Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Истиқлол йилларида солиқ соҳасидаги ислоҳотлар

Дата: 22.06.2016    

Худди аввалги йиллардагидек 2016 йилда ҳам мамлакатимизнинг солиқ сиёсати, тадбиркорлик субъектлари ҳамда аҳолининг зиммаларига тўғри келадиган солиқ юкини имкон қадар пасайтиришга, солиққа тортиш тизимини соддалаштиришга, солиқ маъмурчилигини такомиллаштиришга, шу орқали мамлакатимиз иқтисодиётини модернизациялаш ва янгилаш учун қулай шарт-шароитлар яратишга қаратилди.

Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 22 декабрдаги “Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2016 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан, Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонуни ҳамда Президентимизнинг “Ўзбекистон Республикасининг 2016 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида”ги ПҚ-2455-сонли қарори қабул қилинди.

Мамлакатимизда олиб борилаётган оқилона солиқ сиёсати натижасида мамлакат иқтисодиётини диверсификация қилиш, модернизациялаш ҳамда техник ва технологик жиҳатдан янгилаш имконини яратмоқда. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 22 декабрдаги мазкур қарори билан тадбиркорлик субъектлари учун ҳам солиққа тортиш соҳасида қатор енгилликлар яратилди.

Айниқса, кичик бизнесни қўллаб-қувватлашга қаратилган иқтисодий сиёсат жорий йилда ҳам давом эттирилди. Чунончи, иқтисодиётнинг барча тармоқларидаги микрофирмалар ва кичик корхоналар учун ягона солиқ тўлови ставкаси 2015 йилдаги солиқ ставкасига нисбатан 1 фоизли пунктга пасайтирилди ва 6 фоиз ўрнига 2016 йил 1 январдан бошлаб 5 фоиз қилиб белгиланди.

Ушбу имтиёз натижасида бўшайдиган маблағлар албатта мазкур тоифа корхоналарининг ўз фаолиятларини кенгайтиришга, янги технологияларни жорий этишга, қўшимча иш ўринларини яратишга, пировард натижада мамлакатимиз иқтисодиётини ривожлантиришда кичик бизнеснинг улушининг ошишига имкон яратади. Таҳлилларга кўра, ягона солиқ тўловининг 1 фоизли пунктга пасайтирилиши натижасида вилоят бўйича тадбиркорлик субъектлари ихтиёрида, ўрта ҳисобда қарийб бир миллиард сўмга яқин маблағлар қолиши кутилади.

Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонунига биноан Солиқ кодексининг 39 та моддасига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди. Ушбу киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар асосан солиқ тўловчиларнинг зиммаларига тушадиган солиқ юкини янада камайтиришга, солиқ солиш тизимини соддалаштиришга, солиқ маъмурчилигини такомиллаштириш ва солиқ қонунчилигидаги айрим нормаларни мувофиқлаштиришга қаратилган.

Ўз навбатида мазкур амалга оширилган янгиликлар ўз навбатида тадбиркорлик субъектларининг айланма маблағларини кўпайиши ва уларни товар маҳсулоти ишлаб чиқариш ҳамда сотиш ҳажмларини ошиши натижасида солиқ солиш базасини кенгайтирилишига, шунингдек, бюджет ва бюджетдан ташқари мақсадли жамғармалар олдидаги боқиманда қарздорликни қисқартирилишига, натижада эса солиқ ва тўловларнинг йиғувчанлик даражаси оширилишига имкон яратмоқда.

Эътиборлиси, Солиқ кодексига киритилган ўзгартиришларга кўра барча хўжалик юритувчи субъектларига тааллуқли янгиликлар бисёр.

Хулоса қилиб айтганда, мамлакатимиз ўз мустақиллигини қўлга киритган дастлабки кунларданоқ солиқ маъмурчилигини такомиллаштириш жамиятимизда тадбиркорликни кенг кўламда таркиб топиши ҳамда ривожланиши учун қулай шароитлар яратиш борасида самарали ислоҳотлар олиб борилмоқда. Эътиборлиси, тадбиркорлик фаолиятига оид бир қанча норматив ҳужжатлар, қонун, қонуности хужжатлар қабул қилиниб, уларнинг ҳуқуқий кафолатлари тобора мустаҳкамлаб борилмоқда.

О.Муродова, Олот туман ДНИ катта нотариуси