Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Терроризм – тинчликка таҳдид

Дата: 24.10.2016    

Xалқаро экспертларнинг маълумотларига кўра, ер юзида йилига кўплаб террорчилик ҳаракатлари содир этилади. Бундай ҳаракатлар оқибатида минг-минглаб одамлар ҳаётдан бевақт кўз юмади. Ачинарлиси, улардан 80 фоизини вояга етмаган ёшлар ташкил этади. Биргина шу рақамнинг ўзиёқ диний экстремизмнинг оқибати, жамият тараққиётига таҳдидини намоён қилиб турибди.

XIX асрнинг иккинчи ярми бошида индустриал ривожланиш билан боғлиқ улкан ижтимоий-иқтисодий ўзгаришлар юз берди. Бу даврда янги мафкуравий оқимлар пайдо бўлди. Улар таъсирида терроризмнинг янги даври вужудга келиб, инқилобий ақидалар ва давлатга қарши бўлган мафкура ҳаракатнинг асосига айланди. Бунинг натижасида террорчилик ҳаракатлари, яъни одамларни гаровга олиш, давлат ва жамоат арбоблари, диний ёки бошқа гуруҳлар ҳамда хорижий давлатлар ва ташкилотлар вакилларининг ҳаётига таҳдид солиш, йирик объектларни эгаллаб олиш, портлатиш каби ҳаракатлар муайян мамлакатлар тинчлигига путур етказа бошлади.

Маълумотларга қараганда, ҳозирги кунда дунё миқёсида 500 дан ортиқ террорчилик ташкилотлари фаолият кўрсатмокда. Дунёда содир бўлаётган кетма-кет қўпорувчилик ҳаракатлари, Яқин Шарқ можароси, Афғонистондаги нотинчликлар терроризмнинг чуқур илдиз отишига сабаб бўлмоқда. Шу жиҳатдан, кўплаб халқаро ташкилотлар, жумладан Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ) ва Европада хавфсизик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЕХҲТ) жаҳонда тинчлик ўрнатишга қаратилган кўплаб лойиҳаларни амалга оширмоқда. Эътиборлиси, юртимизда терроризм ва диний экстремизмга қарши кураш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқдаки, ушбу ишлар жаҳон ҳамжамиятининг эътирофига сазовор бўлмоқда.

Жумладан, Ўзбекистон Республикасининг “Терроризмга қарши кураш тўғрисида”ги Қонунининг 8-моддасида терроризмга қарши курашни амалга оширувчи давлат органлари этиб Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати; Ўзбекистон Республикаси Ички Ишлар вазирлиги; Ўзбекистон Республикаси Божхона Қўмитаси; Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги; Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги белгиланган.

Шунингдек, Лиссабонда бўлиб ўтган анжуманда Биринчи Президентимиз ташаббуси билан афғон муаммосини ҳал қилишнинг БМТ доирасида “6+2” халқаро гуруҳи ташкил этилди. Террористик ташкилотлар дин ниқоби турли ғоялар орқали ёшлар онгига таъсир ўтказишни мақсад этгани ҳаммага маълум.

Терроризм турли кўлам ва шаклда, энг замонавий интеллектуал ҳамда техник имкониятлардан фойдаланган ҳолда амалга оширилмоқда. Бу масалада Биринчи Президентимиз И.Каримовнинг “Ғояга қарши ғоя, фикрга қарши фикр, жаҳолатга қарши маърифат” билан кураш олиб бормоқ зарурлиги хақидаги таъкидини назарда тутган ҳолда террор ва терроризмнинг ғоявий-мафкуравий асослари жамият, давлат ҳамда шахснинг зарурий моддий-маънавий манфаатларига зид, тараққиёт ва юксалиш кушандаси сифатидаги кенг кўламли ходиса эканлигини асослаб беради.

Хулоса шуки, бугунги глобаллашув шароитида турли шаклдаги, хусусан, “оммавий маданият” кўринишидаги мафкуравий хуружларга қарши кураш, бунинг учун “халқни-халқ, миллатни-миллат” қилиш Ўзбекистон мустақиллигин асраб-авайлаш, жамиятдаги барқарорликни сақлашнинг муҳим воситасидир. Маданият, маънавият одамлар уларда мужассам бўлган қадриятларнинг ҳаётдаги устуворлигини тан олган ва уларга амал қилгандагина яшаб қолади. Шу маънода, Республикамизда фаолият олиб бораётган оммавий ахборот воситалари ана шу масалага жиддий эътибор қаратишлари, миллий маданиятимизни асраб-авайлашга ва уни янада ривожлантиришга ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшишлари лозим.

Ж.Ураков, Бухоро шаҳар 1-сон ДНИ нотариус ёрдамчиси