Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Мева-сабзавот маҳсулотларини харид қилиш тизими такомиллаштирилди

Дата: 25.07.2016    

Мамлакатимиз азал-азалдан ўзининг мевалари, узумлари ва полиз маҳсулотлари билан жаҳонга машҳур бўлган. Юртимиз боғбонлари томонидан етиштириладиган олма, узум ва қовун-тарвузларнинг маззасига жаҳоннинг ҳеч бир давлатида етиштириладиган меваларни тенглаштириб бўлмайди.

Сўнгги йилларда мева ва сабзавот маҳсулотларини етиштиришга ҳукуматимиз томонидан аълоҳида эътибор қаратилиши натижасида йилдан-йилга бу турдаги маҳсулотларни етиштириш кўлами кенгайиб бормоқда.

Ер юзида аҳоли сонини ортиб бориши ва иқлимнинг тез ўзгариши натижасида озиқ-овқат маҳсулотларининг сифати ва хавфсизлигига бўлган талаб ошиб бормоқда.

Бу ўз навбатида озиқ-овкат маҳсулотларини етиштиришда, ишлаб чиқаришда ва сотишда ўзига хос масъулиятни талаб этади.

Бугун, мамлакатимизда мазкур йўналишда муҳим қадам қўйилди.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 18 февралдаги “Республика озиқ-овқат саноатини бошқаришни ташкил этишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2492-сон, 2016 йил 7 апрелдаги “Янги ва қайта ишланган мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилувчи ихтисослаштирилган “Ўзагроэкспорт” ташқи савдо компаниясини ташкил этиш тўғрисида”ги ПҚ-2515-сон ва 2016 йил 8 апрелдаги “Мева-сабзавот маҳсулотларини тайёрлаш ва ғамлаш корхоналари уюшмаси - “Ўзбекозиқовқатзахира”ни ташкил этиш тўғрисида”ги ПҚ-2517-сон қарорлари қабул қилинди.

Президентимизнинг жорий йилнинг 12 апрелда “Мева-сабзавот, картошка ва полиз маҳсулотларини харид қилиш ва улардан фойдаланиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2520-сон қарори қишлоқ хўжалиги ривожини янги босқичга олиб чиқди. Унда ушбу турдаги қишлоқ хўжалик маҳсулотларини қайта ишлаш ҳамда сақлаш инфратузилмасини янада такомиллаштириш юзасидан ғоятда долзарб ва истиқболли вазифалар белгилаб берилди.

Мева-сабзавот, картошка ва полиз маҳсулотларини саноат усулида қайта ишлаш учун давлат буюртмаси доирасида харид қилиш фермер ва деҳқон хўжаликлари ҳамда “Ўзбекозиқовқатхолдинг” холдинг компанияси таркибига кирадиган хусусий шаклдаги қайта ишлаш корхоналари ўртасида тузиладиган контрактация шартномалари асосида шартнома қийматининг 
40 фоизидан кам бўлмаган миқдорда бўнак бериш орқали бозор нархларида харид қилиниш, шунингдек, қуритилган ва қайта ишланган мева-сабзавот маҳсулотлари экспортга олдиндан 100 фоиз, ҳўл мева-сабзавот маҳсулотлари эса олдиндан камида 30 фоиз тўлаш шартлари асосида етказиб берилиши белгиланди.

Қарорнинг яна бир муҳим жиҳати шундаки, 2019 йилнинг 1 январигача мева-сабзавот, картошка, полиз маҳсулотлари ва узумни қайта ишлайдиган хусусий мулк шаклидаги корхоналар, идоравий мансублигидан қатъий назар, замонавий ускуна ва технологиялар олиб киришда божхона тўловларидан (божхона йиғимларидан ташқари), “Ўзбекозиқовқатхолдинг” холдинг компанияси таркибига кирадиган қайта ишлаш корхоналари ягона ижтимоий тўловдан ташқари даромад солиғи, юридик шахслар мулк солиғи, микрофирма ва кичик корхоналар ягона солиқ, давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмалар тўлашдан озод этилади.

Бунда, ушбу бандга мувофиқ солиқ ва божхона имтиёзлари берилиши ҳисобидан бўшайдиган маблағлардан ишлаб чиқаришни техник қайта жиҳозлаш ва модернизация қилиш учун мақсадли фойдаланилиши лозим. Бўшаган маблағлардан мақсадсиз фойдаланилган тақдирда улар қайтариб олиниб, бюджет ва тегишли давлат мақсадли жамғармаларига ўтказилиши белгиланди.

Қарор ижроси бўйича Адлия вазирлиги томонидан манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда мева, сабзавот маҳсулотларини харид қилиш бўйича контрактация, воситачилик (комиссия) ҳамда экспорт шартномаларининг лойиҳалари тайёрланиб, амалиётда фойдаланиш учун жойларга етказилди.

Ушбу йўналишда республика бўйича фермер ва деҳқон хўжаликлари билан 71 мингдан ортиқконтрактация шартномалари тузилиб, унда шартнома тарафларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари тўлов тартиби ва жавобгарлик масалалари тўлиқ ёритилди.

Хулоса ўрнида таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан ушбу меъзонларни белгилаб бериб, яъни давлат томонидан кафолатланган тарзда мева-сабзавот, картошка ва полиз маҳсулотларини давлат буюртмаси асосида харид қилиниши билан нафақат деҳқон ва фермерларнинг манфаати, балки юртимизнинг чекка жойлардаги аҳоли турмуш даражасининг ошиши ҳам назарда тутилган.

Н.Садиков, Адлия вазирлиги масъул ходимиÂ