Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Инсон ҳуқуқларини таъминлашда давлат органлари ва жамоат ташкилотларининг ўрни ҳамда аҳамияти

Дата: 23.12.2016    

Мустақилликйиллари халқимиз ва жамиятимиз ҳаётида туб бурилишлар даври бўлганлигини жаҳон халқлари ҳам эътироф этишмоқда. Тарихан бу қисқа давр ичида мамлакатимиз сиёсий тузуми, иқтисодиёти, ижтимоий тараққиёт соҳаларида туб ижобий ўзгаришлар, янгиланишлар содир бўлди ва бу жараён давом этмоқда.

Бундай ислоҳатларнинг туб замирида инсон манфаатлари ва унинг ҳуқуқ ҳамда эркинликлари таъминлаш асосий ўрин тутади. Давлат органларида инсон манфаатларини ҳимоя қилиш, унинг ҳуқуқларини руёбга чиқаришни таъминлаш билан шуғулланувчи алоҳида тузилмалар ташкил этилди. Бундан ташқари кўпгина шу соҳада фаолият юритувчи жамоат ташкилотлари рўйхатдан ўтиб, ўз фаолиятларини амалга ошириб келмоқда.

Ҳозирги кунда, мамлакатимизда демократик институтларнинг ҳуқуқий, ташкилий асослари тўла шаклланган; давлат ҳокимияти органлари демократик тамойил – ҳокимиятлар бўлинишига асосланиб фаолият олиб бормоқда; иқтисодиётда бозор муносабатларига ўтишнинг ҳуқуқий, ташкилий ҳамда иқтисодий асослари шакллантирилган, мулкнинг турли шакллари бир хил, тенг мақомда амал қилиб турибди ва уларнинг давлат томонидан бирдек ҳимоя қилиш механизми мавжуд; ижтимоий соҳада давлат ҳозирги иқтисодий мураккаб вазиятга қарамасдан ижтимоий йўналтирилган иқтисодий сиёсат олиб бормоқда; маънавий соҳада эса – кишилик жамиятининг бутун тарихи давомида синалган қадриятлари билан халқимизнинг асрлар оша етиб келган миллий шарқона қадриятларининг уйғунлашувига асосланган маънавий муҳит шаклланмоқда.

Бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти И.А.Каримов таъкидлаганларидек, “Бизнинг асосий ва узоқ муддатли ва стратегик вазифамиз аввалгича қолади – бу демократик давлат, фуқаролик жамияти қуриш жараёнлари ва бозор ислоҳотларини янада чуқурлаштириш, одамлар онгида демократик қадриятларни мустаҳкамлаш йўлидан оғишмай, изчил ва қатъият билан боришдир”. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев ўз маърузаларида бундай ишлар давом эттирилишини таъкидлаб ўтдилар.

Ушбу олий мақсадга эришишда халқимизга Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ҳуқуқий пойдевор бўлиб хизмат қилади.

Конституциямиз мазмуни ва моҳияти унинг 13-моддасида мустаҳкамланган инсон, унинг  ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати ва бошқа дахлсиз ҳуқуқлари олий қадрият ҳисобланади, деган юксак инсонпарвар қоидага асосланади.

Демократик тараққиёт йўлини танлаб, инсонпарвар давлат қуриш  йўлидан кетаётган  давлатлар қатори, Ўзбекистон ҳам ўз Конституциясида инсонларнинг табиий, ажралмас ҳуқуқлари мавжудлиги ва барча инсонлар табиий ҳар хил бўлишига қарамай қонун ва суд олдида тенглиги тўғрисидаги инсонпарвар қоидаларни олий мақомда мустаҳкамлаб қўйган.

Шу ўринда бир ҳолатга эътибор қаратиш мақсадга мувофиқ, инсон ҳуқуқларига оид асарларда, китобларда, қонунчилик ҳужжатларида “инсон ҳуқуқлари”, “инсон ва фуқаро ҳуқуқлар” деган иборалар ишлатилади, яъни инсон ва фуқаро тушунчалари фарқланади.  Шу муносабат билан бу атамалар мазмунига қисқача тўхталиб ўтиш  жоиз.

Бу масалани англаб олиш учун аввало шахснинг ҳуқуқий мақоми масаласини, унинг давлат билан жамиятнинг ўзаро муносабати масаласини кўриб чиқиш лозим. Ҳар қандай инсон маълум бир ҳудудда, муайян бир давлат тартиботи таъсири остида истиқомат қилади, мавжуд бўлади.

