Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Нотариал тасдиқланган хужжатларга тенглаштириладиган васиятнома ва ишончномалар

Дата: 27.09.2016    

Мамлакатимизда нотариал идоралар нотариал фаолият билан шуғулланувчи асосий субъект хисобланади. Ҳозирги кунда фаолият юритаётган нотариал идораларда, катта нотариауслар, нотариуслар нотариал харакатларни амалга ошириб фаолият кўрсатиб келмоқдалар. Ўзбекистон Республикаси “Нотариат тўғрисида”ги Қонунининг 23-моддасига асосан нотариуслар томонидан 22 турдаги нотариал харакатлар амалга оширилади.

Шу билан бирга қонунчилигимизда нотариал ҳаракатларни амалга оширувчи бошқа идоралар мансабдор шахслари ҳам фаолият олиб боради.

Жумладан, Ўзбекистон Республикаси консуллик муассасаларининг консуллари ҳам нотариал ҳаракатларни амалга оширишлари қонунда белгиланган бўлиб, булар қуйидагилардан иборат:

1) битимларни (шартномалар, васиятномалар, ишончномалар ва бошқалар) тасдиқлайди, (Ўзбекистон Республикасидаги уй-жойларни бошқа шахсга ўтказиш ва гаровга қўйиш тўғрисидаги шартномалар бундан мустасно);

2) фуқаронинг тирик эканлиги фактини тасдиқлайди;

3) фуқаронинг муайян жойда эканлиги фактини тасдиқлайди;

4) фуқаронинг фотосуратда акс эттирилган шахс эканлигини тасдиқлайди;

5) ҳужжатлар тақдим этилган вақтни тасдиқлайди;

6) мерос мол-мулкининг қўриқланишига доир чора-тадбирлар кўради;

7) меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисида гувоҳномалар беради;

8) эр-хотиннинг умумий мол-мулкидаги улушга мулк ҳуқуқи ҳақида гувоҳномалар беради;

9) ҳужжатларнинг нусхалари ва ҳужжатлардан олинган кўчирмаларнинг тўғрилигини шаҳодатлайди;

10) ҳужжатлардаги имзоларнинг ҳақиқийлигини шаҳодатлайди;

11) ҳужжатларнинг бир тилдан бошқа тилга тўғри таржима қилинганлигини шаҳодатлайди;

12) пул суммалари ва қимматли қоғозларни депозитга қабул қилиб олади;

13) сақлаш учун ҳужжатларни қабул қилиб олади;

14) ижро хатларини ёзади;

15) денгиз протестларини амалга оширади.

Ўзбекистон Республикаси консуллик муассасаларининг консуллари қонунларда назарда тутилган бошқа нотариал ҳаракатларни ҳам амалга ошириши мумкин. (“Нотариат тўғрисида”ги қонуннинг 28-моддаси).

Республикамиз мустақиликка эришгач, 1996 йил 29 августда Ўзбекистон Республикасининг Консуллик устави (келгусида Устав деб юритилади) Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан тасдиқланди. Мазкур Уставнинг учинчи бўлим, 10-бобида консулликлар томонидан бажариладиган нотариал ҳаракатлар, консулнинг ҳужжатларни қонунлаштириш тартиблари белгилаб берилди. Уставнинг 59-моддасида кўрсатиб ўтилганидек, консулликлар томонидан бажарилаётган нотариал ҳаракатлар Ўзбекистон Республикасининг консуллик муассасида бажарилади.

Айрим ҳолларда нотариал ҳаракатлар мазкур муассасидан бошқа жойда бажарилиши мумкин (Уставнинг 59-моддаси). Консул томонидан нотариал ҳаракатларни бажариш тартиби Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатлари билан, шунингдек ушбу Устав билан белгилаб қўйилган. Консул томонидан нотарил ҳаракатларни бажариш тартиби тўғрисидаги йўриқнома Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги томонидан тасдиқланади. Консуллик Уставининг 61-моддасига асосан нотариал ҳаракатларни бажараётган консул ушбу нотариал ҳаракатларга оид сирни сақлаши шарт.

Бажарилган нотариал ҳаракатлар тўғрисидаги маълумотномалар ва ҳужжатлар Ўзбекистон Республикасининг нотариат тўғрисидаги амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ берилади. Консуллик томонидан нотариал ҳаракатлар бунинг учун зарур бўлган барча ҳужжатлар тақдим этилган, консуллик йиғимлари тўланган ва амалдаги харажатлар қопланган куни бажарилади. (Уставнинг 62-моддаси).

Нотариал ҳаракатларни бажариш қўшимча маълумотномалар ёки ҳужжатлар талаб қилинганда ёки ҳужжатларни экспертизага жўнатиш зарурати бўлганда, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа асосларга кўра кечиктирилиши мумкин. Уставнинг 63-моддасида кўрсатиб ўтилганидек, нотариал тартибда тасдиқланадиган битимлар, шунингдек ариза ва бошқа ҳужжатлар нотариал ҳаракатларни бажараётган консул ҳузурида имзоланади.

