Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Кексаларни эъзозлаган юрт

Президентимизнинг 2015 йилни мамлакатимизда “Кексаларни эъзозлаш йили”, деб эълон қилгани кексаларни – хонадонларимизнинг файзу- баракаси бўлган отахон ва онахонларимизни беҳад хурсанд қилди.

Бу Юртбошимиз раҳнамолигида ёши улуғ инсонларни, аввало, уруш ва меҳнат фахрийларини эъзозлаб, уларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш, муносиб турмуш шароити яратишга қаратилаётган улкан эътибор ва ғамхўрликнинг яна бир юксак намунаси бўлди. Мамлакатимиз раҳбари таъкидлаганидек, “2014 йилнинг ўзида уларга Давлат бюджети ҳисобидан 11 триллион 618 миллиард сўмдан ортиқ пенсия, 105 миллиард сўмдан зиёд нафақалар тўлангани бунинг амалий тасдиғидир. Дунёдаги камдан-кам давлатлар қаторида бугунги кунда давлатимиз пенсияга ажратадиган маблағнинг миқдори ўртача ойликнинг 41 фоиздан зиёдини ташкил этиши ҳам шундан далолат беради”.

Давлат томонидан кўрсатилаётган ёрдам билан бирга, кексаларимизга кўпгина жамоат ташкилотлари ҳам моддий ва маънавий ёрдам кўрсатмоқда. Бу борадаги савоб ишларга кўмакдош бўлиш ҳаракати изчил кенгайиб бораётгани, хусусан, 2013 йилда "Нуроний" жамғармаси томонидан шу мақсадда 610 миллион сўм, 2014 йилнинг 9 ойида эса 553 миллион сўмдан ортиқ маблағ йўналтирилгани, "Маҳалла" хайрия жамоат фонди томонидан 2013 йилда 1 миллиард 597 миллион сўмдан зиёд, 2014 йилнинг ўтган 9 ойида эса 1 миллиард 614 миллион сўмлик ёрдам кўрсатилгани диққатга лойиқдир.

Мустақилликнинг дастлабки йилларида аҳолининг 7,2 фоизи пенсионерлар ва кексалардан иборат бўлса, эндиликда бу кўрсаткич 9,3 фоизга етди. Кексалар ҳиссасининг кўпайиши уларнинг умр кўриш даражаси ошаётганидан далолатдир.Халқимизнинг ўртача ёши 1990 йилда 67 ёшни ташкил қилган бўлса, ҳозирги кунга келиб 73,5 ёшга, аёлларники эса 75,8 ёшга етди. 80-90 ёшга етган қариялар сони ҳам ошиб бормоқда.

Шуни ҳам таъкидлаш жоизки, мамлакатимизда 1999 йилдан бошлаб 9 майни Хотира ва қадрлаш куни сифатида нишонлаш анъанага айланди. Ушбу байрам шарофати билан кекса отахон-у онахонларимиз халқимиз эъзозида бўлиб, моддий ва маънавий жиҳатдан мунтазам қўллаб-қувватлаб келинмоқда. Президентимиз томонидан қабул қилинган “1941-1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийларини ижтимоий қўллаб-қувватлашни янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ҳам ана шундай ғамхўрлик намунаси бўлди. Унга асосан, уруш ва меҳнат фронти фахрийларини ижтимоий ҳимоялаш, хусусан, йилда бир марта ўзлари учун мақбул муддатларда санаторий-соғломлаштириш муассасаларида давлат ҳисобидан даволанишлари учун имкон яратилди.

Қариялар ёшларни тарбиялаш борасида ҳам миллатимиз олтин фонди, деб эътироф этилмоқда. Чунки улар кечаги кунни бугунги дориламон замон билан қиёслай оладиган, хулоса чиқарадиган кишилардир. Қариси бор уйнинг париси бор, деган мақол бежиз айтилмаган. Халқимиз ҳеч бир ишни бобо ва момоларимиз дуосини олмасдан бошламайди. Уларнинг маслаҳати, ўгит ва насиҳатлари асосида иш кўради. Бугун турли соҳаларда эришаётган ютуқларимизда ота-оналаримиз, мўътабар қарияларимизнинг унутилмас ва улкан хизмати борлигини, биз улар олдида умрбод қарздор эканимизни унутмаслигимиз, қўлимиздан келганича уларнинг оғирини енгил, умрини узоқ қилишни ўзимизнинг инсоний бурчимиз, деб билишимиз лозим.



Рўйҳатга қайтиш