Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига хусусий мулкни, тадбиркорлик субъектларини ишончли ҳимоя қилишни янада кучайтиришÐ

Қонунчилик палатаси томонидан 2015 йил 31 июлда

қабул қилинган

Сенат томонидан 2015 йил 6 августда

маъқулланган

1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1991 йил 14 июнда қабул қилинган «Ð¢Ð°ÑˆÒ›Ð¸ иқтисодий фаолият тўғрисида»Ð³Ð¸ 285–XII-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 26 майда қабул қилинган 77–II-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2000 йил, â„– 5–6, 148-модда; 2003 йил, â„– 5, 67-модда; 2004 йил, â„– 5, 90-модда; 2005 йил, â„– 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, â„– 12, 410-модда; 2009 йил, â„– 9, 330-модда) қуйидаги қўшимчалар ва ўзгартиш киритилсин:

1) 15-модданинг иккинчи қисми «фаолиятига аралашишга» деган сўзлардан кейин «шунингдек ташқи иқтисодий фаолиятни амалга оширишда улардан қонун ҳужжатларида назарда тутилмаган ҳужжатларни талаб қилиб олишга» деган сўзлар билан тўлдирилсин;

2) 17-модданинг биринчи қисми:

қуйидаги мазмундаги саккизинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«экспорт-импорт операцияларини амалга оширишда талаб қилинадиган ҳужжатларнинг тўлиқ рўйхатини белгилаш»;

саккизинчи – ўн биринчи хатбошилари тегишинча тўққизинчи – ўн иккинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.

2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 9 декабрда қабул қилинган «Аудиторлик фаолияти тўғрисида»ги 734–ХII-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 26 майда қабул қилинган 78–II-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2000 йил, № 5–6, 149-модда; 2003 йил, № 1, 8-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, № 4, 154-модда, № 10, 536-модда; 2007 йил, № 9, 417-модда; 2009 йил, № 9, 330-модда; 2013 йил, № 4, 98-модда; 2014 йил, № 5, 130-модда) қуйидаги қўшимча ва ўзгартишлар киритилсин:

1) 19-модданинг учинчи қисми «муҳри билан» деган сўзлардан кейин «(муҳр мавжуд бўлган тақдирда)» деган сўзлар билан тўлдирилсин;

2) 21-модда иккинчи қисмининг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«лицензия шартномасида назарда тутилган лицензия талаблари ва шартларига аудиторлик ташкилоти томонидан риоя этилишини назорат қилади ҳамда уч йилда кўпи билан бир марта мазкур масалалар юзасидан текширув ўтказади. Микрофирма ва кичик корхоналар жумласига кирувчи аудиторлик ташкилотларида текширув режали тартибда фақат назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича махсус ваколатли органнинг қарорига биноан тўрт йилда кўпи билан бир марта ўтказилади»;

3) 22-модданинг тўртинчи қисмидаги «ўн кун муддат» деган сўзлар «уч кун муддат» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

3-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 9 декабрда қабул қилинган «Гаров тўғрисида»ги 736–ХII-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 1 майда қабул қилинган 614–I-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, № 5–6, 96-модда; 2002 йил, № 1, 20-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, № 4, 156-модда; 2009 йил, № 9, 337-модда) қуйидаги қўшимчалар киритилсин:

1) 19-модданинг тўртинчи қисми «ўз белгилари ва муҳрларини» деган сўзлардан кейин «(муҳрлар мавжуд бўлган тақдирда)» деган сўзлар билан тўлдирилсин;

2) 36-модданинг учинчи қисми «муҳри босилган ҳолда» деган сўзлардан кейин «(муҳр мавжуд бўлган тақдирда)» деган сўзлар билан тўлдирилсин.

4-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 5 майда қабул қилинган «Банкротлик тўғрисида»ги 1054–XII-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 24 апрелда қабул қилинган 474–II-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2003 йил, № 5, 63-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 12, 414-модда; 2008 йил, № 12, 640-модда; 2009 йил, № 1, 1-модда, № 4, 133-модда, № 9, 330-модда; 2010 йил, № 9, 337-модда; 2011 йил, № 10, 270-модда; 2012 йил, № 12, 334-модда; 2014 йил, № 5, 130-модда, № 9, 244-модда, № 12, 343-модда) қуйидаги қўшимчалар киритилсин:

1) 92-модда биринчи қисмининг учинчи хатбошисидаги учинчи жумла «муҳрлари ва штамплари» деган сўзлардан кейин «(муҳрлар 
ва штамплар мавжуд бўлган тақдирда)» деган сўзлар билан тўлдирилсин;

2) 128-модда олтинчи қисмининг биринчи жумласи «муҳр 
ва штамплари» деган сўзлардан кейин «(муҳрлар ва штамплар мавжуд бўлган тақдирда)» деган сўзлар билан тўлдирилсин.

5-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2012–ХII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 1, 3-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, № 9, 144-модда; 1997 йил, № 2, 56-модда, № 9, 241-модда; 1998 йил, № 5–6, 102-модда, № 9, 181-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда, № 5, 124-модда, № 9, 229-модда; 2000 йил, № 5–6, 153-модда; 2001 йил, № 1–2, 23-модда, № 9–10, 165-модда; 2002 йил, № 9, 165-модда; 2003 йил, № 1, 8-модда, № 9–10, 149-модда; 2004 йил, № 1–2, 18-модда, № 9, 171-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 9, 314-модда, № 12, 417, 418-моддалар; 2006 йил, № 6, 261-модда, № 12, 656-модда; 2007 йил, № 4, 158, 166-моддалар, № 6, 248-модда, № 9, 416, 422-моддалар, № 12, 607-модда; 2008 йил, № 4, 187, 188, 189-моддалар, № 7, 352-модда, № 9, 485, 487, 488-моддалар, № 12, 640, 641-моддалар; 2009 йил, № 1, 1-модда, № 4, 128-модда, № 9, 329, 334, 335, 337-моддалар, № 12, 470-модда; 2010 йил, № 5, 176, 179-моддалар, № 9, 341-модда, № 12, 471, 477-моддалар; 2011 йил, № 1, 1-модда; 2012 йил, № 4, 108-модда, № 9/1, 242-модда, № 12, 336-модда; 2013 йил, № 4, 98-модда, № 10, 263-модда; 2014 йил, № 1, 2-модда, № 5, 130-модда, № 9, 244-модда, № 12, 343-модда; 2015 йил, № 6, 228-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:

1) 156-модда учинчи қисми диспозициясининг «г» бандидаги «масъул» деган сўз чиқариб ташлансин;

2) 180-модданинг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Етказилган моддий зарарнинг ўрни қопланган тақдирда озодликни чеклаш ва озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо қўлланилмайди»;

3) 181-модданинг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Етказилган моддий зарарнинг ўрни қопланган тақдирда озодликни чеклаш ва озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо қўлланилмайди»;

4) 184-модда қуйидаги мазмундаги бешинчи қисм билан тўлдирилсин:

«Биринчи марта жиноят содир этган шахс, агар у солиқ текшируви материалларини кўриб чиқиш натижалари бўйича давлат солиқ хизмати органининг қарорини олган кундан эътиборан ўттиз кун ичида солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар, шу жумладан пенялар ва бошқа молиявий санкциялар тарзида давлатга етказилган зарарнинг ўрнини тўлиқ қопласа, жавобгарликдан озод қилинади»;

5) 1841-модданинг тўртинчи қисми чиқариб ташлансин;

6) 188-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«188-модда. Ноқонуний тадбиркорлик фаолияти

Тадбиркорлик фаолиятини давлат рўйхатидан ўтмасдан жуда кўп миқдордаги назорат қилинмайдиган даромад олган ҳолда амалга ошириш,–уч йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиб, энг кам ойлик иш ҳақининг уч юз бараваридан олти юз бараваригача миқдорда жарима ёки икки йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади»;

7) 189-модданинг биринчи ва иккинчи қисмлари чиқариб ташлансин;

8) қуйидаги мазмундаги XIII1 боб билан тўлдирилсин:

«XIII1 боб. Тадбиркорлик фаолиятига тўсқинлик қилиш, қонунга хилоф равишда аралашиш билан боғлиқ жиноятлар ҳамда хўжалик юритувчи субъектларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига тажовуз қиладиган бошқа жиноятлар

1921-модда. Хусусий мулк ҳуқуқини бузиш

Назорат қилувчи, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ҳамда бошқа давлат органининг ва давлат ташкилотининг мансабдор шахси ёки хизматчиси томонидан хусусий мулкдорларнинг ҳуқуқларини бузиш йўли билан уларга зарар етказиш, яъни мулк ҳуқуқини қонунга хилоф равишда чеклаш ва (ёки) ундан маҳрум этиш, хусусий мулкка тажовуз қилиш, номақбуллиги олдиндан аён бўлган шартларни мулкдорга мажбуран қабул қилдириш, шу жумладан мол-мулкни ёки мулкий ҳуқуқларни топширишни асоссиз равишда талаб қилиш, шунингдек мулкдорнинг мулкини олиб қўйиш ёхуд уни ўз мол-мулкига бўлган ҳуқуқидан воз кечишга мажбурлаш, талон-торож аломатлари мавжуд бўлмаган тақдирда, шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, –

энг кам ойлик иш ҳақининг бир юз эллик бараваридан уч юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёхуд уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.

Ўша ҳаракатлар:

а) кўп миқдорда зарар етказган ҳолда;

б) бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этилган бўлса, – энг кам ойлик иш ҳақининг уч юз бараваридан беш юз бараваригача миқдорда жарима ёки муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиб, бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ўша ҳаракатлар:

а) жуда кўп миқдорда зарар етказган ҳолда;

б) уюшган гуруҳ манфаатларини кўзлаб содир этилган бўлса, – энг кам ойлик иш ҳақининг беш юз бараваридан олти юз бараваригача миқдорда жарима ёки муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиб, уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

1922-модда. Тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини текшириш ва молия-хўжалик фаолиятини тафтиш қилиш тартибини бузиш

Тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини текширишнинг ва молия-хўжалик фаолиятини тафтиш қилишнинг белгиланган тартибини бузиш, худди шунингдек тадбиркорлик субъектлари фаолиятини қонунга хилоф равишда текшириш ташаббуси билан чиқиш ва (ёки) ўтказиш, шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, – энг кам ойлик иш ҳақининг бир юз эллик бараваридан уч юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёхуд уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.

Ўша ҳаракатлар:

а) кўп миқдорда зарар етказган ҳолда;

б) бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этилган бўлса, – энг кам ойлик иш ҳақининг уч юз бараваридан беш юз бараваригача миқдорда жарима ёки муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиб, бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ўша ҳаракатлар:

а) жуда кўп миқдорда зарар етказган ҳолда;

б) уюшган гуруҳ манфаатларини кўзлаб содир этилган бўлса, – энг кам ойлик иш ҳақининг беш юз бараваридан олти юз бараваригача миқдорда жарима ёки муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиб, уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

1923-модда. Тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини ва (ёки) уларнинг банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни қонунга хилоф равишда тўхтатиб туриш

Тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини ва (ёки) уларнинг банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни қонунга хилоф равишда тўхтатиб туриш, шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, –энг кам ойлик иш ҳақининг бир юз эллик бараваридан уч юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёхуд уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.

Ўша ҳаракатлар:

а) кўп миқдорда зарар етказган ҳолда;

б) бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этилган бўлса, –энг кам ойлик иш ҳақининг уч юз бараваридан беш юз бараваригача миқдорда жарима ёки муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиб, бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ўша ҳаракатлар:

а) жуда кўп миқдорда зарар етказган ҳолда;

б) уюшган гуруҳ манфаатларини кўзлаб содир этилган бўлса, – энг кам ойлик иш ҳақининг беш юз бараваридан олти юз бараваригача миқдорда жарима ёки муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиб, уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

1924-модда. Тадбиркорлик субъектларини ҳомийликка ва бошқа тадбирларга мажбурий жалб этиш

Назорат қилувчи, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ҳамда бошқа давлат органининг ва давлат ташкилотининг мансабдор шахси ёки хизматчиси томонидан тадбиркорлик субъектларини пул маблағларини ҳамда бошқа моддий қимматликларни ажратиш билан боғлиқ ҳомийликка ва бошқа тадбирларга мажбурий жалб этиш, шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, –энг кам ойлик иш ҳақининг бир юз эллик бараваридан уч юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёхуд бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёки уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Етказилган моддий зарарнинг ўрниқопланган тақдирда озодликни чеклаш ва озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо қўлланилмайди.

1925-модда. Лицензиялаш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини ва рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш

Лицензия ва рухсат этиш хусусиятига эга бошқа ҳужжатларни беришнинг белгиланган тартиби ҳамда муддатларини бузиш, шу жумладан лицензияларнинг ва рухсат бериш тартиб-таомилларининг янги турларини қонунга хилоф равишда жорий этиш, шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, – муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиб, энг кам ойлик иш ҳақининг эллик бараваридан икки юз бараваригача миқдорда жарима ёхуд икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.

Ўша ҳаракатлар:

а) жуда кўп миқдорда зарар етказган ҳолда;

б) уюшган гуруҳ манфаатларини кўзлаб содир этилган бўлса, –энг кам ойлик иш ҳақининг икки юз бараваридан беш юзбараваригача миқдорда жарима ёки муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиб, учйилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

1926-модда. Имтиёзлар ва преференцияларни қўллашни ғайриқонуний равишда рад этиш, қўлламаслик ёки қўллашга тўсқинлик қилиш

Тадбиркорлик субъектларига берилган имтиёзлар ва преференцияларни қўллашни ғайриқонуний равишда рад этиш, қўлламаслик ёки қўллашга тўсқинлик қилиш, шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, – энг кам ойлик иш ҳақининг эллик бараваридан икки юз бараваригача миқдорда жарима ёки икки йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёхуд икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.

Ўша ҳаракатлар:

а) жуда кўп миқдорда зарар етказган ҳолда;

б) уюшган гуруҳ манфаатларини кўзлаб содир этилган бўлса, – энг кам ойлик иш ҳақининг икки юз бараваридан беш юз бараваригача миқдорда жарима ёки муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиб, бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

1927-модда. Хўжалик юритувчи субъектларга ва бошқа ташкилотларга пул маблағлари беришни асоссиз равишда кечиктириш

Хўжалик юритувчи субъектларга ва бошқа ташкилотларга иш ҳақи, нафақалар, стипендиялар ва уларга тенглаштирилган ўзга тўловларни тўлаш учун пул маблағлари беришни банкнинг мансабдор шахси ёки хизматчиси томонидан асоссиз равишда кечиктириш, шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, –энг кам ойлик иш ҳақининг эллик бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёхуд бир йилгача озодликни чеклаш ёки бир йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

1928-модда. Тадбиркорлик субъектларининг ҳисобварақларида пул маблағлари мавжудлиги тўғрисидаги ахборотни қонунга хилоф равишда талаб қилиб олиш

Қонун ҳужжатларида назарда тутилмаган ҳолларда тадбиркорлик субъектларининг ҳисобварақларида пул маблағлари мавжудлиги тўғрисидаги ахборотни талаб қилиб олиш, шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, –

энг кам ойлик иш ҳақининг бир юз эллик бараваридан уч юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёхуд уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.

