Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Кексалар ҳаёти – ибрат мактаби

Ёши улуғ инсонларнинг ҳаёт йўллари ҳар доим ёшлар учун ибрат мактаби бўлиб келган. Уларнинг дуолари навқирон авлодга куч-қувват, ғайрат шижоат бағишлайди. Кексаларни ҳурмат қилиш, уларга эътибор ва ғамхўрлик кўрсатиш жамиятимизнинг ўзига хос юксак маънавияти ва маданиятини белгисидир. Иқтисодиётни ислоҳ этиш ва янгилаш бўйича беш тамойилга асосланган тараққиётнинг “ўзбек модели” мамлакатимиз истиқболини тубдан ўзгартириш йўналишларини кўрсатиб берди. Аҳолини ижтимоий ҳимоя килиш бўйича мустахкам ҳуқуқий базага асосланган ишончли тизимни шакллантириш эса ушбу моделнинг асосий йўналишларидан биридир. Зеро, инсон, унинг ҳаёти ва орзу-умидлари давлатимизнинг доимий диққат эътиборида бўлиб келмокда.

Мустакиллик йилларида мамлакатимизда тинчлик-осойишталик, ҳамжиҳатлик ва бағрикенглик мустаҳкам карор топди. Катталарга ҳурмат, кичикларга иззат, меҳр-оқибат туйғулари одамлар қалби ва шууридан чуқур жой олди. Нуронийларнинг саломатлигини мустаҳкамлаш, ҳаётини мазмунли қилиш, қўнглини кўтариш йўлида амалга ошириб келинаётган ишлар изчил давом эттирилмоқда.

Давлатимиз раҳбари томонидан 2007 йил 19 мартда қабул қилинган “Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш ва мустаҳкамлашга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони ва 2011 йил 30 майдаги “2011-2015 йилларда ёлғиз кексалар, пенсионер ва ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилишни янада кучайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ва бошка меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш бўйича аниқ йўналиш ҳамда вазифалар берилган. Мазкур ҳужжатлар пенсия ёшидаги фуқаролар, Иккинчи жаҳон уруши ва меҳнат фронти фаровонлигини таъминлаш, ҳаёт даражаси ва сифатини оширишда муҳим омил бўлиб хизмат қилмоқда.

Бугунги дориламон кунларда умргузаронлик қилаётган фахрийларни ҳурмат қилиш, эътибор қаратиш барчамизнинг фарзандлик бурчимиздир. Президентимиз Ислом Каримовнинг “Ўзбекистон Республикаси фуқаролари-1941-1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийларини “Иккинчи жаҳон урушдаги ғалабанинг 70 йиллиги” эсдалик юбилей медали билан мукофотлаш тўғрисида”ги Фармони хам кексаларга кўрсатилаётган ғамхўрликнинг яна бир ёрқин тасдиғидир. Ушбу фармон фашизм устидан қозонилган ғалабага бебаҳо хисса қўшган юртдошларимиз 1941-1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийларини муносиб ҳурмат-эҳтиром билан шарафлаш мақсадида қабул қилинди.

Инсон жасоратини эсга олиш уни қадрлаш бебаҳо маънавий бойлик, ҳеч нарса билан ўлчаб бўлмайдиган қадриятларимиздан биридир. Давлатнинг куч-қудрати нафақат унинг армияси билан, балки мамлакатда ҳукм сураётган тинчлик ва осойишталик, фуқароларнинг аҳиллиги, ҳамжихатлиги, ватанпарварлиги ёши улуғ инсонларга кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрлигида ҳам намоён бўлади. Зеро, бу муқаддас заминимизда инсон азиздир.

Мамлакатимизда кексаларни ҳар томонлама рағбатлантиришга доир амалга оширилаётган чора-тадбирлар улар учун нафакат моддий айни пайтда катта маънавий-руҳий мададдир. Юртимизда бундай ҳурмат, эътибор ва ғамхўрлик учун чуқур миннатдорлик туйғуси фуқароларимизнинг тинч ва осуда ҳаёти, эртанги кунига бўлган мустаҳкам ишончида, ёш авлодни Ватанга, мустақилликнинг буюк ғояларига садокат руҳида тарбиялашда 
ўз ифодасини топмоқда.

И.Раупов,

Бухоро шаҳар 7–сон ДНИ
нотариус стажёри  


Рўйҳатга қайтиш