Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Умумжаҳон миқёсдаги муаммо

Дата: 27.08.2013    

Одам савдоси қулликнинг замонавий усули, жиноий савдонинг янги тури бўлиб, бутун дунёни ташвишга солмоқда. Бу йўналишдаги жиноятчилар биринчи навбатда аёллар ва болалардан фойдаланмоқда.

Халқаро экспертларнинг маълумотларига қараганда, ҳар йили дунё миқёсида 2 млн. 700 минг киши одам савдоси қурбонига айланади. Ушбу жиноятчиликдан тушадиган ноқонуний даромад 7 млрд. АҚШ долларини ташкил этар экан. Мазкур жиноятларнинг трансмиллий характерга эга эканлиги, транзит ва йўналтирилган давлатлар одам савдосини олдини олиш, унинг жабрланувчиларини ҳимоя қилиш ва бундай ишларга жавобгар шахсларни жазолаш учун биргаликда ишламоқлари даркор.

Одам савдоси кўпқиррали хавфдир. У инсонларни ҳуқуқ ва эркинликларидан маҳрум қилади, бутун дунёда уларнинг соғликларига катта хавф туғдиради ва уюшган жиноятчиликнинг ривожланишига сабаб бўлади. Шу жумладан, одам савдосининг баъзи жабрланувчилар соғлигига оғир оқибатларга олиб келувчи таъсир кўрсатади, яъни шахсга ва оилага хавф туғдириш йўли билан қўрқитиб, жисмоний ва руҳий тазйиқлар босимида, номусга тегиш, ҳужжатларнинг ўғирланиши, ҳаттоки ўлимга ҳам олиб келади. Одам савдоси ташкилотчилари қурбон бўлган жабрланувчилар билан чегараланиб қолмасдан балки уларнинг соғлигига ва бутун давлатларнинг хавфсизлиги путур етказади.

Жабрланувчилар меҳнат эксплуатацияси, жинсий эксплуатацияларга ёки иккаласига ҳам бирдай мажбур қилинади. Маълумки, меҳнат эксплуатацияси ўзида қуллик, мажбурий меҳнат ва қарз тобелигига, жинсий эксплуатация эса одатда, ўзида жинсий тижорат саноати тузоғига тушган инсонларга нисбатан шавқатсиз муомалада бўлишни акс эттиради. Кўп ҳолларда айёрлик йўли билан сохта ваъдалар бериб, никоҳдан ўтиш, иш билан таъминлаш ёки билим олиш билан боғлиқ бўлади. Дунёда қанча миллат вакиллари одам савдосидан жабр кўрган бўлса, шунча уларнинг маданияти ҳам мавжуд.

Баъзилар ўз турмуш тарзини яхшилаш мақсадида ривожланаётган мамлакатлардан ривожланган мамлакатларга бориб, малакасиз меҳнат билан шуғулланади. Бошқалар эса, ўз мамлакатларида мажбурий меҳнат жабрланувчиларига айланади. Пуч ваъдаларга учган аёллар чет элларда бола тарбиячиси, уй бекаси ёки модельер бўлиш каби алдовларга учади. Мудҳиш одам савдоси даҳшатидан чиқиб кетиш имконияти бўлмаганда фоҳишабозлик ботқоғига айланади.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 13-моддасига кўра,  Ўзбекистон Республикасида демократия умуминсоний принципларга асосланади, уларга кўра инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати ва бошқа дахлсиз ҳуқуқлари олий қадрият ҳисобланади. Конституциянинг 26-моддасида ўрнатилган  ҳеч ким қийноққа солиниши, зўравонликка, шафқатсиз ёки инсон қадр-қимматини камситувчи бошқа тарздаги тазйиққа дучор этилиши мумкин эмаслиги баён этилган.

Халқаро ҳуқуқ нормаларини тан олган ҳолда ва Конституциямизда белгиланган инсон ҳуқуқлари ва эркинлигини таъминланишининг механизмини такомиллаштириш мақсадида 2008 йил 17 апрелда “Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни қабул қилинди. Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш жараёнида, халқаро ҳуқуқий нормалар билан бир қаторда умумэътироф этилган, хорижий давлатларнинг қонунчилик соҳасидаги тажрибалари эътиборга олинган.

Мазкур Қонунга асосан 2008 йил 8 июлда одам савдосига қарши курашиш фаолиятини янада такомиллаштириш мақсадида “Одам савдосига қарши курашиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори ҳам қабул қилинди. Ушбу қарор билан одам савдосига қарши курашиш самарадорлигини ошириш бўйича Миллий тадбирлар режаси тасдиқланиб, одам савдосига қарши курашиш бўйича Республика Идоралараро комиссияси тузилди.

Шу ўринда Миллий тадбирлар режаси асосида “Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига ўзгартиш ва қўшимча киритиш ҳақида”ги Қонуни қабул қилинди.

Ушбу қонунга биноан, одам савдоси, яъни одамни олиш-сотиш ёхуд одамни ундан фойдаланиш мақсадида ёллаш, ташиш, топшириш, яшириш ёки қабул қилиш учун жиноий жавобгарлик белгиланган.

Хулоса қилиб айтганда, инсоннинг шаъни ва қадр-қиммати ҳурмат ва эъзозга лойиқ. Инсоний қадриятларни топташга уринган ҳар қандай шахсга қонун олдидаги жавобгарлик муқаррардир.

Д.Наимов,

Бухоро вилоят адлия бошқармаси бўлими бошлиғи