Шу муносабат билан инсон ва давлат ўртасидаги муносабат аниқликни, тартиботни тақозо этади, зеро бусиз жамиятда умуман тартиб ўрнатиш, бир маромдаги тараққиётни таъминлаш мушкул. Ваҳоланки, ҳар бир инсоннинг ҳуқуқий мақоми унинг қаерда яшаётганлиги, қайси давлат фуқароси эканлиги каби ҳолатларга боғлиқ ҳолда шаклланади.

Маълум бир давлат ҳудудида яшаб, фаолият олиб бораётган инсон учун, унга тегишли ҳуқуқ ва мажбуриятларининг асоси бўлиб, унинг айнан ушбу давлат фуқароси эканлиги ҳисобланади.  Шу боис ҳам, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг II – бўлими “Инсон ва фуқароларнинг асосий ҳуқуқлари, эркинликлари ва бурчлари” деб номланиб, унда “инсон” ва “фуқаро” тушунчалари фарқланади.

Ўзбекистон Конституцияси инсониятнинг узоқ давом этган эркинлик ва тенглик учун кураши жараёнида шаклланган умуминсоний сиёсий- ҳуқуқий  қадриятларга бўлган эътиқоди ва содиқлигини намойиш этиб, инсон ва фуқаро ҳуқуқ ҳамда эркинликларини алоҳида-алоҳида мустаҳкамлаган. Бундай ёндошув тагида жамоат ташкилотлари ва давлатни бир-биридан  фарқлаган ҳолда тушуниш ётади.

Инсон шахсининг камоли учун фуқаролик жамоат ташкилотлари зарур. Фақат фуқаролик институтлари шаклланган жамиятдагина шахс ўзининг барча қобилиятларини тўла амалга оширади. Зеро, Биринчи Президентимиз И.А.Каримов таъкидлаганидек, “Биз учун фуқаролик жамияти ижтимоий макон. Бу маконда қонун устувор бўлиб, у инсоннинг ўз-ўзини камол топтиришга монелик қилмайди, аксинча ёрдам беради. Шахс манфаатлари, унинг ҳуқуқ ва эркинликлари тўла даражада рўёбга чиқишига кўмаклашади”. Ҳақиқатан, фуқаролик жамияти бу - инсонлар ва уларнинг турли жамоат ташкилотларининг манфаат ва эҳтиёжларини амалга оширилишига, ижтимоий, маданий ва маърифий соҳаларнинг ривожланишига шароит яратадиган жамоат ташкилотлари ва давлатга қарашли бўлмаган ижтимоий институтлар ва муносабатлар тизимидир.

Ўзбекистон Конституциясининг ҳуқуқ ва эркинликларга бағишланган нормалари, агарда инсон ҳуқуқларини мустаҳкамлаётган бўлса, одатда “ҳар ким”, “ҳеч ким”, “ҳар бир шахс” каби иборалардан фойдаланилган. Агар Ўзбекистон фуқароси ҳуқуқлари ва мажбуриятлари мустаҳкамланаётган бўлса, “Ўзбекистон фуқаролари” деган атамадан фойдаланиб, норма мазмуни баён этилган, хусусан баъзи ҳуқуқ ва мажбуриятлар фақат Ўзбекистон фуқароларига тегишли ва улар зиммасига юклатилади, масалан, сайлаш ва сайланиш ҳуқуқи, Ватанни ҳимоя  қилиш бурчи ва бошқалар.

Ўзбекистоннинг Конституцияси ҳам ўзида халқаро инсон ҳуқуқлари борасидаги тўпланган ижобий тажриба тамойилларини  муҳрлаган.

Таъкидлаш лозимки, инсон ҳуқуқлари масаласига доир принциплар қатор нуфузли халқаро ҳужжатларда ўзининг ифодасини топган: 1948 йилда қабул қилинган Инсон ҳуқуқлари Умумжаҳон декларацияси; 1966 йилда қабул қилинган Иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳуқуқлар тўғрисидаги  халқаро Пакт; Инсон ҳуқуқлари ва асосий эркинликларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги Европа Конвенцияси ва бошқа ҳужжатларни мисол қилиш мумкин.