1929-модда. Тижоратда пора эвазига оғдириб олиш

Нодавлат тижорат ташкилотининг ёки бошқа нодавлат ташкилотининг мансабдор шахсига мазкур мансабдор шахснинг ўз ваколатларидан фойдаланган ҳолда содир этиши лозим ёки мумкин бўлган муайян ҳаракатни уни пора эвазига ўзига оғдириб олаётган шахс манфаатларини кўзлаб бажариши ёки бажармаслиги эвазига қонунга хилоф эканлигини била туриб, моддий қимматликлар бериш ёки уни мулкий манфаатдор этиш, – энг кам ойлик иш ҳақининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима ёки бир йилдан икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёки уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Нодавлат тижорат ташкилоти ёки бошқа нодавлат ташкилоти мансабдор шахсининг ўз ваколатларидан фойдаланган ҳолда содир этиши лозим ёки мумкин бўлган муайян ҳаракатни уни пора эвазига ўзига оғдириб олаётган шахс манфаатларини кўзлаб бажариши ёки бажармаслиги эвазига қонунга хилоф эканлигини била туриб, моддий қимматликлар олиши ёки мулкий манфаатдор бўлиши, – энг кам ойлик иш ҳақининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима ёки бир йилдан икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёки уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган ҳаракатлар:

а) такроран;

б) кўп миқдорда;

в) бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этилган бўлса, – энг кам ойлик иш ҳақининг юз бараваридан уч юз бараваригача миқдорда жарима ёки икки йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёки уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ушбу модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган ҳаракатлар:

а) такроран;

б) кўп миқдорда;

в) тамагирлик йўли билан;

г) бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этилган бўлса, – энг кам ойлик иш ҳақининг юз бараваридан уч юз бараваригача миқдорда жарима ёки икки йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёки уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ушбу модданинг биринчи ёки иккинчи қисмида назарда тутилган ҳаракатлар:

а) жуда кўп миқдорда;

б) уюшган гуруҳ томонидан ёки унинг манфаатларини кўзлаб содир этилган бўлса, – энг кам ойлик иш ҳақининг уч юз бараваридан олти юз бараваригача миқдорда жарима ёки беш йилдан саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Башарти пора эвазига оғдириб олишни амалга оширган шахсга нисбатан моддий қимматликлар ёки мулкий манфаат сўраб товламачилик қилинган бўлса ва ушбу шахс жиноий ҳаракатлар содир этилганидан кейин бу ҳақда ўттиз сутка ичида ўз ихтиёри билан арз қилса, чин кўнгилдан пушаймон бўлиб, жиноятни очишда фаол ёрдам берган бўлса, у жавобгарликдан озод этилади.

19210-модда. Нодавлат тижорат ташкилотининг ёки бошқа нодавлат ташкилотининг хизматчисини пора эвазига оғдириб олиш

Нодавлат тижорат ташкилотининг ёки бошқа нодавлат ташкилотининг хизматчисига мазкур хизматчининг ўз ваколатларидан фойдаланган ҳолда содир этиши лозим ёки мумкин бўлган муайян ҳаракатни уни пора эвазига ўзига оғдириб олаётган шахс манфаатларини кўзлаб бажариши ёки бажармаслиги эвазига қонунга хилоф эканлигини била туриб, моддий қимматликлар бериш ёки уни мулкий манфаатдор этиш, шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, –

энг кам ойлик иш ҳақининг йигирма бараваридан ўттиз бараваригача миқдорда жарима ёки бир йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.

Нодавлат тижорат ташкилоти ёки бошқа нодавлат ташкилоти хизматчисининг ўз ваколатларидан фойдаланган ҳолда содир этиши лозим ёки мумкин бўлган муайян ҳаракатни уни пора эвазига ўзига оғдириб олаётган шахс манфаатларини кўзлаб бажариши ёки бажармаслиги эвазига қонунга хилоф эканлигини била туриб, моддий қимматликлар олиши ёки мулкий манфаатдор бўлиши, шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, –

энг кам ойлик иш ҳақининг йигирма бараваридан ўттиз бараваригача миқдорда жарима ёки бир йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.

19211-модда. Нодавлат тижорат ташкилотида ёки бошқа нодавлат ташкилотида мансабдор шахслар томонидан ўз ваколатларини суиистеъмол қилиш

Мансаб ваколатларини суиистеъмол қилиш, яъни нодавлат тижорат ташкилоти ёки бошқа нодавлат ташкилоти мансабдор шахсининг ўз мансаб ваколатларидан қасддан фойдаланиши фуқароларнинг ҳуқуқларига ёки қонун билан қўриқланадиган манфаатларига ёхуд давлат ёки жамоат манфаатларига кўп миқдорда зарар ёхуд жиддий зиён етказилишига сабаб бўлса, – энг кам ойлик иш ҳақининг юз бараваридан бир юз эллик бараваригача миқдорда жарима ёки икки йилгача озодликни чеклаш ёхуд икки йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ўша ҳаракат:

а) жуда кўп миқдорда зарар етказган ҳолда;

б) уюшган гуруҳ томонидан ёки унинг манфаатларини кўзлаб содир этилган бўлса, – энг кам ойлик иш ҳақининг бир юз эллик бараваридан уч юз бараваригача миқдорда жарима ёки бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Етказилган моддий зарарнинг ўрни қопланган тақдирда озодликни чеклаш ва озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо қўлланилмайди»;

9) 205-модда:

биринчи қисмининг диспозицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ҳокимиятни ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш, яъни давлат органи, давлат иштирокидаги ташкилот ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи мансабдор шахсининг ўз мансаб ваколатларидан қасддан фойдаланиши фуқароларнинг ҳуқуқларига ёки қонун билан қўриқланадиган манфаатларига ёхуд давлат ёки жамоат манфаатларига кўп миқдорда зарар ёхуд жиддий зиён етказилишига сабаб бўлса»;

иккинчи қисмининг диспозицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ўша ҳаракат:

а) жуда кўп миқдорда зарар етказган ҳолда;

б) уюшган гуруҳ манфаатларини кўзлаб содир этилган бўлса»;

10) 206-модда:

биринчи қисмининг диспозицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ҳокимият ёки мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш, яъни давлат органи, давлат иштирокидаги ташкилот ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи мансабдор шахсининг ўзига қонун билан берилган ваколатлар доирасидан четга чиқадиган ҳаракатларни қасддан содир этиши, фуқароларнинг ҳуқуқларига ёки қонун билан қўриқланадиган манфаатларига ёхуд давлат ёки жамоат манфаатларига кўп миқдорда зарар ёхуд жиддий зиён етказилишига сабаб бўлса»;

иккинчи қисмининг диспозицияси қуйидаги таҳрирда баён  этилсин:

«Ўша ҳаракат:

а) жуда кўп миқдорда зарар етказган ҳолда;

б) уюшган гуруҳ манфаатларини кўзлаб содир этилган бўлса»;

11) 2061-модда чиқариб ташлансин;

12) 207-модда биринчи қисмининг диспозицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Мансабга совуққонлик билан қараш, яъни давлат органи, давлат иштирокидаги ташкилот ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи мансабдор шахсининг ўз вазифаларига лоқайдлик ёки виждонсизларча муносабатда бўлиши оқибатида уларни бажармаслиги ёки лозим даражада бажармаслиги фуқароларнинг ҳуқуқларига ёки қонун билан қўриқланадиган манфаатларига ёхуд давлат ёки жамоат манфаатларига кўп миқдорда зарар ёхуд жиддий зиён етказилишига сабаб бўлса»;

13) 208-модданинг диспозицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ҳокимият ҳаракатсизлиги, яъни давлат органи мансабдор шахсининг ўз хизмат вазифаси юзасидан бажариши лозим ёки мумкин бўлган ҳаракатларни қасддан бажармаслиги фуқароларнинг ҳуқуқларига ёки қонун билан қўриқланадиган манфаатларига ёхуд давлат ёки жамоат манфаатларига кўп миқдорда зарар ёхуд жиддий зиён етказилишига сабаб бўлса, худди шунингдек бундай ҳаракатсизлик жиноятга йўл қўйган ҳолда содир этилган бўлса»;

14) 209-модда биринчи қисмининг диспозицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Мансаб сохтакорлиги, яъни давлат органи, давлат иштирокидаги ташкилот ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи мансабдор шахсининг ғаразгўйлик ёки бошқа манфаатларни кўзлаб расмий ҳужжатларга била туриб сохта маълумотлар ва ёзувлар киритиши, ҳужжатларни қалбакилаштириши ёки била туриб сохта ҳужжатлар тузиши ва тақдим этиши фуқароларнинг ҳуқуқларига ёки қонун билан қўриқланадиган манфаатларига ёхуд давлат ёки жамоат манфаатларига жиддий зарар етказилишига сабаб бўлса»;

15) 210-модда:

биринчи қисмининг диспозицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Пора олиш, яъни давлат органи, давлат иштирокидаги ташкилот ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи мансабдор шахсининг ўз хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда содир этиши лозим ёки мумкин бўлган муайян ҳаракатни пора бераётган шахснинг манфаатларини кўзлаб бажариши ёки бажармаслиги эвазига шахсан ўзи ёки воситачи орқали қонунга хилоф эканлигини била туриб, моддий қимматликлар олиши ёхуд мулкий манфаатдор бўлиши»;

учинчи қисмининг диспозицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Пора олиш:

а) жуда кўп миқдорда;

б) уюшган гуруҳ манфаатларини кўзлаб содир этилган бўлса»;

16) 211-модда:

биринчи қисмининг диспозицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Пора бериш, яъни давлат органи, давлат иштирокидаги ташкилот ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи мансабдор шахсига мазкур мансабдор шахснинг ўз хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда содир этиши лозим ёки мумкин бўлган муайян ҳаракатни пора берган шахснинг манфаатларини кўзлаб бажариши ёки бажармаслиги эвазига қонунга хилоф эканлигини била туриб бевосита ёки воситачи орқали моддий қимматликлар бериш ёки уни мулкий манфаатдор этиш»;

учинчи қисмининг диспозицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Пора бериш:

а) жуда кўп миқдорда;

б) уюшган гуруҳ манфаатларини кўзлаб содир этилган бўлса»;

17) 212-модда учинчи қисмининг диспозицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Пора олиш-беришда воситачилик қилиш:

а) ҳақ эвазига;

б) жуда кўп миқдорда пора олиш ёки бериш вақтида;

в) уюшган гуруҳ манфаатларини кўзлаб содир этилган бўлса»;

18) 213-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«213-модда. Давлат органининг, давлат иштирокидаги ташкилотнинг ёки фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органининг хизматчисини пора эвазига оғдириб олиш

Давлат органининг, давлат иштирокидаги ташкилотнинг ёки фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органининг хизматчисига мазкур хизматчининг ўз хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда содир этиши лозим ёки мумкин бўлган муайян ҳаракатни уни пора эвазига ўзига оғдириб олаётган шахс манфаатларини кўзлаб бажариши ёки бажармаслиги эвазига қонунга хилоф эканлигини била туриб, моддий қимматликлар бериш ёки уни мулкий манфаатдор этиш, шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, – энг кам ойлик иш ҳақининг эллик бараваригача миқдорда жарима ёки икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд олти ойгача қамоқ билан жазоланади.

Ўша ҳаракатлар анча миқдорда содир этилган бўлса, – энг кам ойлик иш ҳақининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима ёки икки йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёки уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ўша ҳаракатлар:

а) такроран, хавфли рецидивист ёки илгари ушбу Кодекснинг  210–212-моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этган шахс томонидан;

б) кўп миқдорда;

в) бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этилган бўлса, – уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ўша ҳаракатлар:

а) жуда кўп миқдорда;

б) уюшган гуруҳ манфаатларини кўзлаб содир этилган бўлса, – беш йилдан саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Башарти моддий қимматликлар берган ёки мулкий манфаатдор этган шахсга нисбатан моддий қимматликлар ёки мулкий манфаат сўраб товламачилик қилинган бўлса ва ушбу шахс жиноий ҳаракатлар содир этилганидан кейин бу ҳақда ўттиз сутка ичида ўз ихтиёри билан арз қилса, чин кўнгилдан пушаймон бўлиб, жиноятни очишда фаол ёрдам берган бўлса, у жавобгарликдан озод этилади»;

19) 214-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«214-модда. Давлат органи, давлат иштирокидаги ташкилот  ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи хизматчисининг қонунга хилоф равишда моддий қимматликлар олиши ёки мулкий манфаатдор бўлиши

Давлат органи, давлат иштирокидаги ташкилот ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи хизматчисининг ўз хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда бажариши лозим ёки мумкин бўлган муайян ҳаракатни уни пора эвазига ўзига оғдириб олаётган шахс манфаатларини кўзлаб бажариши ёки бажармаслиги эвазига қонунга хилоф эканлигини била туриб, моддий қимматликлар олиши ёки мулкий манфаатдор бўлиши, шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, –

энг кам ойлик иш ҳақининг эллик бараваригача миқдорда жарима ёки икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд олти ойгача қамоқ билан жазоланади.

Ўша ҳаракатлар:

а) анча миқдорда;

б) тамагирлик йўли билан содир этилган бўлса, энг кам ойлик иш ҳақининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима ёки икки йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёки уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ўша ҳаракатлар:

а) такроран, хавфли рецидивист ёки илгари ушбу Кодекснинг  210–212-моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этган шахс томонидан;

б) кўп миқдорда;

в) бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб;

г) тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириши муносабати билан шахсга нисбатан тамагирлик йўли билан содир этилган бўлса, – уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ўша ҳаракатлар:

а) жуда кўп миқдорда;

б) уюшган гуруҳ манфаатларини кўзлаб содир этилган бўлса, – беш йилдан саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади»;

20) саккизинчи бўлим:

«Мансабдор шахс» атамасининг ҳуқуқий маъноси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Мансабдор шахс – доимий, вақтинча ёки махсус ваколат бўйича тайинланадиган ёки сайланадиган, ҳокимият вакили вазифаларини бажарадиган ёхуд давлат органларида, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида, мулк шаклидан қатъи назар, корхоналарда, муассасаларда, ташкилотларда ташкилий-бошқарув, маъмурий-хўжалик вазифаларини амалга оширадиган ва юридик аҳамиятга эга ҳаракатларни содир этишга ваколат берилган шахс, худди шунингдек халқаро ташкилотда ёхуд чет давлатнинг қонун чиқарувчи, ижро этувчи, маъмурий ёки суд органида мазкур вазифаларни амалга оширувчи шахс»;

«Масъул мансабдор шахс» деган атама чиқариб ташлансин;

қуйидаги мазмундаги атамалар билан тўлдирилсин:

«Давлат иштирокидаги ташкилот –

1) устав фондида давлат улуши мавжуд бўлган тижорат ташкилоти;

2) тўлиқ ёки қисман давлат органи ёки давлат ташкилоти томонидан ташкил этилган ёки таъсис этилган нотижорат ташкилоти.

Хизматчи – давлат органида, тижорат, нотижорат ташкилотида меҳнат шартномаси ёки фуқаролик-ҳуқуқий шартнома асосида меҳнат фаолиятини амалга оширувчи, мансабдор шахс аломатларига эга бўлмаган шахс».

