Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Обод маҳалла -жамият кўрки

Дата: 12.02.2013    

Ўзбек халқида маҳалла азалдан тинчлик-тотувлик, инсонийлик, меҳр-мурувват, бағрикенглик ва тарбия маскани ҳисобланади. Маҳалла кишини жамият билан уйғун яшашга ўргатадиган, ёшларни эзгу урф-одат ва қадриятларга таяниб тарбиялайдиган қутлуғ маскандир. Юртимизда фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқаришнинг ушбу ноёб тизимини ривожлантириш мавқеини янада юксалтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Зеро, миллий қадриятларимиз, эътиқод ва тафаккуримиз, урф-одат ва анъаналаримизни асраб авайлашда халқ ҳаётининг кўзгуси бўлган маҳалларининг ўрни ва аҳамияти беқиёсдир.

Мустақиллик йилларида Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида маҳалла ҳаёти билан боғлиқ кўплаб қадриятлар, удум ва анъанларимиз қайта тикланди. Давлат ва жамият ўртасида ўзига хос кўприк вазифасини ўтовчи ушбу тизимнинг юртимизда тинчлик-осойишталикни сақлашда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини аҳолига етказишда, бағрикенглик, меҳр-мурувват муҳитини мустаҳкамлашда ёшларни миллий ва умумбашарий қадриятлар уйғунлиги руҳида тарбиялашда алоҳида ўрин бор.

Давлатчилигимиз тарихида биринчи марта “маҳалла” тушунчаси бош қомусимиз Конституцияга киритилиб, унинг жамият бошқарувидаги ўрни ва мақоми қатъий белгилаб қўйилди. Маҳалла бошқарувига бундай катта эътибор берилиши бутун мамлакатимизда олиб борилаётган сиёсатнинг халқчиллигидан далолат беради. Айни пайтда у юртимизда амалга оширилаётган “Кучли давлатдан-кучли жамият сари” деган тамойилнинг амалий ифодаси бўлиб, маънавий ҳаётимизни янада мустаҳкамлаш, ёш авлодимизнинг онгу тафаккурини замонавий асосда шакллантириш борасида муҳим аҳамият касб этмоқда, деб ёзади давлатимиз раҳбари Ислом Каримов “Юксак маънавият-енгилмас куч” асарида.

Айни пайтда фуқаролик жамиятини шакллантириш йўлидаги кенг кўламли ислоҳотларнинг самарадорлигини оширишда ўзининг 14 та ҳудудий бўлимларига, 196 та туман ва шаҳар бўлимларига эга бўлган Ўзбекистон “Маҳалла” жамғармасининг ҳам ҳиссаси аҳамиятга моликдир. Чунки, жамғарманинг Низом вазифалари айнан маҳаллаларда асрлар мобайнида шаклланган миллий урф-одатларимиз ва анъаналаримизни сақлаш ҳамда ривожлантириш, аҳолининг ижтимоий муҳофазага муҳтож қатламларини қўллаб-қувватлаш, маҳаллалар ишини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш, уларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлашга қаратилгандир.

Маҳалла муҳитининг соғломлиги, ундаги тинчлик, ободлик шунчаки ўзи пайдо бўлмайди, яъни юртдаги фарофонлик, осойишталик, ободлик давлат ва жамоатчиликнинг, бутун халқнинг ҳамжиҳатлик ва уйғунликдаги ҳаракати билан яратилади. Ҳар бир эзгу ишда ўзаро ҳамкорлик яхши самара бериши табиий албатта. Шу боисдан ҳам бугун Ўзбекистонимизда ижтимоий ҳамкорлик тамойили тобора кучайиб бормоқда. Ҳозирда маҳаллаларда ФХДЁ органларибилан ҳамкорликда турли тадбирлар амалга ошириши ижобий самара бермоқда. Хусусан, “Соғлом она-соғлом бола”, “Оила-жамият таянчи”, “Маҳалла манзили ижтимоий ҳимоя маскани” мавзулари доирасида бир қанча учрашув ва тадбирлар ташкил қилинмоқда. Тадбирларда асосан қизларни эрта турмушга узатиш, қариндошлар ўртасидаги никоҳнинг салбий оқибатлари ҳамда тиббий кўрик аҳамияти тўғрисида кенг кўламли ҳуқуқий тарғибот ишлари ҳам олиб борилмоқда.

Жумладан, Бухоро шаҳар 1 – сон ФҲДЁ бўлими, Репродуктив Саломатлик маркази, маҳаллалар, "Камолот" ЁИҲ ва тегишли ташкилот ходимлари ҳамкорлигида ёшларда миллий қадриятларимизга хурмат ва оиладаги маънавий - маърифий ўзбекона муҳитни янада юксалтиришнинг аҳамияти, ёш оилаларни қўллаб-қувватлаш, уларни ижтимоий ҳимоя қилиш, оиланинг ижтимоий мослашуви хамда унинг мустахкамлигини таьминлашда маҳалланинг роли, она ва бола саломатлиги мавзусидаги тадбирлар мунтазам равишда ташкил этиб келинмоқда.

Шунингдек, тaдбирларда узоқ йиллар давомида ёнма-ён яшаган садоқатли жуфтликлар таклиф қилиниб, уларнинг миллий анъаналар асосида оилани мустаҳкамлашга, жамиятни ривожлантиришга қўшган юксак хиссалари эътироф этилади.

Олиб борилаётган бу ҳуқуқий тарғиботлар самараси сифатида шуни айтиш жоизки, йилдан йилга Бухоро шаҳар 1 - сон ФҲДЁ бўлимида ажралиш, оталикни белгилаш ва ёлғиз она ҳолатларини қайд қилиш сезиларли даражада камайган.

З.Махсудова,

Бухоро шаҳар 1-сон ФХДЁ бўлими мудираси.