Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Кексаларни ардоқлаш халқимизга хос фазилат

БУГУН кекса-нуронийларимизга кўрсатилаётган ҳурмат-эҳтиром ёшларимизни савоб, эзгу ишларни одат қилиш руҳида тарбиялашда айни амалдир. Инсон, унинг манфаати, бахт-саодати ва қадр-қимматини кўзлаб амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар "Кексаларни эъзозлаш йили"да янгича мазмун касб этиб, кучли ижтимоий сиёсатнинг амалдаги ифодаси сифатида халқимизнинг эртанги кунга ишончини мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда.

2015 йилнинг "Кексаларни эъзозлаш йили", деб эълон қилиниши муносабати билан қабул қилинган Давлат дастуридан кўзланган асосий мақсад ҳам кексаларнинг ҳаёт даражаси сифатини янада яхшилаш, уларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш кўламини кенгайтириш, ёши улуғ инсонлар, айниқса, 1941-1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийларига ижтимоий, пенсия таъминоти ва тиббий хизмат кўрсатишни такомиллаштириш ҳамда кексаларнинг оила ва жамиятда ўрнини мустаҳкамлашга қаратилгани билан долзарб аҳамиятга эга.

Адлия вазирининг 2015 йил 3 мартдаги 44-ум-сон буйруғи билан тасдиқланган "Кексаларни эъзозлаш йили" Давлат дастурини амалга ошириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг тармоқ дастурида давлат нотариал идоралари нотариуслари томонидан кекса ёшдаги шахсларга бепул маслаҳат бериш назарда тутилган бўлиб, шу муносабат билан, нотариал идорада кекса ёшдаги шахс­ларга бепул маслаҳат бериш бўйича уларни қабул қилиш жадваллари тасдиқланган ҳамда ҳамма учун кўринарли ва қулай жойда жойлаштирилган.

Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида нотариусларимиз томонидан 50 га яқин кекса ёшдаги фуқароларга бепул маслаҳатлар берилди. Бундан ташқари, Адлия вазирлигининг "Кексаларни эъзозлаш йили" тармоқ дас­тури ижросини таъминлаш бўйича Бухоро вилоят адлия бошқармаси бошлиғининг буйруғи билан тасдиқланган режага асосан 2015 йил давомида "Кексаларни эъзозлаш йили" Давлат дастурининг мақсад ва вазифалари ҳамда мазмун-моҳиятини аҳоли ўртасида кенг тарғиб қилиш юзасидан ҳуқуқий тар­ғибот тадбирлари ўтказиб келинмоқда.

Хусусан, яқинда идорада худди шундай тадбир ташкил этилиб, унда 7 нафар кексага эҳтиром кўрсатилди ва уларни қизиқтирган мавзулар, жумладан, васиятнома, умрбод таъминлаш шарти билан уй-жойни ўзгага ўтказиш, мерос ва бошқа саволларига жавоб берилди.

Зулфия РОЗИЕВА, Бухоро шаҳар 2-сон давлат нотариал идораси катта нотариуси 


Рўйҳатга қайтиш