Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

ҚАЙНОНА ҲАМ ОНА

Дата: 26.11.2015    

Оилага янги тушган келинларнинг кўпчилиги юзага келадиган баъзи қийинчиликларни осонлик билан енгиб, келинлик вазифаларини кўнгилдагидай эплаб кетадиган, қайноналарини рўзғор ташвишларидан халос қиладилар, тезда уларнинг меҳрига сазовор бўладилар. Қайноналар ҳам бундай келинни “қизим” деб бағрларига оладилар, билмаганини ўргатадилар, қийналганида ёрдам берадилар, ҳаётий йўл-йўриқларни кўрсатадилар. Уларга уй рўзғор ишларида ва болалар тарбиясида яқин кўмакдошга айланадилар.

Бироқ, ҳаётда қайнона-келин орасида турли келишмовчиликлар ҳам содир бўлади. Гап қайнона ва келин ўртасида борар экан, шуни айтиб ўтиш лозимки, бу масала азал-азалдан инсониятнинг диққат эътиборида бўлиб келган муаммолардан биридир. Баъзи қизларга никоҳгача оилавий ҳаётда қайнонага, қайнона-келин муносабатларига нисбатан салбий тасаввур шаклланган бўлади. Айниқса, ёшлар қайнонани олдиндан фақат салбий қиёфада тасаввур қиладилар, кейин эса оила қуриб, тасаввуридаги эмас, балки ҳаётдаги қайнона билан яшай бошлайдилар. Оқибатда улар ўз тасаввуридаги қайнонага хос бўлган камчиликлар ва иллатларни ҳаётдаги қайнонадан ахтара бошлайдилар. Ҳаётда камчиликсиз одам бўлган эмас. Идеал қайнона ва идеал келин ҳам бўлиши мумкин эмас. Яхши қайноналар келинларидан камчилик ахтармасдан уни ўз фарзандидай кўриб билмаганини сабр-тоқат билан ўргатиб боради. Камчиликларни юзига солмайди, яхши фазилатларини гапириб туради. Яхши сўз ҳам, ёмон сўз ҳам бир оғиздан чиқади.

Ҳар бир оиланинг ўзига хос муҳити, урф-одат ва анъаналари, атрофда юз бераётган воқеа ҳодисаларга берадиган баҳо мезонлари, ҳатто фақат шу хонадон аъзолари тушунадиган шартли равишда қабул қилинган сўз, иборалари бўлади. Янги тушган келин ўзи билан ўзи туғилиб ўсган уйнинг муҳитини, одат кўникмаларини ҳам олиб келади. Шунинг учун ҳам айрим ҳолларда келин билан қайнонанинг оилавий муҳитлари мос келмай қолади. Келиннинг янги оилага мослашиши унинг мижози турига ҳам боғлиқ бўлади. Қайноналар ўртасида умр бўйи уй бекаси бўлганлар ҳам бор. Улар ишлаш билан уй рўзғор ишларини баробар олиб боришни ўз бошидан ўтказмаган. Ана шундай қайноналар ёшлигида ўзларини рисоладагидай келин бўлмаганман деб ўйлашади. Қайнона ва қайноталарини қандай иззат ҳурмат қилганларини тез-тез эслатишни яхши кўрадилар ва келинларини ҳам ўзларидай бўлишини хоҳлайдилар.

Ф.Марупова, Ромитан туман ФҲДЁ бўлими инспектори