Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Норма ижодкорлиги ва ҳуқуқни қўллаш фаолияти

Дата: 26.10.2015    

Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг норма ижодкорлиги соҳасидаги фаолиятини янада ривожлантириш учун, ушбу йўналишдаги мавжуд қонунчилик базасини янада такомиллаштириш ва ривожлантиришни даврнинг ўзи тақозо этмоқда. Ўз навбатида, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари Ўзбекистон Республикаси қонунчилигининг ажралмас бўлаги сифатида ижтимоий муносабатларни тартибга солишда алоҳида аҳамият касб этади.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 104-моддаси, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6-моддаси ҳамда “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 14-моддасига мувофиқ, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ўз ваколатлари доирасида тегишли ҳудуддаги барча корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, бирлашмалар, шунингдек мансабдор шахслар ва фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурий бўлган қарорлар шаклида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилиши мумкинлиги мустаҳкамланган.

Таъкидлаш лозимки, “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги Қонуннинг 21-моддасида норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг лойиҳалари ҳуқуқий экспертизадан ўтказилиши шартлиги белгиланган. Мазкур Қонуннинг 22-моддасига мувофиқ маҳаллий давлат ҳокимияти органлари қарорлари лойиҳаларининг ҳуқуқий экспертизаси Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари томонидан амалга оширилади.

Юқоридагиларга асосан Бухоро вилоят адлия бошқармасининг Ҳуқуқий экспертиза ва қонун ҳужжатларини туркумлаш шўъбаси томонидан 2015 йилнинг 9 ойи давомида норма ижодкорлиги йўналишида бир қатор ижобий ишлар амалга оширилди.

Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан бошқармага жами 88 та қарор лойиҳалари ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш учун тақдим қилинди. Ушбу қарор лойиҳаларидан 78 тасига ижобий хулосалар берилиб, 10 та қарор лойиҳалари Ўзбекистон Республикаси “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги Қонунда белгилаб қўйилган норма талаблари асосида ишлаб чиқилмаганлиги сабабли қайтариб юборилди.

Бошқарма томонидан маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг жами 424 та норматив ҳуқуқий ҳужжатлари давлат ҳисобига олинган бўлиб, шундан 95 таси ҳисобот даврида давлат ҳисобига олинди.

Шунингдек, адлия бошқармаси томонидан 2015 йил II -ярим йиллик иш режасига асосан жами 9 та маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг норма ижодкорлиги фаолияти ўрганилди.

Ўрганиш натижалари юзасидан 39 та туркумлаш фаолиятида, 88 та юридик хизмат фаолиятида, 151 та норма ижодкорлиги соҳасида камчиликлар, шунингдек, 41 та ноқонуний қарорлар қабул қилганлик ҳолатлари аниқланди.

Ўтказилган ўрганишлар ва амалга оширилган таҳлиллар натижасида аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан жами 29 та тақдимномалар киритилди. Шунга кўра, адлия бошқармасига ҳуқуқий экспертизага тақдим қилинмасдан қонун талабига зид тарзда қабул қилинган маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг 17 та қарорлари бекор қилинди ва 5 нафар 
ходимга “ҳайфсан” интизомий жазо чораси қўлланилди ҳамда қолган 14 та ноқонуний қарорларни киритилган таъсир чоралари натижасида бекор қилиш чоралари кўрилмоқда.

Ж.Камолов, Бухоро вилоят адлия бошқармаси масъул ходими