Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Нотариуснинг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарлиги

Дата: 30.12.2016    

Мамлакатимизда ҳуқуқий, демократик давлат қуришнинг асосий тамойилларидан бири бу – қонун устуворлигини таъминлашдир.

Тузиладиган битимларнинг қонунийлигини таъминлашга ва низоли ҳолатларни келиб чиқишидан тарафларни ҳимоя қилишга қаратилган нотариат институти фуқаролар ва юридик шахслар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида алоҳида ўрин эгаллайди. Мустақиллик йилларида мамлакатимизда нотариат фаолиятининг зарур норматив-ҳуқуқий базаси ва тегишли ҳуқуқни қўллаш амалиёти шакллантирилди.

Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепциясининг ҳаётимизга изчил жорий қилиниши муносабати билан сўнгги йилларда нотариат институтининг сoҳa ривoжи учун янада барқарор, мустaҳкaм қoнунчилик вa ҳуқуқий бaзa шaкллaнтирилишига ҳамда тaкoмиллaштирилишига эришилди.

Айниқса, 1996 йил 26 декабрдаги Ўзбекистон Республикасининг “Нотариат тўғрисида”ги Қонуни ва давлатимиз раҳбарининг 2010 йил 5 майдаги '”Ўзбекистон Республикасида нотариат институтини янада такомиллаштириш чоралари тўғрисида”ги Фармони мазкур тизимни тубдан такомиллаштирди ва соҳага оид қонунчиликни янада мустаҳкамлади.

“Нотариат тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 17-моддасига кўра, нотариус ўзига мурожаат қилган барча шахслар учун ушбу Қонунда назарда тутилган нотариал ҳаракатларни амалга ошириш, нотариал ҳаракатни амалга ошириш жойи қонун ҳужжатларида белгилаб қўйилган ҳоллар бундан мустаснолиги, битим ва аризаларнинг лойиҳаларини тузиш, ҳужжатларнинг нусхаларини ва улардан кўчирмаларни тайёрлаш, шунингдек нотариал ҳаракатларнинг амалга оширилишига доир масалалар юзасидан тушунтиришлар бериш, жисмоний ва юридик шахслардан нотариал ҳаракатларни амалга ошириш учун зарур бўлган ҳужжатларни талаб қилиб олиш, давлат органлари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлардан нотариал ҳаракатларни амалга ошириш учун зарур бўлган маълумотлар ва ҳужжатларни сўраш ҳамда олиш, жисмоний ва юридик шахслар номидан тегишли давлат органларига мол-мулкка бўлган ҳуқуқларни ва ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказишни амалга ошириш учун, шунингдек ҳужжатларнинг чет элда амал қилиши учун мазкур органлар томонидан расмийлаштирилган ҳужжатларни олган ҳолда ҳужжатларни легаллаштириш учун мурожаат қилиш каби ҳуқуқларга, қонуннинг 18-моддасига кўра, жисмоний ва юридик шахсларга ўз ҳуқуқларини амалга оширишда ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишда кўмаклашиш, уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини тушунтириб бериш, томонлар тақдим этган битимлар лойиҳаларининг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини тушунтириш, ушбу битимлар мазмуни томонларнинг асл мақсадига мос келиш-келмаслигини ва қонун талабларига зид келиш-келмаслигини текшириш, юридик жиҳатдан бехабарлик жисмоний ва юридик шахслар зарарига фойдаланилмаслиги учун амалга оширилаётган нотариал ҳаракатларнинг оқибатлари ҳақида уларни огоҳлантириш, қонун ҳужжатларига мос келмайдиган нотариал ҳаракатни амалга оширишни рад этиш, нотариал ҳаракатларни амалга ошириш вақтида фуқаролар ёки мансабдор шахслар томонидан қонунчилик бузилганлигини аниқлаган тақдирда, зарур чора-тадбирлар кўрилиши учун тегишли корхоналар, муассасалар, ташкилотларга ёки прокурорга бу ҳақда хабар қилиш, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан белгиланадиган тартибда уч йилда камида бир марта ўз касбий малакасини ошириш, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда кўчмас мулк ижараси шартномаларини тасдиқлаш ва ижара ҳақининг миқдори тўғрисидаги, мерос ёки ҳадя тартибида фуқаролар мулкига ўтаётган мол-мулкнинг қиймати ҳақидаги маълумотномаларни давлат солиқ хизмати органига тақдим этиши, суд, прокуратура, тергов органлари талабига биноан мазкур органларнинг юритувида бўлган ишлар билан боғлиқ нотариал ҳаракатларни амалга оширганлик тўғрисида маълумотномалар (маълумотлар) бериш, битим предмети бўлган объектни бошқа шахсга ўтказишни тақиқлаш ёки хатлов мавжуд эмаслиги тўғрисидаги маълумотномаларни (маълумотларни) кредит бюроларининг сўровига кўра тақдим этиш, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш билан боғлиқ бўлган амалга оширилган нотариал ҳаракатлар тўғрисидаги маълумотномаларни (маълумотларни) қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда ва тартибда махсус ваколатли давлат органига тақдим этиш каби мажбариятларга, шунингдек, қонуннинг 19-моддасига асосан нотариус ўз касбий мажбуриятларини бузганлиги учун қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда жавобгар бўлиши ҳам белгиланган.

Хулоса қилиб айтганда, нотариат соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар республикада амалга оширилаётган барча ислоҳотлар қатори инсон ҳуқуқ ва манфаатлари муҳофазасини янада кучайтиришга, фуқароларимизнинг  ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат идораларига ва энг аввало давлатга бўлган ишончининг янада ошишига, пировардида эса халқимиз турмуш тарзини яхшилашга, юртимиз фаровонлигини таъминлашга хизмат килади.

М.Сатторова, Бухоро шаҳар 1-сон ДНИ нотариуси