботларга асосан ташкилотларнинг фаолияти уставда белгиланган мақсадларга ҳамда Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига мувофиқлиги таҳлил қилинди. Ҳисоботлар таҳлили бўйича жами 5 та тақдимнома ва 42 та огоҳнома киритилди.

Нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан белгиланган тартибда ва муддатда рўйхатдан ўтказувчи органга ҳисоботлар тақдим қилинмаганлиги, ўз вақтида тақдим қилинмаганлиги ҳолатлари юзасидан айбдор мансабдор шахсларга нисбатан 18 та маъмурий таклифлар киритилди ва 4 та маъмурий баённома расмийлаштирилиб, уларга асосан 2 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилди.

Шунингдек, бошқарма томонидан вилоятдаги 34 та нодавлат нотижорат ташкилотларининг уставлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 10 мартдаги 57-сон “Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Фуқаролик жамияти институтларини ривожлантиришга кўмаклашиш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 12.12.2013 йилдаги ПҚ-2085-сон қарорини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида”ги қарори билан тасдиқланган “Нодавлат нотижорат ташкилотларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низом талабларига мувофиқлаштирилди.

IХ. Бошқарманинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни экспертизадан ўтказиш ва қонун ҳужжатларини туркумлаш фаолияти бўйича:

2015 йилнинг 1-чораги давомида маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан жами 62 та қарор лойиҳалари ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш учун топширилди. Экспертизадан ўтказилган қарор лойиҳаларидан 59 та қарор лойиҳаларига розилик имзоси қўйилди, 3 та қарор лойиҳалари Ўзбекистон Республикаси “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги Қонунда белгилаб қўйилган норма талаблари асосида ишлаб чиқилмаганлиги сабабли қайтарилди. Экспертизадан ўтказилган 59 та қарордан 51 таси расмий нашрларда эълон қилиниб, давлат ҳисобига қўйиш учун адлия бошқармасига тақдим қилинди. Қолган 8 та қарорлар ҳисобот даврининг охирида ҳуқуқий экспертизадан ўтказилди ҳамда уларнинг расмий нашрда эълон қилиниши назоратга олинди.

Бошқарма томонидан маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг 403 та норматив ҳуқуқий ҳужжатлари давлат ҳисобига олинган бўлиб, шундан 74 таси ҳисобот даврида давлат ҳисобига олинди.

Шунингдек, адлия бошқармаси томонидан 2015 йил 1-ярим йиллик иш режасига асосан Пешку, Шофиркон ва Қоровулбозор туман маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг норма ижодкорлиги фаолияти ўрганилди. Ўрганиш натижалари юзасидан 15 та туркумлаш фаолиятида, 38 та юридик хизмат фаолиятида, 61 та норма ижодкорлиги соҳасида камчиликлар, шунингдек, 21 та ноқонуний қарорлар қабул қилганлик ҳолати аниқланди.

Ўтказилган ўрганишлар ва амалга оширилган таҳлиллар натижасида аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан жами 7 та тақдимномалар киритилди. Шунга кўра, адлия бошқармасига ҳуқуқий экспертизага тақдим қилинмасдан қонун талабига зид тарзда қабул қилинган маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг 11 та қарорлари бекор қилинди ва 2 нафар ходимга “ҳайфсан” интизомий жазо чораси қўлланилди ҳамда қолган 10 та ноқонуний қарорларни киритилган таъсир чоралари натижасида бекор қилиш чоралари .кўрилмоқда.

Х. Бошқарманинг қонун ижодкорлиги ва ҳуқуқни қўллаш амалиёти ҳамда жамиятда хуқуқий онг, ҳуқуқий маданиятни оширишга ва қонунийликни мустаҳкамлашга йўналтирилган ҳуқуқий тарғибот фаолияти бўйича:

2015 йилнинг 1-чораги давомида бошқарма томонидан ўтказилган ўрганишлар ва таҳлиллар натижасида қонунчиликни такомиллаштириш мақсадида қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш юзасидан Адлия вазирлигига 47 та таклиф киритилган.

Шунингдек, ҳисобот даврида адлия бошқармаси томонидан жамиятда ҳуқуқий маданиятни ошириш, улғайиб келаётган ёшларни ватанга садоқат руҳида тарбиялаш, миллий қонунчилик соҳасидаги ўзгаришлар ва янгиланишларни ўз вақтида аҳоли ва кенг жамоатчилик ўртасида муҳокама қилинишини таъминлаш мақсадида жами 1 254 маротаба ҳуқуқий тарғибот ишлари олиб борилган бўлиб, шундан 133 таси ОАВ орқали (21 та телевидение, 56 та радио, 42 та газета ва журналларда ҳамда 14 та веб саҳифада) ҳуқуқий тарғибот ишлари амалга оширилган, 367 маротаба давра суҳбати, 222 маротаба семинарлар ўтказилган. 



Бухоро вилояти адлия бошқармаси томонидан 2014 йил давомида амалга оширилган ишлар юзасидан
М А Ъ Л У М О Т

Вилоят адлия бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, Ҳукумат қарорлари ижросини таъминлаш, қонунчилик ижодкорлиги ва ҳуқуқни қўллаш соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга оширилишини таъминлаш, жамиятда ҳуқуқий онг, ҳуқуқий маданиятни оширишга ва қонунчиликни мустаҳкамлашга йўналтирилган ҳуқуқий тарғибот бўйича давлат органлари фаолиятини ҳамда нотариат, адвокатура, ФҲДЁ органлари фаолиятини мувофиқлаштириш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишни таъминлаш, тадбиркорлар ва хусусий мулк эгаларининг қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга йўналтирилган самарали механизмлардан фойдаланиш, хўжалик юритувчи субъектларда шартномавий-ҳуқуқий ишларни яхшилаш, бу соҳадаги ишларни доимий таҳлил қилиш тизими йўлга қўйилиб, бир қатор ишлар амалга оширилди.

I. Мурожаатларни кўриб чиқиш натижалари бўйича:

Бухоро вилоят адлия бошқармасига 2014 йил давомида жами 397 та (83 та тадбиркорлик субъектлари фаолиятига оид, 24 та шартномавий муносабатларга оид, 189 та инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишга оид, 90 та нотариат, ФҲДЁ, адвокатура фаолиятига оид, 11 та бошқа соҳаларда) ариза ва шикоятлар келиб тушган.

Келиб тушган мурожаатларнинг 321 таси ҳал этилган бўлиб, шундан 139 та мурожжат ёки 43,3 фоизи қаноатлантирилган.

Тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида ҳал этилган мурожаатларнинг 37,9 фоизи (30 та), шартномавий муносабатларга оид мурожаатларнинг 41,6 фоизи (10 та), инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги мурожаатларнинг 47 фоизи (56 та) важлар ўз тасдиғини топганлиги сабабли қаноатлантирилган.

Фуқароларнинг мурожаатларига жиддий эътибор қаратилиб, уларни ўз вақтида ва сифатли ўрганиб чиқиш чоралари кўрилиб, такрорий мурожаатларни олдини олиш мақсадида мурожаатларни муаллиф иштирокида ўз жойида кўриб чиқиш юзасидан амалий чора-тадбирлар кўрилди.

Тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлими томонидан Пешку туманида фаолият юритаётган “Турсунов Насилло” оилавий корхонаси раҳбари Ғ.Турсуновнинг ОАТБ “Микрокредитбанк” Ромитан туман филиали томонидан асоссиз равишда унга кредит ажратилмаётганлигидан норози бўлиб қилган мурожаати ўрганиб чиқилди.

Ўрганиш давомида Пешку туманида фаолият юритаётган “Турсунов Насилло” оилавий корхонаси раҳбари Ғ.Турсунов кредит олиш мақсадида ОАТБ “Микрокредитбанк” Ромитан туман филиалига 22.10.2013 йилда мурожаат қилганлиги, мазкур мурожаат банкнинг кредит бериш қўмитасида 22.10.2013 йили кўриб чиқилганлиги ҳамда кредит ажратиш тўғрисида қарор қабул қилиниб, шу куни кредит шартномаси тузилган бўлишига қарамай, ўрганиш кунига қадар тадбиркорлик субъектига кредит ажратилмаганлиги аниқланди.

Ўрганиш натижасида ОАТБ “Микрокредитбанк” Ромитан туман филиалига 07.01.2014 йилда кредит ажратиш чораларини кўриш юзасидан 20-10/64-сонли тақдимнома киритилди.

ОАТБ “Микрокредитбанк” Ромитан туман филиалининг 14.01.2014 йилдаги 83-сонли жавоб хатига кўра банкнинг масъул ходими интизомий жавобгарликка тортилиб, “Турсунов Насилло” оилавий корхонаси раҳбари Ғ.Турсуновга 25 000 000 сум кредит ажратилганлиги маълум қилинган.

Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлими томонидан Р.Ҳасановнинг Бухоро шаҳридаги “Textile Spektrum Kolors” қўшма корхонаси томонидан етказилган зарар тўланмаётганлигидан норози бўлиб ёзган мурожаати фуқаро иштирокида ўрганиб чиқилиб, “Textile Spektrum Kolors” қўшма корхонасидан фуқарога етказилган 4 000 000 сўм миқдоридаги зарар тўловлари ундириб берилди.

Шартномавий-ҳуқуқий ишларни назорат қилиш бўлими томонидан Жондор туман “Охших” қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудудидаги “Сухроб Ғайбулло” фермер хўжалиги раҳбари Н.Нуриллаевнинг фермер хўжалигига ажратилган ер майдонлари жойида ўлчаб берилмаётганлигидан норози бўлиб ёзган мурожаати вилоят адлия бошқармаси томонидан ўрганиб чиқилди.

Ўрганиш давомида Жондор туман ҳокимининг 10.01.2012 йилдаги 915-сонли қарори билан “Сухроб Ғайбулло” фермер хўжалигига қўшимча 643,0 га яйлов ер майдонлари ажратилиб, фермер хўжалигининг умумий ер майдони 651,3 га, шундан, 1,80 га экин ери, 6 га мевазор, 643,0 га яйлов ва 0,50 га бошқа ер майдонлари белгиланганлиги, Бухоро вилоят хўжалик судининг 26.02.2013 йилдаги 20-1303/237-сонли иш юзасидан чиқарган ҳал қилув қарорида “Сухроб Ғайбулло боғи” фермер хўжалиги томонидан 6 га мевазор қаровсиз ҳолга келтирилганлиги сабабли туман ҳокимлиги ҳамда фермер хўжалиги ўртасида тузилган 18.08.2012 йилдаги ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш шартномасини бекор қилиш белгиланганлиги, суднинг ушбу ҳал қилув қарори ижроси юзасидан туман ҳокимининг 18.05.2013 йилдаги 330-сонли қарори қабул қилиниб, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигидан 14.03.2007 йилда 1663-рақам билан давлат рўйхатидан ўтказилган “Боғ ва узумзорлардан мақсадсиз фойдаланилган ҳолатларда ер ижара шартномасининг” Низомнинг 6-бандига зид равишда туман ҳокими томонидан фермер хўжалиги билан тузилган ер участкасини узоқ муддатли ижарага бериш шартномасининг боғ ва зумзорларга тегишли қисми эмас, балки “Сухроб Ғайбулло боғи” фермер хўжалиги ҳамда туман ҳокимлиги ўртасида 2010 йил 14 январда тузилган ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш шартномаси бекор қилиниб, ижарага ажратилган жами 47,89 га, шундан 19,1 га мевазор, 25,3 га узумзор, 3,49 га ер майдонлари туман захира фонди ерларига қайтарилиши белгиланганлиги аниқланди.

Ўрганиш натижасида йўл қўйилган қонунбузилишларни бартараф этиш юзасидан Жондор туман ҳокимлигига 2014 йил 23 октябрда 20-11/6627-сонли тақдимнома киритилди.

Тақдимнома ижроси юзасидан туман ҳокимининг 24.11.2014 йилдаги 915-сонли қарори билан “Сухроб Ғайбулло” фермер хўжалиги ҳисобига 643,0 гектар яйлов ер майдонлари қолдириш белгиланди.

Бошқарманинг Хорижий инвестициялар ва хорижий инвестиция иштирокидаги корхоналарни ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлими томонидан Бухоро туманида фаолият юритаётган Ўзбекистон-Қозоғистон “Гала-Ривер” қўшма корхонаси раҳбари “Ўзбекистон Темир йўллари” ДАТК компанияси юк ва тижорат ишлари бошқармаси томонидан жарима қўлланилганлигидан норози бўлиб қилган мурожаати ўрганиб чиқилди.

Мурожаатни ўрганиш жараёнида “Ўзбекистон Темир йўллари” ДАТК компанияси юк ва тижорат ишлари бошқармаси ва Ўзбекистон-Қозоғистон “Гала-Ривер” қўшма корхонаси ўртасида 27.12.2013 йилда вагонларни ижарага бериш тўғрисида 6-сонли шартнома тузилган бўлиб, юк ва тижорат ишлари бошқармаси ташаббуси билан ушбу шартномага 06.01.2014 йил 6.6-банд киритиш тўғрисида қўшимча шартнома тузилган.

Мазкур қўшимча шартноманинг 6.6 бандида мижоз ўзининг шаҳобча йўлида 24 соатдан ортиқ туриб қолган ижарага олган вагони учун “Ўзбекистон Темир йўллари” ДАТК Низомининг 136-бандига кўра жарима қўлланиши белгиланган. Ушбу қўшимча шартномага асосан Бухоро-2 темир йўл бекати юк хазиначилари томонидан тузилган 0902284-сонли вагонларни олиб қўйиш варақасидаги вагонни юклаш учун берилган муддатдан ортиқча 42 соат туриб қолганлиги учун 25 525 735 сўм жарима ҳисобланган.

Ўрганиш натижасида “Ўзбекистон Темир йўллари” ДАТКга 06.06.2014 йилда тузилган қўшимча шартноманинг 6.6-бандини бекор қилиш юзасидан тақдимнома киритилди.

Мазкур тақдимномага асосан қўшма корхона ҳамда “Ўзбекистон Темир йўллари” ДАТК билан тузилган вагонларни ижарага бериш тўғрисидаги шартноманинг 6.6-банди бекор қилиниб, вагонлар меъёрдан ортиқ туриб қолганлиги учун қўшма корхонага ҳисобланган 25 525 735 сўм ҳисобидан қўшма корхонанинг дебиторлик қарзи камайтирилди.

II. Ишонч телефонларига келиб тушган мурожаатларни кўриб чиқиш натижалари бўйича:

Бухоро вилоят адлия бошқармасининг “Ишонч телефони”га (008, 223-74-16, 223-21-20) 2014 йил давомида жами 37 та (тадбиркорликка оид 28 та, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишга оид 5 та, шартномавий-ҳуқуқий ишларни назорат қилишга оид 3 та, бошқа соҳаларда 1 та) мурожаатлар келиб тушган.

“Ишонч телефони”га келиб тушган мурожаатларнинг 35 таси ҳал этилиб, шундан 25 таси ёки 71,4 фоизи қаноатлантирилиб, 10 таси бўйича ҳуқуқий тушунтириш берилган, 1 та мурожаат кўриб чиқиш учун бошқа ташкилотларга юборилган, 1 та мурожаат кўриб чиқилмоқда.

Бошқарманинг барча бўлимлари томонидан “Ишонч телефони”га келиб тушган мурожаатларда келтирилган ҳар бир важларнинг қаноатлантириш даражасига алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда.

Жумладан, якка тартибдаги тадбиркор М.Иргашеванинг ДТ “Халқ банк” Қоракўл туман филиали томонидан кредит ажратилмаётганлигидан норози бўлиб бошқарманинг “Ишонч телефони”га қилган мурожаати ўрганиб чиқилди.

Адлия бошқармаси томонидан кўрилган чоралар натижасида ДТ “Халқ банк” Қоракўл туман филиалининг 27.06.2014 йилдаги 2/330-сонли хатига кўра якка тартибдаги тадбиркор М.Иргашевага савдо фаолиятини ривожлантириш учун 25 000 000 сўм кредит маблағлари ажратилганлиги маълум қилинди.

Худди шундай, Бухоро вилоят адлия бошқармасининг “Ишонч телефонига” фуқаро С.Гаранин ДТ “Халқ банки” Пешку туман филиали томонидан кредит ажратилмаётганлигидан норози бўлиб қилган мурожатидан сўнг адлия бошқармаси томонидан кўрилган чоралар натижасида ДТ “Халқ банки” Пешку туман филиалининг 30.06.2014 йилдаги 198-сонли хатига асосан якка тартибдаги тадбиркор С.Гаранинга 4 000 000 сўм миқдорида кредит маблағлари ажратилганлиги маълум қилинди.

Бухоро вилоят адлия бошқармасининг “Ишонч” телефонига Ғиждувон туманидаги “Шерали Шавкат замини” фермер хўжалиги бошлиғи Ш.Атоевнинг “Бухородонмаҳсулотлари” очиқ акциядорлик жамияти томонидан шартнома шартлари бузилиб, топширилган дон маҳсулоти учун пул маблағи тўланмай келинаётганлигидан норози бўлиб қилган мурожаатидан сўнг кўрилган чоралар натижасида Бухородонмаҳсулотлари” очиқ акциядорлик жамияти томонидан 23 999 510 сўм пул маблағи фермер хўжалигига тўлаб берилди.

Шунингдек, Олот туманидаги “Обод дала” фермер хўжалиги иш юритувчиси Л.Умаровнинг “Қоракўлдонмаҳсулотлари” очиқ акциядорлик жамияти томонидан 2015 йил бошоқли дон экини учун шартномада белгиланган уруғлик етказиб берилмаётганлигидан норози бўлиб қилган мурожаати Бухоро вилоят адлия бошқармаси томонидан ўрганиб чиқилди.

Ушбу ҳолат юзасидан “Қоракўлдонмаҳсулотлари” ОАЖга 20.10.2014 йилда огоҳнома киритилиб, натижасида “Қоракўлдонмаҳсулотлари” ОАЖ томонидан 21.10.2014 йилда уруғлик дон етказиб берилиб, фермер хўжалигининг мазкур мурожаати қаноатлантирилди.

III. Бошқарма томонидан жойларда ўтказилган ўрганишлар ва қўлланилган таъсир чоралари бўйича:

Вилоят адлия бошқармаси томонидан тадбиркорлар, хорижий инвестициялар ва хорижий инвестиция иштирокидаги корхоналар, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишга ҳамда шартномавий муносабатларга оид қонун ҳужжатларига риоя қилинишини яхшилаш мақсадида белгиланган иш режага асосан доимий равишда жойларда ўрганишлар ўтказиб келинмоқда.

Хусусан, 2014 йил давомида жойларда ўтказилган ўрганишлар давомида жами 37 850 та қонунбузилиш ҳолатлари аниқланди. Қонунбузилишларнинг 5 204 таси тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида, 19 616 таси шартномавий-ҳуқуқий ишларни назорат қилиш соҳасида, 4 031 таси инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, 175 таси хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, 7 957 таси юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказиш, 505 таси жамоат, нодавлат нотижорат ва диний ташкилотлар ва 362 таси бошқа соҳаларда аниқланган.

Ўтказилган ўрганишлар ва мурожаатларни кўриб чиқиш натижалари бўйича қонунбузилишларни бартараф этиш юзасидан жами 478 та тақдимнома киритилган.

Шундан, тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида 123 та, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида 84 та, хорижий инвестициялар ва хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида 21 та, шартномавий-ҳуқуқий ишларни назорат қилиш соҳасида 91 та, жамоат, нодавлат нотижорат ва диний ташкилотларни рўйхатга олиш соҳасида 57 та, юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказиш соҳасида 42 та, бошқа соҳаларда 60 та тақдимномалар киритилган.

Киритилган тақдимномаларга асосан интизомий жавобгарликка тортилган шахслар сони 519тани ташкил қилган. Интизомий жавобгарликка тортилганларнинг 20 нафари эса эгаллаб турган лавозимидан озод этилган, 100 та шахслар маъмурий жавобгарликка тортилган.

Тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлими томонидан Бухоро вилоят адлия бошқармасининг 2014 йил 2-ярим йилликка мўлжалланган иш режаси ижросини таъминлаш мақсадида туман (шаҳар) ҳокимликлари фаолияти ўрганилганда улгуржи савдо фаолиятини амалга ошириш учун лицензия беришда қонунбузилишларга йўл қўйилганлиги аниқланди.

Жумладан, Қоровулбозор туманида фаолият юритаётган “ENTER MACHINERIES SERVICE” МЧЖ раҳбари Н. Ко 2013 йилнинг 26 февраль куни туман ҳокимлигига мурожаат қилиб, ўз мурожаатида савдо фаолиятини амалга ошириш учун улгуржи лицензияни расмийлаштиришда амалий ёрдам сўраган. Мазкур мурожаатга асосан лицензия учун тўлов 2013 йилнинг 28 февраль куни ўтказилган бўлсада, туман ҳокимлиги томонидан лицензия 15 кунга кечиктирилиб, 2013 йилнинг 15 март куни берилган.

Ушбу ҳолат бўйича 2014 йил 6 декабрь куни туман ҳокимлигига 20-10/7101-сонли тақдимнома киритилган. Тақдимномаган асосан қонунбузилишларга йўл қўйганлиги учун туман ҳокимлиги ходими Х.Каримовга “Ҳайфсан” интизомий жазоси қўлланилган.

Шартномавий-ҳуқуқий ишларни назорат қилиш бўлими томонидан вилоятдаги пиллани қайта ишловчи “Romstar” Ўзбекистон-Америка-Россия қўшма корхонасида, Бухоро шаҳридаги “Bukhara Brilliant silk”, Ромитан туманидаги “Silk service” ҳамда Вобкент туманидаги “Кумушкент ипаги” масъулияти чекланган жамиятлари фаолиятида шартномаларнинг тузилиши, бажарилиши, ҳамда шартномавий муносабатларни тартибга солиш юзасидан келиб тушган мурожаатларнинг қонунийлиги кўриб чиқилишини, 2014 йилда қабул қилиб олинган пилла хом-ашёси учун тўловларнинг амалга оширилиши саволнома асосида ўрганиб чиқилди.

Ўрганиш якунига кўра аниқланган қонунбузилишларни бартараф этиш ва келгусида бундай камчиликларга йўл қўймаслик тўғрисида 4 та тақдимномалар киритилди.

Киритилган тақдимномаларга асосан Ромитан туманидаги “Silk service” масъулияти чекланган жамияти мутахассиси Ш.Раззоқов, И.Жўраев, “Romstar” Ўзбекистон-Америка-Россия қўшма корхонаси мутахассиси Ш.Қорёғдиев, Бухоро шаҳридаги “Bukhara Brilliant silk”, масъулияти чекланган жамияти мутахассиси Қ.Нарзиев, Вобкент туманидаги “Кумушкент ипаги” масъулияти чекланган жамияти мутахассиси М.Ахмедов, Ш.Дониевларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 181-моддасига асосан “Ҳайфсан” интизомий жазо чораси қўлланилган.

Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлими томонидан Бухоро вилоят молия бошқармаси ва туман (шаҳар) молия бўлимларида “Фуқароларнинг мурожаатлари тўғрисидаги” Қонунга риоя этилиши ҳамда Меҳнат кодекси талабларига риоя этилиши аҳволи ўрганиб чиқилди.

Ўрганиш натижасига кўра аниқланган қонунбузилишларни бартараф этиш ва келгусида бундай камчиликларга йўл қўймасликни олдини олиш тўғрисида молия бошқармаси ва туман (шаҳар) молия бўлимларига 14 та тақдимномалар ва 2 та маъмурий ҳуқуқбузарликка тортиш юзасидан таклиф киритилди.

Мазкур тақдимнома ижроси юзасидан аниқланган қонунбузилиш ва камчиликларга йўл қўйгани учун жами 18 нафар масъул ходимга нисбатан “ҳайфсан” интизомий жазо чораси қўлланилди ҳамда 2 нафар мансабдор шахсларнинг маъмурий жавобгарликка тортилиши таъминланди.

Хорижий инвестициялар ва хорижий инвестиция иштирокидаги корхоналарни ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлими томонидан Бухоро вилоят божхона бошқармаси ҳамда ташқи иқтисодий фаолият божхона постларида хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарга божхона имтиёзларини қўллаш билан боғлиқ норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар хамда “Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонун талабларига риоя этилганлик аҳволи ўрганилди.

Ўрганиш жараёнида божхона бошқармаси томонидан мурожаатларни кўриб чиқилишида, ҳамда божхона юк декларацияларини расмийлаштиришда, божхона йиғими ставкалари қонун талаблари бузилишига йўл қўйилганлиги аниқланган.

Хусусан, Бухоро шаҳрида фаолият кўрсатиб келаётган “Озода-озод” қўшма корхонасининг 2014 йил 15 апрелдаги “2004 йиллардаги божхона юк декларацияларидан нусха беришни” сўраб қилган 56-сонли мурожаати бошқармага 2014 йил 15 апрель куни 2059-сон билан кирим қилиниб, мазкур мурожаат ўрганиб чиқилган бўлсада, мурожаат муаллифига 2014 йил 23 апрель кунида юборилган жавоб хатида жавоб хатидан норози бўлган тақдирда юқори турувчи органга ёки судга мурожаат қилиш ҳуқуқи тушунтирилмаган.

Бундан ташқари, Бухоро шаҳрида фаолият кўрсатиб келаётган “Дейву Текстил Бухара” қўшма корхонаси томонидан Корея давлатига айрим маҳсулотларни экспорт қилиш учун моддий бойликларни 2013 йил 16 декабрь куни 0008868-сонли божхона кўриги далотлатномасига асосан кўрикдан ўтказиш жараёнида Тошкент вилоятида яшовчи фуқаро У.Саттарқуловнинг фуқаролик паспорти нусхаси, автомашинага берилган лицензия нусхаси ҳамда автомашинанинг техпаспорти нусхаси ГТД 0008907-сонли декларацияси орқали ортиқча хужжат сифатида олинган.

Бухоро шаҳрида фаолият кўрсатиб келаётган “Daewoo Textile Bukhara” қўшма корхонасига тегишли товар моддий бойликларини 2013 йил 5 мартда божхона кўригидан ўтказиш натижасида олиниши керак бўлган 5 евро (13 276,4 сўм) пул миқдори ўрнига Бухоро ташқи иқтисодий фаолият божхона пости ходимлари томонидан 2013 йил 5 мартдаги ГТД 0001316-сонли декларация орқали 20 евро (53 105,6 сўм), яъни 15 евро (39 829,2 сўм) кўп миқдорида ундирилган.

Когон туманида фаолият кўрсатиб келаётган “Кнауф гипс Бухоро” қўшма корхонасига тегишли товар моддий бойликларини 2013 йил 22 ноябрда божхона кўригидан ўтказиш натижасида олиниши керак бўлган 25 евро (74 187,25 сўм) пул миқдори ўрнига Когон ташқи иқтисодий фаолият божхона пости ходимлари томонидан 2013 йил 22 ноябрдаги ГТД 0002907-сонли декларация орқали 29 674,90 сўм яъни, 44 512,4 сўм кам ундирилган.

Ўрганиш натижаси кўра, Бухоро вилоят божхона бошқармисига қонунбузилиш ҳолатлари, унинг келиб чиқиш сабаблари ва шарт-шароитларини бартараф этиш ва келгусида олдини олиш юзасидан бажарилиш мажбурий бўлган тақдимнома киритилди.

Мазкур тақдимномага асосан, ТИФ божхона постлари бошлиқлари Н.Норов, С.Исмоилов, З.Орзиев, Х.Бадриддинов, У.Саидов ва М.Арабовлар ойлик иш ҳақининг 10 фоиз миқдорида жарима ҳамда божхона инспекторлари Ю.Ҳайдаров, Ш.Хидиров, Ю.Насриддинов, Ф.Соатов ва Ҳ.Салимовлар огоҳлантирилган.

IV. Бошқарма томонидан судларга киритилган даъво аризалар бўйича.

Бухоро вилоят адлия бошқармаси томонидан 2014 йил давомида тадбиркорлар, хорижий инвестициялар ва хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар ҳамда фуқаролар манфаатини кўзлаб, уларнинг бузилган қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини тиклаш, моддий ва маънавий зарарларни ундириш тўғрисида судларга жами 1 277 258 минг сўмлик 624 та (тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида 146 678 минг сўмлик 124 та, шартномавий-ҳуқуқий ишларни назорат қилиш соҳасида 1 059 878 минг сўмлик 460 та, хорижий инвестициялар ва хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида 1 628 минг сўмлик 3 та, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида 69 075 минг сўмлик 9 та, бошқа соҳаларда 28 та) даъво аризалари киритилган. Ҳисобот даври бошида 36 712 минг сўмлик 46 та даъво аризалари қолдиқ бўлиб ўтган.

Киритилган даъво аризаларнинг 1 160 923 минг сўмлик 595 таси судлар томонидан қаноатлантирилган, шундан мансабдор шахсларга нисбатан белгиланган маънавий зарар 5 400 минг сўмни ташкил этади.

Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлими томонидан фуқаро А.Ғиёсовнинг марҳум ўғли Анвар Ғиёсовнинг “Когон ёғ” очиқ акциядорлик жамиятида бахтсиз ҳодиса туфайли вафот этганлиги сабабли унга иш жойидан бир йўла тўланиши лозим бўлган 147 988 752 сўм нафақа пулидан 59 195 501 сўми тўланмасдан келинаётганлигидан норози бўлиб қилган мурожаати ўрганиб чиқилди.

Мазкур ҳолат юзасидан А.Ғиёсов манфаатида фуқаролик ишлари бўйича Когон туманлараро судига “Когон ёғ” очиқ акциядорлик жамиятидан тўланмасдан қолган 59 195 501 сўм нафақа пулини ундириш юзасидан даъво аризаси киритилди.

Фуқаролик ишлари бўйича Когон туманлараро судининг 04.09.2014 йилдаги ажримига асосан даъво суммаси, яъни 59.195.501 сўм тўлиқ тўланганлиги сабабли иш юритиш тугатилган.

Бундан ташқари, Олот тумани, Жумабозор ҚФЙ, Мухтор МФЙ ҳудудида яшовчи фуқаро З.Қурбонованинг “Олотгаз” филиали ходимлари томонидан ҳисобланган қарздорликдан норози бўлиб қилган мурожаати ўрганиб чиқилди.

Ўтказилган ўрганиш натижасида юқорида ҳолатлар юзасидан Бухоро вилоят прокуратурасига “Олотгаз” филиали мансабдор шахсларига нисбатан жиноий жавобгарлик масаласи кўриб чиқилиши учун жиноий таклиф киритилди.

Шунингдек, жорий йилнинг 19 март куни вилоят адлия бошқармаси томонидан фуқаролар Б.Қурбонов ва З.Қурбоновалар манфаатида судга даъво аризаси киритилди.

Фуқаролик ишлари бўйича Қоракўл туманлараро судининг 22.04.2014 йилдаги ҳал қилув қарорига асосан даъво талаблари қисман қаноатлантирилиб, “Олотгаз” филиали раҳбаридан фуқаролар Б.Қурбонов ва З.Қурбоноваларнинг ҳар бирига 250 000 минг сўмдан маънавий зарар пул маблағлари ундирилиши белгиланган.

Шартномавий-ҳуқуқий ишларни назорат қилиш бўлими томонидан “Қишлоқхўжаликкимё” акциядорлик жамиятининг Бухоро, Вобкент, Жондор, Пешку, Ромитан ва Шофиркон туманлари филиаллари фаолиятида шартномавий муносабатларга оид келиб тушган мурожаатларини кўриб чиқилиши, фермер хўжаликлари билан “Қишлоқ хўжалиги корхоналарига минерал ўғитлар ва кимёвий воситалар етказиб бериш тўғрисида”ги шартномаларнинг тузилиши, бажарилиши ҳамда шартномаларнинг ўз вақтида бажарилмаслиги натижасида вужудга келган муддати ўтган дебитор ва кредитор қарзлар ва тўлов интизомига риоя этилиши аҳволи тасдиқланган саволнома асосида ўрганиб чиқилди.

Ўрганиш якунига кўра жами 39 та фермер хўжаликларининг 74 763 000 сўм пул маблағларини фермер хўжаликларига қайтариш бўйича Бухоро вилоят хўжалик судига даъво аризалари киритилиб, суд томонидан тўлиқ қаноатлантирилди.

Хорижий инвестициялар ва хорижий инвестиция иштирокидаги корхоналарни ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлими томонидан “Кнауф гипс Бухоро” хорижий корхонаси ҳамда Ўзбекистон-Америка “Ромстар” қўшма корхоналарининг мурожаатлари асосида уларнинг манфаатларини кўзлаб Бухоро вилоят хўжалик судига 17 та даъво аризалари киритилди

Жумладан, Когон шаҳрида фаолият кўрсатиб келаётган “Канауф гипс Бухара” хорижий корхонаси манфаатларини кўзлаб жавобгар Бухоро шаҳридаги “Соҳибқирон Саҳобиддин” хусусий корхонасидан 1 127 270 сўм ундириш тўғрисида Бухоро вилоят хўжалик судига даъво ариза билан мурожаат қилинган.

Ушбу даъво аризаси Бухоро вилоят хўжалик судининг 18.03.2014 йилдаги ҳал қилув қарорига асосан тўлиқ қаноатлантирилди.

Тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлими томонидан Бухоро шаҳридаги “NEW TECHNO AGE” масъулияти чекланган жамияти раҳбари Н.Эргашевнинг Адлия вазирлигига қилган мурожаати ўрганиб чиқилди.

Бухоро шаҳридаги “NEW TECHNO AGE” масъулияти чекланган жамияти 2013 йилда тиббий хизмат кўрсатиш учун лицензия олганидан сўнг чет элдан замонавий тиббий ускуналар сотиб олиш учун “Асака банк” ОАЖ Бухоро шаҳар филиалига кредит ажратилиши мақсадида мурожаат қилган.

“Асака банк” ОАЖ Бухоро шаҳар филиали томонидан Бухоро шаҳридаги “NEW TECHNO AGE” масъулияти чекланган жамиятига 13.01.2014 йилдаги 1-сонли кредит шартномасига асосан чет элдан замонавий тиббий ускуналар сотиб олиш учун 5 йил муддатга 3.973.800.000 сўм миқдорида узоқ муддатли кредит ажратилиб, кредит шартномасига асосан банк томонидан жорий йилнинг январь - май ҳолатида жами 203.784.619 сўм фоиз ҳисобланиб ундирилган.

Бухоро вилоят адлия бошқармаси томонидан шартнома шартларига ўзгартириш киритиш тўғрисида 2014 йил 12 июнь куни 20-10/4273-сонли даъво аризаси киритилган.

Бухоро вилоят хўжалик судининг 2014 йил 24 июлдаги 20-1403/8666-сонли ҳал қилув қарорига асосан даъво талаби қаноатлантирилиб, “NEW TECHNO AGE” масъулияти чекланган жамияти ва ОАТБ “Асака банк” Бухоро шаҳар филиали ўртасида 13.01.2014 йилда тузилган 1-сонли кредит шартномаси 3.4.-банди “фоизларни сўндириш” қисмидаги “молиялаш очилган кундан бошлаб, ҳар ойда” жумласи “молиялаш очилган кундан бошлаб 10.03.2014 йилга қадар, ҳар ойда 10.03.2014 йилдан кейин фоизларни қайтариш қарз олувчи томонидан кредит маблағлари бўйича фоизларни ҳисоблаш сотиб олинган хорижий валюта қарз олувчининг махсус валюта ҳисоб рақамига ўтказилган кундан бошлаб амалга оширилади” деб ўзгартирилган.

V. Тадбиркорлар фаолиятини тиклаш бўйича:

Бошқарма томонидан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг 2012 йил 6 мартдаги 1-10-239/8-сонли топшириқ хати ҳамда Адлия бошқармасининг 2012 йил 9 мартдаги 42-ум-сонли буйруғига асосан вилоятда фаолият кўрсатмаётган тадбиркорлик субъектларини, шу жумладан хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарни тўлиқ инвентаризациядан ўтказиш ва улар фаолиятини тиклаш бўйича тегишли чораларни амалга ошириш мақсадида адлия бошқармаси масъул ходимлари вилоятнинг барча туман (шаҳар)ларига бириктирилган.

Шунингдек, фаолиятини тиклаш мумкин бўлган тадбиркорлик субъектлари билан адлия бошқармаси раҳбари ва ўринбосарларининг учрашувларини ўтказиш графиги ишлаб чиқилиб, белгиланган тартибда тасдиқланди.

Тақдим этилган маълумотларга асосан ҳозирги кунда вилоятда жами 27 153 та рўйхатга олинган тадбиркорлик субъектлари мавжуд бўлиб, шундан 2 978 та тадбиркорлик субъектлари маълум бир сабабларга кўра фаолият кўрсатмаётганлиги аниқланди.

Юқоридаги графикка асосан декабрь ойида Ғиждувон, Вобкент туманлари ҳамда Когон шаҳрида фаолият юритмаётган тадбиркорлик субъектлари билан учрашувлар ўтказилиб, фаолиятини тиклаш мумкин бўлган тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини тиклаш бўйича зарур чоралар белгиланди.

Адлия бошқармаси томонидан тегишли идоралар билан ҳамкорликда кўрилган чоралар ва берилган амалий ёрдам натижасида жорий йилнинг 31 декабрь ҳолатида жами 94 та тадбиркорлик субъектларининг фаолияти тикланди.

Жумладан, Бухоро шаҳридаги “Лаззат” ва “Mavlyuda Sanobar Fayz” хусусий корхоналари, “Samir Shaxzodjon” оливий корхонаси, “Oltin baliq Buxoro”, ”Gulba shakar”, “Stroy montaj biznes inteks lyuks”, “Siyavush plyus”, “Buxara sintez servis”, “Giyo santex prom”, “Bukhara avtogaz enjenering”, “Milenium mobile Bukhara”, “Everest international trading” масъулияти чекланган жамиятлари, Ғиждувон туманидаги “Маржона Бахт” МЧЖ ва Пешку туманидаги "Peshko` Aloqa Servis", "Bozorov Akmal Jumaevich", "Bunyod avtotrans", "Мубашира", "Javlon Jalil chorvosi", "Peshko` trans madad servis", "Jumaev Otabek Xusenovich" ва "Peshko` meva sabzavotlari" масъулияти чекланган жамиятларида айланма маблағларни шакллантиришда берилган амалий ва ҳуқуқий ёрдам ҳамда соддалаштирилган солиқ тизимига ўтишни таклиф этилиш натижасида уларнинг фаолияти тикланди.

VI. Назорат қилувчи органлар томонидан ўтказилган текширишлар бўйича:

2014 йил давомида назорат қилувчи органларда ўтказилган ўрганишлар жараёнида жами 586 та ҳолатда текширишлар тартибини бузиш ҳолатлари, шунингдек, 1 та ноқонуний текширишлар аниқланган.

Жумладан, Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгаши Бухоро вилоят Қоракўл туман ҳудудий комиссиясининг 2013 йил 12 августдаги 06-30-сонли рухсатномаси асосида Қоракўл туман Давлат солиқ инспекциясининг 12.08.2013 йилдаги 169-ХС-сонли буйруғига кўра Қоракўл туманидаги якка тартибдаги тадбиркор И.Исомиддинов фаолиятида 2013 йилнинг 12 август куни қисқа муддатли текшириш ўтказилган. Текшириш якунида текширувчилар томонидан (Т.Бозорқулов, О.Рўзиев) тегишли тартибда олиб қўйиш юзасидан қарор қабул қилинмасдан товар моддий бойликлар вақтинчалик олиб қўйилган.

