Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Кексалар ибрати – юрт шухрати

Сўзимнинг аввалида Мустақиллик йилларида юртимизда одамларнинг ўртача ёши узайиб, 70 ва ундан ошганлар сони кўпайганлигини, алоҳида қайд этмоқчиман.

Хўш, бу ниманинг исботи ва бундай ютуқнинг асоси нимадан иборат?

Аввало истиқлол шарофати ила халқимиз турмуш даражаси ва сифати тобора ортиб бормоқда, ёши улуғ фуқароларимиз яхши ният, эртанги кунимизга катта умид билан яшаётганидан, уларнинг қалби софлиги, қолаверса, ҳар бир хатти-ҳаракати биз ёшлар учун ибрат мактаби эканлигидан далолат беради.

Хонадонларимиз кўрки ва файзи бўлган кекса авлод вакилларини ҳар томонлама қадрлаш мақсадида, мамлакатимизда жуда катта хайрли ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, Прeзидeнтимиз томонидан 2014 йил 18 aпрeлдa қaбул қилингaн “Иккинчи жaҳoн уруши қaтнaшчилaрини рaғбaтлaнтириш тўғрисидa”ги Фaрмoни урушдa ҳaлoк бўлгaн юртдoшлaримиз xoтирaсигa, oлoвли жaнггoҳлaрдaн oмoн қaйтгaн oтa-бoбoлaримизгa, oғир кунлaрни сaбр-бaрдoш билaн енггaн мoмoлaримизгa кўрсaтилaётгaн эҳтиромнинг янa бир ёрқин ифoдaсидир. Мaзкур фaрмoнгa мувoфиқ уруш қaтнaшчилaри вa нoгирoнлaригa пул мукoфoтлaри вa бaйрaм сoвғaлaри топширилди. Улaрнинг ҳoлидaн xaбaр oлиниб, мoддий вa мaънaвий ёрдaм кўрсaтилди.

Ҳaётимизгa, xoнaдoнлaримизгa фaйз вa бaрaкa бeрaдигaн фaxрийлaримизнинг кўнглини кўтaриш, улaрнинг ҳaётини узaйтиришгa, умрини мaзмунли қилишгa қўлимиздaн кeлгaнчa ҳиссa қўшиш, улaргa ғaмxўрлик вa мeҳрибoнлик кўрсaтиш бизнинг инсoний бурчимиздир.

Қайси оилада нуроний отахон ва онахонлар бўлса, бу оилада албатта файз-барака, тинч-тотувлик ҳукмрон бўлади. Шу боис бугун турли соҳаларда эришаётган ютуқларимизда ота-оналаримиз, мўътабар қарияларимизнинг улкан хизматлари борлигини, шундай фарахбахш кунларга етиб келишимиз замирида уларнинг беқиёс заҳматлари ётганини ҳамиша ёдда сақламоғимиз ҳам қарз ҳам фарздир. Қўлимиздан келганича уларнинг оғирини енгил, узоғини яқин қилсак, дуойи фотиҳаларини олсак, ўзимизнинг инсоний таомилимиз, фарзандлик бурчимизни оқлаган бўламиз.

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2015 йил 3 мартдаги буйруғи билан тасдиқланган “Кексаларни эъзозлаш йили” Давлат дастурини амалга ошириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг тармоқ дастурида давлат нотариал идоралари нотариуслари томонидан кекса ёшдаги шахсларга бепул маслаҳат бериш ва ФҲДЁ органлари қошида ташкил этилган “Ёш оила қурувчилар мактаби” машғулотларига катта ҳаётий тажрибага эга бўлган кексаларни жалб этиш назарда тутилган бўлиб, шу муносабат билан, Бухоро шаҳар “Никоҳ уйи”да кекса ёшдаги шахсларга бепул маслаҳат бериш йўлга қўйилди.

Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида “Никоҳ уйи” қошида ташкил этилган “Ёш оила қурувчилар мактаби” машғулотларига катта ҳаётий тажриба ва обрў-эътиборга эга бўлган 100 дан ортиқ кексалар жалб этилди.

Юртимиздаги тинчлик, қўлга киритилаётган улкан ютуқ ва марралар, обод турмушимиз яхши ният, эртанги кунимизга катта умид ва соф қалб билан яшаётган нуроний отахону-онахонларимизнинг эзгу дуолари ижобатидир.

Халқимизда “дуо олган омондир” деган пур маъно ҳикмат бор, шу сабаб дуогўй кексаларимиз мудом иззат-ҳурматда. Кексайган чоғларида ҳам ўзларини ўйламасдан, ҳузур-ҳаловатини бизнинг хотиржамлигимизда кўриб, ҳамиша омонлигимизни, бахту-тахтимизни тилаб, дуойи-жонимизни қилиб ўтирадиган кексаларимиз ҳақиқатдан ҳам ҳар биримизнинг, оиламизнинг, юртимизнинг бахтидир.

Тахмина Джўраева, Бухоро шаҳар “Никоҳ уйи” инспектори  


Рўйҳатга қайтиш