Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришдаги роли

Дата: 23.07.2013    

Жаҳон иқтисодиётида ҳали ҳамон молиявий инқироз кузатилаётган бир пайтда мамлакатимизда иқтисодий соҳани барқарор суръатлар билан ривожлантириш ва аҳоли турмуш даражасининг юксалиши изчил таъминланмоқда. Мазкур ижобий натижаларга эришишда ҳеч шубҳасиз, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг салмоғи катта.

“МаҲаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунга кўра, ҳокимликларнинг асосий вазифаларидан бири ҳудудларда ижтимоий-иқтисодий соҳани тартибга солиш ва ривожлантиришдан иборат бўлиб, уларнинг бу соҳада олиб бораётган фаолиятлари натижасида ижтимоий-иқтисодий ўсиш суръатлари ошиб, аҳолининг турмуш даражаси тобора кўтарилмоқда.

Хусусан, ўтган 2012 йилда мамлакатимизда ялпи ички маҳсулот 8,2 фоизга ўсди, саноат ишлаб чиқариш ҳажми 7,7 фоизга, қишлоқ хўжалиги 7 фоизга, чакана савдо айланмаси ҳажми 13,9 фоизга, экспорт ҳажми 11,6 фоизга ошди. Шу билан бирга, аҳоли даромадларининг миқдори 17,5 фоизга ўсиб, энг кам иш ҳақи 26,5 фоизга ошди. Умуман олганда, 2000 йил билан таққослаганда, реал даромад аҳоли жон бошига 8,6 баробар кўпайди. Ҳисоб-китобларга кўра, иш ҳақи истеъмол саватчаси баҳосидан 4 баробардан зиёд ошган.

Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳудудлардаги аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш ва иш билан таъминлаш, аҳоли соғлигини муҳофаза қилиш, таълим тизимини ривожлантиришда ҳам ушбу соҳага алоқадор идоралар билан бир қаторда муҳим вазифаларни амалга оширади.

Хусусан, “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Қонунга асосан маҳаллий ҳокимият органларига аҳолини иш билан таъминлаш соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишларини амалга ошириш, бу борада норматив ҳужжатлар қабул қилиш, аҳолини иш билан таъминлаш юзасидан ҳудудий тармоқ дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш каби бир қатор вазифалар белгиланган.

Шунингдек, “Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида”ги Қонунга кўра, маҳаллий ҳокимият органлари соғлиқни сақлаш соҳасида инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, фуқаролар соғлиғини сақлаш соҳасидаги қонун ҳужжатлари бажарилишини таъминлаш, соғлиқни сақлаш тизимининг бошқарув органларини шакллантириш, унинг муассасалари тармоғини ривожлантириш, бирламчи тиббий-санитария ва тиббий-ижтимоий ёрдамни ташкил этиш, тасарруфдаги ҳудудда фуқароларни дори-дармонлар ва тиббиёт маҳсулотлари билан таъминлаш, соғлиқни сақлаш харажатларини молиявий таъминлашнинг ўз манбаларини шакллантириш, ногиронлар ва тиббий-ижтимоий ҳимояга муҳтож шахслар учун муассасалар ташкил этиш ва улар фаолиятини таъминлаш, оилани, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш чора-тадбирларини амалга ошириш каби бир қатор муҳим вазифаларни амалга оширадилар.

Республикада, шунингдек, маҳаллий ижро этувчи ҳокимликларда соҳада олиб борилган ишлар ва эришилган ютуқлар исботини 2012 йилда Буюк Британиянинг халқаро миқёсда тан олинган Легатум институти ўзининг фаровонлик ва ривожланиш индексида Ўзбекистонни дунё мамлакатлари орасида ҳақли равишда 64-ўринга киритганида ҳам кўришимиз мумкин.

Зоир Камолов,

Адлия вазирлиги Қонунчиликка риоя

этилиши устидан назорат қилиш

бош бошқармаси бўлим бошлиғи