Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Кредит ажратилди

Дата: 29.03.2016    

Конституциямизга кўра, фуқароларнинг мурожаат қилиш ҳуқуқи сиёсий ҳуқуқлар таркибига киритилган. Унинг 35-моддасида: “Ҳар бир шахс бевосита ўзи ва бошқалар билан биргаликда ваколатли давлат органларига, муассасаларига ёки халқ вакилларига ариза, таклиф ва шикоятлар билан мурожаат қилиш ҳуқуқига эга. Аризалар, таклифлар ва шикоятлар қонунда белгиланган тартибда ва муддатларда кўриб чиқилиши шарт”, деб белгилаб қўйилган.

Шу боисдан ҳам фуқаролар у ёки бу муаммоларга дуч келганда ҳеч иккиланмасдан ваколатли давлат ор­ган­ларига, муассасаларига ёки халқ вакилларига ариза, таклиф ва шикоятлар билан мурожаат қилишмоқда.

Хусусан, Шофиркон туман “Истиқлол” кўчаси 12-уйда яшовчи фуқаро З.Ражабова АТБ “Микрокредитбанк” Шофиркон филиали томонидан кредит ажратилмаётганлигидан норози бўлиб адлия бош­қармасининг “Ишонч телефони”га мурожаат қилиб, муаммонинг ечимини топди.

Адлия бошқармасининг аралашуви билан фуқаро З.Ражабовага 10.000.000 сўм миқдорида кредит ажратилиши таъминланди.

Б.Шарипов, Бухоро вилоят адлия бошқармаси масъул ходими