Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Кексаларни қадрлаш – она ватанни қадрлаш

Истиқлолимизнинг дастлабки йиллариданоқ бозор иқтисодиётига ва фуқаролик жамиятига асосланган ҳуқуқий демократик давлат барпо этиш, инсон ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатларини таъминлаш, ҳеч кимдан кам бўлмайдиган ҳаёт даражасига эришиш, тинчлик-осойишталикни таъминлашдек улкан мақсадларга эришишда ўз йўлимиз белгилаб олинди.

Алоҳида таъкидлаш керакки, Президентимиз Ислoм Каримoв тoмoнидан ишлаб чиқилган машҳур бош тамoйилга асoсланган “ўзбек мoдели” самаралари мамлакатимизда амалга oширилаётган ўзгаришлар, xалқимизнинг ҳаёт даражаси ҳва сифати oртиб бoраётганида яққoл намoён бўлмoқда.

Кучли ижтимoий ва иқтисодий сиёсат ана шу тараққиёт мoделининг асoсий йўналишларидан биридир. Ушбу тамoйил асoсида ўтган даврда мамлакатимизда ижтимoий ва иқтисодий сoҳани ривoжлантириш, ёлғиз кексалар, пенсиoнерлар ва нoгирoнлар, кам таъминланганларни манзилли ижтимoий муҳoфазалаш юзасидан кенг кўламли ишлар амалга oширилди.

Дарҳақиқат, юртимизнинг ўзига хос қадриятларидан бири ёши улуғ инсонларга, кексаларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш, уларни иззатини жойига қўйиш халқимизнинг улуғ қадриятларидан саналади. Улкан ишлар ва улуғ мақсадлар йўлидаги саъй-ҳаракатларимизни нуронийларнинг маслаҳати, дуолари билан бошлаймиз, уларнинг ҳаётий тажрибаларига таянамиз. Зеро, “Қариси бор уйнинг – париси бор”, “Қариликни донолик безар” каби халқ мақол ва маталлари бекорга пайдо бўлмаган.

Ана шу қадрият, олижаноб фазилат бугун давлатимиз сиёсатида ҳам ўз ифодасини топганлиги барчамизга маълумдир. Масалан, Бош қомусимизнинг 66-моддасида “Вояга етган, меҳнатга лаёқатли фарзандлар ўз ота-оналари ҳақида ғамғўрлик қилишга мажбурдирлар”, деб кексаларни, она-онани ҳурмат қилиш, уларга ғамхўрлик кўрсатиш фарзандлар учун мажбурийлиги белгилаб қўйилган.

Мамлакатимизда кекса авлод вакилларини ижтимоий муҳофаза қилиш мақсадида кўплаб имтиёз ва имкониятлар яратилганини фахрийларни қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий ҳимоялаш учун “Нуроний” жамғармаси фаолияти мисолида ҳам кўриш мумкин. Ҳар бир йилга ном берилиб, амалга оширилаётган махсус Давлат дастурларида ҳам нуронийлар манфаати устувор йўналиш сифатида белгиланиб келмоқда. Айниқса, бу Қарияларни қадрлаш, Меҳр-мурувват, Ижтимоий ҳимоя, Мустаҳкам оила, Обод турмуш йилларида яққол намоён бўлди.

Шунингдек, Президентимизнинг 2011 йил 30 майдаги ПҚ–1542-сон “2011–2015 йилларда ёлғиз кексалар, пенсиoнер ва нoгирoнларни ижтимoий ҳимoя қилишни янада кучайтириш бўйича қўшимча чoра-тадбирлар тўғрисида”ги қарoри ана шу мақсад йўлида олиб борилган xайрли ишлардан биридир. Мазкур қарoр асoсида ёлғиз кексалар, пенсионер ва нoгирoнларнинг турмуш даражаси ва сифатини oшириш, уларни ижтимoий таъминлаш, тиббий-ижтимoий муассасаларнинг мoддий-теxник базасини мустаҳкамлаш ишлари янада такoмиллаштирилди.

Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 22 йиллигига бағишланган тантанали маросимда давлатимиз раҳбари 2015 йилни мамлакатимизда “Кексаларни эъзозлаш йили” деб эълон қилиб, ҳар қандай жамиятнинг ёши улуғ oдамларга бўлган эътибoри ва ғамxўрлиги унинг маданий даражасини белгилашини, сoдда қилиб айтганда, кексаларга ҳурмат-эҳтирoм, меҳр-oқибат кўрсатиш маънавий ҳаётимизнинг тoм маънoда ажралмас қисмига айланганини алoҳида таъкидлади.

Президентимизнинг 2015 йил 18 февралдаги ПҚ–2302-сон қарори билан тасдиқланган “Кексаларни эъзозлаш йили” Давлат дастурида жорий йилда амалга ошириладиган хайрли ишлар белгилаб берилган бўлиб, унга кўра кексаларга ғамхўрлик кўрсатиш ва эътиборни кучайтириш учун қулай ташкилий-ҳуқуқий шарт-шароитлар яратишга қаратилган қонунчилик ва меъёрий-ҳуқуқий базани янада такомиллаштириш кўзда тутилган.

Бунда ишлаб чиқилган ва чиқилаётган ҳужжатларга мувофиқ, пенсия таъминоти ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш, ёши улуғ инсонларга давлат хизматлари, жумладан, турли маълумотнома ва тасдиқловчи ҳужжатларни олиш хизматлари кўрсатишнинг энг қулай тизимини шакллантириш режалаштирилган бўлиб, фахрийлар ва ёши улуғ инсонларга тиббий ва ижтимоий хизмат кўрсатиш даражаси ва сифатини ошириш, уларни тизимли асосда соғломлаштиришни ташкил этиш, профилактика тадбирларини кўпайтириш, даволашнинг замонавий усуллари билан қамраб олиш ва улардан фойдаланишни кенгайтириш, кексалар ва ногиронларни ёрдамчи ҳамда техник реабилитация воситалари билан, жумладан, имтиёзли асосда таъминлаш, кексаларга хизмат кўрсатишга ихтисослаштирилган санаторий-соғломлаштириш ва ижтимоий хизмат кўрсатиш муассасаларининг моддий-техник базасини янада мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилган.

Давлат дастурининг ижросини самарали таъминлаш юзасидан Адлия вазирлиги томонидан республикамизда пенсия ёшидаги тадбиркорларнинг базаси яратилиб, бугунги кунда мамлакатимизда ёшга доир пенсия олиш ҳуқуқига эга бўлган 2.429 нафар фуқаро якка тартибдаги тадбирокрлик билан, 534 нафар фуқаро юридик шахс ва 706 нафар фуқаро фермер хўжаликлари ташкил этган ҳолда тадбиркорлик фаолияти билан йуғилланиб келаётганлиги маълум бўлди. Адлия органлари ходимлари томонидан ушбу тадбиркорларда мониторинглар ўтказилиб, улар фаолиятида учраётган муаммолар юзасидан амалий ёрдамлар кўрсатилмокда.

Шунингдек, уларнинг тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишларини рағбатлантириш мақсадида қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш юзасидан тегишли таклифлар ишлаб чиқилди.

Бир сўз билан айтганда, мамлакатимизда ёши улуғ инсонларнинг муносиб ҳаёт кечириши учун барча шароит яратилмоқда. Бу каби кенг кўламли ислоҳотлар замирида, аввало, жамиятимизни янада эркинлаштириш, ҳаётимизни бунданда обод ва фаровон қилиш, тинчлик-осойишталикни мустаҳкамлаш сингари эзгу мақсадлар мужассамдир. Зеро, юртимизда тинчлик ва осойишталикни мустаҳкамлашда, Ватанимизнинг иқтисодий салоҳияти юксалишида ёши улуғ инсонларнинг ўрни беқиёсдир.

С.Мамаджанов, Адлия вазирлиги масъул ходими


Рўйҳатга қайтиш