6-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2013–ХII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 2, 5-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 12, 269-модда; 1997 йил, № 2, 56-модда, № 9, 241-модда; 1998 йил, № 5–6, 102-модда, № 9, 181-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда, № 5, 124-модда, № 9, 229-модда; 2000 йил, № 5–6, 153-модда, № 7–8, 217-модда; 2001 йил, № 1–2, 11, 23-моддалар, № 9–10, 165, 182-моддалар; 2002 йил, № 9, 165-модда; 2003 йил, № 5, 67-модда; 2004 йил, № 1–2, 18-модда, № 9, 171-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 12, 418-модда; 2006 йил, № 6, 261-модда; 2007 йил, № 4, 166-модда, № 6, 248, 249-моддалар, № 9, 422-модда, № 12, 594, 595, 607-моддалар; 2008 йил, № 4, 177, 187-моддалар, № 9, 482, 484, 487-моддалар, № 12, 636, 641-моддалар; 2009 йил, № 1, 1-модда, № 4, 136-модда, № 9, 335-модда, № 12, 469, 470-моддалар; 2010 йил, № 6, 231-модда, № 9, 334, 336, 337, 342-моддалар, № 12, 477-модда; 2011 йил, № 4, 103, 104-моддалар, № 9, 252-модда, № 12/2, 363-модда; 2012 йил, № 1, 3-модда, № 9/2, 244-модда, № 12, 336-модда; 2014 йил, № 9, 244-модда) қуйидаги ўзгартишлар ва қўшимча киритилсин:

1) 290-модданинг бешинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Мол-мулкни хатлаш суриштирувчининг ёки терговчининг қарори бўйича прокурор розилиги билан ёхуд бу тергов ҳаракатини бажаришни тергов органига топширишга ҳақли бўлган суднинг ажрими бўйича амалга оширилади. Кечиктириб бўлмайдиган ҳолларда мол-мулкни хатлаш прокурорнинг розилигисиз ҳам амалга оширилиши мумкин, лекин кейинчалик йигирма тўрт соат ичида прокурор қарор ва баённома нусхаси илова қилинган ҳолда хабардор қилинади. Кечиктириб бўлмайдиган ҳолатлар суриштирувчининг ёки терговчининг прокурорга юборилган хабарномасида асослантирилиши лозим»;

2) 333-модданинг биринчи қисмидаги «3–7» рақамлари «3–8» рақамлари билан алмаштирилсин;

3) 345-модданинг иккинчи қисми «1841» рақамидан кейин «1921–19211» рақамлари билан тўлдирилсин.

7-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2015–ХII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 3, 6-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 9, 193-модда, № 12, 269-модда; 1996 йил, № 5–6, 69-модда, № 9, 144-модда; 1997 йил, № 2, 56-модда, № 4–5, 126-модда, № 9, 241-модда; 1998 йил, № 3, 38-модда, № 5–6, 102-модда, № 9, 181-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда, № 5, 124-модда, № 9, 229-модда; 2000 йил, № 5–6, 153-модда, № 7–8, 217-модда; 2001 йил, № 1–2, 23-модда, № 9–10, 165, 182-моддалар; 2002 йил, № 1, 20-модда, № 9, 165-модда; 2003 йил, № 1, 8-модда, № 5, 67-модда,  № 9–10, 149-модда; 2004 йил, № 1–2, 18-модда, № 5, 90-модда, № 9, 171-модда; 2005 йил, № 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 9, 312-модда, № 12, 413, 417, 418-моддалар; 2006 йил, № 6, 261-модда, № 9, 498-модда, № 10, 536-модда, № 12, 656, 659-моддалар; 2007 йил, № 4, 158, 159, 164, 165-моддалар, № 9, 416, 421-моддалар, № 12, 596, 604, 607-моддалар; 2008 йил, № 4, 181, 189, 192-моддалар, № 9, 486, 488-моддалар, № 12, 640, 641-моддалар; 2009 йил, № 1, 1-модда, № 9, 334, 335, 337-моддалар, № 10, 380-модда, № 12, 462, 468, 470, 472, 474-моддалар; 2010 йил, № 5, 175, 179-моддалар, № 6,  231-модда, № 9, 335, 339, 341-моддалар, № 10, 380-модда, № 12, 468, 473, 474-моддалар; 2011 йил, № 1, 1-модда, № 4, 104, 105-моддалар, № 9, 247, 252-моддалар, № 12/2, 365-модда; 2012 йил, № 4, 108-модда, № 9/1, 242-модда, № 12, 336-модда; 2013 йил, № 4, 98-модда, № 10, 263-модда; 2014 йил, № 1, 2-модда, № 5, 130-модда, № 9, 244-модда, № 12, 341, 343-моддалар; 2015 йил, № 6, 228-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:

1) 15-модда:

иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Доимий, вақтинча ёки махсус ваколат бўйича тайинланадиган ёки сайланадиган, ҳокимият вакили вазифаларини бажарадиган ёхуд давлат органларида, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида, мулк шаклидан қатъи назар, корхоналарда, муассасаларда, ташкилотларда ташкилий-бошқарув, маъмурий-хўжалик вазифаларини амалга оширадиган ва юридик аҳамиятга эга ҳаракатларни содир этишга ваколат берилган шахс, худди шунингдек халқаро ташкилотда ёхуд чет давлатнинг қонун чиқарувчи, ижро этувчи, маъмурий ёки суд органида мазкур вазифаларни амалга оширувчи шахс мансабдор шахс деб эътироф этилади»;

қуйидаги мазмундаги учинчи қисм билан тўлдирилсин:

«Давлатнинг бирон-бир ҳокимият органи номидан иш кўриб, муайян вазифаларни доимий ёки вақтинча амалга оширувчи ва ўз ваколатлари доирасида кўпчилик ёхуд барча фуқаро ёки мансабдор шахслар учун мажбурий бўлган ҳаракатларни содир этиш ёки фармойишлар бериш ҳуқуқига эга бўлган шахс ҳокимият вакили деб эътироф этилади»;

2) 25-модданинг тўртинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Фуқаро ва хизматчиларга солинадиган жариманинг энг кўп миқдори энг кам иш ҳақининг беш бараваридан, мансабдор шахсларга эса – ўн бараваридан ошмаслиги керак. Баъзи ҳуқуқбузарликлар учун фуқаро ва хизматчиларга – энг кам иш ҳақининг юз бараваригача ва мансабдор шахсларга – бир юз эллик бараваригача миқдорда жарима солиниши мумкин»;

3) 27-модданинг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этиш қуроли ёки бевосита шундай нарса бўлган ашёни мусодара қилиш бу ашёни ҳақ тўламасдан мажбурий тарзда давлат мулкига ўтказишдан иборат бўлиб, бу чора туман (шаҳар) судининг маъмурий ишлар бўйича судьяси томонидан қўлланилади. Агар Ўзбекистон Республикасининг қонунларида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, ҳуқуқбузарнинг шахсий мулки бўлган ашёгина мусодара қилиниши мумкин»;

4) қуйидаги мазмундаги 611-модда билан тўлдирилсин:

«611-модда. Нодавлат тижорат ташкилотининг ёки бошқа нодавлат ташкилотининг хизматчисини пора эвазига оғдириб олиш

Нодавлат тижорат ташкилотининг ёки бошқа нодавлат ташкилотининг хизматчисига мазкур хизматчининг ўз ваколатларидан фойдаланган ҳолда содир этиши лозим ёки мумкин бўлган муайян ҳаракатни уни пора эвазига ўзига оғдириб олаётган шахс манфаатларини кўзлаб бажариши ёки бажармаслиги эвазига қонунга хилоф эканлигини била туриб, моддий қимматликлар бериш ёки уни мулкий манфаатдор этиш, – энг кам иш ҳақининг йигирма бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Нодавлат тижорат ташкилоти ёки бошқа нодавлат ташкилоти хизматчисининг ўз ваколатларидан фойдаланган ҳолда содир этиши лозим ёки мумкин бўлган муайян ҳаракатни уни пора эвазига ўзига оғдириб олаётган шахс манфаатларини кўзлаб бажариши ёки бажармаслиги эвазига қонунга хилоф эканлигини била туриб, моддий қимматликлар олиши ёки мулкий манфаатдор бўлиши, –

энг кам иш ҳақининг йигирма бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Нодавлат тижорат ташкилотининг ёки бошқа нодавлат ташкилотининг хизматчиси деганда меҳнат шартномаси ёки фуқаролик-ҳуқуқий шартнома асосида меҳнат фаолиятини амалга оширувчи, мансабдор шахс аломатларига эга бўлмаган шахс тушунилади»;

5) 164-модда:

қуйидаги мазмундаги учинчи қисм билан тўлдирилсин:

«Савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини кўп миқдордаги қийматда бузиш, –

фуқароларга энг кам иш ҳақининг ўн бараваридан эллик бараваригача, мансабдор шахсларга эса – қирқ бараваридан саксон бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади»;

учинчи ва тўртинчи қисмлари тегишинча тўртинчи ва бешинчи қисмлар деб ҳисоблансин;

қуйидаги мазмундаги олтинчи қисм билан тўлдирилсин:

«Анча миқдор деганда энг кам иш ҳақининг юз бараваридан уч юз бараваригача бўлган доирадаги, кўп миқдор деганда эса, энг кам иш ҳақининг уч юз бараваридан беш юз бараваригача бўлган доирадаги миқдор тушунилади»;

6) 1752-модданинг иккинчи қисми чиқариб ташлансин;

7) 176-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«176-модда. Ноқонуний тадбиркорлик фаолияти

Тадбиркорлик фаолиятини давлат рўйхатидан ўтмасдан амалга ошириш, – ҳуқуқбузарлик ашёларини мусодара қилиб, энг кам иш ҳақининг беш бараваридан етти бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни анча миқдордаги назорат қилинмайдиган даромад олган ҳолда содир этиш, – ҳуқуқбузарлик ашёларини мусодара қилиб, энг кам иш ҳақининг етти бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни кўп миқдордаги назорат қилинмайдиган даромад олган ҳолда содир этиш, – ҳуқуқбузарлик ашёларини мусодара қилиб, энг кам иш ҳақининг ўн бараваридан элликбараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Ҳуқуқбузарликни биринчи марта содир этган шахс ноқонуний тадбиркорлик фаолиятидан олинган даромад давлатга ихтиёрий равишда тўланган, шунингдек тадбиркорлик субъектини белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказиш амалга оширилган тақдирда ҳуқуқбузарлик ашёлари мусодара қилинмаган ҳолда жавобгарликдан озод қилинади»;

8) қуйидаги мазмундаги 1931 ва 1932-моддалар билан тўлдирилсин:

«1931-модда. Давлат органининг, давлат иштирокидаги ташкилотнинг ёки фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органининг хизматчисини пора эвазига оғдириб олиш

Давлат органининг, давлат иштирокидаги ташкилотнинг ёки фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органининг хизматчисига мазкур хизматчининг ўз хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда содир этиши лозим ёки мумкин бўлган муайян ҳаракатни уни пора эвазига ўзига оғдириб олаётган шахс манфаатларини кўзлаб бажариши ёки бажармаслиги эвазига қонунга хилоф эканлигини била туриб, моддий қимматликлар бериш ёки уни мулкий манфаатдор этиш, – 

энг кам иш ҳақининг ўттиз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Давлат иштирокидаги ташкилот деганда:

устав фондида давлат улуши мавжуд бўлган тижорат ташкилоти;

тўлиқ ёки қисман давлат органи ёки давлат ташкилоти томонидан ташкил этилган ёки таъсис этилган нотижорат ташкилоти тушунилади.

Давлат органининг, давлат иштирокидаги ташкилотнинг ёки фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органининг хизматчиси деганда меҳнат шартномаси ёки фуқаролик-ҳуқуқий шартнома асосида меҳнат фаолиятини амалга оширувчи, мансабдор шахс аломатларига эга бўлмаган шахс тушунилади.

1932-модда. Давлат органи, давлат иштирокидаги ташкилот ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи хизматчисининг қонунга хилоф равишда моддий қимматликлар олиши ёки мулкий манфаатдор бўлиши

Давлат органи, давлат иштирокидаги ташкилот ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи хизматчисининг ўз хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда бажариши лозим ёки мумкин бўлган муайян ҳаракатни уни пора эвазига ўзига оғдириб олаётган шахс манфаатларини кўзлаб бажариши ёки бажармаслиги эвазига қонунга хилоф эканлигини била туриб, моддий қимматликлар олиши ёки мулкий манфаатдор бўлиши, – энг кам иш ҳақининг ўттиз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Давлат иштирокидаги ташкилот деганда:

устав фондида давлат улуши мавжуд бўлган тижорат ташкилоти;

тўлиқ ёки қисман давлат органи ёки давлат ташкилоти томонидан ташкил этилган ёки таъсис этилган нотижорат ташкилоти тушунилади.

Давлат органининг, давлат иштирокидаги ташкилотнинг, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органининг хизматчиси деганда меҳнат шартномаси ёки фуқаролик-ҳуқуқий шартнома асосида меҳнат фаолиятини амалга оширувчи, мансабдор шахс аломатларига эга бўлмаган шахс тушунилади»;

9) 2411 ва 2412-моддалар чиқариб ташлансин;

10) иккинчи бўлим қуйидаги мазмундаги XVI1 боб билан тўлдирилсин:

«XVI1 боб. Тадбиркорлик фаолиятига тўсқинлик қилганлик, қонунга хилоф равишда аралашганлик ҳамда хўжалик юритувчи субъектларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига тажовуз қиладиган бошқа ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий жавобгарлик

2411-модда. Хусусий мулк ҳуқуқини бузиш

Назорат қилувчи, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ҳамда бошқа давлаторганининг ва давлат ташкилотининг мансабдор шахси ёки хизматчиси томонидан хусусий мулкдорларнинг ҳуқуқларини бузиш йўли билан уларга зарар етказиш, яъни мулк ҳуқуқини қонунга хилоф равишда чеклаш ва (ёки) ундан маҳрум қилиш, хусусий мулкка тажовуз қилиш, номақбуллиги олдиндан аён бўлган шартларни мулкдорга мажбуран қабул қилдириш, шу жумладан мол-мулкни ёки мулкий ҳуқуқларни топширишни 

асоссиз равишда талаб қилиш, шунингдек мулкдорнинг мулкини олиб қўйиш ёхуд уни ўз мол-мулкига бўлган ҳуқуқидан воз кечишга мажбурлаш, оз миқдордаги талон-торож аломатлари мавжуд бўлмаган тақдирда, – 
энг кам иш ҳақининг йигирма бараваридан олтмиш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

2412-модда. Тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини текшириш ва молия-хўжалик фаолиятини тафтиш қилиш тартибини бузиш

Тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини текширишнинг ва молия-хўжалик фаолиятини тафтиш қилишнинг белгиланган тартибини бузиш, худди шунингдек тадбиркорлик субъектлари фаолиятини қонунга хилоф равишда текшириш ташаббуси билан чиқиш ва (ёки) ўтказиш, –

мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг йигирма бараваридан олтмиш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

2413-модда. Тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини ва (ёки) уларнинг банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни қонунга хилоф равишда тўхтатиб туриш

Тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини ва (ёки) уларнинг банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни қонунга хилоф равишда тўхтатиб туриш, – мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг йигирма бараваридан олтмиш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

2414-модда. Тадбиркорлик субъектларини ҳомийликка ва бошқа тадбирларга мажбурий жалб этиш

Назорат қилувчи, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ҳамда бошқа давлат органининг ва давлат ташкилотининг мансабдор шахси ёки хизматчиси томонидан тадбиркорлик субъектларини пул маблағлари ҳамда бошқа моддий қимматликларни ажратиш билан боғлиқ ҳомийликка ва бошқа тадбирларга мажбурий жалб этиш, – 

энг кам иш ҳақининг ўн бараваридан йигирма бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

