Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Ҳурмат ва эҳтиромга муносиб

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан шу йил 14 апрелда қабул қилинган “Кексаларни ижтимоий ҳимоя қилиш ва моддий қўллаб қуватлашни янада кучайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони нуронийларимизга қўшимча рағбат, катта руҳий мадад бўлди. Кексаларни ҳурмат қилиш, уларга эътибор ва ғамхўрлик кўрсатиш жамиятимизнинг ўзига хос юксак маънавий ва маъданий белгисидир. Ўзбек ҳалқига азалдан хос бўлган бундай 
юксак фазилатлар истиқлолимизнинг дастлабки йилларидан мамлакатимизда давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланди.

Давлатимиз раҳбари томонидан ишлаб чиқилган иқтисодиётни ислоҳ этиш ва янгилаш бўйича беш тамойилга асосаланган тараққиётнинг “Ўзбек модели” мамлакатимиз истиқболини тубдан ўзгартириш йўналишларинини белгилаб берди. Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш бўйича мустаҳкам хуқуқий базага асосланган ишончли тизимни шакллантириш эса ушбу моделнинг асосий йўналишларидан биридир. Зеро, инсон, унинг ҳаёти ва орзу-умидлари давлатимизнинг доимий диққат эътиборида бўлиб келмоқда.

Давлатимиз раҳбари томонидан 2007 йил 19 мартда қабул қилинган “Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш ва мустаҳкамлашга оид чора тадбирлар тўғрисида”ги Фармони ва 2011 йил 30 майдаги “2011-2015 йилларда ёлғиз кексалар, пенсионерлар ва ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилишни янада кучайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ва бошқа меъёрий хуқуқий ҳужжатларда аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш бўйича аниқ йўналиш ҳамда вазифалар берилган. Мазкур ҳужжатлар пенсия ёшидаги фуқаролар, Иккинчи жаҳон уруши ва меҳнат фронти иштирокчилари турмуш фаравонлигини таъминлаш, ҳаёт даражаси ва сифатини оширишда муҳим омил бўлиб хизмат қилмоқда.

Инсоннинг энг бебаҳо бойликларидан бири бу ўтган кунидан шукроналик туйишидир. Зеро, бундай туйғу одамнинг бугунги ва эртанги кунига бўлган ишончини, ҳаётга муҳаббатини, шижоатини оширади. Президентимиз Ислом Каримов томонидан алоҳида таъкидлаб ўтилганидек, ўтган даврда биз эришган айрим кўрсаткичларни тасаввур қилишни ўзи қийин. Дейлик, жаҳон миқиёсида молиявий-иқтисодий инқироз давом этаётганига қарамасдан, республикамизнинг саноқли давлатлар қаторида охирги 10 йил давомида иқтисодий ўсиши, яъни, содда қилиб айтганда, фаравонлигининг юксалиш суръатлари узлуксиз равишда 
8 фоиздан кам бўлаётгани йўқ ва 2015 йилда ҳам шундай натижага эришилиши кутилмоқда!

Жорий йилнинг ўзига хос жихатига яна бир бор эътибор қаратсак. Ҳаммамизни оқ ювиб, оқ тараган, муқаддас юртимизнинг ташвиш ва муаммоларини ўз елкасида кўтариб келаётган, хонадонларимизнинг файзи ва кўрки бўлган кекса авлод вакилларига кўрсатиладиган иззат-икром, эъзоз, уларнинг дуосини олиш кони савобдир. Шубҳасиз, Шарқда азалдан ёши улуғларга алоҳида эҳтиром билан муносабатда бўлиб келинган. Юртбошимизнинг ташуббуси эса ушбу қадриятимизга янги мазмун ва моҳият бахш этди, уни янада бойитди. Зеро, ёшларнинг кексалар борасида ғамхўрлик қилиши бизнинг минг йиллик қадриятларимиздандир.

Юртбошимизнинг “Халқимизнинг қадимий ва шонли тарихини узвий давом эттиришга, шу тарихнинг ўчмас саҳифаларини, аждодларимизнинг буюк меросини, қадрият ва урф-одатларини ёшларимизга етказиш, ҳаётимизни тобора поклаш ва файзу баракали қилишда, бир сўз билан айтганда, уни маънавий юксалтиришда, бугун Яратганнинг бизга берган ҳар бир кунини маъноли ва сермазмун ўтказишда беқиёс ҳисса қўшаётган ота-боболаримизга ҳар томонлама хурмат, эъзоз ва эҳтиром кўрсатиш барчамиз учун ҳам қарз, ҳам фарз”, деган ҳикматли сўзлари барчамиз учун дастуриламалдир.

Давлат дастурини амалга оширишнинг устувор вазифа ва йўналишлари этиб белгиланган эзгу мақсадлар ҳам бу ишда барча юртдошларимиз жонбозлик кўрсатиб ҳаракат қилишларини талаб этади. Зеро, кексаларга ғамхўрлик кўрсатиш ва эътиборни кучайтириш, уларнинг ҳаёт даражаси ва сифатини ошириш учун қулай ташкилий-ҳуқуқий шарт-шароитлар яратишга қаратилган қонунчилик ва меъёрий-ҳуқуқий базани янада такомиллаштириш, пенсия таъминоти ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш, ёши улуғ инсонларга давлат хизматлари, шу жумладан, турли маълумотнома ва тасдиқловчи ҳужжатларни олиш хизматлари кўрсатишнинг энг қулай тизимини шакллантириш кун тартибига чиқмоқда.

Мамлакатимизда кексаларни ҳар томонлама рағбатлантиришга доир амалга оширилаётган чора-тадбирлар улар учун нафақат моддий айни пайтда катта маънавий-руҳий мададдир. Юртимизда бундай ҳурмат, эътибор ва ғамхўрлик учун чуқур миннатдорлик туйғуси фуқароларимизнинг тинч ва осуда ҳаёти, эртанги кунига бўлган мустаҳкам ишончида, ёш авлодни Ватанга, мустақилликнинг буюк ғояларига садоқат руҳида тарбиялашда ўз ифодасини топмоқда.

Ёши улуғ инсонлар эътиборга, ширин сўзга чанқоқ бўлади. Шу боис байрамларда ёши улуғ инсоннинг хонадонига ташриф буюриб, ҳолидан, иссиқ-совуғидан хабар олиш уларнинг кўнглини тоғдек кўтаради. Халқимизнинг бошқа миллатларникига ўхшамайдиган, ўзига хос урф-одатлари, анъана ва удумлари, турмуш тарзи, қадриятлари борки, улар билан ҳар қанча фахрлансак, ибрат қилиб кўрсатсак арзийди.

Б.Джамолов, Бухоро вилоят адлия бошқармаси бўлим бошлиғи


Рўйҳатга қайтиш