Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Соғлом авлод – келажак пойдевори

Дата: 15.11.2013    

Мустақилликнинг дастлабки йилларидан бошлаб муҳтарам Президентимиз ташаббуси билан мамлакатимизда бошқа соҳалар каби соғлиқни сақлаш соҳасида ҳам изчил ислоҳотлар амалга оширилди.

Хусусан, Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 25 августдаги Қарори билан “Никохланувчи шахсларни тиббий кўрикдан ўтказиш тўғрисида”ги Низом тасдиқланган бўлиб, унга мувофиқ оила қуриш истаги билан ФҲДЁ органига мурожаат этган шахслар йўлланма асосида бепул тиббий кўрикдан ўтказилиши мустаҳкамлаб қўйилди. Маълумки, тиббий кўрик хулосасига кўра, соғлом шахслар оила қуради ва натижада соғлом фарзандлар дунёга келади.

Президентимиз таъкидлаганидек, “Соғлом оила вужудга келиши учун, энг аввало жамият ва давлат қайғуриши, шунга замин яратиб бериши лозим. Шундагина мустаҳкам оила дунёга келади. Оила соғлом бўлса, жамият соғлом, мамлакат қудратли, юрт тинч-осойишта булади”.

Мустаҳкам оилани шакллантириш, аҳоли ва ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш, оналар ва болалар саломатлигини мустаҳкамлаш устивор йўналишлардан бирига айланган.

Президентимизнинг “2009 – 2013 йилларда аҳолини репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш, соғлом бола туғилиши, жисмоний ва маънавий баркамол авлодни вояга етказиш борасидаги ишларни янада кучайтириш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари Дастури тўғрисида”ги Қарорига асосанФҲДЁ бўлимлари, тиббиёт муассасалари, хотин-қизлар қўмитаси, диний идоралар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда бир қатор ишлар амалга оширилмоқди. Жумладан аҳолини репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш, тиббий маданиятни ошириш ва соғлом оилани шакллантиришга жиддий эътибор қаратилмоқди.

Айниқса, оилавий хаёт остонасида турган ёшлар ўртасида, Ўзбекистон Республикаси ўрта–махсус, касб ҳунар таълими муассасаларида “Ёш оила мактаби” ўқув машғулотларини олиб бориш, машғулотлар давомида оилавий ҳаёт сабоқларини, оилада соғлом муҳитни шакллантириш, соғлом фарзандлар дунёга келтириш, уларни комил инсон қилиб тарбиялашга йўналтирилган ўқув-тарбия соатлари ташкил этилган.

Бунда, авваламбор оиланинг муқаддаслиги ҳамда никоҳ масъулияти бўйича оила кўриш ёшидаги йигит ва қизларни тафаккурини бойитишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Ёшларни мустаҳкам ва аҳил оила қуриш, соғлом турмуш тарзини олиб боришга интилишини шакллантириш, оила муқаддаслиги, мустаҳкамлигини таъминлашга эътиборини қаратиш, она ва бола саломатлигини муҳофаза қилиш, баркамол авлодни туғилиши ва тарбияланиши, эрта ва қариндош уруғлар ўртасида никоҳ тузилиши туғма ва ирсий касалликлар манбаи эканлиги, ногирон ва туғма нуқсонли болалар туғилишининг олдини олиш юзасидан тушунтиришлар берилмоқда. Шунингдек, аҳолини репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш, соғлом бола туғилишини таъминлаш, болалар ва ўсмирларни маънан ва жисмонан бекаму кўст камол топтириш, қизларимиз онгида оналик, йигитларимизда эса ота бўлиш масъулиятини шакллантириш, ёш оилаларнинг ҳуқуқий саводхонлигини янада яхшилаш ва оилада болаларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга алоҳида аҳамият берилмоқди.

2013 йил 30 апрелдан кучга кирган “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонунга мувофиқ эндиликда ота-она ёки уларнинг ўрнини босадиган шахслар томонидан никоҳ ёшига етмаган қиз бола узатилиб, ўғил бола уйлантирилса, белгиланган тартибда маъмурий ёки жиноий жавобгарликка тортилади. Бу эса қизларнинг эрта турмушга чиқиши билан боғлиқ муаммоларнинг олдини олишда муҳим омилдир. Жойларда ўтказилаётган тадбирларда қонунчиликдаги бу ўзгартиш ва қўшимчалар мазмун – моҳиятини аҳолининг турли қатламларига, айниқса ёшларга етказишга алоҳида эътибор қаратяпмиз.

Д.Джумаева,

Когон шаҳар ФХДЁ бўлими мудираси вазифасини бажарувчи