Мазкур қонунбузилиш ҳолатларини олдини олиш юзасидан вилоят адлия бошқармаси томонидан 08.10.2014 йилда 20-10/6098-сонли тақдимнома киритилган. Тақдимномага асосан аниқланган қонунбузилишлар бартараф этилиб, туман ДСИнинг 2014 йил 29 октябрдаги 122 ШТ-сонли буйруғи билан туман ДСИ ходимлари С.Ашуров ва С.Сувоновларга “Ҳайфсан” интизомий жазоси қўлланилган.

Шунингдек, Ғиждувон туманида фаолият юритаётган “Баққоллик Усмон” фермер хўжалигида 2012 йил 16 август куни текшириш ўтказилган. Бухоро вилоят “Сувназорат” инспекцияси томонидан текшириш юзасидан буйруқ чиқарилмаган ва текшириш олдидан буйруқ берилганлиги тўғрисида тилхат олинмаган.

Худди шундай, Вобкент туманида фаолият юритаётган “Аъзамбобо” фермер хўжалигида 2013 йил 6 август куни текшириш ўтказилган. Бухоро вилоят “Сувназорат” инспекцияси томонидан текшириш юзасидан буйруқ чиқарилмаган ва текшириш олдидан буйруқ берилганлиги тўғрисида тилхат олинмаган.

Юқоридаги қонунбузилишларни бартараф этиш ва келгусида уларга йўл қўймаслик бўйича адлия бошқармаси томонидан Бухоро вилоят “Сувназорат” инспекциясига тақдимнома киритилиб, масъул ходимлар интизомий жавобгарликка тортилди.

Бундан ташқари, Пешку туманида 2011-2013 йилларда фаолият юритган якка тартибдаги тадбиркор Ж.Умаров фаолиятида Пешку туман Давлат санитария-эпидемиология марказининг эпидемиология ҳакими ёрдамчиси Н.Ортиқов томонидан 2012 йил 18 июль куни Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи кенгашнинг рухсатисиз текшириш ўтказилганлиги аниқланди.

Текшириш натижасида 18.07.2012 йилда маъмурий баённома расмийлаштирилиб, иш материаллари 20.07.2012 йилда кўриб чиқилган ҳамда якка тартибдаги тадбиркор Ж.Умаровга нисбатан жаримага тортиш тўғрисидаги 78-сонли қарорга асосан 62 920 сўм маъмурий жаримага тортилган.

Юқоридаги ҳолатдан келиб чиқиб Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига махсус хабар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Бош прокуратураси ўртасида 23.10.2012 йилдаги келишувга асосан тадбиркорлик субъектида ўтказилган рухсатсиз текшириш бўйича тўпланган ҳужжатлар ҳуқуқий баҳо бериш учун вилоят прокуратурасига юборилди.

VII. Бошқарманинг юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказиш фаолияти бўйича.

Бошқарманинг юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказиш бўлими томонидан 2014 йил давомида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 24 майдаги “Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатига олиш ва ҳисобга қўйишнинг хабардор қилиш тартибини жорий этиш тўғрисида”ги ПҚ 357-сонли ва Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 20 августдаги 357-сонли қарорларига асосан 2 та қўшма корхона, 1 та солиқ маслаҳатчилари ташкилоти давлат рўйхатидан ўтказилди, 7 та қўшма корхона таъсис ҳужжатларига киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар давлат рўйхатидан ўтказилди.

Шунингдек, ҳисобот даврида 3 та юридик шахслар бирлашмаси давлат рўйхатидан чиқарилди.

Шу билан бирга, бўлим томонидан маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятида тадбиркорлик субъектларини рўйхатга олиш, тугатишга оид қонун ҳужжатларига риоя этилиши аҳволи ўрганилди.

Ўрганиш якунига кўра 7 957 та қонунбузилишлар аниқланган бўлиб, мазкур қонунбузилишларни бартараф этиш ва келгусида бундай камчиликларга йўл қўймасликни олдини олиш тўғрисида жами 42 та тақдимномалар киритилди.

Киритилган тақдимномалар натижасида туман (шаҳар) ҳокимликлари ва туман (шаҳар) ДСИлари ҳамда тижорат банклари масъул ходимларининг 62 нафарига нисбатан интизомий жазо чораси қўлланилди.

VIII. Бошқарманинг Жамоат, нодавлат нотижорат ва диний ташкилотлар бўлими фаолияти бўйича.

Бошқарманинг Жамоат, нодавлат нотижорат ва диний ташкилотлар бўлимига 2014 йил давомида нодавлат нотижорат ташкилотларни рўйхатга олиш бўйича жами 104 та ариза (1 та ариза ҳисобот даври бошидан қолдиқ бўлиб ўтган) кўриб чиқилди. Ушбу аризалардан 78 таси қаноатлантирилди, 13 таси рад қилинди ҳамда 14 таси кўриб чиқилмоқда. Мазкур аризаларга асосан 24 та нодавлат нотижорат ташкилоти давлат рўйхатига, 21 таси қайта давлат рўйхатига, 4 таси ҳисоб рўйхатига ва 28 та қайта ҳисоб рўйхатига олинди.

Бошқарма томонидан 2014 йил давомида фаолияти сўнгги беш йил давомида текширилмаган нотижорат ташкилотларнинг 28 тасида, ёшлар ҳуқуқларини таъминлаш ҳамда уларни ижтимоий ҳимоя қилишга кўмаклашиш соҳасида фаолият кўрсатувчи нодавлат нотижорат ташкилотларнинг 8 тасида, Халқ усталари, ҳунармандлари ва мусаввирлари республика “Ҳунарманд” уюшмасининг Бухоро вилоят, туман ва шаҳар бўлимларининг 10 тасида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси Бухоро вилоят ҳудудий бошқармасида, шунингдек Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 03.03.2014 йилдаги 30-ум-сонли буйруғига асосан “Жўйбори Калон” хотин-қизлар ислом ўрта махсус билим юртида, 03.10.2014 йилда 127-с-сонли буйруғига асосан “Мир-Араб” номли ислом ўрта махсус билим юртида, бошқарма бошлиғининг 08.05.2014 йилдаги 124-ум-сонли буйруғига кўра Бухоро вилоят “Компьютерлаштириш маркази”да ҳамда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг 11.02.2014 йилдаги 9-1877/6-сонли топшириқ хати ижросини таъминлаш мақсадида ва бошқарма бошлиғининг 06.03.2014 йилдаги 64-ум-сонли буйруғига мувофиқ Бухоро шаҳридаги “Авлиё Апостил Андрей” номли Рим католик черкови, “Кхал Йахудий” ва “Охел Йицхак” яхудийлар диний жамоаларида, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг 29.07.2014 йилдаги 9-9216/6-сонли топшириқ хати ижросини таъминлаш мақсадида ва бошқарма бошлиғининг 02.09.2014 йилдаги 238-ум-сонли буйруғига мувофиқ Бухоро шаҳридаги "Евангель Христиан баптистлар" ва "Тўлиқ Инжил Христиан" черковлари ҳамда Бухоро шаҳар Адвентистлар еттинчи куни диний ташкилотида ўрганишлар ўтказилди. Ўтказилган ўрганишлар натижасида аниқланган қонунбузилишларни бартараф этиш мақсадида жами 56 та тақдимнома ва 3 маъмурий таклиф киритилди.

Бундан ташқари, вилоятдаги нодавлат нотижорат ва диний ташкилотлар томонидан адлия бошқармасига ҳисоботларни тақдим этиш аҳволи ўрганиб чиқилиб, мазкур ҳисоботларга асосан ташкилотларнинг фаолияти уставда белгиланган мақсадларга ҳамда Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига мувофиқлиги таҳлил қилинди. Ҳисоботлар таҳлили бўйича жами 1 та тақдимнома ва 58 та огоҳнома киритилди.

Нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан белгиланган тартибда ва муддатда рўйхатдан ўтказувчи органга ҳисоботлар тақдим қилинмаганлиги, ўз вақтида тақдим қилинмаганлиги ҳолатлари юзасидан айбдор мансабдор шахсларга нисбатан 5 та маъмурий таклифлар киритилди ва 7 та маъмурий баённома расмийлаштирилиб, уларга асосан 12 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилди.

Шунингдек, бошқарма томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 10 мартдаги 57-сон “Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Фуқаролик жамияти институтларини ривожлантиришга кўмаклашиш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 12.12.2013 йилдаги ПҚ-2085-сон қарорини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида”ги қарори билан тасдиқланган “Нодавлат нотижорат ташкилотларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низом талабларини бажариш юзасидан вилоятдаги нодавлат нотижорат ташкилотларига 30 та ёзма кўрсатма киритилди.

Бошқарма томонидан 2014 йил 7 мартда вилоятдаги нодавлат нотижорат ва диний ташкилотларга уларнинг фаолиятини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қўллашда ҳамда улар фаолиятини йўлга қўйишда мавжуд муаммолар ҳамда ушбу муаммоларни бартараф қилиш ва амалдаги қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан таклифларни тақдим қилиш тўғрисида 20-9/318-сонли хат юборилиб, хатга асосан нодавлат нотижорат ва диний ташкилотлар томонидан тақдим этилган таклифлар ўрганилиб, умумлаштирилиб таҳлил қилинди.

Умумлаштириш ҳамда таҳлил натижаларига кўра амалдаги қонунчиликка таклифлар тайёрланиб, жорий йилнинг 6 июнь куни бошқарманинг 20-9/318-сонли хати орқали Адлия вазирлигига юборилди.

IХ. Бошқарманинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни экспертизадан ўтказиш ва қонун ҳужжатларини туркумлаш фаолияти бўйича:

2014 йил давомида маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан жами 191 та қарор лойиҳалари ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш учун топширилди. Шундан, экспертизадан ўтказилган норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳалари 187 тани ташкил қилади. Экспертизадан ўтказилган қарор лойиҳаларидан 159 та қарор лойиҳаларига розилик имзоси қўйилди, 28 та қарор лойиҳалари Ўзбекистон Республикаси “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги Қонунда белгилаб қўйилган норма талаблари асосида ишлаб чиқилмаганлиги ҳамда 4 та қарор лойиҳаси норматив тусдаги қарор бўлмаганлиги сабабли умумий асосларга кўра қабул қилиш учун қайтарилган. Ҳисобот даврида маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг давлат ҳисобига олинган 161 та қарордан 157 таси расмий нашрларда эълон қилинган.

Бошқарма томонидан маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг 329 та норматив ҳуқуқий ҳужжатлари давлат ҳисобига олинган бўлиб, шундан 
161 таси ҳисобот даврида давлат ҳисобига олинди.

Шунингдек, адлия бошқармаси томонидан маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг норма ижодкорлиги фаолияти умумлаштирилиб, таҳлил қилинди, натижада аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан жами 28 та тақдимномалар киритилди. Шунга кўра, адлия бошқармасига ҳуқуқий экспертизага тақдим қилинмасдан қонун талабига зид тарзда қабул қилинган маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг 20 та қарорлари бекор қилинди.

Бундан ташқари, жорий йилда Бухоро вилоят ҳокимлиги маданият ва спорт ишлари бошқармасида, Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш марказининг Бухоро вилоят бошқармасида, Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси Бухоро вилоят ҳудудий бошқармасида, Бухоро вилоят Давлат солиқ бошқармаси ҳамда туман (шаҳар) давлат солиқ инспекцияларида ҳамда Бухоро вилоят молия бошқармаси ҳамда унинг туман (шаҳар) молия бўлимларида қонун ҳужжатларининг туркумлаштирилган ҳисобини юритишда қонунийликка риоя этилиши аҳволи ўрганилди.

Ўрганиш давомида мазкур идораларда қонун ҳужжатларини туркумлаш соҳасида жами 110 та қонунбузилиш ҳолатлари аниқланган бўлиб, уларни бартараф этиш юзасидан 30 та тақдимнома қиритилди.

Киритилган тақдимномалар натижасида жами 12 нафар масъул ходимга нисбатан интизомий жавобгарлик чораси қўлланилиб, 1 нафар ходим билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинди.

Х. Бошқарманинг қонун ижодкорлиги ва ҳуқуқни қўллаш амалиёти ҳамда жамиятда хуқуқий онг, ҳуқуқий маданиятни оширишга ва қонунийликни мустаҳкамлашга йўналтирилган ҳуқуқий тарғибот фаолияти бўйича:

2014 йил давомида бошқарма томонидан ўтказилган ўрганишлар ва таҳлиллар натижасида қонунчиликни такомиллаштириш мақсадида қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш юзасидан Адлия вазирлигига 98 та таклиф киритилган.

Шунингдек, ҳисобот даврида адлия бошқармаси томонидан жамиятда ҳуқуқий маданиятни ошириш, улғайиб келаётган ёшларни ватанга садоқат руҳида тарбиялаш, миллий қонунчилик соҳасидаги ўзгаришлар ва янгиланишларни ўз вақтида аҳоли ва кенг жамоатчилик ўртасида муҳокама қилинишини таъминлаш мақсадида жами 6 279 маротаба ҳуқуқий тарғибот ишлари олиб борилган бўлиб, шундан 498 таси ОАВ орқали (138 та телевидение, 97 та радио, 191 та газета ва журналларда ҳамда 72 та веб саҳифада) ҳуқуқий тарғибот ишлари амалга оширилган, 1 861 маротаба давра суҳбати, 1 280 маротаба семинарлар ўтказилган.

Бухоро вилоят адлия бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 23 августдаги “Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-1602-сонли қарорида белгиланган вазифалар ижросини сифатли таъминлаш борасида ишлар давом эттирилмоқда ва бу ҳақда мунтазам равишда ахборот бериб борилади.

Бухоро вилоят адлия бошқармаси




Бухоро вилояти адлия бошқармаси томонидан 2014 йил 9 ойи давомида амалга оширилган ишлар юзасидан
М А Ъ Л У М О Т

Бухоро вилоят адлия бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, Ҳукумат қарорлари ижросини таъминлаш, қонунчилик ижодкорлиги ва ҳуқуқни қўллаш соҳасида ягона давлат сиёсатининг амалга оширилишини таъминлаш, жамиятда ҳуқуқий онг, ҳуқуқий маданиятни оширишга ва қонунчиликни мустаҳкамлашга йўналтирилган ҳуқуқий тарғибот бўйича давлат органлари фаолиятини ҳамда нотариат, адвокатура, ФҲДЁ органлари фаолиятини мувофиқлаштириш борасида 2014 йил 9 ойи давомида бир қатор ишлар амалга оширилди.

I. Мурожаатларни кўриб чиқиш натижалари бўйича:

Бухоро вилоят адлия бошқармасига 2014 йил 9 ойи давомида жами 282 та ариза ва шикоятлар келиб тушган.

Кўриб чиқилган мурожаатлардан 93 таси ёки 43,6 фоизи қаноатлантирилган.

Тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида кўриб чиқилган мурожаатларнинг 20 таси, шартномавий муносабатларга оид мурожаатларнинг 7 та, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги мурожаатларнинг 29 та, хорижий инвестициялар ва хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарни ҳуқуқий ҳимоясига оид мурожаатларнинг 100 фоизидаги важлар ўз тасдиғини топганлиги сабабли қаноатлантирилган.

Фуқароларнинг мурожаатларига жиддий эътибор қаратилиб, уларни ўз вақтида ва сифатли ўрганиб чиқиш чоралари кўрилиб, такрорий мурожаатларни олдини олиш мақсадида мурожаатларни муаллиф иштирокида ўз жойида кўриб чиқиш юзасидан амалий чора-тадбирлар кўрилди.

II. Ишонч телефонларига келиб тушган мурожаатларни кўриб чиқиш натижалари бўйича:

Бухоро вилоят адлия бошқармасининг “Ишонч телефони”га (008, 223-74-16, 223-21-20) 2014 йил 1-ярим йиллиги давомида жами 33 та (тадбиркорликка оид 26 та, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишга оид 4 та, шартномавий-ҳуқуқий ишларни назорат қилишга оид 2 та, бошқа соҳаларда 1 та) мурожаатлар келиб тушган.

“Ишонч телефони”га келиб тушган мурожаатларнинг 20 таси ёки

64,5 фоизи қаноатлантирилиб, 11 таси бўйича ҳуқуқий тушунтириш берилган, 1 та мурожаат кўриб чиқиш учун бошқа ташкилотларга юборилган, 1 та мурожаат кўриб чиқилмоқда.

Жумладан, якка тартибдаги тадбиркор М.Иргашеванинг ДТ “Халқ банк” Қоракўл туман филиали томонидан кредит ажратилмаётганлигидан норози бўлиб бошқарманинг “Ишонч телефони”га қилган мурожаати ўрганиб чиқилди.

Адлия бошқармаси томонидан кўрилган чоралар натижасида ДТ “Халқ банк” Қоракўл туман филиалининг 27.06.2014 йилдаги 2/330-сонли хатига кўра якка тартибдаги тадбиркор М.Иргашевага савдо фаолиятини ривожлантириш учун 25 000 000 сўм кредит маблағлари ажратилганлиги маълум қилинди.

III. Бошқарма томонидан жойларда ўтказилган ўрганишлар ва қўлланилган таъсир чоралари бўйича:

2014 йилнинг 9 ойи давомида жойларда ўтказилган ўрганишлар давомида жами 30 081 та қонунбузилиш ҳолатлари аниқланди. Қонунбузилишларнинг 4 729 таси тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида, 15 288 таси шартномавий-ҳуқуқий ишларни назорат қилиш соҳасида, 3 432 таси инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, 103 таси хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, 5 993 таси юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказиш, 403 таси жамоат, нодавлат нотижорат ва диний ташкилотлар ва 133 таси бошқа соҳаларда аниқланган.

Ўтказилган ўрганишлар ва мурожаатларни кўриб чиқиш натижалари бўйича қонунбузилишларни бартараф этиш юзасидан жами 332 та тақдимнома киритилган.

Шундан, тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида 90 та, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида 59 та, хорижий инвестициялар ва хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида 17 та, шартномавий-ҳуқуқий ишларни назорат қилиш соҳасида 64 та, жамоат, нодавлат нотижорат ва диний ташкилотларни рўйхатга олиш соҳасида 46 та, юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказиш соҳасида 17 та, бошқа соҳаларда 39 та тақдимномалар киритилган.

Киритилган тақдимномаларга асосан интизомий жавобгарликка тортилган шахслар сони 372 тани ташкил қилган. Интизомий жавобгарликка тортилганларнинг 15 нафари эса эгаллаб турган лавозимидан озод этилган,69 та шахслар маъмурий жавобгарликка тортилган.

IV. Бошқарма томонидан судларга киритилган даъво аризалар бўйича.

Бухоро вилоят адлия бошқармаси томонидан 2014 йилнинг 9 ойи давомида тадбиркорлар, хорижий инвестициялар ва хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар ҳамда фуқаролар манфаатини кўзлаб, уларнинг бузилган қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини тиклаш, моддий ва маънавий зарарларни ундириш тўғрисида судларга жами 744 265 минг сўмлик 323 та (тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида 143 760 минг сўмлик 59 та, шартномавий-ҳуқуқий ишларни назорат қилиш соҳасида 529 849 минг сўмлик 225 та, хорижий инвестициялар ва хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида 1 581 минг сўмлик 2 та, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида 69 075 минг сўмлик 9 та, бошқа соҳаларда 28 та) даъво аризалари киритилган. Ҳисобот даври бошида 36 712 минг сўмлик 46 та даъво аризалари қолдиқ бўлиб ўтган.

Киритилган даъво аризаларнинг 511 452 минг сўмлик 263 таси судлар томонидан қаноатлантирилган, шундан мансабдор шахсларга нисбатан белгиланган маънавий зарар 5 400 минг сўмни ташкил этади.

