Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Устав жамғармаларини шакллантирмаган корхоналарни мажбурий тугатиш тартиби ва тамойиллари

Дата: 09.09.2016    

Молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган ва қонунчиликда белгиланган муддатларда ўзларининг устав жамғармаларини шакллантирмаган корхоналарни тугатиш тартиби тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 3 июлдаги 327-сон қарори билан тасдиқланган низомга асосан амалга оширилади.

Молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган ва (ёки) қонунчиликда белгиланган муддатларда ўзларининг устав жамғармаларини шакллантирмаган корхоналар фаолиятини бундан буён давом эттиришининг мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги масалани ҳал этиш, шунингдек корхоналарни тугатиш жараёнини хўжалик судлари қарорлари бўйича амалга ошириш (уларнинг муассислари, қатнашчилари уларни тугатишга рози бўлмаган, шунингдек кўрсатиб ўтилган шахслар турар жойини аниқлаш ва уларни тугатиш жараёнига жалб этишни таъминлаш мумкин бўлмаган ҳолларда):

адлия органлари томонидан давлат рўйхатидан ўтказилган корхоналар бўйича – Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги махсус комиссиялар томонидан;

шаҳарлар, туманлар ҳокимликлари томонидан давлат рўйхатидан ўтказилган корхоналар бўйича – ушбу ҳокимликлар ҳузуридаги “Ягона дарча” марказлари томонидан амалга оширилади.

Бундан ташқари, қонунчиликда белгиланган муддатларда молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган корхоналарнинг аниқланишига кўра, рўйхатдан ўтказувчи органга мол-мулки бўлмаган ва (ёки) муассислари бедарак бўлган корхоналарни тугатиш тўғрисида тақдимнома юборади.

Шунингдек, корхона фаолиятини бундан кейин давом эттиришнинг мақсадга мувофиқ эмаслиги тўғрисида махсус комиссия хулосасини олган тақдирда уч кун муддатда уни корхонани тугатиш тўғрисидаги тақдимнома билан бирга рўйхатдан ўтказувчи органга юборади.

Махсус комиссия томонидан корхона фаолиятини бундан кейин давом эттиришнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисида қарор қабул қилиниши мумкин.

Бундай ҳолатда молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган корхоналар бўйича – баённома билан молия-хўжалик фаолиятини тиклаш учун муддат белгиланади ва назорат қилиб борилади, шунингдек қонунчиликда белгиланган муддатларда ўзларининг устав жамғармаларини шакллантирмаган корхоналар бўйича – устав жамғармасини шакллантириш учун муддат белгиланади ва назорат қилиб борилади.

Рўйхатдан ўтказувчи орган молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган ва (ёки) қонунчиликда белгиланган муддатда ўз устав жамғармасини шакллантирмаган корхоналар фаолиятини бундан кейин давом эттиришнинг мақсадга мувофиқ эмаслиги тўғрисида солиқ органининг тақдимномасини ёки махсус комиссиянинг хулосасини олган кундан бошлаб бир ҳафта муддатда муассисларга (қатнашчиларга) асосларини кўрсатган ҳолда ёзма равишда, корхонани ихтиёрий тугатишни таклиф этади.

Агар корхона икки ҳафта муддатда (акциядорлик жамияти – бир ой муддатда) ихтиёрий тугатишга киришмаган ёхуд корхона муассислари (қатнашчилар) ихтиёрий тугатишни амалга оширишни рад этган, шунингдек кўрсатиб ўтилган шахсларни аниқлаш мумкин бўлмаган тақдирда, рўйхатга олувчи орган бир ҳафта муддатда хўжалик судига корхонани тугатиш тўғрисидаги даъво аризасини белгиланган тартибда юборади.

Мисол тариқасида, юқоридаги Низом талаблари асосида жорий йилнинг бошидан ҳозирги кунга қадар Тошкент шаҳри бўйича устав жамғармасини шакллантирмаган 136 та корхоналарни фаолият юритиши мақсадга мувофиқ ёки мувофиқ эмаслиги юзасидан Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги корхоналарни тугатиш бўйича махсус комиссиясига хатлар киритилди.

Б.Махсадов, Адлия вазирлиги масъул ходими