Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Хулқимиз – ҳуснимиз

Дата: 04.04.2016    

Азалдан шарқда кишиларнинг одоб-ахлоқига катта эътибор қаратилиб келинган. Масалан, жамиятда кишиларнинг обрў-эътибори қонун ҳужжатларига риоя қилиш билан бирга уларнинг оилавий аҳволи, оиладагилари ва атрофдагилар билан муносабатлари ва одоб-ахлоқига кўп жиҳатдан боғлиқ бўлган.

Бугунги кунда “Оммавий маданият” деб ном олган аслида маданиятларни инкор этувчи ва ахлоқсизликни тарғиб қилувчи маданиятсизликнинг тубан кўринишларини бизнинг жамиятимизда учрамаслигида фуқароларнинг айниқса давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ходимларининг одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилишлари муҳим аҳамиятга эга.

Вазирлар Маҳкамасининг жорий йилнинг 2 март кунидаги қарори билан тасдиқланган Давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ходимларининг одоб-ахлоқ намунавий қоидалари қабул қилиниши шубҳасиз давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ходимларининг одоб-ахлоқ нормаларига риоя қилишларидаги уларнинг масъулиятни янада оширди.

Одоб-ахлоқ намунавий қоидаларида давлат хизматчиларининг одоб-ахлоқ ва хулқ-атвори билан бирга манфаатлар тўқнашуви бўйича нормалар ҳам қайд қилинди.

Эндиликда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ходимлари нафақат қонун ҳужжатлари талабларига балки одоб-ахлоқ нормаларига риоя қилишлари ушбу қонун ҳужжати билан белгилаб қўйилди.

Ушбу қонун ҳужжатида одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этиш давлат хизматчисининг касбий фаолиятини ва хизматдаги хулқ-атворини баҳолаш мезонларидан бири экандиги белгиланди ҳамда ушбу ҳужжат билан унга қадар қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда мавжуд бўлмаган одоб-аҳлоқга доир кўпгина меъёрлар белгилаб қўйилди.

Хусусан, давлат хизматчилари ҳушмуомала, илтифотли, одобли, эътиборли, фуқаролар ва ҳамкасблари билан муносабатда сабр-тоқатли бўлиши, уларни ҳурмат қилиши шарт. Давлат хизматчилари ўзига бўйсунувчиларга ва фуқароларга нисбатан қўполлик қилмаслиги, одамларнинг шаъни ва қадр-қимматини камситмаслиги, уларга асоссиз психологик ва жисмоний таъсир кўрсатиш ҳолатларига йўл қўймаслиги керак.

Хизмат вазифаларини бажариш чоғида иш шароитлари ва хизмат тадбирларининг шаклига боғлиқ ҳолда давлат хизматчиларининг ташқи кўриниши фуқароларнинг давлат органига нисбатан ҳурмат билан муносабатда бўлишига ёрдам бериши, умумий қабул қилинган иш услубига мувофиқ бўлиши, улар расмийлилиги, вазминлиги ва тартиблилиги билан бошқалардан ажралиб туриши керак.

Шу билан бирга, давлат хизматчилари нафақат ўз хизмат вақтида, балки хизматдан ташқари вақтда ҳам умумий қабул қилинган одоб-ахлоқ нормаларига риоя этишлари, ғайриижтимоий хатти-ҳаракатларга йўл қўймаслиги керак.

Одоб-ахлоқ намунавий қоидалари нормалари халқимизда кўпинча ишлатиладиган яхши одам ёки яхши инсон ибораси ва унинг замирида ётадиган кишиларга қўйилган мезонларни эслатади. Давлат хизматчилари нафақат яхши мутахассис балки халқимиз ибораси билан айтганда аввало яхши одам ёки яхши инсон ҳам бўлиши керак.

Чунки кишилар давлатимиз ва олиб борилаётган ислоҳатларга оид фикрлари шаклланиши давлат хизматчиларининг одоб-ахлоқи ва уларнинг хатти-ҳаракатларга кўп жиҳатдан боғлиқ бўлиши табиий ҳолдир. Шу жиҳатдан олинганда давлат хизматчиси хизмат даврида ҳам, хизматдан ташқари вақтда ҳам бир ҳил одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилиши, ўз обрўсига ёки давлат органининг нуфузига зарар етказишга қодир бўлган вазиятларга ҳеч қачон йўл қўймаслиги лозимдир.

Зеро ушбу қоидаларга кўра Ўзбекистон Республикаси ва бошқа давлатлар халқларининг урф-одатлари ва анъаналарини ҳурмат қилиш, турли этник, ижтимоий гуруҳлар ва конфессияларнинг маданий ҳамда бошқа ҳусусиятларини ҳисобга олиш, ижтимоий барқарорликка, миллатлараро ва конфессиялараро тотувликка кўмаклашиш, шунингдек ўзларининг хизмат вазифаларини виждонан бажаришда шубҳа пайдо қилиши мумкин бўлган хулқ-атвордан ўзини тийиш, шунингдек ўз обрўсига ёки давлат органининг нуфузига зарар етказишга қодир бўлган вазиятларга йўл қўймаслик давлат хизматчиларининг мажбуриятларидан биридир.

Рустам Эшбоев, Адлия вазирлиги масъул ходими