V. Тадбиркорлар фаолиятини тиклаш бўйича:

Бошқарма томонидан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг 2012 йил 6 мартдаги 1-10-239/8-сонли топшириқ хати ҳамда Адлия бошқармасининг 2012 йил 9 мартдаги 42-ум-сонли буйруғига асосан вилоятда фаолият кўрсатмаётган тадбиркорлик субъектларини, шу жумладан хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарни тўлиқ инвентаризациядан ўтказиш ва улар фаолиятини тиклаш бўйича тегишли чораларни амалга ошириш мақсадида адлия бошқармаси масъул ходимлари вилоятнинг барча туман (шаҳар)ларига бириктирилган.

Шунингдек, фаолиятини тиклаш мумкин бўлган тадбиркорлик субъектлари билан адлия бошқармаси раҳбари ва ўринбосарларининг учрашувларини ўтказиш графиги ишлаб чиқилиб, белгиланган тартибда тасдиқланди.

Тақдим этилган маълумотларга асосан ҳозирги кунда вилоятда жами 30 058 та рўйхатга олинган тадбиркорлик субъектлари мавжуд бўлиб, шундан 3 316 та тадбиркорлик субъектлари маълум бир сабабларга кўра фаолият кўрсатмаётганлиги аниқланди.

Юқоридаги графикка асосан сентябрь ойида Ғиждувон, Вобкент туманлари ҳамда Когон шаҳрида фаолият юритмаётган тадбиркорлик субъектлари билан учрашувлар ўтказилиб, фаолиятини тиклаш мумкин бўлган тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини тиклаш бўйича зарур чоралар белгиланди.

Адлия бошқармаси томонидан тегишли идоралар билан ҳамкорликда кўрилган чоралар ва берилган амалий ёрдам натижасида жорий йилнинг 30 сентябрь ҳолатида жами 70 та тадбиркорлик субъектларининг фаолияти тикланди.

Хусусан, Ғиждувон туманидаги "Алишер тех сервис савдо", "Хусни Чирой Бахори" ва "Пристиж-А" масъулияти чекланган жамиятлари, "Улуғбек Ахмадбек бахти", "Шамшод Мақсуд Шамс", "Гаждумак сардори", "Атланта Оливер кастор", "Юпитер-96", "Камол Самад омади", "Фахриддин Расулов омади", "Ахмад Ашур Дуст" хусусий корхоналарида айланма маблағларни шакллантиришда берилган амалий ва ҳуқуқий ёрдам ҳамда соддалаштирилган солиқ тизимига ўтишни таклиф этилиш натижасида уларнинг фаолияти тикланди.

VI. Назорат қилувчи органлар томонидан ўтказилган текширишлар бўйича:

2014 йилнинг 9 ойлиги давомида назорат қилувчи органларда ўтказилган ўрганишлар жараёнида жами 551 та ҳолатда текширишлар тартибини бузиш ҳолатлари, шунингдек, 1 та ноқонуний текширишлар аниқланган.

Жумладан, Ғиждувон туманида фаолият юритаётган “Баққоллик Усмон” фермер хўжалигида 2012 йил 16 август куни текшириш ўтказилган. Бухоро вилоят “Сувназорат” инспекцияси томонидан текшириш юзасидан буйруқ чиқарилмаган ва текшириш олдидан буйруқ берилганлиги тўғрисида тилхат олинмаган.

Худди шундай, Вобкент туманида фаолият юритаётган “Аъзамбобо” фермер хўжалигида 2013 йил 6 август куни текшириш ўтказилган. Бухоро вилоят “Сувназорат” инспекцияси томонидан текшириш юзасидан буйруқ чиқарилмаган ва текшириш олдидан буйруқ берилганлиги тўғрисида тилхат олинмаган.

Юқоридаги қонунбузилишларни бартараф этиш ва келгусида уларга йўл қўймаслик бўйича адлия бошқармаси томонидан Бухоро вилоят “Сувназорат” инспекциясига тақдимнома киритилиб, масъул ходимлар интизомий жавобгарликка тортилди.

Бундан ташқари, Пешку туманида 2011-2013 йилларда фаолият юритган якка тартибдаги тадбиркор Ж.Умаров фаолиятида Пешку туман Давлат санитария-эпидемиология марказининг эпидемиология ҳакими ёрдамчиси Н.Ортиқов томонидан 2012 йил 18 июль куни Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи кенгашнинг рухсатисиз текшириш ўтказилганлиги аниқланди.

Текшириш натижасида 18.07.2012 йилда маъмурий баённома расмийлаштирилиб, иш материаллари 20.07.2012 йилда кўриб чиқилган ҳамда якка тартибдаги тадбиркор Ж.Умаровга нисбатан жаримага тортиш тўғрисидаги 78-сонли қарорга асосан 62 920 сўм маъмурий жаримага тортилган.

Юқоридаги ҳолатдан келиб чиқиб Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига махсус хабар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Бош прокуратураси ўртасида 23.10.2012 йилдаги келишувга асосан тадбиркорлик субъектида ўтказилган рухсатсиз текшириш бўйича тўпланган ҳужжатлар ҳуқуқий баҳо бериш учун вилоят прокуратурасига юборилди.

VII. Бошқарманинг юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказиш фаолияти бўйича.

Бошқарманинг юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказиш бўлими томонидан 2014 йилнинг 9 ойи давомида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 24 майдаги “Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатига олиш ва ҳисобга қўйишнинг хабардор қилиш тартибини жорий этиш тўғрисида”ги ПҚ 357-сонли ва Вазирлар Маҳкамасининг 20.08.2003 йилдаги 357-сонли қарорларига асосан 2 та қўшма корхона, 1 та солиқ маслаҳатчилари ташкилоти давлат рўйхатидан ўтказилди, 9 та қўшма корхона, 2 та бозор, 2 та ломбарда таъсис ҳужжатларига киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар давлат рўйхатидан ўтказилди.

Шунингдек, ҳисобот даврида 3 та юридик шахслар бирлашмаси давлат рўйхатидан чиқарилди.

Шу билан бирга, бўлим томонидан маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятида тадбиркорлик субъектларини рўйхатга олишга оид қонун ҳужжатларига риоя этилиши аҳволи ўрганилди.

Ўрганиш якунига кўра 5 993 та қонунбузилишлар аниқланган бўлиб, мазкур қонунбузилишларни бартараф этиш ва келгусида бундай камчиликларга йўл қўймасликни олдини олиш тўғрисида 17 та тақдимномалар киритилди ҳамда Бухоро вилоят прокуратурасига жиноий жавобгарликка тортиш юзасидан 2 та таклиф юборилди.

Киритилган тақдимномалар натижасида туман ҳокимликлари масъул ходимларининг 15 нафарига нисбатан интизомий жазо чораси қўлланилди.

VIII. Бошқарманинг Жамоат, нодавлат нотижорат ва диний ташкилотлар бўлими фаолияти бўйича.

Бошқарманинг Жамоат, нодавлат нотижорат ва диний ташкилотлар бўлимига 2014 йилнинг 9 ойи давомида нодавлат нотижорат ташкилотларни рўйхатга олиш бўйича жами 59 та ариза (1 та ариза ҳисобот даври бошидан қолдиқ бўлиб ўтган) кўриб чиқилди. Ушбу аризалардан 50 таси қаноатлантирилди, 9 таси рад қилинди ҳамда 1 таси кўриб чиқилмоқда. Мазкур аризаларга асосан 11 та нодавлат нотижорат ташкилоти давлат рўйхатига, 8 таси қайта давлат рўйхатига, 4 таси ҳисоб рўйхатига ва 27 та қайта ҳисоб рўйхатига олинди.

Бошқарма томонидан 2014 йил 9 ойи давомида фаолияти сўнгги беш йил давомида текширилмаган нотижорат ташкилотларнинг 14 тасида, ёшлар ҳуқуқларини таъминлаш ҳамда уларни ижтимоий ҳимоя қилишга кўмаклашиш соҳасида фаолият кўрсатувчи нодавлат нотижорат ташкилотларнинг 8 тасида, Халқ усталари, ҳунармандлари ва мусаввирлари республика “Ҳунарманд” уюшмасининг Бухоро вилоят, туман ва шаҳар бўлимларининг 10 тасида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси Бухоро вилоят ҳудудий бошқармасида, шунингдек Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 03.03.2014 йилдаги 30-ум-сонли буйруғига асосан “Жўйбори Калон” хотин-қизлар ислом ўрта махсус билим юртида, бошқарма бошлиғининг 08.05.2014 йилдаги 124-ум-сонли буйруғига кўра Бухоро вилоят “Компьютерлаштириш маркази”да ҳамда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг 11.02.2014 йилдаги 9-1877/6-сонли топшириқ хати ижросини таъминлаш мақсадида ва бошқарма бошлиғининг 06.03.2014 йилдаги 64-ум-сонли буйруғига мувофиқ Бухоро шаҳридаги “Авлиё Апостил Андрей” номли Рим католик черкови, “Кхал Йахудий” ва “Охел Йицхак” яхудийлар диний жамоаларида, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг 29.07.2014 йилдаги 9-9216/6-сонли топшириқ хати ижросини таъминлаш мақсадида ва бошқарма бошлиғининг 
02.09.2014 йилдаги 238-ум-сонли буйруғига мувофиқ Бухоро шаҳридаги "Евангель Христиан баптистлар" ва "Тўлиқ Инжил Христиан" черковлари ҳамда Бухоро шаҳар Адвентистлар еттинчи куни диний ташкилотида ўрганишлар ўтказилди. Ўтказилган ўрганишлар натижасида аниқланган қонунбузилишларни бартараф этиш мақсадида жами 46 та тақдимнома 
ва 2 маъмурий таклиф киритилди.

Бундан ташқари, вилоятдаги нодавлат нотижорат ва диний ташкилотлар томонидан адлия бошқармасига ҳисоботларни тақдим этиш аҳволи ўрганиб чиқилиб, мазкур ҳисоботларга асосан ташкилотларнинг фаолияти уставда белгиланган мақсадларга ҳамда Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига мувофиқлиги таҳлил қилинди. Ҳисоботлар таҳлили бўйича жами 1 та тақдимнома ва 58 та огоҳнома киритилди.

Нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан белгиланган тартибда ва муддатда рўйхатдан ўтказувчи органга ҳисоботлар тақдим қилинмаганлиги, ўз вақтида тақдим қилинмаганлиги ҳолатлари юзасидан айбдор мансабдор шахсларга нисбатан 5 та маъмурий таклифлар киритилди ва 7 та маъмурий баённома расмийлаштирилиб, уларга асосан 12 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилди.

Шунингдек, бошқарма томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 10 мартдаги 57-сон “Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Фуқаролик жамияти институтларини ривожлантиришга кўмаклашиш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 
12.12.2013 йилдаги ПҚ-2085-сон қарорини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида”ги қарори билан тасдиқланган “Нодавлат нотижорат ташкилотларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низом талабларини бажариш юзасидан вилоятдаги нодавлат нотижорат ташкилотларига 30 та ёзма кўрсатма киритилди.

Бошқарма томонидан 2014 йил 7 мартда вилоятдаги нодавлат нотижорат ва диний ташкилотларга уларнинг фаолиятини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қўллашда ҳамда улар фаолиятини йўлга қўйишда мавжуд муаммолар ҳамда ушбу муаммоларни бартараф қилиш ва амалдаги қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан таклифларни тақдим қилиш тўғрисида 20-9/318-сонли хат юборилиб, хатга асосан нодавлат нотижорат ва диний ташкилотлар томонидан тақдим этилган таклифлар ўрганилиб, умумлаштирилиб таҳлил қилинди.

Умумлаштириш ҳамда таҳлил натижаларига кўра амалдаги қонунчиликка таклифлар тайёрланиб, жорий йилнинг 6 июнь куни бошқарманинг 20-9/318-сонли хати орқали Адлия вазирлигига юборилди.

IХ. Бошқарманинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни экспертизадан ўтказиш ва қонун ҳужжатларини туркумлаш фаолияти бўйича:

2014 йилнинг 9 ойи давомида маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан жами 159 та қарор лойиҳалари ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш учун топширилди. Экспертизадан ўтказилган қарор лойиҳаларидан 130 та қарор лойиҳаларига розилик имзоси қўйилди, 25 та қарор лойиҳалари Ўзбекистон Республикаси “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги Қонунда белгилаб қўйилган норма талаблари асосида ишлаб чиқилмаганлиги ҳамда 4 та қарор лойиҳаси норматив тусдаги қарор бўлмаганлиги сабабли умумий асосларга кўра қабул қилиш учун қайтарилган. Ҳисобот даврида маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг давлат ҳисобига олинган 148 та қарордан 147 таси расмий нашрларда эълон қилинган бўлиб, 1 та қарор тегишли тартибда расмий нашрда эълон қилинмаганлиги учун тақдимномага асосан бекор қилинган.

Бошқарма томонидан маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг 316 та норматив ҳуқуқий ҳужжатлари давлат ҳисобига олинган бўлиб, шундан 148 таси ҳисобот даврида давлат ҳисобига олинди.

Шунингдек, адлия бошқармаси томонидан маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг норма ижодкорлиги фаолияти умумлаштирилиб, таҳлил қилинди, натижада аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан жами 37 та тақдимномалар киритилди. Шунга кўра, адлия бошқармасига ҳуқуқий экспертизага тақдим қилинмасдан қонун талабига зид тарзда қабул қилинган маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг 20 та қарорлари бекор қилинди.

Х. Бошқарманинг қонун ижодкорлиги ва ҳуқуқни қўллаш амалиёти ҳамда жамиятда хуқуқий онг, ҳуқуқий маданиятни оширишга ва қонунийликни мустаҳкамлашга йўналтирилган ҳуқуқий тарғибот фаолияти бўйича:

2014 йилнинг 1-чораги давомида бошқарма томонидан ўтказилган ўрганишлар ва таҳлиллар натижасида қонунчиликни такомиллаштириш мақсадида қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш юзасидан Адлия вазирлигига 90 та таклиф киритилган.

Шунингдек, ҳисобот даврида адлия бошқармаси томонидан жамиятда ҳуқуқий маданиятни ошириш, улғайиб келаётган ёшларни ватанга садоқат руҳида тарбиялаш, миллий қонунчилик соҳасидаги ўзгаришлар ва янгиланишларни ўз вақтида аҳоли ва кенг жамоатчилик ўртасида муҳокама қилинишини таъминлаш мақсадида жами 4 663 маротаба ҳуқуқий тарғибот ишлари олиб борилган бўлиб, шундан 417 таси ОАВ орқали (121 та телевидение, 84 та радио, 154 та газета ва журналларда ҳамда 58 та веб саҳифада) ҳуқуқий тарғибот ишлари амалга оширилган, 1 517 маротаба давра суҳбати, 980 маротаба семинарлар ўтказилган. 



Бухоро вилояти адлия бошқармаси томонидан 2014 йил I-ярим йиллик давомида амалга оширилган ишлар юзасидан
М А Ъ Л У М О Т

Бухоро вилоят адлия бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, Ҳукумат қарорлари ижросини таъминлаш, қонунчилик ижодкорлиги ва ҳуқуқни қўллаш соҳасида ягона давлат сиёсатининг амалга оширилишини таъминлаш, жамиятда ҳуқуқий онг, ҳуқуқий маданиятни оширишга ва қонунчиликни мустаҳкамлашга йўналтирилган ҳуқуқий тарғибот бўйича давлат органлари фаолиятини ҳамда нотариат, адвокатура, ФҲДЁ органлари фаолиятини мувофиқлаштириш борасида 2014 йил 1-ярим йиллик давомида мобайнида бир қатор ишлар амалга оширилди.

I. Мурожаатларни кўриб чиқиш натижалари бўйича:

Бухоро вилоят адлия бошқармасига 2014 йил 1-ярим йиллик давомида жами 155 та ариза ва шикоятлар келиб тушган.

Кўриб чиқилган мурожаатлардан 65 таси ёки 49.2 фоизи қаноатлантирилган.

Тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида кўриб чиқилган мурожаатларнинг 26 таси, шартномавий муносабатларга оид мурожаатларнинг 13 та, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги мурожаатларнинг 69 та, хорижий инвестициялар ва хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарни ҳуқуқий ҳимоясига оид мурожаатларнинг 100 фоизидаги важлар ўз тасдиғини топганлиги сабабли қаноатлантирилган.

Фуқароларнинг мурожаатларига жиддий эътибор қаратилиб, уларни ўз вақтида ва сифатли ўрганиб чиқиш чоралари кўрилиб, такрорий мурожаатларни олдини олиш мақсадида мурожаатларни муаллиф иштирокида ўз жойида кўриб чиқиш юзасидан амалий чора-тадбирлар кўрилди.

II. Ишонч телефонларига келиб тушган мурожаатларни кўриб чиқиш натижалари бўйича:

Бухоро вилоят адлия бошқармасининг “Ишонч телефони”га (008, 223-74-16, 223-21-20) 2014 йил 1-ярим йиллиги давомида жами 26 та (тадбиркорликка оид 24 та, нотариат, адвокатура ва ФҲДЁ органларига оид 2 та) мурожаатлар келиб тушган.

“Ишонч телефон”лари орқали 26 та мурожаатлар қабул қилиниб, 24 таси кўриб чиқилди. Шундан 13 таси ёки 54 фоиздан ортиғи бўйича мурожаат муаллифларининг ҳуқуқлари тикланиб, 11 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилди, 1 та мурожаат кўриб чиқиш учун бошқа ташкилотларга юборилган, 1 та мурожаат кўриб чиқилмоқда..

Жумладан, якка тартибдаги тадбиркор М.Иргашеванинг ДТ “Халқ банк” Қоракўл туман филиали томонидан кредит ажратилмаётганлигидан норози бўлиб бошқарманинг “Ишонч телефони”га қилган мурожаати ўрганиб чиқилди.

Адлия бошқармаси томонидан кўрилган чоралар натижасида ДТ “Халқ банк” Қоракўл туман филиалининг 27.06.2014 йилдаги 2/330-сонли хатига кўра якка тартибдаги тадбиркор М.Иргашевага савдо фаолиятини ривожлантириш учун 25 000 000 сўм кредит маблағлари ажратилганлиги маълум қилинди.

III. Бошқарма томонидан жойларда ўтказилган ўрганишлар ва қўлланилган таъсир чоралари бўйича:

2014 йилнинг 1-ярим йиллиги давомида жойларда ўтказилган ўрганишлар давомида жами 22 464 та қонунбузилиш ҳолатлари аниқланди. Қонунбузилишларнинг 2 849 таси тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида, 12 268 таси шартномавий-ҳуқуқий ишларни назорат қилиш соҳасида, 928 таси инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, 94 таси хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, 5 894 таси юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказиш, 363 таси жамоат, нодавлат нотижорат ва диний ташкилотлар ва 68 таси бошқа соҳаларда аниқланган.

Ўтказилган ўрганишлар ва мурожаатларни кўриб чиқиш натижалари бўйича қонунбузилишларни бартараф этиш юзасидан жами 214 та тақдимнома киритилган.

Шундан, тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида 51 та, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида 27 та, хорижий инвестициялар ва хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида 16 та, шартномавий-ҳуқуқий ишларни назорат қилиш соҳасида 47 та, жамоат, нодавлат нотижорат ва диний ташкилотларни рўйхатга олиш соҳасида 27 та, юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказиш соҳасида 15 та, бошқа соҳаларда 31 та тақдимномалар киритилган.