2415-модда. Лицензиялаш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини ва рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш

Лицензия ва рухсат этиш хусусиятига эга бошқа ҳужжатларни беришнинг белгиланган тартиби ҳамда муддатларини бузиш, шу жумладан лицензияларнинг ва рухсат бериш тартиб-таомилларининг янги турларини қонунга хилоф равишда жорий этиш, –

мансабдор шахслар ва хизматчиларга энг кам иш ҳақининг ўн бараваридан йигирма бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

2416-модда. Имтиёзлар ва преференцияларни қўллашни ғайриқонуний равишда рад этиш, қўлламаслик ёки қўллашга тўсқинлик қилиш 

Тадбиркорлик субъектларига берилган имтиёзлар ва преференцияларни қўллашни ғайриқонуний равишда рад этиш, қўлламаслик ёки қўллашга тўсқинлик қилиш, –

мансабдор шахслар ва хизматчиларга энг кам иш ҳақининг ўн бараваридан йигирма бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

2417-модда. Хўжалик юритувчи субъектларга ва бошқа ташкилотларга пул маблағлари беришни асоссиз равишда кечиктириш

Хўжалик юритувчи субъектларга ва бошқа ташкилотларга иш ҳақи, нафақалар, стипендиялар ва уларга тенглаштирилган ўзга тўловларни тўлаш учун пул маблағлари беришни банкнинг мансабдор шахси ёки хизматчиси томонидан асоссиз равишда кечиктириш, –

энг кам иш ҳақининг ўн бараваридан йигирма бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

2418-модда. Тадбиркорлик субъектларининг ҳисобварақларида пул маблағлари мавжудлиги тўғрисидаги ахборотни қонунга хилоф равишда талаб қилиб олиш

Қонун ҳужжатларида назарда тутилмаган ҳолларда тадбиркорлик субъектларининг ҳисобварақларида пул маблағлари мавжудлиги тўғрисидаги ахборотни талаб қилиб олиш, –

мансабдор шахслар ва хизматчиларга энг кам иш ҳақининг йигирма бараваридан олтмиш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

2419-модда. Давлат хизматлари кўрсатиш тартибини бузиш

Тадбиркорлик субъектларига давлат хизматлари кўрсатишнинг қонун ҳужжатларида белгиланган тартиби ва муддатларини бузиш, шу жумладан тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби ва муддатларини бузиш, худди шунингдек давлат хизмати кўрсатишни ғайриқонуний равишда рад этиш ёхуд уни кўрсатишдан бўйин товлаш, –

мансабдор шахслар ва хизматчиларга энг кам иш ҳақининг ўн бараваридан йигирма бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, –

мансабдор шахслар ва хизматчиларга энг кам иш ҳақининг йигирма бараваридан ўттиз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

24110-модда. Тадбиркорлик субъектларидан қонун ҳужжатларини бузган ҳолда ҳужжатлар талаб қилиб олиш

Тадбиркорлик субъектларидан қонун ҳужжатларида назарда тутилмаган статистика, молия, солиқ ҳисоботини ва бошқа ҳисоботни, шунингдек ўзга ҳужжатларни, шу жумладан банк ҳисобварағини очишда ортиқча ҳужжатларни талаб қилиб олиш, худди шунингдек қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳисоботни тақдим этишнинг белгиланган муддатлари ва тартибига зид равишда талаб қилиб олиш, –

мансабдор шахслар ва хизматчиларга энг кам иш ҳақининг ўн бараваридан йигирма бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, –

мансабдор шахслар ва хизматчиларга энг кам иш ҳақининг йигирма бараваридан ўттиз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

24111-модда. Кўчмас мулкни бузиб ташлаш тартибини бузиш

Олиб қўйилаётган ер участкасидаги тадбиркорлик субъектларига тегишли биноларни, бошқа иморатларни, иншоотларни ёки дов-дарахтларни зарарнинг ўрнини мазкур мол-мулкнинг бозор қиймати бўйича олдиндан ва тўлиқ қопламаган ҳолда бузиб ташлаш, –

мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг йигирма беш бараваридан эллик бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, –

мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади»;

11) 245-модданинг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Маъмурий ишлар бўйича судьялар ушбу Кодекснинг 40, 41, 42, 43, 44, 45, 46, 47, 471, 472, 473, 48, 491, 511, 512, 513, 514, 515, 516, 517, 518, 519, 52, 56, 57, 58, 59, 60, 61, 611, 62, 64, 66, 67-моддаларида, 76-моддасида  (сув хўжалиги иншоотларини шикастлантиришга оид қисмида), 90-моддасининг иккинчи қисмида, 94, 99, 100, 101, 102, 103, 104, 105, 106, 107, 108, 110, 
111-моддаларида, 112-моддасида (транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этишга оид қисмида), 119-моддасининг иккинчи қисмида, 1251-моддасининг иккинчи қисмида, 127-моддасининг иккинчи қисмида, 128-моддасининг тўртинчи қисмида, 1281-моддасининг иккинчи қисмида, 1282-моддасининг учинчи қисмида, 1283-моддасининг тўртинчи ва бешинчи қисмларида, 1284-моддасининг учинчи қисмида, 1285-моддасининг учинчи қисмида, 129-моддасининг иккинчи қисмида, 130-моддасининг иккинчи қисмида, 131, 132, 133, 134-моддаларида, 136-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида, 137-моддасида, 142-моддасининг иккинчи қисмида, 146-моддасининг учинчи қисмида, 148-моддасида (ажратилган минтақаларда ва ёғоч кўприклардан 100 метргача бўлган масофада олов ёққанлик, тахта тўшамали кўприкларда чекканлик учун), 149, 150-моддаларида, 151-моддасининг иккинчи қисмида, 152-моддасининг иккинчи ва учинчи қисмларида, 155, 1551, 157, 158, 159-моддаларида, 160-моддасининг биринчи қисмида, 161, 163, 1631-моддаларида, 164-моддасининг иккинчи, учинчи ва тўртинчи қисмларида, 165, 1651, 166, 167, 169, 170, 173, 1741-моддаларида, 175-моддасининг бешинчи қисмида, 1751, 1753-моддаларида, 176-моддасининг биринчи, иккинчи ва учинчи қисмларида, 1763, 1764, 177, 179, 1792, 1793, 1795, 180, 181, 182, 183, 184, 1841, 1842, 1843, 185, 1851, 186, 1861-моддаларида, 187-моддасининг иккинчи қисмида, 188, 1881, 1882, 189, 1891, 190, 191, 193, 1931, 1932, 194, 195, 196, 1961, 197, 1971, 1972, 198, 1983, 199, 200, 2001, 201, 202, 2021, 203, 2031, 204, 205, 206, 207, 208, 209, 210, 2152, 216, 217, 218, 2191-моддаларида, 220-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида, 222, 2241, 2242, 226-моддаларида, 2274-моддасининг биринчи – тўртинчи қисмларида, 2278, 2279, 22713, 22714, 22715, 22716, 22717, 22718, 22719, 22720, 22721, 22722, 22723, 22724, 22725, 22726, 22727-моддаларида, 228-моддасида (муҳрлар (пломбалар) табиатни муҳофаза этишга оид қонун ҳужжатлари бузилганлиги учун қўйилган ҳоллар бундан мустасно), 230, 231, 232, 233, 234, 237, 238, 239, 2391, 240, 241, 2411–24111-моддаларида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқади»;

12) 262-модданинг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Божхона органларининг бошлиқлари ва уларнинг ўринбосарлари божхона органлари номидан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни кўриб чиқишга ва жарима тариқасидаги маъмурий жазо чорасини қўллашга ҳақлидир»;

13) 264-модданинг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Давлат солиқ органларига, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти ҳамда унинг жойлардаги бўлинмаларига ушбу Кодекс 1591-моддасида, 160-моддасининг иккинчи қисмида, 164-моддасининг биринчи ва бешинчи қисмларида, 168, 171, 172, 174-моддаларида, 175-моддасининг биринчи, иккинчи, учинчи, тўртинчи, олтинчи ва еттинчи қисмларида, 1754, 1755, 1762, 1791, 2153-моддаларида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар тааллуқлидир»;

14) 271-модда қуйидаги мазмундаги 10-банд билан тўлдирилсин:

«10) ҳуқуқбузарликнинг оқибатлари бартараф этилган тақдирда шахсни жавобгарликдан озод этиш ушбу Кодекснинг тегишли моддасида назарда тутилган бўлса»;

15) 287-модданинг:

1-бандидаги «164-моддасининг учинчи қисмида, 170-моддасида, 176-моддасининг иккинчи ва учинчи қисмларида» деган сўзлар «164-моддасининг тўртинчи қисмида, 170-моддасида, 176-моддасининг биринчи, иккинчи ва учинчи қисмларида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

8-бандидаги «164-моддасининг учинчи қисмида, 166, 170-моддаларида, 176-моддасининг иккинчи ва учинчи қисмларида» деган сўзлар «164-моддасининг тўртинчи қисмида, 166, 170-моддаларида, 176-моддасининг биринчи, иккинчи ва учинчи қисмларида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

16) 288-модданинг учинчи қисмидаги «164-моддасининг учинчи қисмида» деган сўзлар «164-моддасининг тўртинчи қисмида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

17) 305-модданинг иккинчи қисмидаги «164-моддасининг иккинчи қисмида» деган сўзлар «164-моддасининг иккинчи ва учинчи қисмларида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

18) 339-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этиш қуроли ёки бевосита шундай нарса бўлган ашёни мусодара қилиш тўғрисидаги қарор ижро этилганидан сўнг суд ижрочиси ижро иши юритишни тамомлаш тўғрисида қарор чиқаради ва унинг бир нусхасини уни чиқарган маъмурий ишлар бўйича судьяга юборади».

8-модда. Ўзбекистон Республикасининг1995 йил 21 декабрда қабул қилинган161–I-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, 1-сонга илова; 1997 йил, № 2, 65-модда; 1998 йил, № 5–6, 102-модда, № 9, 181-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда, № 5, 112, 124-моддалар, № 9, 229-модда; 2001 йил, № 5,89-модда, № 9–10, 182-модда; 2002 йил, № 1, 20-модда, № 9, 165-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 9, 312-модда; 2009 йил, № 12, 470, 471-моддалар; 2010 йил, № 12, 472-модда; 2012 йил, № 9/1, 238-модда; 2013 йил, № 4, 98-модда, № 10, 263-модда; 2014 йил, № 1, 2-модда) қуйидаги қўшимчалар киритилсин:

1) 15-моддаси қуйидаги мазмундаги 4-банд билан тўлдирилсин:

«4) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда ходимлар ёллайдиган якка тартибдаги тадбиркорлар»;

2) 74-модданинг бешинчи қисми «корхона муҳри билан» деган сўзлардан кейин «(муҳр мавжуд бўлган тақдирда)» деган сўзлар билан тўлдирилсин.

9-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 21 декабрда қабул қилинган 163–I-сонли ва 1996 йил 29 августда қабул қилинган 
256–I-сонли қонунлари билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, 2-сонга илова, № 11–12; 1997 йил, № 2, 56-модда, № 9, 241-модда; 1998 йил, № 5–6, 102-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда, № 9, 229-модда; 2001 йил, № 1–2, 23-модда, № 9–10, 182-модда; 2002 йил, № 1, 20-модда, № 9, 165-модда; 2003 йил, № 1, 8-модда, № 5, 67-модда; 2004 йил, № 1–2, 18-модда, № 5, 90-модда, № 9, 171-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, № 4, 154-модда, № 9, 494, 498-моддалар; 2007 йил, № 1, 3, 5-моддалар, № 4, 156, 164-моддалар, № 8, 367-модда, № 9, 416-модда, № 12, 598, 608-моддалар; 2008 йил, № 4, 192-модда, № 12, 640-модда; 2009 йил, № 9, 337-модда; 2010 йил, № 9, 335, 337, 340-моддалар; 2011 йил, № 12/2, 363, 364, 365-моддалар; 2012 йил, № 4, 106, 109-моддалар, № 12, 336-модда; 2013 йил, № 10, 263-модда; 2014 йил, № 5, 130-модда, № 12, 343-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:

1) 72-модданинг биринчи қисмидаги «давлат органининг» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

2) 107-модданинг бешинчи қисми «муҳр босиб» деган сўзлардан кейин «(муҳр мавжуд бўлган тақдирда)» деган сўзлар билан тўлдирилсин;

3) 138-модданинг биринчи қисми «ушбу юридик шахснинг муҳри» деган сўзлардан кейин «(муҳр мавжуд бўлган тақдирда)» деган сўзлар билан тўлдирилсин;

4) 206-модда:

биринчи қисмидаги «бунда мулкдорга олиб қўйилган мол-мулкка тенг мол-мулк берилади» деган сўзлар «бунда мулкдорга олиб қўйилган мол-мулкка тенг қимматли мол-мулк мулк ҳуқуқи асосида берилади» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги иккинчи ва учинчи қисмлар билан тўлдирилсин:

«Олиб қўйилаётган ер участкасидаги уйларнинг, бошқа иморатларнинг, иншоотларнинг ёки экинларнинг, шунингдек ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг бозор қийматини аниқлаш белгиланган тартибда баҳоловчи ташкилотлар томонидан амалга оширилади. Бунда хусусий мулк ҳуқуқи бекор қилинганда олиб қўйилаётган мол-мулкнинг ва ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг бозор қиймати бевосита ушбу мол-мулкни олиб қўйишдан олдинги ҳолатга кўра ёки келгусида олиб қўйилиши ҳақидаги хабар мол-мулкнинг ва ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг бозор қийматига таъсир қилган пайтдаги ҳолатга кўра баҳоловчи ташкилот томонидан аниқланади.

Олиб қўйилаётган ер участкасидаги уйни, бошқа иморатларни, иншоотларни ёки экинларни бузиб ташлашга зарарларнинг ўрни бозор қиймати бўйича олдиндан ва тўлиқ қоплангунига қадар йўл қўйилмайди»;

иккинчи қисми тўртинчи қисм деб ҳисоблансин;

5) 269-модданинг учинчи қисми «ва муҳрланган» деган сўзлардан кейин «(муҳр мавжуд бўлган тақдирда)» деган сўзлар билан тўлдирилсин;

6) 288-модданинг тўртинчи қисми «ўз белгилари ва муҳрларини» деган сўзлардан кейин «(муҳрлар мавжуд бўлган тақдирда)» деган сўзлар билан тўлдирилсин;

7) 909-модданинг учинчи қисми «ва товар омборхонасининг муҳри» деган сўзлардан кейин «(муҳр мавжуд бўлган тақдирда)» деган сўзлар билан тўлдирилсин.

10-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 25 апрелда қабул қилинган «Эркин иқтисодий зоналар тўғрисида»ги 220–I-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, № 5–6, 58-модда; 2003 йил, № 5, 67-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 12, 410-модда; 2006 йил, № 10, 536-модда; 2009 йил, № 9, 338-модда) 25-моддасининг:

иккинчи қисми чиқариб ташлансин;

учинчи ва тўртинчи қисмлари тегишинча иккинчи ва учинчи қисмлар деб ҳисоблансин.

11-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 26 апрелда қабул қилинган « Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги 223–I-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 6 майда қабул қилинган ЎРҚ–370-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2014 йил, № 5, 128-модда) 67-моддасининг учинчи қисми «муҳри билан» деган сўзлардан кейин «(муҳр мавжуд бўлган тақдирда)» деган сўзлар билан тўлдирилсин.

