Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Мурожаатлар қонун ҳимоясида

Дата: 26.05.2016    

Қонунлар ҳар қандай давлат ва жамиятнинг асоси ҳисобланади. Ҳуқуқий асос қанчалик мустаҳкам бўлса, қонунларга қанчалик риоя этилса, давлат ва жамият ҳам шунча ривожланиб бораверади.

Айни пайтда, замон ва ислоҳотлар амалдаги қонунларни доимий равишда такомиллаштириб боришни тақозо этади.

Адлия бошқармаси ҳамда Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти вилоят ҳудудий бўлинмаси ҳамкорликда Республика маънавият тарғибот маркази вилоят бўлими биносида “Фуқароларнинг мурожаатлари – аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини оширишнинг кўрсаткичи сифатида” мавзусида давра суҳбати ташкил қилинди.

Тадбирда вилоят прокуратураси, вилоят адлия, ички ишлар, солиқ, божхона, соғлиқни сақлаш бошқармалари, вилоят вилоят хотин-қизлар қўмитаси, вилоятдаги нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари, маҳалла раислари, ФЖШМҚМИ ҲБ ходимлари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.

Таъкидланганидек, давра суҳбатини ўтказишдан кўзланган асосий мақсад, фуқароларимизнинг ҳуқуқий маданиятини ошириш ва уларда фуқаролик ўзлигини англашида кўмаклашиш, шунингдек, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишловчи давлат ва нодавлат ташкилотларнинг фаолияти билан кенг жамоатчиликни таништиришдан иборатдир.

Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонуни нормалари муҳокама қилиниши билан биргаликда, мурожаат этувчи шахснинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари ҳақида, шу билан биргаликда, мурожаат шакллари, муддатлари, моражаатларни кўриб чиқиш тартиблари хусусида ҳам алоҳида айтиб ўтилди.

Хулоса ўрнида айтиш мумкинки, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаат қилиш ҳуқуқини белгилаб беришга қаратилган мазкур қонун юртимиз ободлиги, турмушимиз фаровонлигининг асосий омилларидан бири бўлиб, бу соҳадаги ислоҳотларни янги босқичга кўтаради.

Эркин суҳбат асносида ўтган тадбирда иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволлар ва масалалар бўйича керакли маълумотлар олдилар.

А.Баракаев, Бухоро шаҳар 6-сон ДНИ нотариуси