Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Соғлом ҳаёт тарафдоримиз

Қоровулбозор туман ФҲДЁ бўлими томонидан туман ҳокимлиги билан ҳамкорликда Қоровулбозор туман Саноат ва транспорт касб-ҳунар коллежида “Соғлом ҳаёт тарафдоримиз” мавзусида ўтказилган давра суҳбати ҳам айнан юқоридаги масалаларга бағишланди.

Давра суҳбатида Қоровулбозор туман ФҲДЁ бўлими, туман ҳокимлиги, тумандаги манфаатдор идоралар вакиллари, шунингдек, Саноат ва транспорт касб-ҳунар коллежи ўқитувчилари ва туман коллежлари битирувчилари иштирок этдилар.

Мамлакатимизда 25 йил давомида аёлларни ҳимоялашга қаратилган бир қатор миллий ва Халқаро ҳужжатлар қабул қилинди. Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, Меҳнат, Оила кодекслари ва бошқа турли норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда аёлларнинг ҳуқуқлари, манфаатлари ва эркинликлари мустаҳкамлаб қўйилган.

Мамлакатимизда оилага юксак эътибор – ушбу институтнинг жамиятимизда юксак даражада қадрланиши билан изоҳланади. Зеро, ижтимоий ҳаётни ислоҳ қилиш борасидаги барча саъй-ҳаракатлар, аввало, ёшларда оила институтига нисбатан тўғри муносабатни шакллантириш, мақбул ҳаётий фалсафа асосида маънавий жиҳатдан соғлом оилани қарор топтиришдан иборат.

Муҳтарам юртбошимиз И.Каримов “Юксак маънавият – енгилмас куч” номли китобларида таъкидлаганларидек, "Инсоннинг энг соф ва покиза туйғулари, илк ҳаётий тушунча ва тасаввурлари биринчи галда оила бағрида шаклланади. Боланинг характерини, табиати ва дунёқарашини белгилайдиган маънавий мезон ва қарашлар - яхшилик ва эзгулик, олижаноблик ва меҳр-оқибат, ор-номус ва андиша каби муқаддас тушунчаларнинг пойдевори оила шароитида қарор топиши табиийдир".

Мустаҳкам ва бахтли оила қуришга йигит-қизларни илк ёшликдан тайёрлаш, оила муҳитида ҳамда барча таълим бўғинларида бу ишларни босқичма-босқич изчил давом эттириш мамлакатимизда бу борада олиб борилаётган сиёсатнинг нақадар истиқболга қаратилганлигини кўрсатади. Мақсад пок ниятли, жисмонан бақувват, фикран соғлом, интеллектуал салоҳияти юксак, ҳар томонлама етук, миллатпарвар, оилапарвар, ватанпарвар ёшларни вояга етказиш экан, бу борада оиланинг барча имкониятларидан тўла ва ўринли фойдаланишни билишимизни тақозо этади.

Тадбирда сўзга чиққанлар томонидан таъкидланганидек, Миллий қадриятларга муносабатнинг дастлабки ўчоғи оила бўлгани боис, айнан унинг муҳити инсон ўз ҳаётида ўзлаштирадиган ижтимоий тажрибанинг асоси ҳисобланади. Оила даврасида, ўз яқинларини кузатиш ва қизғин мулоқотлар чоғида инсонда бўлғуси оила тўғрисидаги муайян билимлар шаклланади. Шу сабабли ёшларда оила хақида тўғри тасаввурларни шакллантириш нафақат илмий, балки амалий аҳамият касб этади. Бу йўналишдаги тадбирларда ҳам анъанавийлик ва замонавийликка асосланган барча ишлар узвий боғлиқликда ва ўзаро уйғунлашган ҳолда олиб борилади.

Мустаҳкам ва обод оилани барпо этиш, оилавий барқарорликни таъминлаш ва ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлашда фақатгина ёшлар дунёқарашини шакллантириш билан чекланиб қолмасдан, балки катталар, ота-оналар орасида ҳам турли хил ташвиқот ва тарғибот ишларини амалга ошириш, ота-оналарнинг оилани бошқариш бобида саводхонлигини ошириш ҳам долзарб масала хисобланади.

Мамлакатмизда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари ва ислоҳотлардан кўзланган асосий амақсад – фуқароларимизни, биринчи навабатда ёшларимизни миллий қадриятларимизга садоқат, ватанпарварлик, давлатчилигимизнинг буюк келажагига ишонч руҳида, хар томонлама комил инсонлар қилиб тарбиялаш экан, бунда оила ва маҳалланинг мафкуравий, маънавий-тарбиявий таъсир кўрсата олиш имкониятларидан тўла фойдаланиш мақсадга мувофиқдир.

Тадбирда ёшларни иш билан таъминлаш, эрта никоҳларнинг олдини олиш, никоҳдан олдинги тиббий кўрикнинг аҳамияти каби мавзулар юзасидан тушунчалар берилди.

Э.Тўраев, Қоровулбозор туман ФҲДЁ бўлими инспектори 


Рўйҳатга қайтиш