12-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 29 августда қабул қилинган «Давлат божхона хизмати тўғрисида»ги 472–I-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, № 9, 230-модда; 1998 йил, № 5–6, 102-модда; 2005 йил, № 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, № 10, 536-модда, № 12, 657-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:

1) 5-модда биринчи қисмининг:

ўнинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;

ўн биринчи ва ўн иккинчи хатбошилари тегишинча ўнинчи ва ўн биринчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

2) 7-модда бешинчи қисмининг учинчи ва тўртинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирдабаён этилсин:

«кечиктириб ёки бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти берилган, ўз муддатида тўланмаган божхона тўловлари ва бундай тўловларни тўлаш муддати ўтказиб юборилганлиги учун пеня суммаларини хўжалик юритувчи субъектлардан сўзсиз тартибда ундириб олиш тўғрисидаги божхона органларининг фармойишларини (инкассо топшириқларини) бажарадилар;

ушбу модда бешинчи қисмининг учинчи хатбошисида назарда тутилган ҳолларда хўжалик юритувчи субъектларнинг сўмлардаги маблағлари етишмаса ва валюта ҳисобварақларида маблағлари мавжуд бўлса, божхона органларининг тақдимномасига кўра валюта биржасида мазкур валюта маблағларини бюджет олдидаги қарзни тўлаш учун зарур ҳажмларда сотишни сотиш кунидаги курс бўйича амалга оширадилар».

13-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 30 августда қабул қилинган 477–I-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик процессуал кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, 9-сонга илова; 2001 йил, № 1–2, 11-модда; 2004 йил, № 1–2, 18-модда, № 9, 171-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, № 8, 367-модда; 2008 йил, № 4, 185-модда; 2009 йил, № 1, 1-модда, № 9, 332-модда; 2010 йил, № 6, 231-модда, № 9, 335-модда; 2011 йил, № 4, 104-модда; 2012 йил, № 9/2, 244-модда; 2013 йил, № 4, 98-модда; 2014 йил, № 5, 130-модда, № 12, 343-модда; 2015 йил, № 6, 228-модда) 53-моддасининг бешинчи қисми «имзо ташкилот муҳри билан» деган сўзлардан кейин «(муҳр мавжуд бўлган тақдирда)» деган сўзлар билан тўлдирилсин.

14-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 30 августда қабул қилинган 478–I-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Хўжалик процессуал кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, № 9, 234-модда; 1998 йил, № 5–6, 102-модда; 2001 йил, № 1–2, 11-модда; 2002 йил, № 9, 165-модда; 2003 йил, № 9–10, 149-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, № 7, 373-модда; 2007 йил, № 8, 367-модда; 2008 йил, № 9, 490-модда, № 12, 640-модда; 2009 йил, № 1, 1-модда; 2010 йил, № 6, 231-модда; 2011 йил, № 4, 104-модда; 2012 йил, № 9/2, 244-модда; 2013 йил, № 4, 98-модда, № 10, 263-модда; 2014 йил, № 5, 130-модда, № 9, 244-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:

1) 23-модда биринчи қисмининг 4-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«4) ушбу Кодекснинг 15519-моддасида кўрсатилган корпоратив низолар бўйича ишлар, бундан меҳнатга оид низолар мустасно»;

2) 24-модданинг 9-банди «ҳужжатларини (бутунлай ёки қисман) ҳақиқий эмас деб топиш» деган сўзлардан кейин «мансабдор шахсларнинг шундай ҳаракатларини (ҳаракатсизлигини) қонунга хилоф деб топиш» деган сўзлар билан тўлдирилсин;

3) 31-модда қуйидаги мазмундаги учинчи қисм билан тўлдирилсин:

«Корпоратив низолар бўйича даъволар юридик шахс жойлашган жойда тақдим этилади»;

4) 51-модданинг иккинчи қисми «ташкилотнинг муҳри билан» деган сўзлардан кейин «(муҳр мавжуд бўлган тақдирда)» деган сўзлар билан тўлдирилсин;

5) 76-модда:

қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:

«Давлат органи, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи томонидан ноқонуний ҳужжат қабул қилинганлиги ёхуд уларнинг мансабдор шахслари томонидан ғайриқонуний ҳаракатлар (ҳаракатсизлик) содир этилганлиги натижасида тадбиркорлик субъектига етказилган зарарларнинг ўрнини қоплаш тўғрисидаги даъволарни кўришда суд даъвогарнинг аризаси бўйича даъвони таъминлаш чораларини кўриши шарт»;

иккинчи – олтинчи қисмлари тегишинча учинчи – еттинчи қисмлар деб ҳисоблансин;

6) 77-модданинг биринчи қисми қуйидаги мазмундаги 41-банд билан тўлдирилсин:

«41) давлат органининг, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органининг низолашилаётган ҳужжати ижросини тўхтатиб туриш»;

7) 116-модданинг учинчи қисмидаги «ўн» деган сўз «беш» деган сўз билан алмаштирилсин;

8) 122-модданинг биринчи қисмидаги «ўн» деган сўз «беш» деган сўз билан алмаштирилсин;

9) 125-модда:

қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:

«Давлат органининг, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органининг қонун ҳужжатларига мувофиқ бўлмаган, ташкилотлар ва фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузадиган ҳужжатини (бутунлай ёки қисман) ҳақиқий эмас деб топиш, мансабдор шахснинг шундай ҳаракатларини (ҳаракатсизлигини) қонунга хилоф деб топиш тўғрисидаги иш ишни судда кўришга тайёрлаш тўғрисидаги ажрим чиқарилган кундан бошлаб ўн беш кундан ортиқ бўлмаган муддатда кўрилиши ва ҳал қилув қарори қабул қилиниши керак»;

иккинчи қисми учинчи қисм деб ҳисоблансин;

10) 143-модданинг биринчи қисми қуйидаги мазмундаги 3-банд билан тўлдирилсин:

«3) қабул қилинган ҳужжат туфайли етказилган зарарларнинг ўрнини қоплаш лозимлиги тўғрисидаги кўрсатма, шундай талаблар мавжуд бўлган тақдирда»;

11) 15515-модда биринчи қисмининг 1 ва 2-бандларидаги «ва давлат рўйхатидан ўтказилганлик тўғрисидаги гувоҳноманинг» деган сўзлар чиқариб ташлансин;

12) қуйидаги мазмундаги 204-боб билан тўлдирилсин:

«204-боб. Корпоратив низолар бўйича иш юритиш

15519-модда. Корпоратив низолар бўйича ишлар

Суд қуйидаги корпоратив низоларни ҳал қилади:

1) юридик шахсни ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш билан боғлиқ низолар;

2) хўжалик жамиятлари ва ширкатларининг устав фондидаги (устав капиталидаги) акцияларнинг, улушларнинг, кооперативлар аъзолари пайларининг мансублиги, уларга юкламалар белгилаш ва улардан келиб чиқадиган ҳуқуқларни амалга ошириш билан боғлиқ низолар, бундан хўжалик жамиятлари ва ширкатларининг устав фондидаги (устав капиталидаги) акцияларни, улушларни, кооперативлар аъзоларининг пайларини ўз ичига олувчи мерос мол-мулкни ёки эр-хотиннинг умумий мол-мулкини бўлиш билан боғлиқ ҳолда юзага келадиган низолар мустасно;

3) юридик шахс иштирокчиларининг (муассисларининг, аъзоларининг) (бундан буён матнда юридик шахс иштирокчилари деб юритилади) юридик шахс томонидан тузилган битимларни ҳақиқий эмас деб топиш ва (ёки) бундай битимларнинг ҳақиқий эмаслиги оқибатларини қўллаш ҳақидаги даъволари бўйича низолар;

4) қимматли қоғозлар эмиссияси билан, шу жумладан давлат органларининг ва бошқа органларнинг қарорлари, улар мансабдор шахсларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги), эмитентнинг бошқарув органлари қарорлари юзасидан низолашиш билан, эмиссиявий қимматли қоғозларни жойлаштириш жараёнида тузилган битимлар, эмиссиявий қимматли қоғозлар чиқариш (қўшимча равишда чиқариш) натижалари бўйича ҳисоботлар (хабарномалар) юзасидан низолашиш билан боғлиқ низолар;

5) қимматли қоғозларни номинал сақловчиларнинг акциялар ва бошқа қимматли қоғозларга бўлган ҳуқуқларни ҳисобга олиш, қимматли қоғозларни жойлаштириш ва (ёки) уларнинг муомаласи муносабати билан қонунда назарда тутилган бошқа ҳуқуқ ва мажбуриятларни қимматли қоғозларнинг номинал сақловчилари томонидан амалга ошириш билан боғлиқ фаолиятидан келиб чиқадиган низолар;

6) юридик шахс иштирокчиларининг умумий йиғилишини чақириш тўғрисидаги низолар;

7) юридик шахс бошқарув органларининг қарорлари устидан шикоят қилиш тўғрисидаги низолар.

Суд қонун ҳужжатларида ўз ваколатларига киритилган бошқа корпоратив низоларни ҳам ҳал қилади.

15520-модда. Корпоратив низолар бўйича ишларни кўриб чиқиш тартиби

Корпоратив низолар бўйича ишлар суд томонидан ушбу Кодексда назарда тутилган қоидалар бўйича, мазкур бобда белгиланган ўзига хос хусусиятлар инобатга олинган ҳолда кўриб чиқилади.

15521-модда. Корпоратив низо бўйича даъво аризасига доир талаблар

Корпоратив низо бўйича даъво аризаси ушбу Кодекснинг 112-моддасида назарда тутилган талабларга мувофиқ бўлиши лозим.

Даъво аризасига ушбу Кодекснинг 114-моддасида назарда тутилган ҳужжатлар, шунингдек юридик шахснинг давлат рўйхатидан ўтказилганлигини тасдиқловчи ва унинг жойлашган ери (почта манзили) ҳақидаги маълумотлар кўрсатилган ҳужжат илова қилинади.

15522-модда. Корпоратив низолар бўйича даъвони таъминлаш чоралари

Корпоратив низолар бўйича даъвони таъминлаш чоралари ушбу Кодекснинг 7-бобида назарда тутилган тартибда суд томонидан кўрилади»;

13) 187-модданинг 3-бандидаги «агар қабул қилинган ҳал қилув қарори ва қарор етарлича асосланмаган бўлса» деган сўзлар «ушбу Кодекс 188-моддасининг учинчи қисмида назарда тутилган асослар мавжуд бўлган тақдирда» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

14) 188-модданинг учинчи қисми қуйидаги мазмундаги 9-банд билан тўлдирилсин:

«9)хўжалик суди арз қилинган талаб бўйича қарор қабул қилмаган бўлса».

15-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 25 декабрда қабул қилинган «Қишлоқ хўжалиги корхоналарини санация қилиш тўғрисида»ги 535–I-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, № 1, 4-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2008 йил, № 12, 640-модда; 2011 йил, № 12/2, 363-модда) 19-моддаси учинчи қисмининг иккинчи хатбошиси «муҳрлари ва штамплари» деган сўзлардан кейин «(муҳрлар ва штамплар мавжуд бўлган тақдирда)» деган сўзлар билан тўлдирилсин.

16-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 30 апрелда қабул қилинган 598–I-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Ер кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, № 5–6, 82-модда; 2003 йил, № 9–10, 149-модда; 2004 йил, № 5, 90-модда; 2005 йил, № 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, № 12, 608-модда; 2009 йил, № 1, 1-модда, № 12, 472-модда; 2011 йил, № 1, 1-модда; 2014 йил, № 1, 2-модда, № 9, 244-модда) 36-моддасибиринчи қисмининг 10-бандидаги «икки йил» деган сўзлар «уч йил» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

17-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 30 апрелда қабул қилинган «Фермер хўжалиги тўғрисида»ги 602–I-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикасининг 2004 йил 26 августда қабул қилинган 662–II-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2004 йил, № 9, 162-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, № 3, 119-модда; 2007 йил, № 12, 608-модда; 2008 йил, № 12, 640-модда; 2009 йил, № 12, 472-модда; 2011 йил, № 9, 248-модда; 2012 йил, № 9/1, 238-модда; 2013 йил, № 10, 263-модда) 30-моддасининг иккинчи қисмидаги «молия-хўжалик» деган сўзлар чиқариб ташлансин.

18-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 30 апрелда қабул қилинган «Деҳқон хўжалиги тўғрисида»ги 604–I-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, № 5–6, 88-модда; 2001 йил, № 1–2, 23-модда, № 5, 89-модда; 2003 йил, № 9–10, 149-модда; 2004 йил, № 1–2, 18-модда; 2005 йил, № 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 5, 152-модда; 2007 йил, № 12, 608-модда; 2008 йил, № 12, 
640-модда; 2009 йил, № 1, 1-модда, № 12, 472-модда; 2010 йил, № 9,
334-модда; 2013 йил, № 10, 263-модда) 9-моддасининг олтинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Деҳқон хўжалигининг ер участкасини давлат ва жамият эҳтиёжлари учун олиб қўйишга қонунда назарда тутилган ҳолларда, фақат бошқа тенг қимматли ер участкаси берилиб, дов-дарахтларнинг, бузилаётган бинолар ва иншоотларнинг бозор қиймати қоплангандан кейин ёхуд улар бошқа жойга кўчирилгандан ёки ўзга бинолар ва иншоотлар қурилгандан кейин ҳамда бошқа барча зарарларнинг (бой берилган фойдани қўшган ҳолда) ўрни қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолларда ва тартибда тўла ҳажмда қоплангандан кейин йўл қўйилади».

19-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 29 августда қабул қилинган «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида»ги 670–I-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, № 9, 170-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, № 8, 367-модда; 2011 йил, № 12/2, 363-модда; 2014 йил, № 5, 130-модда) қуйидаги қўшимча ва ўзгартиш киритилсин:

1) 18-модданинг иккинчи қисми «муҳр билан» деган сўзлардан кейин «(муҳр мавжуд бўлган тақдирда)» деган сўзлар билан тўлдирилсин;

2) 21-модданинг иккинчи қисми қуйидагитаҳрирда баён этилсин:

«Тарафлар хўжалик шартномаларини тузиш учун хўжалик юритувчи субъектлар юридик хизматининг ёки жалб этилган адвокатларнинг ёзма хулосасини олишга ҳақли».