Киритилган тақдимномаларга асосан интизомий жавобгарликка тортилган шахслар сони 269 тани ташкил қилган. Интизомий жавобгарликка тортилганларнинг 8 нафари эса эгаллаб турган лавозимидан озод этилган, 48 та шахслар маъмурий жавобгарликка тортилган

IV. Бошқарма томонидан судларга киритилган даъво аризалар бўйича.

Бухоро вилоят адлия бошқармаси томонидан 2014 йилнинг 1-ярим йиллиги давомида тадбиркорлар, хорижий инвестициялар ва хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар ҳамда фуқаролар манфаатини кўзлаб, уларнинг бузилган қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини тиклаш, моддий ва маънавий зарарларни ундириш тўғрисида судларга жами 623 752 минг сўмлик 201 та (тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида 138 минг сўмлик 57 та, шартномавий-ҳуқуқий ишларни назорат қилиш соҳасида 414 792 минг сўмлик 129 та, хорижий инвестициялар ва хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида 1 581 минг сўмлик 2 та, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида 69 075 минг сўмлик 9 та) даъво аризалари киритилган. Ҳисобот даври бошида 36 712 минг сўмлик 46 та даъво аризалари қолдиқ бўлиб ўтган.

Киритилган даъво аризаларнинг 491 210 минг сўмлик 192 таси судлар томонидан қаноатлантирилган, шундан мансабдор шахсларга нисбатан белгиланган маънавий зарар 5 400 минг сўмни ташкил этади.

V. Тадбиркорлар фаолиятини тиклаш бўйича:

Бўлим томонидан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг 2012 йил 6 мартдаги 1-10-239/8-сонли топшириқ хати ҳамда Адлия бошқармасининг 2012 йил 9 мартдаги 42-ум-сонли буйруғига асосан вилоятда фаолият кўрсатмаётган тадбиркорлик субъектларини, шу жумладан хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарни тўлиқ инвентаризациядан ўтказиш ва улар фаолиятини тиклаш бўйича тегишли чораларни амалга ошириш мақсадида адлия бошқармаси масъул ходимлари вилоятнинг барча туман (шаҳар)ларига бириктирилган.

Шунингдек, фаолиятини тиклаш мумкин бўлган тадбиркорлик субъектлари билан адлия бошқармаси раҳбари ва ўринбосарларининг учрашувларини ўтказиш графиги ишлаб чиқилиб, белгиланган тартибда тасдиқланди.

Тақдим этилган маълумотларга асосан ҳозирги кунда вилоятда жами 27 183 та рўйхатга олинган тадбиркорлик субъектлари мавжуд бўлиб, шундан 3 424 та тадбиркорлик субъектлари маълум бир сабабларга кўра фаолият кўрсатмаётганлиги аниқланди.

Юқоридаги графикка асосан июнь ойида Ғиждувон, Жондор туманлари ҳамда Когон шаҳрида фаолият юритмаётган тадбиркорлик субъектлари билан учрашувлар ўтказилиб, фаолиятини тиклаш мумкин бўлган тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини тиклаш бўйича зарур чоралар белгиланди.

Адлия бошқармаси томонидан тегишли идоралар билан ҳамкорликда кўрилган чоралар ва берилган амалий ёрдам натижасида жорий йилнинг 30 июнь ҳолатида жами 47 та тадбиркорлик субъектларининг фаолияти тикланди.

Хусусан, Ғиждувон туманидаги “Қудрат-96” хусусий фирмаси, “Рустам Рашидхон модиш”, “Бухоро сарбон транс”, “Ғиждувон сифат савдо сервис” масъулияти чекланган жамиятлари, “Маҳлиё Мирон бахт” хусусий корхонаси ҳамда Жондор туманидаги “Карим Файзи” хусусий корхонаси ва “Тўймуродов Султон” деҳқон хўжалигида айланма маблағларни шакллантиришда берилган амалий ва ҳуқуқий ёрдам ҳамда соддалаштирилган солиқ тизимига ўтишни таклиф этилиш натижасида уларнинг фаолияти тикланди.

VI. Назорат қилувчи органлар томонидан ўтказилган текширишлар бўйича:

2014 йилнинг 1-чораги давомида назорат қилувчи органларда ўтказилган ўрганишлар жараёнида жами 465 та ҳолатда текширишлар тартибини бузиш ҳолатлари, шунингдек, 1 та ноқонуний текширишлар аниқланган.

Жумладан, Пешку туманида 2011-2013 йилларда фаолият юритган якка тартибдаги тадбиркор Ж.Умаров фаолиятида Пешку туман Давлат санитария-эпидемиология марказининг эпидемиология ҳакими ёрдамчиси Н.Ортиқов томонидан 2012 йил 18 июль куни Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи кенгашнинг рухсатисиз текшириш ўтказилганлиги аниқланди.

Текшириш натижасида 18.07.2012 йилда маъмурий баённома расмийлаштирилиб, иш материаллари 20.07.2012 йилда кўриб чиқилган ҳамда якка тартибдаги тадбиркор Ж.Умаровга нисбатан жаримага тортиш тўғрисидаги 78-сонли қарорга асосан 62 920 сўм маъмурий жаримага тортилган.

Юқоридаги ҳолатдан келиб чиқиб Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига махсус хабар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Бош прокуратураси ўртасида 23.10.2012 йилдаги келишувга асосан тадбиркорлик субъектида ўтказилган рухсатсиз текшириш бўйича тўпланган ҳужжатлар ҳуқуқий баҳо бериш учун вилоят прокуратурасига юборилди.

VII. Бошқарманинг юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказиш фаолияти бўйича.

Бошқарманинг юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказиш бўлими томонидан 2014 йилнинг 1-ярим йиллиги давомида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 24 майдаги “Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатига олиш ва ҳисобга қўйишнинг хабардор қилиш тартибини жорий этиш тўғрисида”ги ПҚ 357-сонли ва Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 20 августдаги 357-сонли қарорларига асосан 1 та қўшма корхона, 1 та солиқ маслаҳатчилари ташкилоти давлат рўйхатидан ўтказилди, 3 та қўшма корхона таъсис ҳужжатларига киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар давлат рўйхатидан ўтказилди.

Шунингдек, ҳисобот даврида 2 та юридик шахслар бирлашмаси давлат рўйхатидан чиқарилди.

Шу билан бирга, бўлим томонидан маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятида тадбиркорлик субъектларини рўйхатга олишга оид қонун ҳужжатларига риоя этилиши аҳволи ўрганилди.

Ўрганиш якунига кўра 5 894 та қонунбузилишлар аниқланган бўлиб, мазкур қонунбузилишларни бартараф этиш ва келгусида бундай камчиликларга йўл қўймасликни олдини олиш тўғрисида 14 та тақдимномалар киритилди ҳамда Бухоро вилоят прокуратурасига жиноий жавобгарликка тортиш юзасидан 2 та таклиф юборилди.

Киритилган тақдимномалар натижасида туман ҳокимликлари масъул ходимларининг 15 нафарига нисбатан интизомий жазо чораси қўлланилди.

VIII. Бошқарманинг Жамоат, нодавлат нотижорат ва диний ташкилотлар бўлими фаолияти бўйича.

Бошқарманинг Жамоат, нодавлат нотижорат ва диний ташкилотлар бўлимига 2014 йилнинг 1-ярим йиллиги давомида нодавлат нотижорат ташкилотларни рўйхатга олиш бўйича жами 19 та ариза (1 та ариза ҳисобот даври бошидан қолдиқ бўлиб ўтган) кўриб чиқилди. Ушбу аризалардан 12 таси қаноатлантирилди, 1 таси кўрмасдан қолдирилди ва 4 таси рад қилинди ҳамда 2 таси кўриб чиқилмоқда. Мазкур аризаларга асосан 5 та нодавлат нотижорат ташкилоти давлат рўйхатига, 3 таси қайта давлат рўйхатига, 4 таси ҳисоб рўйхатига олинди.

Бошқарма томонидан 2014 йил 1-ярим йиллиги давомида фаолияти сўнгги беш йил давомида текширилмаган нотижорат ташкилотларнинг

12 тасида, ёшлар ҳуқуқларини таъминлаш ҳамда уларни ижтимоий ҳимоя қилишга кўмаклашиш соҳасида фаолият кўрсатувчи нодавлат нотижорат ташкилотларнинг 8 тасида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси Бухоро вилоят ҳудудий бошқармасида, шунингдек Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2014 йил 3 мартдаги 30-ум-сонли буйруғига асосан “Жўйбори Калон” хотин-қизлар ислом ўрта махсус билим юртида, бошқарма бошлиғининг 2014 йил 8 майдаги 124-ум-сонли буйруғига кўра Бухоро вилоят “Компьютерлаштириш маркази”да ҳамда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг 2014 йил 11 февралдаги 9-1877/6-сонли топшириқ хати ижросини таъминлаш мақсадида ва бошқарма бошлиғининг 2014 йил 6 мартдаги 64-ум-сонли буйруғига мувофиқ Бухоро шаҳридаги “Авлиё Апостил Андрей” номли Рим католик черкови, “Кхал Йахудий” ва “Охел Йицхак” яхудийлар диний жамоаларида ўрганишлар ўтказилди. Ўтказилган ўрганишлар натижасида аниқланган қонунбузилишларни бартараф этиш мақсадида жами 25 та тақдимнома ва 2 маъмурий таклиф киритилди.

Бундан ташқари, вилоятдаги нодавлат нотижорат ва диний ташкилотлар томонидан адлия бошқармасига ҳисоботларни тақдим этиш аҳволи ўрганиб чиқилиб, мазкур ҳисоботларга асосан ташкилотларнинг фаолияти уставда белгиланган мақсадларга ҳамда Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига мувофиқлиги таҳлил қилинди. Ҳисоботлар таҳлили бўйича жами 1 та тақдимнома ва 58 та огоҳнома киритилди.

ННТлар томонидан белгиланган тартибда ва муддатда рўйхатдан ўтказувчи органга ҳисоботлар тақдим қилинмаганлиги, ўз вақтида тақдим қилинмаганлиги ҳолатлари юзасидан айбдор мансабдор шахсларга нисбатан 5 та маъмурий таклифлар киритилди ва 7 та маъмурий баённома расмийлаштирилиб, уларга асосан 12 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилди.

Шунингдек, бошқарма томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 10 мартдаги 57-сон “Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Фуқаролик жамияти институтларини ривожлантиришга кўмаклашиш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2013 йил

12 декабрдаги ПҚ-2085-сон қарорини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида”ги қарори билан тасдиқланган “Нодавлат нотижорат ташкилотларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низом талабларини бажариш юзасидан вилоятдаги нодавлат нотижорат ташкилотларига 30 та ёзма кўрсатма киритилди.

IХ. Бошқарманинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни экспертизадан ўтказиш ва қонун ҳужжатларини туркумлаш фаолияти бўйича:

2014 йилнинг 1-ярим йиллиги давомида маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан жами 131 та қарор лойиҳалари ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш учун топширилди. Экспертизадан ўтказилган қарор лойиҳаларидан 104 та қарор лойиҳаларига розилик имзоси қўйилди, 23 та қарор лойиҳалари Ўзбекистон Республикаси “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги Қонунда белгилаб қўйилган норма талаблари асосида ишлаб чиқилмаганлиги ҳамда 4 та қарор лойиҳаси норматив тусдаги қарор бўлмаганлиги сабабли умумий асосларга кўра қабул қилиш учун қайтарилган. Экспертизадан ўтказилган 104 та қарордан 100 таси расмий нашрларда эълон қилиниб, давлат ҳисобига қўйиш учун адлия бошқармасига тақдим қилинди. Қолган 4 та қарор расмий нашрда эълон қилинган бўлиб, мазкур қарорларни давлат ҳисобига қўйилиши назоратга олинди.

Бошқарма томонидан маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг 291 та норматив ҳуқуқий ҳужжатлари давлат ҳисобига олинган бўлиб, шундан 126 таси ҳисобот даврида давлат ҳисобига олинди.

Шунингдек, адлия бошқармаси томонидан маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг норма ижодкорлиги фаолияти умумлаштирилиб, таҳлил қилинди, натижада аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан жами

31 та тақдимномалар киритилди. Шунга кўра, адлия бошқармасига ҳуқуқий экспертизага тақдим қилинмасдан қонун талабига зид тарзда қабул қилинган маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг 20 та қарорлари бекор қилинди.

Х. Бошқарманинг қонун ижодкорлиги ва ҳуқуқни қўллаш амалиёти ҳамда жамиятда хуқуқий онг, ҳуқуқий маданиятни оширишга ва қонунийликни мустаҳкамлашга йўналтирилган ҳуқуқий тарғибот фаолияти бўйича:

2014 йилнинг 1-чораги давомида бошқарма томонидан ўтказилган ўрганишлар ва таҳлиллар натижасида қонунчиликни такомиллаштириш мақсадида қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш юзасидан Адлия вазирлигига 80 та таклиф киритилган.

Шунингдек, ҳисобот даврида адлия бошқармаси томонидан жамиятда ҳуқуқий маданиятни ошириш, улғайиб келаётган ёшларни ватанга садоқат руҳида тарбиялаш, миллий қонунчилик соҳасидаги ўзгаришлар ва янгиланишларни ўз вақтида аҳоли ва кенг жамоатчилик ўртасида муҳокама қилинишини таъминлаш мақсадида жами 2 920 маротаба ҳуқуқий тарғибот ишлари олиб борилган бўлиб, шундан 327 таси ОАВ орқали (97 та телевидение, 76 та радио, 114 та газета ва журналларда ҳамда 37 та веб саҳифада) ҳуқуқий тарғибот ишлари амалга оширилган, 967 маротаба давра суҳбати, 578 маротаба семинарлар ўтказилган. 



Бухоро вилояти адлия бошқармаси томонидан 2014 йил I-чорак давомида амалга оширилган ишлар юзасидан
М А Ъ Л У М О Т

Бухоро вилоят адлия бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, Ҳукумат қарорлари ижросини таъминлаш, қонунчилик ижодкорлиги ва ҳуқуқни қўллаш соҳасида ягона давлат сиёсатининг амалга оширилишини таъминлаш, жамиятда ҳуқуқий онг, ҳуқуқий маданиятни оширишга ва қонунчиликни мустаҳкамлашга йўналтирилган ҳуқуқий тарғибот бўйича давлат органлари фаолиятини ҳамда нотариат, адвокатура, ФҲДЁ органлари фаолиятини мувофиқлаштириш борасида 2014 йилнинг 1-чораги мобайнида бир қатор ишлар амалга оширилди.

I. Мурожаатларни кўриб чиқиш натижалари бўйича:

Бухоро вилоят адлия бошқармасига 2014 йил 1-чораги давомида жами 116 та ариза ва шикоятлар келиб тушган.

Кўриб чиқилган мурожаатлардан 47 таси ёки 48 фоизи қаноатлантирилган.

Тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида кўриб чиқилган мурожаатларнинг 58 фоизи (14 та), шартномавий муносабатларга оид мурожаатларнинг 55 фоизи (6 та), инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги мурожаатларнинг 43 фоизи (16 та), хорижий инвестициялар ва хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарни ҳуқуқий ҳимоясига оид мурожаатларнинг 100 фоизидаги важлар ўз тасдиғини топганлиги сабабли қаноатлантирилган.

Фуқароларнинг мурожаатларига жиддий эътибор қаратилиб, уларни ўз вақтида ва сифатли ўрганиб чиқиш чоралари кўрилиб, такрорий мурожаатларни олдини олиш мақсадида мурожаатларни муаллиф иштирокида ўз жойида кўриб чиқиш юзасидан амалий чора-тадбирлар кўрилди.

II. Ишонч телефонларига келиб тушган мурожаатларни кўриб чиқиш натижалари бўйича:

Бухоро вилоят адлия бошқармасининг “Ишонч телефони”га (008, 223-74-16, 223-21-20) 2014 йил 1-чораги давомида жами 18 та (тадбиркорликка оид 17 та, нотариат, адвокатура ва ФҲДЁ органларига оид 1 та) мурожаатлар келиб тушган.

“Ишонч телефони”га келиб тушган мурожаатларнинг 5 таси ёки 48 фоизи қаноатлантирилиб, 8 таси бўйича ҳуқуқий тушунтириш берилган, 2 та мурожаат кўриб чиқиш учун бошқа ташкилотларга юборилган, 3 та мурожаат кўриб чиқилмоқда.

Бошқарманинг барча бўлимлари томонидан “Ишонч телефони”га келиб тушган мурожаатларда келтирилган ҳар бир важларнинг қаноатлантириш даражасига алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда.

Жумладан, Бухоро шаҳрида фаолият юритаётган “Алмаз” хусусий фирмаси раҳбари Д.Файзиеванинг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси Бухоро вилоят ҳудудий бошқармаси аукцион савдоларини асоссиз равишда 2 ойга, яъни жорий йилнинг апрель ойига кўчирилганлигидан норози бўлиб қилган мурожаати ўрганиб чиқилиб, ўрганиш натижасида 2014 йил 4 мартда Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси Бухоро вилоят ҳудудий бошқармасига қонунбузилиш ҳолатлари, унинг келиб чиқиш сабаблари ва шарт-шароитларини бартараф этиш бўйича 20-10/1024-сонли тақдимнома киритиб, тақдимнома натижаси бўйича Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси Бухоро вилоят ҳудудий бошқармасининг масъул ходимлари А.Шадиев ва М.Асадовлар интизомий жавобгарликка тортилиб, бошқарманинг 2014 йил 14 мартдаги 6-а-сонли буйруғи билан бошқарманинг 2014 йил 7 февралдаги 5-а-сонли буйруғи бекор қилинди.

III. Бошқарма томонидан жойларда ўтказилган ўрганишлар ва қўлланилган таъсир чоралари бўйича:

2014 йил 1-чораги мобайнида жойларда ўтказилган ўрганишлар давомида жами 14 703 та қонунбузилиш ҳолатлари аниқланди. Қонунбузилишларнинг 2 438 таси тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида, 5 311 таси шартномавий-ҳуқуқий ишларни назорат қилиш соҳасида, 727 таси инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, 57 таси хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, 5 894 таси юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказиш, 237 таси жамоат, нодавлат нотижорат ва диний ташкилотлар ва 39 таси бошқа соҳаларда аниқланган.

Ўтказилган ўрганишлар ва мурожаатлар натижалари бўйича қонунбузилишларни бартараф этиш юзасидан жами 153 та тақдимнома киритилган.

Шундан, тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида 38 та, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида 21 та, хорижий инвестициялар ва хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида 11 та, шартномавий-ҳуқуқий ишларни назорат қилиш соҳасида 29 та, жамоат, нодавлат нотижорат ва диний ташкилотларни рўйхатга олиш соҳасида 11 та, юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказиш соҳасида 15 та, бошқа соҳаларда 28 та тақдимномалар киритилган.

Киритилган тақдимномаларга асосан интизомий жавобгарликка тортилган шахслар сони 126 тани ташкил қилган. Интизомий жавобгарликка тортилганларнинг 5 нафари эса эгаллаб турган лавозимидан озод этилган, 30 та шахслар маъмурий жавобгарликка тортилган.

IV. Бошқарма томонидан судларга киритилган даъво аризалар бўйича.

Бухоро вилоят адлия бошқармаси томонидан 2014 йилнинг 1-чораги давомида тадбиркорлар, хорижий инвестициялар ва хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар ҳамда фуқаролар манфаатини кўзлаб, уларнинг бузилган қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини тиклаш, моддий ва маънавий зарарларни ундириш тўғрисида судларга жами 198 888 минг сўмлик 40 та (тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида 700 минг сўмлик 
7 та, шартномавий-ҳуқуқий ишларни назорат қилиш соҳасида 188 342 минг сўмлик 25 та, хорижий инвестициялар ва хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида 1 581 минг сўмлик 2 та, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида 8 264 минг сўмлик 5 та) даъво аризалари киритилган. Ҳисобот даври бошида 
36 712 минг сўмлик 42 та даъво аризалари қолдиқ бўлиб ўтган.

Киритилган даъво аризаларнинг181 697 минг сўмлик 57 таси судлар томонидан қаноатлантирилган, шундан мансабдор шахсларга нисбатан белгиланган маънавий зарар 1 500 минг сўмни ташкил этади.

