Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Кексаларни эъзозлаш, ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш халқимизга хос фазилат

Бугун кекса-нуронийларимизга кўрсатилаётган ҳурмат-эҳтиром ёшларимизни савоб, эзгу ишларни одат қилиш руҳида тарбиялашда айни амалдир. Инсон, унинг манфаати, бахт-саодати ва қадр-қимматини кўзлаб амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар “Кексаларни эъзозлаш йили”да янгича мазмун касб этиб, кучли ижтимоий сиёсатнинг амалдаги ифодаси сифатида халқимизнинг эртанги кунга ишончини мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда.

2015 йилни “Кексаларни эъзозлаш йили” деб эълон қилиниши муносабати билан қабул қилинган Давлат дастуридан кўзланган асосий мақсад ҳам кексаларнинг ҳаёт даражаси ва сифатини янада яхшилаш, уларни моддий ва маънавий қўллаб қувватлаш кўламини кенгайтириш, ёши улуғ инсонлар, айниқса, 1941-1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийларига ижтимоий, пенсия таъминоти ва тиббий хизмат кўрсатишни такомиллаштириш ҳамда кексаларнинг оила ва жамиятда ўрнини мустаҳкамлашга қаратилгани билан долзарб аҳамиятга эга.

“Кексаларни эъзозлаш йили” Давлат дастурини амалга ошириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг тармоқ дастурида давлат нотариал идоралари нотариуслари томонидан кекса ёшдаги шахсларга бепул маслаҳат бериш назарда тутилган бўлиб, шу муносабат билан, нотариал идорада кекса ёшдаги шахсларга бепул маслаҳат бериш бўйича уларни қабул қилиш жадваллари тасдиқланди ҳамда ҳамма учун кўринарли ва қулай жойда жойлаштирилди.

Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида Бухоро шаҳар 2-сон давлат нотариал идораси нотариуслари томонидан 50 га яқин кекса ёшдаги фуқароларга бепул маслаҳатлар берилди. Бундан ташқари, 2015 йил давомида “Кексаларни эъзозлаш йили” Давлат дастурининг мақсад ва вазифалари ҳамда мазмун-моҳиятини аҳоли ўртасида кенг тарғиб қилиш юзасидан ҳуқуқий тарғибот тадбирлари ўтказиб келинмоқда.

З.Розиева, Бухоро шаҳар 2-сон ДНИ катта нотариуси 


Рўйҳатга қайтиш