Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Мустақиллик – бу ҳуқуқ демакдир

Яқин кунларда энг улуғ, энг азиз байрам – Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 25 йиллигини кенг нишонлаймиз.

1.jpgБу борада 2016 йил 2 июнь куни эълон қилинган Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма беш йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги қарори муҳим аҳамиятга эга бўлди. Қарорда Республика комиссияси томонидан “Гўзал ва бетакроримсан, муқаддас Ватаним, жоним сенга фидо, Ўзбекистоним!” деган бош ғояни ўзида мужассам этган ташкилий-амалий, маънавий-маърифий тадбирлар ҳамда тарғибот-ташвиқот ишлари дастурини ишлаб чиқиши белгилаб берилди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Бош прокуратура, тегишли вазирлик, қўмита ва агентликлар, шунингдек, Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти ўртасида 2012 йилда имзоланган “Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш соҳасида ўзаро ҳамкорлик тўғрисида”ги Меморандумларнинг жойлардаги ижросини таъминлаш мақсадида вилоят прокуратураси, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва давлат бошқаруви органлари, шунингдек, фуқаролик институтлари томонидан берилган таклифлар асосида 2016 йилнинг 2-ярмига мўлжалланган ҳамкорликдаги Қўшма чора-тадбирлар режаси тасдиқланган.

Ушбу чора-тадбирлар режаси ижроси бўйича жорий йилнинг 28 июль куни Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти вилоят ҳудудий бўлинмаси конференц-залида Институтнинг ҳудудий бўлинмаси ва вилоят адлия бошқармаси ҳамкорлигида “Мустақиллик ҳуқуқ демакдир” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Тадбирда вилоят прокуратураси, вилоят адлия бошқармаси, ИИБ, вилоят солиқ бошқармаси, вилоят божхона бошқармаси, вилоятдаги олий таълим муассасалари, вилоят ўрта-махсус касб ҳунар таълими бошқармаси, вилоят халқ таълими бошқармалари масъул ходимлари, шунингдек, академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари ҳамда мактабларнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарлари, вилоятда фаолият юритаётган ННТлар, маҳалла раислари, ФЖШМҚМИ ҲБ ходимлари ва ОАВ вакиллари иштирок этишди.

Мазкур давра суҳбатини ўтказишдан кўзланган асосий мақсад, мустақилликнинг аҳамиятини ва 25 йил давомида эришилган ютуқларимизни кенг жамоатчиликка етказиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Бош прокуратура,1.jpg тегишли вазирлик, қўмита ва агентликлар, шунингдек, Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти ўртасида 2012 йилда имзоланган “Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш соҳасида ўзаро ҳамкорлик тўғрисида”ги Меморандумларнинг жойлардаги ижросини таъминлашдан иборатдир.

Тадбирда сўзга чиққанлар томонидан мустақиллигимизнинг қўлга киритилиши, давлатимизнинг мустақиллик йилларида барча соҳада қўлга киритаётган ютуқлари ва мазкур муфаққиятлар дунё ҳамжамияти томонидан тан олинаётганлиги хусусида тўхталиб ўтилди.

Шу билан биргаликда, мазкур давра суҳбатида мустақиллик одимларини тарғиб қилувчи видеороликлар ҳам намойиш қилинди.

Тадбир якунида иштирокчилар ўзларининг фикр мулоҳазаларини баён қилишди ва ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.

Н.Султонова, Бухоро шаҳар 1-сон ДНИ нотариус стажёри


Рўйҳатга қайтиш