V. Тадбиркорлар фаолиятини тиклаш бўйича:

Бўлим томонидан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг 2012 йил 6 мартдаги 1-10-239/8-сонли топшириқ хати ҳамда Адлия бошқармасининг 2012 йил 9 мартдаги 42-ум-сонли буйруғига асосан вилоятда фаолият кўрсатмаётган тадбиркорлик субъектларини, шу жумладан хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарни тўлиқ инвентаризациядан ўтказиш ва улар фаолиятини тиклаш бўйича тегишли чораларни амалга ошириш мақсадида адлия бошқармаси масъул ходимлари вилоятнинг барча туман (шаҳар)ларига бириктирилган.

Шунингдек, фаолиятини тиклаш мумкин бўлган тадбиркорлик субъектлари билан адлия бошқармаси раҳбари ва ўринбосарларининг учрашувларини ўтказиш графиги ишлаб чиқилиб, белгиланган тартибда тасдиқланди.

Тақдим этилган маълумотларга асосан ҳозирги кунда вилоятда жами 29 833 та рўйхатга олинган тадбиркорлик субъектлари мавжуд бўлиб, шундан 3 254 та тадбиркорлик субъектлари маълум бир сабабларга кўра фаолият кўрсатмаётганлиги аниқланди.

Юқоридаги графикка асосан март ойида Ромитан, Бухоро, Жондор туманларида фаолият юритмаётган тадбиркорлик субъектлари билан учрашувлар ўтказилиб, фаолиятини тиклаш мумкин бўлган тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини тиклаш бўйича зарур чоралар белгиланди.

Адлия бошқармаси томонидан тегишли идоралар билан ҳамкорликда кўрилган чоралар ва берилган амалий ёрдам натижасида жорий йилнинг 31 март ҳолатида жами 23 та тадбиркорлик субъектларининг фаолияти тикланди.

Хусусан, Бухоро туманидаги “Ҳабиб техсоз техник”, “Гала Осиё темир битон”, Ромитан туманидаги “Мўжизали файзли омад барака” ва Жондор туманидаги “Жондор қурилиш инвест” маъсулияти чекланган жамиятлари, Шофиркон туманидаги “Аброр Элдор Шахруза Шаҳло”, “Баҳодир кўрғони” хусусий корхоналари, “Шофиркон Бахтиёри”, “Комилов Мирзо Кенжаевич”, “Ёқуб Темурбек”, “Аслназар Амирназар Шоҳназар” деҳқон хўжаликларига тадбиркорлик субъектларига айланма маблағларни шакллантиришда берилган амалий ва ҳуқуқий ёрдам ҳамда соддалаштирилган солиқ тизимига ўтишни таклиф этилиш натижасида уларнинг фаолияти тикланди.

VI. Назорат қилувчи органлар томонидан ўтказилган текширишлар бўйича:

2014 йилнинг 1-чораги давомида назорат қилувчи органларда ўтказилган ўрганишлар жараёнида жами 448 та ҳолатда текширишлар тартибини бузиш ҳолатлари, шунингдек, 1 та ноқонуний текширишлар аниқланган.

Жумладан, Пешку туманида 2011-2013 йилларда фаолият юритган якка тартибдаги тадбиркор Ж.Умаров фаолиятида Пешку туман Давлат санитария-эпидемиология марказининг эпидемиология ҳакими ёрдамчиси Н.Ортиқов томонидан 2012 йил 18 июль куни Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи кенгашнинг рухсатисиз текшириш ўтказилганлиги аниқланди.

Текшириш натижасида 18.07.2012 йилда маъмурий баённома расмийлаштирилиб, иш материаллари 20.07.2012 йилда кўриб чиқилган ҳамда якка тартибдаги тадбиркор Ж.Умаровга нисбатан жаримага тортиш тўғрисидаги 78-сонли қарорга асосан 62 920 сўм маъмурий жаримага тортилган.

Юқоридаги ҳолатдан келиб чиқиб Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига махсус хабар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Бош прокуратураси ўртасида 23.10.2012 йилдаги келишувга асосан тадбиркорлик субъектида ўтказилган рухсатсиз текшириш бўйича тўпланган ҳужжатлар ҳуқуқий баҳо бериш учун вилоят прокуратурасига юборилди.

VII. Бошқарманинг юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказиш фаолияти бўйича.

Бошқарманинг юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказиш бўлими томонидан 2014 йилнинг 1-чораги давомида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 24 майдаги “Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатига олиш ва ҳисобга қўйишнинг хабардор қилиш тартибини жорий этиш тўғрисида”ги ПҚ 357-сонли ва Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 20 августдаги 357-сонли қарорларига асосан 1 та қўшма корхона, 1 та солиқ маслаҳатчилари ташкилоти давлат рўйхатидан ўтказилди, 3 та қўшма корхона таъсис ҳужжатларига киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар давлат рўйхатидан ўтказилди.

Шунингдек, ҳисобот даврида 2 та юридик шахслар бирлашмаси давлат рўйхатидан чиқарилди.

Шу билан бирга, бўлим томонидан маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятида тадбиркорлик субъектларини рўйхатга олишга оид қонун ҳужжатларига риоя этилиши аҳволи ўрганилди.

Ўрганиш якунига кўра 5 894 та қонунбузилишлар аниқланган бўлиб, мазкур қонунбузилишларни бартараф этиш ва келгусида бундай камчиликларга йўл қўймасликни олдини олиш тўғрисида 14 та тақдимномалар киритилди ҳамда Бухоро вилоят прокуратурасига жиноий жавобгарликка тортиш юзасидан 2 та таклиф юборилди.

Киритилган тақдимномалар натижасида туман ҳокимликлари масъул ходимларининг 15 нафарига нисбатан интизомий жазо чораси қўлланилди.

VIII. Бошқарманинг Жамоат, нодавлат нотижорат ва диний ташкилотлар бўлими фаолияти бўйича.

Бошқарманинг Жамоат, нодавлат нотижорат ва диний ташкилотлар бўлимига 2014 йилнинг 1-чораги давомида нодавлат нотижорат ташкилотларни рўйхатга олиш бўйича жами 6 та ариза (1 та ариза ҳисобот даври бошидан қолдиқ бўлиб ўтган) кўриб чиқилди. Ушбу аризалардан 4 таси қаноатлантирилди, 1 таси кўрмасдан қолдирилди ва 1 таси рад қилинди. Мазкур аризаларга асосан 3 та нодавлат нотижорат ташкилоти қайта давлат рўйхатига, 1 таси ҳисоб рўйхатига олинди.

Бошқарма томонидан 2014 йил 1-чораги давомида фаолияти сўнгги беш йил давомида текширилмаган нотижорат ташкилотларнинг 5 тасида, ёшлар ҳуқуқларини таъминлаш ҳамда уларни ижтимоий ҳимоя қилишга кўмаклашиш соҳасида фаолият кўрсатувчи нодавлат нотижорат ташкилотларнинг 3 тасида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси Бухоро вилоят ҳудудий бошқармасида, шунингдек Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2014 йил 3 мартдаги 30-ум-сонли буйруғига асосан “Жўйбори Калон” хотин-қизлар ислом ўрта махсус билим юртида ўрганишлар ўтказилди. Ўтказилган ўрганишлар натижасида аниқланган қонунбузилишларни бартараф этиш мақсадида жами 9 та тақдимнома ва 1 маъмурий таклиф киритилди.

Бундан ташқари, вилоятдаги нодавлат нотижорат ва диний ташкилотлар томонидан адлия бошқармасига ҳисоботларни тақдим этиш аҳволи ўрганиб чиқилиб, мазкур ҳисоботларга асосан ташкилотларнинг фаолияти уставда белгиланган мақсадларга ҳамда Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига мувофиқлиги таҳлил қилинди. Ҳисоботлар таҳлили бўйича жами 1 та тақдимнома ва 58 та огоҳнома киритилди.

ННТлар томонидан белгиланган тартибда ва муддатда рўйхатдан ўтказувчи органга ҳисоботлар тақдим қилинмаганлиги, ўз вақтида тақдим қилинмаганлиги ҳолатлари юзасидан айбдор мансабдор шахсларга нисбатан 5 та маъмурий таклифлар киритилди ва 5 та маъмурий баённома расмийлаштирилиб, уларга асосан 4 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилди. Мазкур таъсир чораларнинг ижроси бошқарма томонидан қатъий назоратга олинган.

Шунингдек, бошқарма томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 10 мартдаги 57-сон “Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Фуқаролик жамияти институтларини ривожлантиришга кўмаклашиш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2013 йил 12 декабрдаги ПҚ-2085-сон қарорини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида”ги қарори билан тасдиқланган “Нодавлат нотижорат ташкилотларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низом талабларини бажариш юзасидан вилоятдаги нодавлат нотижорат ташкилотларига 30 та ёзма кўрсатма киритилди.

IХ. Бошқарманинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни экспертизадан ўтказиш ва қонун ҳужжатларини туркумлаш фаолияти бўйича:

2014 йилнинг 1-чораги давомида маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан жами 98 та қарор лойиҳалари ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш учун топширилди. Экспертизадан ўтказилган қарор лойиҳаларидан 95 та қарор лойиҳаларига розилик имзоси қўйилди, 3 та қарор лойиҳалари Ўзбекистон Республикаси “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги Қонунда белгилаб қўйилган норма талаблари асосида ишлаб чиқилмаганлиги сабабли қайтарилди. Экспертизадан ўтказилган 95 та қарордан 85 таси расмий нашрларда эълон қилиниб, давлат ҳисобига қўйиш учун адлия бошқармасига тақдим қилинди. Қолган 10 та қарорлар ҳисобот даврининг охирида ҳуқуқий экспертизадан ўтказилди ҳамда уларнинг расмий нашрда эълон қилиниши назоратга олинди.

Бошқарма томонидан маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг 254 та норматив ҳуқуқий ҳужжатлари давлат ҳисобига олинган бўлиб, шундан 
86 таси ҳисобот даврида давлат ҳисобига олинди.

Шунингдек, адлия бошқармаси томонидан маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг норма ижодкорлиги фаолияти умумлаштирилиб, таҳлил қилинди, натижада аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан жами 26 та тақдимномалар киритилди. Шунга кўра, адлия бошқармасига ҳуқуқий экспертизага тақдим қилинмасдан қонун талабига зид тарзда қабул қилинган маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг 18 та қарорлари бекор қилинди.

Х. Бошқарманинг қонун ижодкорлиги ва ҳуқуқни қўллаш амалиёти ҳамда жамиятда хуқуқий онг, ҳуқуқий маданиятни оширишга ва қонунийликни мустаҳкамлашга йўналтирилган ҳуқуқий тарғибот фаолияти бўйича:

2014 йилнинг 1-чораги давомида бошқарма томонидан ўтказилган ўрганишлар ва таҳлиллар натижасида қонунчиликни такомиллаштириш мақсадида қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш юзасидан Адлия вазирлигига 21 та таклиф киритилган.

Шунингдек, ҳисобот даврида адлия бошқармаси томонидан жамиятда ҳуқуқий маданиятни ошириш, улғайиб келаётган ёшларни ватанга садоқат руҳида тарбиялаш, миллий қонунчилик соҳасидаги ўзгаришлар ва янгиланишларни ўз вақтида аҳоли ва кенг жамоатчилик ўртасида муҳокама қилинишини таъминлаш мақсадида жами 
1 226 маротаба ҳуқуқий тарғибот ишлари олиб борилган бўлиб, шундан 139 таси ОАВ орқали (29 та телевидение, 50 та радио, 42 та газета ва журналларда ҳамда 18 та веб саҳифада) ҳуқуқий тарғибот ишлари амалга оширилган, 389 маротаба давра суҳбати, 
207 маротаба семинарлар ўтказилган. 



Бухоро вилояти адлия бошқармаси томонидан 2013 йил 1-ярим йиллиги давомида амалга оширилган ишлар юзасидан
М А Ъ Л У М О Т

I. Мурожаатларни кўриб чиқиш натижалари бўйича:

Бухоро вилоят адлия бошқармасига 2013 йил 1-ярим йиллиги давомида жами 432 та ариза ва шикоятлар келиб тушган.

Кўриб чиқилган мурожаатлардан 259 таси ёки 76 фоизи қаноатлантирилган.

Тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида кўриб чиқилган мурожаатларнинг 62,5 фоизи (35 та), шартномалар тузилиши ва ижроси юзасидан мурожаатларнинг 72 фоизи (18 та), инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги мурожаатларнинг 71 фоизи (49 та), хорижий инвестициялар ва хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарни ҳуқуқий ҳимоясига оид мурожаатларнинг 44,4 фоизидаги (4 та) важлар ўз тасдиғини топганлиги сабабли қаноатлантирилган.

Фуқароларнинг мурожаатларига жиддий эътибор қаратилиб, уларни ўз вақтида ва сифатли ўрганиб чиқиш чоралари кўрилиб, такрорий мурожаатларни олдини олиш мақсадида мурожаатларни муаллиф иштирокида ўз жойида кўриб чиқиш юзасидан амалий чора-тадбирлар кўрилди.

II. Ишонч телефонларига келиб тушган мурожаатларни кўриб чиқиш натижалари бўйича:

Бухоро вилоят адлия бошқармасининг “Ишонч телефони”га (008, 223-74-16, 223-21-20) 2013 йил 1-ярим йиллиги давомида жами 31 та мурожаатлар келиб тушган.

“Ишонч телефони”га келиб тушган мурожаатларнинг 20 таси ёки 64,5 фоизи қаноатлантирилиб, 7 таси бўйича ҳуқуқий тушунтириш берилган.

Бошқарманинг барча бўлимлари томонидан “Ишонч телефони”га келиб тушган мурожаатларда келтирилган ҳар бир важларнинг қаноатлантириш даражасига алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда.

Жумладан, Бухоро туманидаги “Абдулло Ашур Амирилло” хусусий корхонаси раҳбари Б.Ашуровнинг 2013 йил 20 майдаги ДТ “Халқ Банки” Гала Осиё филиали ходимлари корхонанинг Бухоро туман ҳокимлиги ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш инспекциясидан олган гувоҳномасида кўрсатилган фаолият турига ҳисоб рақамга келиб тушган маблағлар мақсади тўғри келмаганлиги сабабли пул маблағлар кўчирмаётганлиги ҳамда унга гувоҳномада кўрсатилган фаолият тури ўзгартирилгандан сўнг пул маблағлари кўчирилиши талаби қўйилганлигидан норози бўлиб қилган мурожаати ўрганиб чиқилди.

Ўрганиш давомида корхона таъсис ҳужжатларида кўрсатилган фаолият тури билан шуғулланиши мумкинлиги, ғишт маҳсулотлари учун маблағ шартнома асосида йўналтирилганлиги ҳолатлари аниқланиб, кўрилган чоралар натижасида 10 000 000 сўм маблағни тадбиркорнинг ҳисоб рақамига кўчириш таъминланди.

Банк мансабдор шахслари томонидан тадбиркорлик субъектидан ортиқча ҳужжатлар талаб этилганлиги, унинг оворагарчилигига сабаб бўлганлиги ҳолатлари бўйича тўпланган ҳужжатлар вилоят прокуратурасига чора кўриш учун юборилди.

Шунингдек, Ўзбекистон-Россия “Маданият Артекс” қўшма корхонаси раҳбари бошқарманинг “Ишонч телефонига” Бухоро вилоят “Сувоқава” ишлаб чиқариш бошқармаси томонидан шартнома шартлари бажарилмаётганлиги тўғрисида мурожаат қилган.

Ўрганиш жараёнида Ўзбекистон-Россия “Маданият Артекс” қўшма корхонаси билан Бухоро вилоят “Сувоқава” ишлаб чиқариш бошқармаси ўртасида ичимлик суви етказиб бериш ва оқава сувларини қабул қилиш хизматлари буйича 2012 йил 2 январь куни 496-сонли шартнома тузилган.

Бироқ, Бухоро вилоят “Сувоқава” ишлаб чиқариш бошқармаси томонидан мазкур шартноманинг талаблари бузилганлиги аниқланиб, 2013 йил 26 июнь куни қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этиш ва келгусида уларга йўл қўймаслик бўйича бажарилиши мажбурий бўлган тақдимнома киритилган.

III. Бошқарма томонидан жойларда ўтказилган ўрганишлар ва қўлланилган таъсир чоралари бўйича:

Вилоят адлия бошқармаси томонидан тадбиркорлар, хорижий инвестициялар ва хорижий инвестиция иштирокидаги корхоналар, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишга ҳамда шартномавий муносабатларга оид қонун ҳужжатларига риоя қилинишини яхшилаш мақсадида белгиланган иш режага асосан доимий равишда жойларда ўрганишлар ўтказиб келинмоқда.

Хусусан, 2013 йил 1-ярим йиллиги мобайнида жойларда ўтказилган ўрганишлар давомида жами 19 039 та қонунбузилиш ҳолатлари аниқланди. Қонунбузилишларнинг 1 945 таси тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида, 10 393 таси шартномавий-ҳуқуқий ишларни назорат қилиш соҳасида, 833 таси инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, 64 таси хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, 4 054 таси юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказиш, 1 033 таси жамоат, нодавлат нотижорат ва диний ташкилотлар ва 717 таси бошқа соҳаларда аниқланган.

Ўтказилган ўрганишлар ва мурожаатларни кўриб чиқиш натижалари бўйича қонунбузилишларни бартараф этиш юзасидан жами 265 та тақдимнома киритилган.

Шундан, тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида 70 та, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида 49 та, хорижий инвестициялар ва хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида 11 та, шартномавий-ҳуқуқий ишларни назорат қилиш соҳасида 51 та, жамоат, нодавлат нотижорат ва диний ташкилотларни рўйхатга олиш соҳасида 68 та, юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказиш соҳасида 2 та, бошқа соҳаларда 14 та тақдимномалар киритилган.

Киритилган тақдимномаларга асосан интизомий жавобгарликка тортилган шахслар сони 264 тани ташкил қилган. Интизомий жавобгарликка тортилганларнинг 15 нафари эса эгаллаб турган лавозимидан озод этилган, 43 та шахслар маъмурий жавобгарликка тортилган.

IV. Бошқарма томонидан судларга киритилган даъво аризалар бўйича.

Бухоро вилоят адлия бошқармаси томонидан 2013 йилнинг 1-ярим йиллиги давомида тадбиркорлар, хорижий инвестициялар ва хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар ҳамда фуқаролар манфаатини кўзлаб, уларнинг бузилган қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини тиклаш, моддий ва маънавий зарарларни ундириш тўғрисида судларга жами 368 029 минг сўмлик 271 та (тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида 110 434 минг сўмлик 65 та, шартномавий-ҳуқуқий ишларни назорат қилиш соҳасида 224 753 минг сўмлик 165 та, хорижий инвестициялар ва хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида 6 009 минг сўмлик 2 та, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида 26 831 минг сўмлик 34 та) даъво аризалари киритилган. Ҳисобот даври бошида 315 978 минг сўмлик 78 та даъво аризалари қолдиқ бўлиб ўтган.

Киритилган даъво аризаларнинг 524 064 минг сўмлик 175 таси судлар томонидан қаноатлантирилган, шундан мансабдор шахсларга нисбатан белгиланган маънавий зарар 1 840 минг сўмни ташкил этади.

V. Тадбиркорлар фаолиятини тиклаш бўйича:

Бошқарма томонидан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг 2012 йил 6 мартдаги 1-10-239/8-сонли топшириқ хати ҳамда Адлия бошқармасининг 2012 йил 9 мартдаги 42-ум-сонли буйруғига асосан вилоятда фаолият кўрсатмаётган тадбиркорлик субъектларини, шу жумладан хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарни тўлиқ инвентаризациядан ўтказиш ва улар фаолиятини тиклаш бўйича тегишли чораларни амалга ошириш мақсадида адлия бошқармаси масъул ходимлари вилоятнинг барча туман (шаҳар)ларига бириктирилган.