20-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 24 декабрда қабул қилинган 713–I-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Уй-жой кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 йил, № 1, 4-модда; 2001 йил, № 5, 
89-модда; 2004 йил, № 5, 90-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, № 6, 260-модда; 2007 йил, № 1, 3-модда, № 4, 156-модда; 2008 йил, № 12, 640-модда; 2009 йил, № 12, 470-модда; 2011 йил, № 12/2, 365-модда; 2013 йил, № 10, 263-модда; 2014 йил, № 1, 2-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:

1) 27-модданинг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ер участкалари давлат ёки жамият эҳтиёжлари учун олиб қўйилиши муносабати билан фуқаролар мулкида бўлган уйлар (квартиралар) бузилган тақдирда, мазкур фуқароларга, уларнинг оила аъзоларига, шунингдек ушбу уйларда (квартираларда) доимий яшаётган фуқароларга уларнинг танлови бўйича ва тарафлар келишувига кўра, уй-жой майдонининг ижтимоий нормасидан кам бўлмаган саҳндаги, барча қулайликлари бўлган, аввалгисига тенг қимматли бошқа турар жой мулк қилиб берилади ҳамда дов-дарахтларнинг бозор қиймати тўланади ёхуд бузилаётган уй (квартира), бошқа иморатлар, иншоотлар ва дов-дарахтларнинг бозор қиймати, шунингдек ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг бозор қиймати тўлиқ ҳажмда тўланади. Бузилаётган уйнинг (квартиранинг) ёки ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг бозор қиймати берилаётган уй-жойнинг ёки ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг бозор қийматидан ортиқ бўлган тақдирда, бу фарқ мулкдорга компенсация қилиниши лозим, берилаётган уй-жойнинг ёки ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг бозор қиймати бузилаётган уйнинг (квартиранинг) ёки ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг бозор қийматидан ортиқ бўлган тақдирда эса, бу фарқ уй-жой берилган ёки ер участкасига бўлган ҳуқуқ берилган пайтдан эътиборан беш йил ичида мулкдор томонидан компенсация қилиниши лозим»;

2) 28-модда:

номининг русча матнидаги «при сносе домов» деган сўзлар «при сносе жилых домов» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ер участкалари давлат ёки жамият эҳтиёжлари учун олиб қўйилиши муносабати билан фуқаролар мулкида бўлган уйлар (квартиралар) бузилган тақдирда, мазкур фуқароларга, уларнинг оила аъзоларига, шунингдек ушбу уйларда (квартираларда) доимий яшаётган фуқароларга уларнинг танлови бўйича якка тартибда уй-жой қуриш учун белгиланган норма доирасида ер участкаси берилади. Бунда ер участкасини ўзлаштириш даврига уч йилгача муддат билан ижара шартномаси асосида вақтинча уй-жой берилиб, бузилаётган уйларнинг (квартираларнинг), иморатларнинг, иншоотларнинг ва кўчириб ташланган дов-дарахтларнинг бозор қиймати, шунингдек олиб қўйилаётган ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг бозор қиймати берилаётган ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг бозор қийматидан ортиқ бўлган тақдирда ер участкаларига бўлган ҳуқуқларнинг бозор қийматлари ўртасидаги фарқлар тўлиқ ҳажмда қопланади»;

3) 31-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Уйлари (квартиралари) бузилиши лозим бўлган фуқаролар ва юридик шахслар учун уларнинг танлови бўйича янги жойда тенг қимматли уйлар, иморатлар барпо этилади ҳамда уларга мулк қилиб берилади. Бунда кўчириб ташланаётган дов-дарахтларнинг бозор қиймати, шунингдек олиб қўйилаётган ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг бозор қиймати берилаётган ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг бозор қийматидан ортиқ бўлган тақдирда берилаётган ва олиб қўйилаётган ер участкаларига бўлган ҳуқуқларнинг бозор қийматлари ўртасидаги фарқ пул билан тўлиқ ҳажмда қопланади». 

21-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 19 августда қабул қилинган «Баҳолаш фаолияти тўғрисида»ги 811–I-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 йил, № 9, 208-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, № 4, 154-модда; 2009 йил, № 4, 135-модда; 2014 йил, № 5, 130-модда) 17-моддасининг еттинчи қисми «мазкур ташкилотнинг муҳри билан» деган сўзлардан кейин «(муҳр мавжуд бўлган тақдирда)» деган сўзлар билан тўлдирилсин.

22-модда.Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 19 августда қабул қилинган «Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар тўғрисида»ги 813–I-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 йил, № 9, 210-модда; 2001 йил, № 1–2, 23-модда; 2003 йил, № 1, 8-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, № 10, 536-модда) 9-моддасининг тўртинчи қисмидаги «ўн кун муддат» деган сўзлар «уч кун муддат» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

23-модда. ЎзбекистонРеспубликасининг 2000 йил 25 майда қабул қилинган «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги69–II-сонлиҚонунига (Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 2 майда қабул қилинган ЎРҚ–328-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2012 йил, № 5, 133-модда; 2013 йил, № 4, 98-модда, № 10, 263-модда; 2014 йил, № 12, 341, 343-моддалар) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:

1) 5-модда:

тўртинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Кичик тадбиркорлик субъектлари учун қонун ҳужжатларида назарда тутилган имтиёзлар ва преференциялар, кафолатлар ва ҳуқуқлар ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган тадбиркорлик субъектлари томонидан ваколатли органларга ва ташкилотларга (давлат солиқ, божхона хизмати органларига, давлат статистика органларига, банкларга ва бошқаларга) ёзма равишдаги мурожаатларсиз қўлланилади»;

қуйидаги мазмундаги бешинчи ва олтинчи қисмлар билан тўлдирилсин:

«Кичик тадбиркорлик субъектлари учун қонун ҳужжатларида назарда тутилган имтиёзлар ва преференцияларнинг рўйхати Ўзбекистон Республикасининг интерактив давлат хизматлари ягона порталидаги Тадбиркорлик субъектлари учун имтиёзлар ва преференцияларнинг ягона реестрида эълон қилинади ҳамда доимий равишда янгилаб борилади.

Ўзбекистон Республикасининг интерактив давлат хизматлари ягона порталидаги Тадбиркорлик субъектлари учун имтиёзлар ва преференцияларнинг ягона реестрини шакллантириш ҳамда доимий равишда янгилаб бориш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади»;

бешинчи қисми еттинчи қисм деб ҳисоблансин;

2) 6-модда:

иккинчи қисмидаги «ходимларни ёллаш ҳуқуқисиз» деган сўзлар чиқариб ташлансин;

қуйидаги мазмундаги учинчи қисм билан тўлдирилсин:

«Якка тартибдаги тадбиркор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда ходимларни ёллашга ҳақли»;

учинчи – олтинчи қисмлари тегишинча тўртинчи – еттинчи қисмлар деб ҳисоблансин;

3) 24-модданинг тўртинчи қисмидаги «қонун ҳужжатларида» деган сўзлар «қонунда» деган сўз билан алмаштирилсин;

4) 25-модданинг тўртинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Деҳқон хўжалигининг ер участкасини давлат ва жамият эҳтиёжлари учун олиб қўйишга фақат бошқа тенг қимматли ер участкаси берилиб, дов-дарахтларнинг, бузилаётган бинолар ва иншоотларнинг бозор қиймати қоплангандан кейин ёхуд улар бошқа жойга кўчирилгандан ёки ўзга бинолар ва иншоотлар қурилгандан кейин ҳамда бошқа барча зарарларнинг (бой берилган фойдани қўшган ҳолда) ўрни қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолларда ва тартибда тўла ҳажмда қоплангандан кейин йўл қўйилади»;

5) қуйидаги мазмундаги 301-модда билан тўлдирилсин:

«301-модда. Тадбиркорлик фаолияти субъектларига берилган имтиёзлар ва преференцияларни қўллашнинг кафолатлари

Давлат органлари, уларнинг мансабдор шахслари қонун ҳужжатларида берилган имтиёзлар ва преференцияларни қўллаш тартибини ўз ваколатлари доирасида тушунтириши, шунингдек уларнинг қўлланилишини таъминлаши шарт»;

6) 39-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Кичик тадбиркорлик субъектлари ва фермер хўжаликларининг фаолиятини текширишлар назорат қилувчи органлар томонидан режали тартибда кўпи билан тўрт йилда бир марта, бошқа тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини текширишлар эса кўпи билан уч йилда бир марта, фақат назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича махсус ваколатли органнинг қарорига биноан ўтказилиши мумкин.

Хусусий банк ва бошқа хусусий молия институтларининг молия-хўжалик фаолиятини режали текширишлар кўпи билан беш йилда бир марта амалга оширилади.

Янги ташкил этилган кичик тадбиркорлик субъектлари ва фермер хўжаликларининг молия-хўжалик фаолияти улар давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан эътиборан дастлабки уч йил мобайнида режали текширувлардан ўтказилмайди, ушбу модданинг тўртинчи қисмида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.

Акциз тўланадиган товарлар ишлаб чиқарувчи янги ташкил этилган кичик тадбиркорлик субъектлари ва фермер хўжаликларининг молия-хўжалик фаолияти, шунингдек кичик тадбиркорлик субъектлари ва фермер хўжаликларининг бюджет маблағларидан ҳамда марказлаштирилган маблағлар ва ресурслардан белгиланган мақсадда фойдаланилиши билан боғлиқ молия-хўжалик фаолияти улар давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан эътиборан дастлабки икки йил мобайнида режали текширувлардан ўтказилмайди.

Тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини текширувлардан ўтказиш муддатлари ўттиз календарь кундан ошмаслиги лозим. Алоҳида ҳолларда бу муддат назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича махсус ваколатли органнинг қарорига биноан узайтирилиши мумкин, бунда ушбу қоида кичик тадбиркорлик субъектларига нисбатан татбиқ этилиши мумкин эмас.

Тадбиркорлик субъектларининг молия-хўжалик фаолияти билан боғлиқ бўлмаган режали текширувларни ўтказиш муддатлари ўн календарь кундан ошмаслиги керак.

Назорат қилувчи орган режали текширув ўтказишнинг бошланиши ҳақида текширувни ўтказиш бошланишидан камида ўттиз календарь кун олдин тадбиркорлик субъектини текширув ўтказиш муддатлари ва предметини кўрсатган ҳолда ёзма шаклда хабардор қилиши шарт.

Тадбиркорлик субъектларининг молия-хўжалик фаолиятини текширишлар белгиланган тартибда фақат давлат солиқ хизмати органлари томонидан, улар текширувлар давомида солиқ ва валютага оид жиноятлар аломатларини аниқлаган тақдирда эса, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти томонидан амалга оширилади.

Тадбиркорлик субъекти белгиланган тартибда тақдим этган молия ва солиқ ҳисоботини, шунингдек тадбиркорлик субъектининг фаолияти тўғрисида давлат солиқ хизмати органида мавжуд бўлган бошқа ҳужжатларни ўрганиш ҳамда таҳлил этиш асосида ўтказиладиган камерал назорат натижалари бўйича қоидабузарликлар аниқланган ҳоллардагина давлат солиқ хизмати органлари тадбиркорлик субъектларининг молия-хўжалик фаолиятини текшириш ташаббуси билан чиқиши мумкин.

Тадбиркорлик субъектлари фаолиятининг ўтказилаётган текширувлари уларнинг тўлақонли фаолият кўрсатиши учун тўсиқларни юзага келтирмаслиги керак.

Тадбиркорлик фаолияти субъектлари бирлашмаларининг аъзоси бўлган тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текширишлар тадбиркорлик фаолияти субъектларининг сўровига кўра мазкур бирлашмалар вакилларининг иштирокида амалга оширилиши мумкин.

Қўзғатилган жиноят ишлари бўйича текширувлар уларни ўтказишнинг барча босқичларида тадбиркорлик субъектлари томонидан жалб этилган адвокатлар албатта иштирок этган ҳолда (тадбиркорлик субъектлари томонидан ушбу ҳуқуқнинг рад этилиши ҳоллари бундан мустасно) амалга оширилади.

Текшириш бошланишидан олдин, текширувни амалга оширувчи мансабдор шахс томонидан тадбиркорлик субъектининг ваколатли вакилига унинг текширишда иштирок этиш учун адвокатни жалб этиш ёки унинг иштирокини рад этиш ҳуқуқи ёзма шаклда тушунтирилади, бу ҳақда баённома тузилади. Бунда адвокат хизматларидан фойдаланиш ҳуқуқининг рад этилиши тадбиркорлик субъекти томонидан адвокатни текширувнинг кейинги босқичларига жалб этиш учун монелик қилмайди.

Бозорлар, савдо мажмуалари ҳудудларидаги ва уларга туташ, автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш жойларидаги тадбиркорлик субъектлари фаолиятини бир марталик йиғим, ижара ҳақининг тўлиқ тушиши ҳамда уларнинг топширилиши ҳисобга олиниши, фискал хотирали назорат-касса машиналаридан, тўловларни пластик карточкалар асосида қабул қилиш бўйича ҳисоб-китоб терминалларидан фойдаланилиши, шунингдек савдо ва хизмат кўрсатиш қоидаларига риоя этилиши юзасидан қисқа муддатли текширувлар давлат солиқ хизмати органларининг фақат қонун ҳужжатларида ваколат берилган бўлинмалари томонидан мазкур бўлинмалар бошлиқларининг буйруқлари асосида ўтказилиб, кейинчалик бу ҳақда назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича махсус ваколатли орган ёки унинг тегишли ҳудудий бўлинмаси қисқа муддатли текширув ўтказилган кундан эътиборан бир иш куни ичида хабардор қилинади.

Қўзғатилган жиноят ишининг мавжудлиги Ўзбекистон Республикасининг прокуратура, ички ишлар ва Миллий хавфсизлик хизмати органлари томонидан тадбиркорлик фаолияти субъектларининг фаолиятини текширувлардан ўтказиш учун асос бўлади. Бунда тадбиркорлик фаолияти субъектининг фақат қўзғатилган жиноят иши билан боғлиқ фаолиятигина текширув билан қамраб олиниши мумкин, бу ҳақда текширув тайинланганлиги тўғрисидаги қарорда кўрсатилган бўлиши керак.

Тадбиркорлик фаолияти субъектлари текширув ўтказиш учун асосга эга бўлмаган шахсларнинг текширув ўтказишига йўл қўймаслик, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат қилувчи органларнинг ўз ваколатига кирмайдиган масалалар бўйича қўйган талабларини бажармаслик ҳамда текширув предметига тааллуқли бўлмаган материаллар билан уларни таништирмаслик ҳуқуқига эга.

Текширувлар натижалари далолатнома (маълумотнома) билан расмийлаштирилиб, текшириш тугаган куни унинг бир нусхаси текширилаётган тадбиркорлик фаолияти субъектида қолдирилади».

24-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 25 майда қабул қилинган «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги 71–II-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2000 йил, № 5–6, 142-модда; 2003 йил, № 1, 8-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, № 4, 154-модда, № 10, 536-модда; 2011 йил, № 9, 245-модда; 2013 йил, № 4, 98-модда; 2014 йил, № 12, 343-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:

1) 14-модда биринчи қисмининг:

учинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;

тўртинчи ва бешинчи хатбошилари тегишинча учинчи ва тўртинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

2) 22-модданинг бешинчи қисмидаги «ўн кун муддат» деган сўзлар «уч кун муддат» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

25-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2001 йил 29 августда қабул қилинган «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги 258–II-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2001 йил, № 9–10, 169-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, № 8, 367-модда, № 12, 598-модда; 2008 йил, № 4, 184, 187-моддалар; 2009 йил, № 1, 1-модда; 2010 йил, № 9, 337, 340-моддалар; 2012 йил, № 12, 336-модда; 2014 йил, № 5, 130-модда) 485-моддаси олтинчи қисмининг тўртинчи хатбошиси «улар муҳри билан» ва «ўз муҳри билан» деган сўзлардан кейин «(муҳр мавжуд бўлган тақдирда)» деган сўзлар билан тўлдирилсин.

26-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2001 йил 6 декабрда қабул қилинган «Хўжалик ширкатлари тўғрисида»ги 308–II-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 йил, № 1, 8-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, № 7, 325-модда; 2014 йил, № 1, 2-модда, № 5, 130-модда) 3-моддасига қуйидаги қўшимчалар киритилсин:

тўққизинчи қисмдаги «Хўжалик ширкати» деган сўзлар «Кичик тадбиркорлик субъекти бўлмаган хўжалик ширкати» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

ўнинчи қисм қуйидаги мазмундаги жумла билан тўлдирилсин:

«Кичик тадбиркорлик субъекти бўлган хўжалик ширкати муҳрга эга бўлишга ҳақли».