Консул нотариал ҳаракатларни бажараётган вақтда Ўзбекистон Республикасининг фуқароларига уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини тушунтириши, бажараётган нотариал ҳаракатларнинг оқибатлари тўғрисида огоҳлантириши шарт (Уставнинг 64-моддаси). Консул ўз номига ва ўз номидан, хотини (эри) номига ва унинг номидан, хотинининг (эрининг) ва ўзининг яқин қариндошлари номига ва уларнинг номидан нотариал ҳаракатларни бажариши мумкин эмас. Уставнинг 66-моддасига биноан консуллик муассасасида нотариал иш юритишлар Ўзбекистон Республикасининг давлат тилида амалга оширилади. Агар Ўзбекистон Республикасида истиқомат қилаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароси фойдасига мерос очилганлиги консулга маълум бўлиб қолса, консул мерос ва эҳтимол тутилган меросхўрлар тўғрисида ўзи билган барча маълумотларни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига дарҳол хабар қилиши шарт.

Консул ҳам айрим ҳолларда нотариал ҳаракатларни бажарувчи бошқа мансабдор шахслар каби нотариал ҳаракатларни бажаришни рад этиши мумкин. Бу ҳолат Консуллик уставининг 68-моддасида ўз аксини топган бўлиб, бунга кўра агар нотариал ҳаракатни бажариш Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига зид бўлса, консул бундай ҳаракатларни бажаришни рад этади. Бундай ҳолларда нотариал ҳаракатни бажариш тўғрисидаги мурожаати рад этилган шахснинг илтимосига биноан унга рад этишнинг сабаблари баён қилиниб ва унинг шикоят қилиш тартиби тушунтириб берилади. (Уставнинг 68-моддаси).

Бундан ташқари консулнинг ваколатида ҳужжатларни қонунлаштириш ҳам бўлиб, консул ўз консуллик округидаги маҳаллий маъмурларнинг вакиллари иштирокидаги тузилган ёки ана шу маъмурлардан келган ҳужжатлар ва актларни қонунлаштиради.

Консул томонидан ҳужжатларни қонунлаштириш тартибини Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги белгилайди. Консул бажарган нотариал ҳаракатлар учун давлат божи ундиради. Бу эса консуллик йиғимлари деб номланади.

Булардан ташқари қонунда нотариал тасдиқланган ҳужжатларга тенглаштириладиган васиятномалар ва ишончномалар мавжуд бўлиб, буларга:

- касалхоналарда, госпиталларда, бошқа стационар даволаш муассасаларида даволанаётган ёки қариялар ва ногиронлар уйида яшаётган фуқароларнинг ушбу касалхоналар, госпиталлар ва бошқа даволаш муассасаларининг бош шифокорлари, шунингдек госпиталарнинг бошлиқлари, қариялар ва ногиронлар уйларининг директорлари ва бош шифокорлари томонидан тасдиқланган васияномалари;

- Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи остида сузиб юрган кемаларда сафарда бўлган фуқароларнинг шу кемаларнинг капитанлари томонидан тасдиқланган васиятномалари;

- қидирув экспедицияларида ёки шунга ўхшаш бошқа экспедицияларда бўлган фуқароларнинг шу экспедициялар бошлиқлари томонидан тасдиқланган васиятномалари;

- ҳарбий хизматчиларнинг, ҳарбий қисмлар жойлашган, нотариуслар бўлмаган пунктларида эса шу қисмларда ишловчи ҳарбий хизматчи бўлмаган шахсларнинг, оила аъзоларининг ҳамда ҳарбий хизматчилар оила аъзоларининг ҳарбий қисмларнинг командирлари томонидан тасдиқланган васиятнома ва ишончномалар;

- озодликдан маҳрум этиш жойлардаги ёки қамоқдаги шахсларнинг тегишли муассаса бошлиқлари томонидан тасдиқланган васиятнома ва ишончномалари.

Васиятномалар ва ишончномаларни ушбу моддада айтиб ўтилган мансабдор шахслар томонидан тасдиқланадиган ҳужжатлар Ўзбекистонда Адлия вазирлиги томонидан белгиланган тартибдаги қоидалари асосида амалга оширилади.

Юқорида санаб ўтилган мансабдор шахслар томонидан тасдиқланган васиятномаларнинг бир нусхаси васият қилувчи доимий яшайдиган жойдаги давлат нотариал идорасига сақлаш учун белгиланган муддатда юборилиши лозим. Агарда васият қилувчининг Ўзбекистон Республикасида доимий яшаш жойи мавжуд бўлмаса ёки унинг яшаш жойи номаълум бўлган тақдирда, васиятнома Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги белгилайдиган давлат нотариал идорасига юборилади. Нотариус сақлаш учун келиб тушган васиятномани текшириб кўриши ва унинг қонунга номувофиқлигини аниқлаган тақдирда, бу ҳақда васият қилувчига ва васиятномани тасдиқлаган мансабдор шахсга маълум қилиши лозим.

М.Жўраев, Қоракўл туман 2-сон ДНИ нотариуси