Ҳозирги кунда дунёда инсон ва фуқаро ҳуқуқлари бўйича уч юздан ортиқ халқаро-ҳуқуқий ҳужжатлар амал қилиб турибди. Ўзбекистон мустақилликка эришган дастлабки пайтларданоқ, инсон ҳуқуқларига доир халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган қоидаларига қатъий риоя этишимизни ҳалқаро ҳамжамиятга эълон этган. Ҳозирги кунда Ўзбекистон томонидан инсон ҳуқуқлари бўйича олтмишдан ортиқ Халқаро конвенциялар имзоланган.

Ўзбекистоннинг инсон ва фуқаролар ҳуқуқлари ва асосий эркинликларини таъминлаш борасидаги фаолиятининг мустаҳкам ҳуқуқий асоси Конституцияда, миллий қонунчиликда ўзининг ифодасини топган. Конституциямизнинг иккинчи бўлимида мустаҳкамланган инсон ва фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари бу соҳадаги жаҳон андозаларига тўла мос келади.

Маълумки, жамоат ташкилотлари фуқаролик жамиятининг муҳим таркибий институти ҳисобланади. Ушбу ташкилотларнинг ривожланганлиги билан фуқароларнинг ҳақ-ҳуқуқлари, эркинликларининг ҳимоя қилинишига замин яратилади, ҳаётнинг барча соҳаларида уларнинг манфаатлари тўла ифода этилади, жамият ва давлат фаолиятида ушбу ташкилотлар орқали фуқароларнинг кенг иштироки таъминланади, давлат бошқарув фаолияти устидан уларнинг жамоатчилик назорати ўрнатилади.

Давлат томонидан фуқаролик жамияти институтларини шакллантиришга доир ислоҳотларнинг ҳуқуқий асослари яратилган ва улар янада такомиллаштирилмоқда. Аввало, Ўзбекистон Республикаси Конституциясида, шунингдек, Олий Мажлис томонидан қабул қилинган бир қанча қонунларда жамоат ташкилотлари фаолиятининг ҳуқуқий асослари белгилаб қўйилди. Жумладан, Конституциямизнинг ХIII-боби “Жамоат бирлашмалари”, деб номланган бўлиб, унда жамоат бирлашмаларининг турлари, фаолият кўрсатиш тартиби, давлат билан ўзаро муносабатлари каби нормалар мустаҳкамланган. Ушбу нормалар қуйидаги қонун ҳужжатларида ривожлантирилди: “Ўзбекистон Республикасида жамоат бирлашмалари тўғрисида”ги Қонун, “Касаба уюшмалари, уларнинг ҳуқуқлари ва фаолиятининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонун,  “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш тўғрисида”ги, “Сиёсий партиялар тўғрисида”ги Қонун, “Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида”ги, “Жамоат фондлари тўғрисида”ги, “Сиёсий партияларни молиялаштириш тўғрисида”ги каби бир қатор қонулар қабул қилинди.

Фуқаролик жамияти институтлари бўлмиш жамоат бирлашмалари ҳамда нодавлат ташкилотлар тизими, турли уюшмалар, жамғармалар, ижтимоий тузилмалар, хусусан, ёшларнинг “Камолот” ижтимоий ҳаракати, фуқароларнинг маҳаллий ўзини ўзи бошқариш идоралари қарор топди.Мамлакатимиз мустақилликка эришилгандан кейинги ҳамда тараққиётимизнинг муҳим ҳуқуқий гарови ҳисобланган конституциямиз амалда бўлган ўтган йилллар давомида жамият ҳаётида амалга оширилаётган туб демократик ислоҳотларнинг юқоридаги қисқача таҳлили шундан далолат берадики, ҳуқуқий демократик давлатни қуриш ва фуқаролик жамиятини шакллантириш жараёнида бошқа мамлакатларда юз йиллар давомида эришилган натижаларга Республикамиз қисқа муддат ичида эришмоқда.

Хулоса қилиб айтганда, давлатимизда амалга оширилаётган демократик ислоҳотлар, шунингдек жамият-давлат қурилишининг барча соҳаларини демок

ратлаштириш ва эркинлаштиришнинг замирида “Инсон манфаати ҳар нарсадан улуғ” деган эзгу ғоя ётади.

 

А.Қахрамонов, nАдлия вазирлиги бўлим бошлиғи