Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Мустақиллик ва ҳуқуқий маданият

Мамлакатимизда мустақиллик эълон қилингандан сўнг, демократик тамойиллар, мақсад ва вазифалар асосида мамлакатимизни модернизация қилиш, демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш, ҳаётимизнинг барча жабҳалари, чунончи, қонунчилик, ижро ва суд-ҳуқуқ тизимини либераллаштиришга жиддий эътибор қаратилди. Натижада ҳуқуқий демократик давлат ва эркин фуқаролик жамияти барпо этишдек эзгу мақсадга эришиш, юртимизда тинч, эркин ва фаровон ҳаёт барпо этиш, халқимиз турмуш тарзини юксалтириш борасидаги кенг кўламли саъй-ҳаракатларимиз жаҳон ҳамжамияти томонидан алоҳида эътироф этилмоқда.

Мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларнинг муваффақиятли кечиши, улуғвор мақсадимиз бўлган ҳуқуқий демократик давлат қурилиши, жамиятда қонун устуворлигини таъминлашда халқимизнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш муҳим ҳамият касб этади.

Эътироф этиш жоизки, истиқлол йилларида юртимиз кишиларининг тафаккур даражаси, дунёқараши мамлакатимиз ва жаҳоннинг тараққиёт жараёнларига, ҳар бир воқелик-ўзгаришларга муносабати тубдан ўзгарди. Ҳар бир киши эркин фикрлаши, ўз қадр-қиммати, ҳуқуқларини билиши унинг шу жамият ҳаётида фаол иштирок этишига замин яратади. Инсон ҳуқуқлари ва манфаатлари олий қадрият даражасига кўтарилган мустақил мамлакатимизда буларнинг барчаси учун мустаҳкам ҳуқуқий асослар яратилган. Жамият ҳаётида ёрқин ифодасини топаётган Конституция, қонунларнинг амалиётга татбиқ этилиши, уларнинг инсон манфаатлари учун хизмат қилиши аҳолининг ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданияти қай даражада ривожланганлиги билан узвий боғлиқдир.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 1997 йил 29 августдаги “Жамиятда хуқуқий маданиятни юксалтириш миллий дастури ” қабул қилинди. Мазкур миллий дастурда фуқоро, жамият ва давлатнинг ўзаро муносабатларида аҳолининг хуқуқий маданияти ва ижтимоий фаоллигини юксалтириш фуқороларнинг хуқуқий таълими ва хуқуқий тарбиясини такомиллаштириш, давлат органлари, ходимлари, мансабдор шахслар ва фуқороларнинг хуқуқий саводхонлигини ошириш, юридик кадрларни тайёрлаш, малакасини ошириш, ҳуқуқий маданиятини юксалтиришнинг илмий асосларини тадбиқ этиш масалаларига ойдинлик киритилди. “Хуқуқий маданият-дея, такидланади миллий дастурда, -умумий маданиятнинг ажралмас таркибий қисми. Инсонлар онгида шундай ишонч қарор топиши керакки, ҳуқуқий билимларга эга бўлган ва уларни амалиётда тадбиқ эта оладиган кишигина маданиятли ва билимли деб хисобланиши мумкин. Миллий Дастурнинг мақсади ахолини барча қатламлари хуқуқий саводхонликка эришишлари, юксак даражадаги хуқуқий онгга эга бўлишлари ҳамда хуқуқий билимларини кундалик ҳаётда қўллай олишлари учун хуқуқий маданиятни шакллантиришнинг кенг қамровли мунтазам тизимини яратишдир.”

Жамият ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, демакки бу фуқаронинг ҳуқуқий маданиятини шакллантириш ва юксалтиришдир. Фуқаронинг ҳуқуқий маданияти, бу амалдаги қонунларни билиш; хуқуқий нормаларнинг талабларига мувофиқ ҳаракат қилиш ҳуқуққа ҳурмат билан муносабатда бўлиш, ўзгаларнинг ҳуқуқини ҳурмат қилишдир.

Фуқаролик жамиятининг муҳим таркибий элементларидан бири бўлган ҳуқуқий маданияти юксак ва қабул қилинаётган қонунларга нисбатан ҳурмат руҳида қарайдиган инсонни тарбиялаш жамият ва давлат учун манфаатлидир. Чунки фуқароларнинг ҳуқуқий саводхонлиги, ҳуқуқий маданияти ортиб боргани сайин нафақат ўзининг ҳуқуқ ва манфаатларини англаб етиши кузатилади балки, жамиятимизни, ижтимоий ҳаётимизни демократлаштириш масаласини янада ижобий равишда қарор топишини таъминлайди.

"Юксак ҳуқуқий маданият демократик жамият пойдевори ҳамда ҳуқуқий тизим етуклигининг ифодасидир.

У жамиятдаги турли хил ҳаётий жараёнларга фаол таъсир кўрсатувчи фуқароларнинг, барча ижтимоий гуруҳларнинг жипслашувига кўмаклашувчи, жамиятнинг яхлитлиги ҳамда батартиблигини таъминловчи ва мустаҳкамловчи омилдир". Ҳуқуқий таълим-тарбияни изчил равишда олиб бориш мақсадида "Таълим тўғрисида"ги қонун ва “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури”дан келиб чиққан ҳолда барча таълим босқичларида ҳуқуқий таълим ва тарбия бериб борилмоқда.

Демак, ҳуқуқий маданиятнинг ривожланиши натижасида давлат тараққий этар экан, халқимиз ҳуқуқий маданият даражасини юксак босқичга олиб чиқиш энг долзарб вазифа бўлиб қолади. Бу жараёнда асосий маъсулиятни бугунги замон талаби асосида тарбияланаётган ёшлар ўз зиммасига олиши зарур. Буларнинг барчаси халқимиз ва фуқароларимизнинг ҳуқуқий саводхонлиги ҳамда ҳуқуқий маданиятини ошириш, уларнинг қонуний манфаатлари бузилганида ўзларининг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қила олишлари, давлатни бошқаришдаги иштирокларини таъминлаш мақсадида амалга оширилади.

Келгусида аҳолини юксак ҳуқуқий маданиятга эга бўлишида, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан қабул қилинаётган қонунлардан аҳолини ўз вақтида хабардор қилиб борилиши, биз ҳуқуқшуносларнинг асосий вазифамизга айланиши зарур. Зеро, ҳуқуқий тарбияни яхшилаш, аҳолининг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш борасида юртимизда амалга оширилаётган ишлар ҳуқуқий давлат ва фуқаролик жамияти барпо этишнинг асосий омили ҳисобланади.

М.Қўшаева, Ғиждувон туман ФҲДЁ бўлими мудираси


Рўйҳатга қайтиш