Шунингдек, фаолиятини тиклаш мумкин бўлган тадбиркорлик субъектлари билан адлия бошқармаси раҳбари ва ўринбосарларининг учрашувларини ўтказиш графиги ишлаб чиқилиб, белгиланган тартибда тасдиқланди.

Тақдим этилган маълумотларга асосан ҳозирги кунда вилоятда жами 26 932 та рўйхатга олинган тадбиркорлик субъектлари мавжуд бўлиб, шундан 2 639 та тадбиркорлик субъектлари маълум бир сабабларга кўра фаолият кўрсатмаётганлиги аниқланди.

Юқоридаги графикка асосан июнь ойида Когон, Қоровулбозор, Ғиждувон, Пешку ва Ромитан туманларида фаолият юритмаётган тадбиркорлик субъектлари билан учрашувлар ўтказилиб, фаолиятини тиклаш мумкин бўлган тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини тиклаш бўйича зарур чоралар белгиланди.

Адлия бошқармаси томонидан тегишли идоралар билан ҳамкорликда кўрилган чоралар ва берилган амалий ёрдам натижасида жорий йилнинг 28 июнь ҳолатида жами 58 та тадбиркорлик субъектларининг фаолияти тикланди.

Хусусан, Когон туманидаги “Когон косиб сервис” МЧЖ, “Тайёрлаш ва таъмирлаш” МЧЖ, “Лидер гарант инвест” МЧЖ, Қоровулбозор туманидаги “Қоровулбозорэнерготаъмир” хусусий корхонаси, Пешку туманидаги “Жўраев Жонибек Шавкатович” Х/К ва “Пешкўтранссервис учқуни” МЧЖ, Ромитан туманидаги "Мухаммадали Фахриев" масъулияти чекланган жамиятига тадбиркорлик субъектларига айланма маблағларни шакллантиришда берилган амалий ва ҳуқуқий ёрдам ҳамда соддалаштирилган солиқ тизимига ўтишни таклиф этилиш натижасида уларнинг фаолияти тикланди.

VI. Назорат қилувчи органлар томонидан ўтказилган текширишлар бўйича:

2013 йил давомида назорат қилувчи органларда ўтказилган ўрганишлар жараёнида жами 83 та ҳолатда текширишлар тартибини бузиш ҳолатлари аниқланган. Шундан, 3 таси ноқонуний текширишлар ташкил қилади.

Жумладан, Бухоро шаҳар ОАТБ “Ҳамкорбанк” филиали томонидан 2011 йилнинг 12 август кунида Бухоро шаҳрида фаолият юритаётган “Меҳри Гиёҳ” хусусий дорихонаси фаолиятида ноқонуний текшириш ўтказилган.

Шунингдек, Когон туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти томонидан Когон туманида фаолият юритаётган якка тартибдаги тадбиркор “Каримов Олим”нинг фаолиятида ноқонуний текшириш ўтказилган.

Бундан ташқари, Бухоро вилоят божхона бошқармаси томонидан 2012 йил 6 апрель кунида “УЗКореа Медикл” Ўзбек-Корея қўшма корхонасига қарашли ёпиқ турдаги божхона омборида ноқонуний текшириш ўтказилган.

Йўл қўйилган камчиликлар умумлаштирилди ҳамда умумлаштириш натижалари бўйича тегишли идораларга қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этиш юзасидан 16 та тақдимнома, 46 та огоҳнома ва кўрсатма ҳамда прокуратура органларига 3 та таклиф киритилди.

VII. Бошқарманинг юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказиш фаолияти бўйича.

Бошқарманинг юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказиш бўлими томонидан 2013 йилнинг 1-ярим йиллиги давомида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 24 майдаги “Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатига олиш ва ҳисобга қўйишнинг хабардор қилиш тартибини жорий этиш тўғрисида”ги ПҚ 357-сонли ва Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 20 августдаги 357-сонли қарорларига асосан 2 та хорижий ва 1 та қўшма корхона, 1 та ломбард ташкилоти давлат рўйхатидан ўтказилди, 1 та хорижий корхона манзили ўзгарганлиги сабабли Бухоро вилоят адлия бошқармаси юридик шахслар давлат реестрига киритилди, 15 та қўшма корхона таъсис ҳужжатларига киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар давлат рўйхатидан ўтказилди.

Шунингдек, ҳисобот даврида 1 та юридик шахслар бирлашмаси давлат рўйхатидан ўтказилди.

VIII. Бошқарманинг Жамоат, нодавлат нотижорат ва диний ташкилотлар бўлими фаолияти бўйича.

Бошқарманинг Жамоат, нодавлат нотижорат ва диний ташкилотлар бўлимига 2013 йилнинг 1-ярим йиллиги давомида нодавлат нотижорат ташкилотларни рўйхатга олиш бўйича жами 54 та ариза келиб тушган. Ушбу аризалардан 34 таси қаноатлантирилган, 1 таси кўрмасдан қолдирилган, 20 таси ҳисобот даврида кўриб чиқилмоқда (ҳисобот бошидаги 1 та қолдиқ билан бирга). Мазкур аризаларга асосан 12 та нодавлат нотижорат ташкилоти давлат рўйхатига, 1 та ННТ қайта давлат рўйхатига, 5 та ННТ ҳисоб рўйхатига, 16 таси эса қайта ҳисоб рўйхатига олинган.

Бошқарма томонидан 2013 йилнинг 1-ярим йиллиги давомида нодавлат нотижорат ва диний ташкилотларнинг 54 тасида ўрганишлар ўтказилган. Ўтказилган ўрганишлар натижасида аниқланган қонунбузилишларни бартараф этиш мақсадида жами 48 та тақдимнома ва огоҳнома, 2 та маъмурий таклифлар киритилган ва 1 та маъмурий баённома расмийлаштирилиб, уларга асосан 21 нафар шахс интизомий, 2 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилган.

Шунингдек, вилоятдаги нодавлат нотижорат ва диний ташкилотлар томонидан адлия бошқармасига ҳисоботларни тақдим этиш аҳволи ўрганиб чиқилиб, мазкур ҳисоботларга асосан ташкилотларнинг фаолияти уставда белгиланган мақсадларга ҳамда Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига мувофиқлиги таҳлил қилинди. Ўтказилган мониторинг ва таҳлиллар бўйича жами 12 та тақдимнома, 115 та огоҳнома киритилган ва 3 та маъмурий баённома расмийлаштирилиб, уларга асосан 8 нафар шахс интизомий, 2 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилган.

Бундан ташқари, ННТлар томонидан белгиланган тартибда ва муддатда рўйхатдан ўтказувчи органга ҳисоботлар тақдим қилинмаганлиги ҳолати юзасидан айбдор мансабдор шахсларга нисбатан 4 та маъмурий таклифлар киритилган ва 8 та маъмурий баённома расмийлаштирилиб, уларга асосан 11 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилган. Мазкур таъсир чораларнинг ижроси бошқарма томонидан қатъий назоратга олинган.

IХ. Бошқарманинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни экспертизадан ўтказиш ва қонун ҳужжатларини туркумлаш фаолияти бўйича:

2013 йил давомида ҳокимликлар томонидан жами 21 та қарор лойиҳалари ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш учун топширилган. Экспертизадан ўтказилган қарор лойиҳаларидан 19 та қарор лойиҳаларига розилик имзоси қўйилган, 1 та қарор лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги Қонунда белгилаб қўйилган норма талабларига асосида ишлаб чиқилмаганлиги ва тўлиқ тақдим қилинмаганлиги сабабли қайтарилган ҳамда 1 та қарор лойиҳаси норматив-ҳуқуқий ҳужжат бўлмаганлиги сабабли умумий асосларга кўра қабул қилиш учун қайтарилган. Экспертизадан ўтказилган 17 та қарордан барчаси расмий нашрларда эълон қилиниб, давлат ҳисобига қўйиш учун адлия бошқармасига тақдим қилинган. Қолган 2 та қарорни давлат ҳисобига қўйиш учун адлия бошқармасига тақдим этиш юзасидан Қоровулбозор ва Пешкў туман ҳокимликларига тақдимнома киритилиб, давлат ҳисобига олиш чоралари кўрилмоқда.

Бошқарманинг 2013 йил 1-ярим йиллик учун иш режасига асосан, Қоровулбозор, Жондор, Шофиркон, Когон, Пешку туманлари ва Когон шаҳар ҳокимликларида маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини адлия бошқармасида ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш, уларни қабул қилиш, расмий нашрларда эълон қилиш, қонун ҳужжатларининг туркумлаштирилган ҳисобини юритиш ҳамда юридик хизмати фаолияти ўрганилди.

Ўрганиш натижасида аниқланган камчиликлар юзасидан қонун бузилиши, унинг келиб чиқиши сабаблари ва бунга имконият яратиб бераётган шарт-шароитларни бартараф этиш ва келгуси фаолиятида бу каби камчиликларга йўл қўймаслик ҳамда кўрсатиб ўтилган камчиликларга йўл қўйган масъул ходимларни интизомий жавобгарликка тортиш юзасидан 6 та тақдимнома киритилди.

Шунингдек, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан вилоят адлия бошқармасига норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаларини ҳуқуқий экспертизага тақдим этиши таҳлил асосида ўрганилди. Таҳлил натижасида айрим маҳаллий давлат ҳокимияти органлари норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини вилоят адлия бошқармасига ҳуқуқий экспертизага тақдим этмасдан қабул қилиш оқибатида ноқонуний норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилиш ҳолатлари аниқланиб, қонунбузилиши, унинг келиб чиқиш сабаблари ва бунга имконият яратиб бераётган шарт-шароитларни бартараф этиш юзасидан 5 та тақдимнома киритилиб, ҳокимликларининг 6 та норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари бекор қилинди ҳамда 3 та ходимга нисбатан интизомий жазо чораси қўлланилди.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг 2012 йил 2 ноябрдаги 170-ум-сонли буйруғи билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси адлия вазирлиги тизимида қонун ҳужжатларининг туркумлаштирилган ҳисобини юритиш Қоидалар”га асосан 2013 йил 1-ярим йиллиги давомида Бухоро вилоят адлия бошқармаси тизимидаги 7 та ФҲДЁ органларида қонун ҳужжатларини туркумлаш ишларини юритиш аҳволи юзасидан ўрганишлар амалга оширилди. Бу ўрганишлар жараёнида амалга оширилган ишлар билан бирга камчиликлар ҳам мавжудлиги аниқланди ва улар тегишли тартибда муҳокама қилиниб, аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича амалий чоралар кўрилди.

Х. Бошқарманинг қонун ижодкорлиги ва ҳуқуқни қўллаш амалиёти ҳамда жамиятда хуқуқий онг, ҳуқуқий маданиятни оширишга ва қонунийликни мустаҳкамлашга йўналтирилган ҳуқуқий тарғибот фаолияти бўйича:

2013 йил 1-ярим йиллиги давомида бошқарма томонидан ўтказилган ўрганишлар ва таҳлиллар натижасида қонунчиликни такомиллаштириш мақсадида қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш юзасидан Адлия вазирлигига 85 та таклиф киритилган.

Шунингдек, ҳисобот даврида адлия бошқармаси томонидан жамиятда ҳуқуқий маданиятни ошириш, улғайиб келаётган ёшларни ватанга садоқат руҳида тарбиялаш, миллий қонунчилик соҳасидаги ўзгаришлар ва янгиланишларни ўз вақтида аҳоли ва кенг жамоатчилик ўртасида муҳокама қилинишини таъминлаш мақсадида жами 2 216 маротаба ҳуқуқий тарғибот ишлари олиб борилган бўлиб, шундан 305 таси ОАВ орқали (91 та телевидение, 70 та радио, 110 та газета ва журналларда ҳамда 34 та веб саҳифада) ҳуқуқий тарғибот ишлари амалга оширилган, 674 маротаба давра суҳбати, 589 маротаба семинарлар ўтказилган.

Бухоро вилоят адлия бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 23 августдаги “Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-1602-сонли қарорида белгиланган вазифалар ижросини сифатли таъминлаш борасида ишлар давом эттирилмоқда.  




Бухоро вилояти адлия бошқармаси томонидан 2013 йил
I-чорак давомида амалга оширилган ишлар юзасидан

М А Ъ Л У М О Т

Бухоро вилоят адлия бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, Ҳукумат қарорлари ижросини таъминлаш, қонунчилик ижодкорлиги ва ҳуқуқни қўллаш соҳасида ягона давлат сиёсатининг амалга оширилишини таъминлаш, жамиятда ҳуқуқий онг, ҳуқуқий маданиятни оширишга ва қонунчиликни мустаҳкамлашга йўналтирилган ҳуқуқий тарғибот бўйича давлат органлари фаолиятини ҳамда нотариат, адвокатура, ФҲДЁ органлари фаолиятини мувофиқлаштириш борасида 2013 йилнинг 1-чораги мобайнида бир қатор ишлар амалга оширилди.

I. Мурожаатларни кўриб чиқиш натижалари бўйича:

Бухоро вилоят адлия бошқармасига 2013 йил 1-чораги давомида жами 203 та ариза ва шикоятлар келиб тушган.

Кўриб чиқилган мурожаатлардан 129 таси ёки 78,1 фоизи қаноатлантирилган.

Тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида кўриб чиқилган мурожаатларнинг 72,8 фоизи (22 та), шартномалар тузилиши ва ижроси юзасидан мурожаатларнинг 77,7 фоизи (14 та), инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги мурожаатларнинг 68,7 фоизи (22 та), хорижий инвестициялар ва хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарни ҳуқуқий ҳимоясига оид мурожаатларнинг 100 фоизидаги (3 та) важлар ўз тасдиғини топганлиги сабабли қаноатлантирилган.

Фуқароларнинг мурожаатларига жиддий эътибор қаратилиб, уларни ўз вақтида ва сифатли ўрганиб чиқиш чоралари кўрилиб, такрорий мурожаатларни олдини олиш мақсадида мурожаатларни муаллиф иштирокида ўз жойида кўриб чиқиш юзасидан амалий чора-тадбирлар кўрилди.

II. Ишонч телефонларига келиб тушган мурожаатларни кўриб чиқиш натижалари бўйича:

Бухоро вилоят адлия бошқармасининг “Ишонч телефони”га (008, 223-74-16, 223-21-20) 2013 йил 1-чораги давомида жами 16 та мурожаатлар келиб тушган.

“Ишонч телефони”га келиб тушган мурожаатларнинг 11 таси ёки 73,3 фоизи қаноатлантирилиб, 4 таси бўйича ҳуқуқий тушунтириш берилган.

Бошқарманинг барча бўлимлари томонидан “Ишонч телефони”га келиб тушган мурожаатларда келтирилган ҳар бир важларнинг қаноатлантириш даражасига алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда.

Жумладан, Жондор туманида Навоий кўчасида яшовчи фуқаро Н.Рахимова тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш учун якка тартибдаги тадбиркор сифатида Жондор туман тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш инспекцияси томонидан қайта рўйхатдан ўтказишда амалий ёрдам беришни сўраб адлия бошқармасининг “Ишонч телефони”га қилган мурожаати ўрганиб чиқилиб, ўрганиш натижасида 2013 йил 11 мартда инспекцияга кўрсатма киритилган. Натижада инспекция томонидан “Рахимова Нафиса” якка тартибдаги тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтказилиши таъминланди.

Шунингдек, Ғиждувон туманида яшовчи бир гуруҳ фуқаролар Д.Шарипова ва бошқалар тумандаги 18-сонли умумтаълим мактабидан хизмат сафари харажатлари берилмаётганлигидан норози бўлиб бошқарманинг “Ишонч телефони”га мурожаат қилганлар.

Ўрганишлар натижасида Ғиждувон тумандаги 18-сонли умумтаълим мактабидан хизмат сафари харажатлари берилмаётганлиги аниқланиб, 27 нафар фуқаролар манфаатида фуқаролик ишлари бўйича Ғиждувон туманлараро судига тумандаги 18-сонли умумтаълим мактабидан хизмат сафари харажатларини ундириш тўғрисида 2.954.067 сўмлик ундириш юзасидан суд буйруғи чиқариш тўғрисида даъво ариза киритилган. Мазкур даъво аризаси қаноатлантирилиб, суд томонидан 2013 йил 11 мартда 27 нафар мактаб ўқитувчиларига 2.954.067 сўм хизмат сафари харажатлари ундириш тўғрисида суд буйруғи чиқарилиши таъминланди.

III. Бошқарма томонидан жойларда ўтказилган ўрганишлар ва қўлланилган таъсир чоралари бўйича:

2013 йил 1-чораги мобайнида жойларда ўтказилган ўрганишлар давомида жами 10.868 та қонунбузилиш ҳолатлари аниқланди. Қонунбузилишларнинг 519 таси тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида, 5.125 таси шартномавий-ҳуқуқий ишларни назорат қилиш соҳасида, 283 таси инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, 43 таси хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, 4.054 таси юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказиш, 754 таси жамоат, нодавлат нотижорат ва диний ташкилотлар ва 90 таси бошқа соҳаларда аниқланган.

Ўтказилган ўрганишлар ва мурожаатлар натижалари бўйича қонунбузилишларни бартараф этиш юзасидан жами 145 та тақдимнома киритилган.

Шундан, тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида 40 та, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида 24 та, хорижий инвестициялар ва хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида 9 та, шартномавий-ҳуқуқий ишларни назорат қилиш соҳасида 26 та, жамоат, нодавлат нотижорат ва диний ташкилотларни рўйхатга олиш соҳасида 41 та, юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказиш соҳасида 2 та, бошқа соҳаларда 3 та тақдимномалар киритилган.

Киритилган тақдимномаларга асосан интизомий жавобгарликка тортилган шахслар сони 98 тани ташкил қилган. Интизомий жавобгарликка тортилганларнинг 8 нафари эса эгаллаб турган лавозимидан озод этилган, 16 та шахслар маъмурий жавобгарликка тортилган.

IV. Бошқарма томонидан судларга киритилган даъво аризалар бўйича.

2013 йилнинг 1-чораги давомида тадбиркорлар, хорижий инвестициялар ва хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар ҳамда фуқаролар манфаатини кўзлаб, уларнинг бузилган қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини тиклаш, моддий ва маънавий зарарларни ундириш тўғрисида судларга жами 239.184 минг сўмлик 65 та (тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида 34 325 минг сўмлик 11 та, шартномавий-ҳуқуқий ишларни назорат қилиш соҳасида 194 784 минг сўмлик 24 та, хорижий инвестициялар ва хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида 500 минг сўмлик 1 та, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида 9 575 минг сўмлик 29 та) даъво аризалари киритилган. Ҳисобот даври бошида 315.978 минг сўмлик 78 та даъво аризалари қолдиқ бўлиб ўтган.

Киритилган даъво аризаларнинг 384.415 минг сўмлик 123 таси судлар томонидан қаноатлантирилган, шундан мансабдор шахсларга нисбатан белгиланган маънавий зарар 500 минг сўмни ташкил этади.

V. Тадбиркорлар фаолиятини тиклаш бўйича:

Бўлим томонидан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг 2012 йил 6 мартдаги 1-10-239/8-сонли топшириқ хати ҳамда Адлия бошқармасининг 2012 йил 9 мартдаги 42-ум-сонли буйруғига асосан вилоятда фаолият кўрсатмаётган тадбиркорлик субъектларини, шу жумладан хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарни тўлиқ инвентаризациядан ўтказиш ва улар фаолиятини тиклаш бўйича тегишли чораларни амалга ошириш мақсадида адлия бошқармаси масъул ходимлари вилоятнинг барча туман (шаҳар)ларига бириктирилган.

Шунингдек, фаолиятини тиклаш мумкин бўлган тадбиркорлик субъектлари билан адлия бошқармаси раҳбари ва ўринбосарларининг учрашувларини ўтказиш графиги ишлаб чиқилиб, белгиланган тартибда тасдиқланди.