27-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2001 йил 6 декабрда қабул қилинган «Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги 310–II-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 йил, № 1, 10-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, № 4, 154-модда; 2007 йил, № 7, 325-модда, № 12, 598-модда; 2011 йил, № 12/2, 363-модда; 2012 йил, № 12, 336-модда; 2014 йил, № 1, 2-модда, № 5, 130-модда) қуйидаги қўшимчалар ва ўзгартиш киритилсин:

1) 5-модданинг:

тўртинчи қисмидаги «Жамият» деган сўз «Кичик тадбиркорлик субъекти бўлмаган жамият» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

бешинчи қисми қуйидаги мазмундаги жумла билан тўлдирилсин:

«Кичик тадбиркорлик субъекти бўлган жамият муҳрга эга бўлишга ҳақли»;

2) 7-модданинг бешинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Жамият ягона иштирокчи сифатида битта шахсдан иборат бошқа жамиятга эга бўлиши мумкин эмас, бир акциядордан иборат акциядорлик жамияти жамиятнинг ягона иштирокчиси бўлган ҳоллар бундан мустасно».

28-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 11 декабрда қабул қилинган «Хусусий корхона тўғрисида»ги 558–II-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2004 йил, № 1–2, 8-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, № 3, 119-модда; 2007 йил, № 12, 608-модда; 2011 йил, № 9, 248-модда; 2012 йил, № 9/1, 238-модда; 2014 йил, № 5, 130-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:

1) 6-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Кичик тадбиркорлик субъекти бўлмаган хусусий корхона ўзининг тўлиқ фирма номи давлат тилида ифодаланган ва хусусий корхонанинг жойлашган ери кўрсатилган муҳрга эга бўлиши керак. Муҳрда айни пайтнинг ўзида унинг фирма номи бошқа тилда ҳам кўрсатилиши мумкин. Кичик тадбиркорлик субъекти бўлган хусусий корхона муҳрга эга бўлишга ҳақли»;

2) 25-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Хусусий корхоналарнинг – кичик тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини режали текширишлар назорат қилувчи органлар томонидан белгиланган тартибда кўпи билан тўрт йилда бир марта, бошқа хусусий корхоналарнинг фаолиятини текширишлар эса кўпи билан уч йилда бир марта амалга оширилади.

Янги ташкил этилган хусусий корхоналарнинг – кичик тадбиркорлик субъектларининг молия-хўжалик фаолияти улар давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан эътиборан дастлабки уч йил мобайнида режали текширишлардан ўтказилмайди, ушбу модданинг учинчи қисмида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.

Акциз тўланадиган товарлар ишлаб чиқарувчи янги ташкил этилган хусусий корхоналар – кичик тадбиркорлик субъектларининг молия-хўжалик фаолияти, шунингдек хусусий корхоналар – кичик тадбиркорлик субъектларининг бюджет маблағларидан ҳамда марказлаштирилган маблағлар ва ресурслардан мақсадли фойдаланиш билан боғлиқ молия-хўжалик фаолияти улар давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан эътиборан дастлабки икки йил мобайнида режали текширишлардан ўтказилмайди». 

29-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 11 декабрда қабул қилинган «Электрон рақамли имзо тўғрисида»ги 562–II-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2004 йил, № 1–2, 12-модда) 6-моддасига қуйидаги қўшимча ва ўзгартиш киритилсин:

қуйидаги мазмундаги бешинчи қисм билан тўлдирилсин:

«Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги рўйхатга олиш маркази томонидан берилган электрон рақамли имзо калити сертификатига эга бўлган шахслар давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамда тижорат банклари томонидан кўрсатиладиган барча турдаги хизматлардан эркин фойдалана олади»;

бешинчи қисм олтинчи қисм деб ҳисоблансин.

30-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2004 йил 2 декабрда қабул қилинган «Фуқароларнинг жамғариб бориладиган пенсия таъминоти тўғрисида»ги 702–II-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 1, 6-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2010 йил, № 9, 334-модда) 7-моддасига қуйидаги қўшимча ва ўзгартиш киритилсин:

қуйидаги мазмундаги учинчи қисм билан тўлдирилсин:

«Юридик ва жисмоний шахслар жамғариб бориладиган пенсия тизимига фуқароларни ҳисобга қўйиш, шунингдек шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларини очиш учун Ўзбекистон Республикасининг интерактив давлат хизматлари ягона порталида электрон ариза беришга ҳақли»;

учинчи – бешинчи қисмлар тегишинча тўртинчи – олтинчи қисмлар деб ҳисоблансин.

31-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2006 йил 12 апрелда қабул қилинган «Хусусий уй-жой мулкдорларининг ширкатлари тўғрисида»ги ЎРҚ–32-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, № 4, 158-модда) 21-моддасининг иккинчи қисми «муҳр билан» деган сўзлардан кейин «(муҳр мавжуд бўлган тақдирда)» деган сўзлар билан тўлдирилсин.

32-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2006 йил 20 сентябрда қабул қилинган «Микрокредит ташкилотлари тўғрисида»ги ЎРҚ–53-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, № 9, 495-модда; 2012 йил, № 12, 336-модда; 2013 йил, № 4, 98-модда) 10-моддасига қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:

учинчи ва тўртинчи хатбошилар чиқариб ташлансин;

бешинчи ва олтинчи хатбошилар тегишинча учинчи ва тўртинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.

33-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2006 йил 21 сентябрда қабул қилинган «Солиқ маслаҳати тўғрисида»ги ЎРҚ–55-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, № 9, 497-модда; 2008 йил, № 12, 640-модда; 2012 йил, № 1, 
2-модда) 13-моддасининг тўртинчи қисми «муҳри билан» деган сўзлардан кейин «(муҳр мавжуд бўлган тақдирда)» деган сўзлар билан тўлдирилсин.

34-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2006 йил 4 октябрда қабул қилинган «Ипотека тўғрисида»ги ЎРҚ–58-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, № 10, 535-модда; 2010 йил, № 9, 337, 340-моддалар) 42-моддасининг иккинчи қисми «муҳри билан» деган сўзлардан кейин«(муҳр мавжуд бўлган тақдирда)» деган сўзлар билан тўлдирилсин.

35-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 2 майда қабул қилинган «Ҳомийлик тўғрисида»ги ЎРҚ–96-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, № 5, 218-модда; 2008 йил, № 12, 640-модда) қуйидаги қўшимчалар ва ўзгартиш киритилсин:

1) 5-модда:

қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:

«Устав фондида (устав капиталида) давлат улуши 50 фоиздан юқори бўлган хўжалик жамиятлари ва давлат унитар корхоналарининг ҳомийликка сарфланадиган ҳар йилги харажатлари ўтган йилда олинган соф фойданинг 10 фоизидан ошмаслиги керак ҳамда бу харажатлар улар бизнес-режасининг ўтган ҳисобот давридаги соф фойдага тааллуқли қисми кўрсаткичлари бажарилганда амалга оширилади»;

иккинчи ва учинчи қисмлари тегишинча учинчи ва тўртинчи қисмлар деб ҳисоблансин;

2) қуйидаги мазмундаги 51-модда билан тўлдирилсин:

«51-модда. Олинган ҳомийлик хайрияларини ҳисобга олиш ва улар тўғрисидаги ахборотни ошкор этиш

Ҳомийлик олувчилар (юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар):

олинган ҳомийлик хайрияларининг ҳисобини юритиши;

ҳомийлик хайриялари олинган кундан эътиборан ўн кун ичида оммавий ахборот воситаларида, шунингдек мавжуд бўлган тақдирда 
ўз расмий веб-сайтларида олинган ҳомийлик хайриялари тўғрисидаги ахборотни ошкор этиши шарт».

36-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 25 декабрда қабул қилинган ЎРҚ–136-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, 12-сонга 1-илова; 2008 йил, № 12, 639-модда; 2009 йил, № 9, 330, 331-моддалар, № 12, 470, 472, 473-моддалар; 2010 йил, № 5, 178-модда, № 9, 334, 335, 336, 337-моддалар, № 10, 380-модда, № 12, 474-модда; 2011 йил, № 1, 1-модда, № 9, 248-модда, № 12/2, 364, 365-моддалар; 2012 йил, № 4, 106-модда, № 9/1, 238-модда, № 12, 334, 336-моддалар; 2013 йил, № 10, 263-модда, № 12, 349-модда; 2014 йил, № 1, 2-модда, № 9, 244-модда, № 12, 341, 343-моддалар) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:

1) 18-модда:

матнидаги «ходимларни ёллаш ҳуқуқисиз» деган сўзлар чиқариб ташлансин;

қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:

«Якка тартибдаги тадбиркор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда ходимларни ёллашга ҳақли»;

2) 44-модданинг иккинчи қисмидаги «юридик шахс» деган сўзлар «кичик тадбиркорлик субъекти бўлмаган юридик шахс» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

3) 64-модда еттинчи қисмининг олтинчи хатбошиси «муҳри билан» деган сўзлардан кейин «(муҳр мавжуд бўлган тақдирда)» деган сўзлар билан тўлдирилсин;

4) 89-модда қуйидаги мазмундаги бешинчи қисм билан тўлдирилсин:

«Солиқ текширувини тайинлаш тўғрисидаги буйруқнинг ижроси суд томонидан тўхтатилган тақдирда, солиқ текширувини ўтказиш муддатини ҳисоблаш ҳам тўхтатилади»;

5) 91-модданинг ўн биринчи қисми қуйидаги мазмундаги жумла билан тўлдирилсин:

«Бунда тадбиркорлик субъектларининг молия-хўжалик фаолиятини режали текширишлар фақат охирги режали текширишдан кейинги, лекин янги текшириш ўтказилаётган йилдан бевосита олдинги беш календарь йилдан кўп бўлмаган даврни қамраб олади»;

6) 95-модданинг тўққизинчи ва ўнинчи қисмлари «муҳри билан» деган сўзлардан кейин «(муҳр мавжуд бўлган тақдирда)» деган сўзлар билан тўлдирилсин;

7) 108-модда:

саккизинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Солиқ тўловчи томонидан солиққа оид бир неча ҳуқуқбузарлик содир этилган тақдирда, жарима тарзидаги молиявий санкциялар унча оғир бўлмаган молиявий санкцияни оғирроқ жарима билан қамраб олиш ёхуд тайинланган жарималарни тўлиқ ёки қисман қўшиш орқали солиққа оид ҳуқуқбузарликлар мажмуи бўйича қўлланилади. Бунда жариманинг узил-кесил миқдори жариманинг юқори миқдори назарда тутилган ҳуқуқбузарлик учун белгиланган энг кўп миқдордан ошиши мумкин эмас»;

қуйидаги мазмундаги тўққизинчи қисм билан тўлдирилсин:

«Агар солиқ тўловчи биринчи иш бўйича қарор чиқарилгунига қадар солиққа оид яна бошқа ҳуқуқбузарликлар содир этганлиги иш бўйича қарор чиқарилганидан сўнг аниқланса, ушбу модданинг саккизинчи қисмида назарда тутилган қоидалар бўйича жарима қўлланилади. Бу ҳолда, суд томонидан солиққа оид ҳуқуқбузарликлар мажмуи бўйича тайинланган жарима миқдорида биринчи қарор бўйича тўланган жариманинг суммаси ҳисобга олинади»;

тўққизинчи қисми ўнинчи қисм деб ҳисоблансин;

8) 112-модда:

қуйидаги мазмундаги тўртинчи қисм билан тўлдирилсин:

«Қўлланиладиган молиявий санкция ҳуқуқбузарликнинг оқибатларига номутаносиб бўлган, жавобгарликни енгиллаштирувчи ҳолатлар аниқланган тақдирда, шунингдек ҳуқуқбузарнинг моддий аҳволини инобатга олиб, суд ушбу Кодекснинг 17-бобида назарда тутилган молиявий санкциянинг энг кам даражасидан ҳам камроқ, бироқ белгиланган санкция энг кам миқдорининг 25 фоизидан кам бўлмаган миқдорда, сабаблар ва асосларни албатта кўрсатган ҳолда молиявий санкция қўллашга ҳақли»;

тўртинчи қисми бешинчи қисм деб ҳисоблансин;

9) 114-модда:

қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:

«Кирим қилинмаган товарлар қўзғатилган маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш ёки жиноят иши доирасида давлат даромадига ўтказилган тақдирда, ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган санкция қўлланилмайди»;

иккинчи, учинчи ва тўртинчи қисмлари тегишинча учинчи, тўртинчи ва бешинчи қисмлар деб ҳисоблансин;

10) 180-модданинг биринчи қисми қуйидаги мазмундаги 9-банд билан тўлдирилсин:

«9) якка тартибдаги тадбиркор билан меҳнат муносабатларида бўлган шахслар – якка тартибдаги тадбиркор билан тузилган меҳнат шартномасига кўра бажарган ишлари учун олган даромадлари бўйича»;

11) 276-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Жисмоний шахслар солиқ солиш объектларидан тадбиркорлик фаолияти учун фойдаланган ёхуд бу объектлар юридик шахсга ёки якка тартибдаги тадбиркорга ижарага берилган тақдирда, шунингдек жисмоний шахсларнинг мулкида бўлган яшаш учун мўлжалланмаган жойлар бўйича жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ юридик шахслар учун белгиланган ставка бўйича тўланади, ушбу модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.

Жисмоний шахс ёки оилавий корхона турар жойдан унда истиқомат қилиш билан бир вақтда товарлар ишлаб чиқариш (ишлар бажариш, хизматлар кўрсатиш) учун фойдаланган тақдирда, мол-мулк солиғи жисмоний шахслар учун белгиланган ставка бўйича тўланади»;

12) 291-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиладиган ер участкалари учун ёхуд уйлар, дала ҳовли иморатлари, якка тартибдаги гаражлар ва бошқа иморатлар, иншоотлар, жойлар юридик шахсга ёки якка тартибдаги тадбиркорга ижарага берилганда жисмоний шахслардан ер солиғи юридик шахслардан олинадиган ер солиғини тўлаш учун белгиланган ставкалар бўйича ундирилади ҳамда уларга ушбу Кодекснинг 290-моддасида назарда тутилган имтиёзлар татбиқ этилмайди, ушбу модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.

Жисмоний шахс ёки оилавий корхона ер участкасидан унда жойлашган уйда истиқомат қилиш билан бир вақтда товарлар ишлаб чиқариш (ишлар бажариш, хизматлар кўрсатиш) учун фойдаланган тақдирда, ер солиғи жисмоний шахслар учун белгиланган ставка бўйича тўланади»;

13) 311-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Суғурта бадаллари солиқ тўловчининг календарь ойда ишлаган кунлари сонидан қатъи назар, мажбурий тартибда қуйидагича тўланади:

1) якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан – ойига энг кам иш ҳақидан кам бўлмаган миқдорда;

2) якка тартибдаги тадбиркорлар билан меҳнат муносабатларида бўлган жисмоний шахслар томонидан (бундан буён матнда якка тартибдаги тадбиркорнинг ходимлари деб юритилади) – ойига энг кам иш ҳақининг 50 фоизи миқдорида;

3) юридик шахс ташкил этмаган ҳолда оилавий тадбиркорлик шаклидаги фаолиятни амалга оширувчи оила аъзолари томонидан:

якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтган оила аъзоси томонидан – ойига энг кам иш ҳақидан кам бўлмаган миқдорда;

оиланинг бошқа аъзолари томонидан (ўн саккиз ёшга тўлмаганлар бундан мустасно) – ойига энг кам иш ҳақининг 50 фоизи миқдорида.

Юридик шахс ташкил этган ва ташкил этмаган ҳолда тузилган деҳқон хўжаликларининг аъзолари суғурта бадалларини ихтиёрийлик асосида йилига энг кам иш ҳақининг тўрт ярим бараваридан кам бўлмаган миқдорда тўлайди. Белгиланган миқдордаги суғурта бадалларининг тўланиши деҳқон хўжалиги аъзосининг меҳнат стажини ҳисоблаб чиқаришда бир йил деб ҳисобга олинади.

Ушбу модданинг биринчи ва иккинчи қисмларида кўрсатилган, ёшга доир пенсия олиш ҳуқуқига эга бўлган шахслар, шунингдек I ва II гуруҳ ногирони бўлган шахслар учун суғурта бадалининг миқдори унинг белгиланган энг кам миқдорининг камида 50 фоизини ташкил этиши керак. Мазкур имтиёзлар пенсия гувоҳномаси ёки тиббий-меҳнат эксперт комиссиясининг маълумотномаси асосида берилади. Имтиёзга бўлган ҳуқуқ календарь йил давомида вужудга келган ёки бекор бўлган тақдирда, суғурта бадалларини қайта ҳисоб-китоб қилиш ушбу ҳуқуқ вужудга келган ёки бекор бўлган ойдан эътиборан амалга оширилади.

Суғурта бадалларини тўлаш қуйидагича амалга оширилади:

ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган шахслар томонидан – ҳар ойда, тадбиркорлик фаолияти амалга оширилган ойнинг 25-кунидан кечиктирмай;

юридик шахс ташкил этган ва ташкил этмаган ҳолда тузилган деҳқон хўжаликларининг аъзолари томонидан – ҳисобот йилининг 1 октябригача. Бунда суғурта бадалларининг миқдори тўлов кунига белгиланган энг кам иш ҳақи миқдоридан келиб чиққан ҳолда ҳисоблаб чиқарилади.

Янги рўйхатдан ўтган якка тартибдаги тадбиркорлар ва юридик шахс ташкил этмаган ҳолда оилавий тадбиркорлик шаклидаги фаолиятни амалга оширувчи оила аъзолари томонидан суғурта бадалларини тўлаш улар якка тартибдаги тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган ойдан кейинги ойдан бошлаб амалга оширилади.

Суғурта бадалларини тўлаш мажбурияти қуйидагиларнинг:

юридик шахс ташкил этмаган ҳолда оилавий тадбиркорлик шаклидаги фаолиятни амалга ошираётган оила аъзолари учун – оилавий тадбиркорлик субъекти номидан иш юритадиган, якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтган оила аъзосининг;

якка тартибдаги тадбиркорнинг ходимлари учун – ушбу ходимлар билан меҳнат шартномасини тузган якка тартибдаги тадбиркорнинг зиммасига юклатилади.

Тўлов топшириқномасида (кирим ордерида) солиқ тўловчининг фамилияси, исми, отасининг исми, идентификация рақами ва тўлов тўланаётган давр албатта кўрсатилиши шарт. Бунда оила аъзолари – оилавий тадбиркорлик иштирокчилари ва ходим ёллаган якка тартибдаги тадбиркорлар бўйича тўлов топшириқномаси (кирим ордери) ҳар бир оила аъзоси учун ва якка тартибдаги тадбиркорнинг ҳар бир ёлланган ходими учун алоҳида-алоҳида ёзилади. Агар тўлов топшириқномасида (кирим ордерида) давр кўрсатилмаган бўлса, тўлов у амалга оширилаётган ой (деҳқон хўжаликлари аъзолари учун – йил) учун тўланган деб ҳисобланади.

Қонун ҳужжатларига мувофиқ суғурта бадалларини ҳисоблаш ва ушлаб қолиш мажбурияти зиммасига юклатилмаган иш берувчидан даромадлар олувчи жисмоний шахслар суғурта бадалларини жами йиллик даромад 

тўғрисидаги декларацияда кўрсатилган меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар суммасидан келиб чиққан ҳолда, суғурта бадалларини тўлаш ҳақида жами йиллик даромад тўғрисидаги декларацияни тақдим этиш билан бир вақтда бериладиган ариза асосида ихтиёрий равишда тўлайди.

Ушбу модданинг саккизинчи қисмида кўрсатилган шахслар томонидан суғурта бадалларини тўлаш жами йиллик даромад тўғрисидаги декларация маълумотлари бўйича давлат солиқ хизмати органлари томонидан ҳисоблаб чиқариладиган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини тўлаш муддатларида амалга оширилади.

Ўзбекистон Республикасининг дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари ходимларининг, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги томонидан халқаро ҳукуматлараро ташкилотларга квота қилинган лавозимларга хизмат сафарига юборилган шахсларнинг суғурта бадалларини тўлаш бўйича мажбурияти Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг зиммасига юклатилади. Суғурта бадалларини тўлаш ушбу Кодекс 310-моддасининг тўртинчи қисмида назарда тутилган муддатларда амалга оширилади.

Якка тартибдаги тадбиркорнинг фаолияти мазкур Кодекснинг 373-моддаси учинчи қисмида назарда тутилган тартибда вақтинчалик тўхтатилганлиги тўғрисида давлат солиқ хизмати органлари томонидан олинган ахборот якка тартибдаги тадбиркор ўз фаолиятини амалга оширмайдиган давр учун суғурта бадалини ҳисоблашни тўхтатиб туриш учун асос бўлади.

Давлат солиқ хизмати органлари томонидан олинган ҳар бир ёлланган ходим учун белгиланган тартибда берилган ҳисобга олиш карточкалари якка тартибдаги тадбиркор ўз фаолиятини амалга оширмайдиган давр учун якка тартибдаги тадбиркорнинг ҳар бир ходимига суғурта бадалларини ҳисоблашни тўхтатиб туриш учун асос бўлади.

Агар фаолиятини тўхтатган якка тартибдаги тадбиркор якка тартибдаги тадбиркорнинг ҳар бир ходими учун ҳисобга олиш карточкасини давлат солиқ хизмати органига белгиланган муддатларда тақдим этмаса, якка тартибдаги тадбиркорнинг мажбуриятлари бўйича суғурта бадалларини ҳисоблаш тўхтатилмайди»;

14) 329-модда қуйидаги мазмундаги 37-банд билантўлдирилсин:

«37) мулкдорлар – хусусий мулк ҳуқуқини амалга ошириш билан боғлиқ бўлган ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари бузилганлиги тўғрисида давлат органлари ва бошқа органларнинг, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг қарорлари, улар мансабдор шахсларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан судга шикоят қилиш ҳақидаги ишлар юзасидан»;

15) 330-модда қуйидаги мазмундаги 30 ва 31-бандлар билан тўлдирилсин:

«30) мулкдорлар – хусусий мулк ҳуқуқини амалга ошириш билан боғлиқ бўлган ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари бузилганлиги тўғрисида давлат органлари ва бошқа органларнинг, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг қарорлари, улар мансабдор шахсларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан судга шикоят қилиш ҳақидаги ишлар юзасидан;

31) аризачи ва жавобгар – ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича»;

16) 373-модданинг учинчи қисми қуйидаги мазмундаги жумла билан тўлдирилсин:

«Бунда ходимларни ёллаган ҳолда тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи якка тартибдаги тадбиркор солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги давлат солиқ хизмати органига ҳар бир ёлланган ходим учун белгиланган тартибда берилган ҳисобга олиш карточкаларини ҳам белгиланган муддатларда топширади»;

17) қуйидаги мазмундаги 3741-модда билан тўлдирилсин:

«3741-модда. Ходимларни ёллаган ҳолда фаолиятни амалга оширувчи якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан қатъий белгиланган солиқни қўллашнинг ўзига хос хусусиятлари

Ходимларни ёллаган ҳолда фаолиятни амалга оширувчи якка тартибдаги тадбиркорлар қатъий белгиланган солиқни ушбу моддада назарда тутилган ўзига хос хусусиятларни ҳисобга олган ҳолда, мазкур бобда белгиланган тартибга мувофиқ тўлайди.

Якка тартибдаги тадбиркор зиммасига унинг ҳар бир ходими учун якка тартибдаги тадбиркор томонидан амалга ошириладиган фаолият бўйича назарда тутилган ставканинг 30 фоизи миқдорида қатъий белгиланган солиқ тўлаш мажбурияти юклатилади.

Якка тартибдаги тадбиркор фаолиятнинг бир нечта турини амалга оширган тақдирда, якка тартибдаги тадбиркорнинг ҳар бир ходими учун қатъий белгиланган солиқ фаолиятнинг тегишли турлари учун ўрнатилган қатъий белгиланган солиқнинг энг юқори ставкасининг 30 фоизи миқдорида тўланади.

Якка тартибдаги тадбиркор солиқ солиш мазкур фаолият турини тавсифловчи физик кўрсаткичлардан келиб чиққан ҳолда амалга ошириладиган фаолият тури билан шуғулланган тақдирда, якка тартибдаги тадбиркорнинг ҳар бир ходими учун қатъий белгиланган солиқ битта физик кўрсаткич учун ойига ўрнатилган қатъий белгиланган солиқ ставкасининг 30 фоизи миқдорида тўланади.

Якка тартибдаги тадбиркорнинг ҳар бир ходими учун қатъий белгиланган солиқ қатъий белгиланган солиқни якка тартибдаги тадбиркор томонидан тўлаш учун белгиланган муддатларда, меҳнат шартномаси тузилган ойдан кейинги ойдан бошлаб тўланади.

Тадбиркорлик фаолиятини давлат рўйхатидан ўтиш жойи бўйича амалга оширмаётган якка тартибдаги тадбиркор якка тадбиркорнинг ҳар бир ходими учун қатъий белгиланган солиқни ўзи рўйхатдан ўтказилган жой ва фаолиятни ҳақиқатда амалга ошираётган жой бўйича белгиланган ставкалар ўртасидаги юқори ставканинг 30 фоизи миқдорида ўзи рўйхатдан ўтказилган жойга тўлайди.

Давлат солиқ хизмати органлари томонидан олинган якка тартибдаги тадбиркорнинг ҳар бир ёлланган ходими учун ҳисобга олиш карточкалари якка тартибдаги тадбиркор ўз фаолиятини амалга оширмайдиган давр учун ҳар бир ёлланган ходимга қатъий белгиланган солиқни ҳисоблашни тўхтатиб туришга асос бўлади.

Агар ўз фаолиятини тўхтатган якка тартибдаги тадбиркор давлат солиқ хизмати органига якка тартибдаги тадбиркорнинг ҳар бир ходими учун ҳисобга олиш карточкаларини белгиланган муддатларда тақдим этмаса, якка тартибдаги тадбиркорнинг мажбуриятлари бўйича қатъий белгиланган солиқни ҳисоблаш тўхтатилмайди.

Якка тартибдаги тадбиркор якка тартибдаги тадбиркорнинг касб-ҳунар коллежи битирувчиси бўлган ходими учун қатъий белгиланган солиқни тўлашдан ушбу ходим коллежни тамомлаганидан эътиборан ўн икки ой мобайнида озод этилади.

Агар якка тартибдаги тадбиркор қатъий белгиланган солиқни тўлашдан қонун ҳужжатларига мувофиқ вақтинча озод этилса, мазкур имтиёз якка тартибдаги тадбиркорнинг ҳар бир ходими учун қатъий белгиланган солиқ тўлашга ҳам татбиқ этилади».

37-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 4 октябрда қабул қилинган «Кредит ахбороти алмашинуви тўғрисида»ги ЎРҚ–301-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2011 йил, № 10, 271-модда; 2013 йил, № 4, 98-модда) 
7-моддасига қуйидаги қўшимчалар киритилсин:

учинчи қисмидаги «Кредит бюроси» деган сўзлар «Кичик тадбиркорлик субъекти бўлмаган кредит бюроси» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

бешинчи қисми қуйидаги мазмундаги жумла билан тўлдирилсин:

«Кичик тадбиркорлик субъекти бўлган кредит бюроси муҳрга эга бўлишга ҳақли».

38-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 6 январда қабул қилинган «Рақобат тўғрисида»ги ЎРҚ–319-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2012 йил, № 1, 5-модда; 2013 йил, № 10, 263-модда; 2014 йил, № 1, 2-модда) 
18-моддаси биринчи қисмининг учинчи хатбошисидаги «юридик шахс учун – барча ўзгартишлар ҳисобга олинган таъсис ҳужжатларининг кўчирма нусхаларини ёки» деган сўзлар чиқариб ташлансин.

39-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 26 апрелда қабул қилинган «Оилавий тадбиркорлик тўғрисида»ги ЎРҚ–327-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2012 йил, № 4, 111-модда; 2013 йил, № 4, 98-модда) 
27-моддасининг биринчи қисмидаги «молия-хўжалик» деган сўзлар чиқариб ташлансин.

40-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 24 сентябрда қабул қилинган «Хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида»ги ЎРҚ–336-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2012 йил, № 9/2, 245-модда) қуйидаги ўзгартишлар ва қўшимча киритилсин:

1) 19-модданинг олтинчи қисмидаги «агар қонунда бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса» деган сўзлар чиқариб ташлансин;

2) 24-модда:

қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:

«Қуйидаги кўчар ва кўчмас мол-мулк хусусийлаштирилган корхоналарнинг мол-мулки деб эътироф этилади (қонунга мувофиқ хусусийлаштирилмайдиган объектлар бундан мустасно):

хусусийлаштирилган корхоналарда давлат мол-мулкини хусусийлаштиришни амалга ошириш пайтида аниқланмаган кўчар ва кўчмас мол-мулк;

хусусийлаштиришни амалга ошириш пайтида тасарруф этиш ҳуқуқисиз фойдаланишга берилган, корхона ҳудудида жойлашган кўчар ва кўчмас мол-мулк»;

иккинчи қисми учинчи қисм деб ҳисоблансин.

41-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 17 декабрда қабул қилинган «Хусусий банк ва молия институтлари ҳамда улар фаолиятининг кафолатлари тўғрисида»ги ЎРҚ–339-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2012 йил, № 12, 330-модда) 20-моддасининг иккинчи қисми «кундан» деган сўздан кейин «молия-хўжалик фаолиятига боғлиқ бўлмаган режали текширишлар эса ўн календарь кундан» деган сўзлар билан тўлдирилсин.

42-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 20 декабрда қабул қилинган «Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги ЎРҚ–341-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2012 йил, № 12, 332-модда; 2014 йил, № 12, 343-модда) қуйидаги ўзгартишлар ва қўшимча киритилсин:

1) 14-модда биринчи қисмининг:

учинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;

тўртинчи хатбошиси учинчи хатбоши деб ҳисоблансин;

2) 18-модданинг бешинчи қисми қуйидаги мазмундаги жумла билан тўлдирилсин:

«Бунда шахс фаолият билан рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатсиз шуғулланганлик учун жавобгарликка тортилиши мумкин эмас».

43-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 4 октябрда қабул қилинган «Мувофиқликни баҳолаш тўғрисида»ги ЎРҚ–354-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2013 йил, № 10, 262-модда) 21-моддасининг биринчи қисмига қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:

учинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

тўртинчи ва бешинчи хатбошилар тегишинча учинчи ва тўртинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.

44-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;

давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.

45-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.


Ўзбекистон Республикасининг 

Президенти   И. Каримов


Тошкент шаҳри,

2015 йил 20 август

№ ЎРҚ-391 


Рўйҳатга қайтиш