Тақдим этилган маълумотларга асосан ҳозирги кунда вилоятда жами 26.932 та рўйхатга олинган тадбиркорлик субъектлари мавжуд бўлиб, шундан 2.639 та тадбиркорлик субъектлари маълум бир сабабларга кўра фаолият кўрсатмаётганлиги аниқланди.

Юқоридаги графикка асосан жорий йилнинг биринчи чораги давомида вилоятнинг шаҳар ва туманларида жами 27 маротаба семинар ва учрашувлар ўтказилди.

Жумладан, Бухоро шаҳрида, Ғиждувон, Ромитан туманларида 
3 марта, Вобкент, Жондор, Қоракўл, Қоровулбозор, Пешку, Шофиркон ва Когон туманларида ҳамда Когон шаҳрида 2 марта, Олот ва Бухоро туманларида 1 марта фаолият юритмаётган тадбиркорлик субъектлари билан учрашувлар ўтказилиб, фаолиятини тиклаш мумкин бўлган тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини тиклаш бўйича зарур чоралар белгиланган. Шунингдек, ушбу тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини тиклаш бўйича тегишли ташкилотларга 15 та огоҳнома ва кўрсатмалар киритилган.

Адлия бошқармаси томонидан тегишли идоралар билан ҳамкорликда кўрилган чоралар ва кўрсатилган амалий ёрдам натижасида жорий йилнинг биринчи чораги давомида жами 31 та тадбиркорлик субъектларининг фаолияти қайта тикланди.

Хусусан, 2013 йилнинг март ойида Бухоро шаҳридаги “Krisstal tex”, “Donu Karpets”, “Shaxnoza Xabib Said Fayz”, “Bekzod Quruvchi Me`mor” масъулияти чекланган жамиятлари, Қоракўл туманидаги “Belovita” хусусий корхона ва “Ozod Tekstil” масъулияти чекланган жамиятлари, Шофиркон туманидаги “Amon Baffo Mangu”, “Qalmaqon Dizayn Servis” масъулияти чекланган жамиятлари, Ғиждувон туманидаги “Zebarshox Asadbek Baxt Оmad” хусусий корхонаси, Вобкент туманидаги “Ergashov Хusniddin” хусусий корхонаси, Жондор туманидаги “Versal Maega” тадбиркорлик субъектларига айланма маблағларни шакллантиришда берилган амалий ва ҳуқуқий ёрдам ҳамда соддалаштирилган солиқ тизимига ўтишни таклиф этилиш натижасида уларнинг фаолияти тикланди.

VI. Назорат қилувчи органлар томонидан ўтказилган текширишлар бўйича:

2012 йил давомида назорат қилувчи органларда ўтказилган ўрганишлар жараёнида жами 81 та ҳолатда текширишлар тартибини бузиш ҳолатлари аниқланган. Шундан, 3 таси ноқонуний текширишларни ташкил қилади.

Жумладан, Бухоро шаҳар ОАТБ “Ҳамкорбанк” филиали томонидан хўжалик юритувчи субъектларнинг фаолиятига қонунга хилоф равишда аралашиш, яъни қонун ҳужжатларига мувофиқ ваколатлар берилмаган мансабдор шахс ёхуд бошқа шахс томонидан ўз хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда 2011 йилнинг 12 август кунида Бухоро шаҳрида фаолият юритаётган “Меҳри Гиёҳ” хусусий дорихонаси фаолиятини қасддан текшириш ташаббуси билан чиқилганлиги ва текшириш ўтказилганлиги аниқланди.

Шунингдек, Когон туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти томонидан хўжалик юритувчи субъектларнинг фаолиятига қонунга хилоф равишда аралашиш, яъни қонун ҳужжатларига мувофиқ ваколатлар берилмаган мансабдор шахс ёхуд бошқа шахс томонидан ўз хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда Когон туманида фаолият юритаётган якка тартибдаги тадбиркор “Каримов Олим”нинг фаолиятини қасддан текшириш ташаббуси билан чиқилганлиги ва текшириш ўтказилганлиги аниқланди.

Йўл қўйилган камчиликлар умумлаштирилди ҳамда умумлаштириш натижалари бўйича тегишли идораларга қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этиш юзасидан 16 та тақдимнома, 46 та огоҳнома ва кўрсатма ҳамда прокуратура органларига 3 та маъмурий таклифлар киритилди.

VII. Бошқарманинг юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказиш фаолияти бўйича.

2013 йил 1-чорак давомида 2 та хорижий корхона, 1 та ломбард ташкилоти давлат рўйхатидан ўтказилди, 1 та хорижий корхона манзили ўзгарганлиги сабабли Бухоро вилоят адлия бошқармаси юридик шахслар давлат реестрига киритилди, 10 та қўшма корхона таъсис ҳужжатларига киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар давлат рўйхатидан ўтказилди.

Шунингдек, ҳисобот даврида 1 та юридик шахслар бирлашмаси давлат рўйхатидан ўтказилди.

2013 йил 1-чорак давомида 2 та туман (шаҳар) ҳокимликлари ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш инспекциялари фаолияти ўрганиб чиқилиб, ўрганиш натижаларида аниқланган қонунбузилишларни бартараф этиш ҳамда келгусидаги фаолиятда шунга ўхшаш камчиликларга йўл қўймаслик мақсадида 2 та тақдимнома киритилди.

VIII. Бошқарманинг Жамоат, нодавлат нотижорат ва диний ташкилотлар бўлими фаолияти бўйича.

2013 йил 1-чораги давомида нодавлат нотижорат ташкилотларни рўйхатга олиш бўйича жами 18 та мурожаат келиб тушган. Шундан 17 таси қаноатлантирилган, 1 таси кўрмасдан қолдирилган. Мазкур мурожаатлар юзасидан 12 та нодавлат нотижорат ташкилоти давлат рўйхатига, 1 та ННТ қайта давлат рўйхатига, 3 та ННТ ҳисоб рўйхатига, 2 таси эса қайта ҳисоб рўйхатига олинган.

2013 йил 1-чораги давомида спорт соҳасидаги нодавлат нотижорат ташкилотларининг 19 тасида ўрганишлар ўтказилган. Ўтказилган ўрганишлар натижасида аниқланган қонунбузилишларни бартараф этиш мақсадида жами 19 та тақдимнома, 2 та маъмурий таклифлар киритилган ва 1 та маъмурий баённома расмийлаштирилган.

Шунингдек, вилоятдаги нодавлат нотижорат ва диний ташкилотлар томонидан адлия бошқармасига ҳисоботларни тақдим этиш аҳволи ўрганиб чиқилиб, мазкур ҳисоботларга асосан ташкилотларнинг фаолияти уставда белгиланган мақсадларга ҳамда Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига мувофиқлиги таҳлил қилинди. Ҳисоботлар таҳлили бўйича жами 12 та тақдимнома, 107 та огоҳнома киритилган ва 1 та маъмурий баённома расмийлаштирилган.

ННТлар томонидан белгиланган тартибда ва муддатда рўйхатдан ўтказувчи органга ҳисоботлар тақдим қилинмаганлиги ҳолати юзасидан айбдор мансабдор шахсларга нисбатан 4 та маъмурий таклифлар киритилган ва 8 та маъмурий баённома расмийлаштирилиб, уларга асосан 6 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилган.

IХ. Бошқарманинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни экспертизадан ўтказиш ва қонун ҳужжатларини туркумлаш фаолияти бўйича:

2012 йил давомида ҳокимликлар томонидан жами 18 та қарор лойиҳалари ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш учун топширилган. Экспертизадан ўтказилган қарор лойиҳаларидан 16 та қарор лойиҳаларига розилик имзоси қўйилган, 1 та қарор лойиҳалари қонун талаблари асосида ишлаб чиқилмаганлиги ва тўлиқ тақдим қилинмаганлиги сабабли қайтарилган, шундан 1 та қарор лойиҳаси норматив тусдаги қарор бўлмаганлиги сабабли умумий асосларга кўра қабул қилиш учун қайтарилган. Экспертизадан ўтказилган 14 та қарордан барчаси расмий нашрларда эълон қилиниб, давлат ҳисобига қўйиш учун адлия бошқармасига тақдим қилинган. Қолган 2 та қарор ўз вақтида расмий нашрларда эълон қилинмаганлиги сабабли Қоровулбозор туман ҳокимлигига кўрсатма хати киритилди.

Бошқарманинг 2013 йил биринчи ярим йиллик учун иш режасига асосан, “Давлат бошқарув органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларида қонун ҳужжатларининг туркумлаштирилган ҳисобини юритиш қоидалари”га (кейинги ўринларда Қоидалар) риоя этиш аҳволи юзасидан Бухоро вилояти қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаси, Ўрта махсус касб-ҳунар таълими маркази Бухоро вилояти ҳудудий бошқармаси ҳамда Қоровулбозор туман ҳокимлигини ўрганиш жараёнида улардаги қонун ҳужжатларини туркумлаштириш ишларининг аҳволи ўрганилди.

Ўрганиш жараёнида мазкур бошқармалар ҳамда ҳокимликда қонун ҳужжатларини туркумлаш ишларининг ташкил этилиши, ушбу бошқарма юридик хизматлари томонидан қоидаларига риоя қилиш аҳволи талаб даражасида эмаслиги аниқланди.

Ўрганишлар натижасида аниқланган камчиликлар юзасидан қонун бузилиши, унинг келиб чиқиш сабаблари ва бунга имконият яратиб бераётган шарт-шароитларни бартараф этиш ва келгуси фаолиятида бу каби камчиликларга йўл қўймаслик ҳамда юқорида кўрсатиб ўтилган камчиликларга йўл қўйган масъул ходимларни интизомий жавобгарликка тортиш юзасидан 3 та тақдимнома киритилди.

2013 йил 1-чораги давомида Бухоро вилоят адлия бошқармаси тизимидаги 2 та ФҲДЁ органларида қонун ҳужжатларини туркумлаш ишларини юритиш аҳволи юзасидан ўрганишлар амалга оширилди. Ўрганишлар натижасида камчиликлар ҳам мавжудлиги аниқланди ва улар тегишли тартибда муҳокама қилиниб, бартараф этиш бўйича амалий чоралар кўрилди.

Х. Бошқарманинг қонун ижодкорлиги ва ҳуқуқни қўллаш амалиёти ҳамда жамиятда хуқуқий онг, ҳуқуқий маданиятни оширишга ва қонунийликни мустаҳкамлашга йўналтирилган ҳуқуқий тарғибот фаолияти бўйича:

2013 йил 1-чораги давомида бошқарма томонидан ўтказилган ўрганишлар ва таҳлиллар натижасида қонунчиликни такомиллаштириш мақсадида қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш юзасидан Адлия вазирлигига 42 та таклиф киритилган.

Шунингдек, ҳисобот даврида адлия бошқармаси томонидан жамиятда ҳуқуқий маданиятни ошириш, улғайиб келаётган ёшларни ватанга садоқат руҳида тарбиялаш, миллий қонунчилик соҳасидаги ўзгаришлар ва янгиланишларни ўз вақтида аҳоли ва кенг жамоатчилик ўртасида муҳокама қилинишини таъминлаш мақсадида жами 1.092 маротаба ҳуқуқий тарғибот ишлари олиб борилган. Шундан 150 таси ОАВ орқали чиқишлар қилинган ва 1054 маротаба давра суҳбати ҳамда 855 маротаба семинарлар ўтказилган. 


Бухоро вилояти адлия бошқармаси томонидан 2012 йил
давомида амалга оширилган ишлар юзасидан
М А Ъ Л У М О Т

2012 йил давомида қонун ижодкорлиги ва ҳуқуқни қўллаш амалиёти бўйича ягона давлат сиёсатини амалга ошириш борасида Бухоро вилояти адлия бошқармаси томонидан бир қатор самарали ишлар амалга оширилди.

Ижро интизоми бўйича

Бошқарма томонидан 2012 йил давомида Ўзбекистон Республикаси Қонунлари 7 та, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари 7 та, қарорлари 9 та ва фармойишлари 2 та ҳамда Ҳукумат қарорлари ва фармойишлари 26 та, жами 51 та норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар “Вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, хўжалик бирлашмалари, уларнинг таркибий ва ҳудудий бўлинмаларида ҳужжатлар билан ишлашни ташкил этиш ҳамда ижро интизомининг аҳволи мониторингини олиб бориш тартиби” бўйича 1 ва 2-жадвалларга киритилиб, мазкур қонун ҳужжатларининг ижроси юзасидан доимий мониторинг олиб борилмоқда.

Қонун ҳужжатларини ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш бўйича

Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг норматив-ҳуқуқий тусдаги 51 та қарор лойиҳаси ҳуқуқий экспертизадан ўтказилган бўлиб, шундан 27 тасига розилик визаси қўйилган ва 24 таси қонун ҳужжатларига номувофиқлиги сабабли тегишли хулосалар билан қайтарилган, шунингдек, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг бошқармадан ҳуқуқий экспертизадан ўтказилмаган 3 та норматив-ҳуқуқий тусга эга бўлган қарори бекор қилинган.

Келиб тушган мурожаатларнинг кўриб чиқилиши бўйича

Бошқарма томонидан 2012 йил давомида фуқаролардан келиб тушган жами 872 та мурожаатларнинг 731 (шундан 510 таси қаноатлантирилган) тегишли тартибда кўриб чиқилиб, қонуний ҳал этилган.

Шунингдек, бошқарманинг “Ишонч телефони”га 99 та мурожаат келиб тушган бўлиб, шундан 76 таси, яъни қарийиб 77 фоизи қаноатлантирилган.

Ўтказилган ўрганишлар ва қўлланилган таъсир чоралари бўйича

Бошқарма томонидан 2012 йил давомида тадбиркорлар, шу жумладан, хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарни ҳуқуқий ҳимоя қилиш, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, шартномавий ҳуқуқий ишларни назорат қилиш, жамоат, нодавлат-нотижорат ва диний ташкилотлар ва юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказиш соҳалари бўйича жами 424 та текширишлар ўтказилган бўлиб, ушбу текширишлар натижасида 27 минг 484 та қонунбузилиш ҳолатлари аниқланган бўлиб, шундан 12 тасини ноқонуний текширишлар ташкил этади.

Мазкур қонунбузилиш ҳолатларини бартараф қилиш юзасидан тегишли ташкилотларга 513 та тақдимнома, 118 та маъмурий жавобгарликка тортиш ҳақида таклифлар (шундан 48 таси маъмурий жавобгарлик тўғрисида баённомалар), 6 та жиноий жавобгарликка тортиш ҳақидаги таклифлар, 1 минг 953 та огоҳнома ва 203 та кўрсатма киритилди.

Бошқарма томонидан қўлланилган таъсир чоралари натижасида 
461 нафар ходим интизомий жавобгарликка (шундан 21 нафари эгаллаб турган вазифасидан озод қилинган), 109 нафар ходим маъмурий жавобгарликка тортилган, шунингдек, киритилган тақдимномаларга асосан 
3 млрд 462 млн сўмдан ортиқ пул маблағлағлари қонуний эгалари (шундан 
3 млрд 461 млн сўми фермер хўжаликлари)га қайтарилган ҳамда мазкур тақдимномалар асосида маҳаллий давлат ҳокимияти ва назорат қилувчи органларнинг жами 65 та ноқонуний ҳуқуқий ҳужжати бекор қилинган.

Киритилган даъво аризалари бўйича

Бошқарма томонидан 2012 йил давомида судларга жами 743 та 1 млрд 690 млн сўмлик даъво аризалари киритилган бўлиб, шундан 691 та 1 млрд 14 млн сўмлик даъво аризалари қаноатлантирилган, шу жумладан, фермер хўжаликларининг манфаатларини кўзлаб 388 та 815 млн сўмлик даъво аризалари киритилган бўлиб, шундан 387 та 
797 млн сўмлик даъво аризалари қаноатлантирилган.

Жамоат, нодавлат-нотижорат ва диний ташкилотлар бўйича

Ҳозирги кунда вилоят Адлия бошқармаси томонидан жами 424 та нодавлат-нотижорат ташкилотлари давлат рўйхатидан ўтган бўлиб, шундан 66 таси давлат рўйхатига, 358 таси ҳисоб рўйхатига олинган нодавлат-нотижорат ташкилотларидан иборат, шунингдек, бошқарма томонидан 114 та диний ташкилотлар давлат рўйхатидан ўтказилган.

Юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича

Бошқарма томонидан 2012 йил давомида 6 та қўшма корхона ва 1 та хорижий корхона давлат рўйхатидан ўтказилди, 1 та хорижий корхона манзили ўзгарганлиги сабабли Бухоро вилоят адлия бошқармаси юридик шахслар давлат реестрига келиб қўшилган, 14 та қўшма корхона ва 2 та хорижий корхона таъсис ҳужжатларига киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар давлат рўйхатидан ўтказилди ҳамда 5 та қўшма корхона юридик шахслар давлат реестридан чиқарилди.

Шунингдек, ушбу даврда 2 та юридик шахслар бирлашмаси давлат рўйхатидан ўтказилди, 4 та юридик шахслар бирлашмаси таъсис ҳужжатларига киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар давлат рўйхатидан ўтказилди, 2 та юридик шахслар бирлашмаси юридик шахслар давлат реестридан чиқарилди.

Бундан ташқари, 1 та бозор ва 2 та ломбард таъсис ҳужжатларига киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар давлат рўйхатидан ўтказилди, 1 та бозор юридик шахслар давлат реестридан чиқарилди.

Амалга оширилган ҳуқуқий тарғибот тадбирлари бўйича

Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш ҳамда ҳуқуқий тарғибот тадбирлари орқали аҳолининг ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятини ошириш мақсадида бошқарма томонидан жами 3 минг 442 та ҳуқуқий тарғибот тадбирлари амалга оширилган бўлиб, шундан 462 таси оммавий ахборот воситалари орқали чиқишлар, 2 минг 923 таси оғзаки ва 56 таси кўргазмали ҳуқуқий тарғибот тадбирларидан иборатдир.

Давлат нотариал идораларининг фаолияти бўйича

Бошқарма тизимидаги давлат нотариал идоралари томонидан 2012 йил давомида жами 181 минг 401 та нотариал ҳаракатлар амалга оширилган бўлиб, шунга кўра 9 млрд 856 млн сўм давлат божи, 372 млн 879 минг сўм герб йиғими ундирилган ҳамда 214 млн 974 минг сўмлик пуллик ҳуқуқий хизматлар кўрсатилган.

ФҲДЁ органларининг фаолияти бўйича

ФҲДЁ органлари томонидан 2012 йил давомида 34 минг 236 та туғилганлик, 7 минг 464 та ўлим, 17 минг 671 та никоҳни қайд этиш ва 1 минг 42 та никоҳдан ажралганлик ҳақидаги фуқаролик ҳолати далолатномалари қайд этилган бўлиб, шунга кўра 493 млн 187 минг сўм давлат божи, 900 млн 604 минг сўм герб йиғими ундирилган ҳамда 20 млн 10 минг сўмлик пуллик ҳуқуқий хизматлар кўрсатилган.

Адвокатура бўйича

Вилоятда жами 90 та адвокатлик тузилмалари мавжуд бўлиб, шундан 69 таси адвокатлик бюролари, 20 таси адвокатлик фирмалари, 1 таси адвокатлар ҳайъатларини ташкил этади.

Шунингдек, вилоят Адлия бошқармасидан 2013 йил 1 январь ҳолатида жами 188 нафар адвокат адвокатлик лицензиясини олган бўлиб (шундан 14 таси бошқа вилоятларда фаолият кўрсатади), шу жумладан, 2012 йилнинг 4-чораги давомида бошқармадан 1 нафар адвокат адвокатлик лицензияси олган ва ҳозирда вилоят ҳудудида фаолият олиб бормоқда ва 3 нафар адвокат жиноий жавобгарликка айбланувчи тариқасида жалб этилган ва адвокатлик лицензиясининг амал қилиши суднинг ҳукми қонуний кучга киргунга қадар тўхтатилган.

Бухоро вилоят адлия бошқармаси