Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

КОНСТИТУЦИЯ – бахтимиз қомуси

Дата: 07.12.2012    

Ўзбекитстон Республикаси Конституцияси қабул қилинганига роппа-роса 20 йил бўлди. Ушбу тарихий сана тимсолида мамлакатимизда эришилаётган муваффақиятларнинг ҳам салмоғи ошиб бормоқда. Жумладан, истиқлол йилларида юртимизнинг замонавий қиёфаси янада кўркамлашиб, мамлакатимиз қудрати ҳар томонлама камолга етмоқда. Давлатимизда иқтисодий имкониятлар салмоғи ошиб, шу асосда халқимизнинг турмуш даражаси юксалмоқда. Бозор иқтисодиётига асосланган очиқ демократик давлат ва фуқаролик жамиятини барпо этиш йўлида ўтказилаётган изчил ислоҳотлар ўз самараси бермоқда.

Улкан ўзгаришларга эришишимизда мамлакатимизда яратилган ишончли ҳуқуқий асослар ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлмоқда. Бу борада, айниқса Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг мамлакат ҳаётидаги ўрнини алоҳида таъкидлаш лозим. Мана 20 йилдирки Конституция мамлакатимизда мустақилликни мустаҳкамловчи ҳуқуқий асос, инсон ва унинг ҳуқуқларини олий қадрият сифатида белгилаб берувчи мезон, халқ хоҳиш-иродасининг олий ифодаси сифатида ўзини намоён қилиб келмоқда. Конституциянинг жамиятда вужудга келаётган ҳуқуқий эҳтиёжларни ўз вақтида таъминлашда ғоявий-ҳуқуқий асос бўлаётганлиги унинг муҳим хусусияти сифатида қайд этиш мумкин. Буни юртимизда амалга оширилаётган ҳуқуқий ислоҳотлар мисолида ҳам кўриш мумкин.

Истиқлол йилларида мамлакатимиз босиб ўтган қисқа даврга назар ташлар эканмиз, ўтган йиллар мобайнида жамиятнинг барча тармоқларида оламшумул ютуқларга эришилди. Буни биргина, тадбиркорлар учун яратиб берилган қулай шарт-шароитлар, тараққиётни белгилаб берадиган реал кучга айланганлигида ҳам кўриши мумкин.

Яна шуни таъкидлаб ўтиш керакки, Конституция мамлакатимизда давлат ҳокимиятини демократик асосларда шакллантиришга ва нодавлат тузилмалар фаол иштирокини таъминлашга имконият яратиб берди. Унга кўра, эндиликда ижроия ҳокимияти органлари шаклланишида сиёсий партиялар фаол иштирок этиб, ҳукуматнинг умумдавлат дастурлари яратилишида бевосита иштирок этмоқдалар.

Мамлакатимиз олдида турган долзарб вазифаларнинг мураккаблиги ва кўлами кенглиги давлат ҳокимияти тизимини ҳамда унинг конституциявий асосларини янада такомиллаштиришни тақозо қилмоқда. Бу хусусда муҳтарам Президентимиз И.Каримов томонидан илгари сурилган “Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси”да давлат ҳокимияти ва бошқарувини демократлаштириш бўйича таклиф этилган ислоҳотлар муҳим сиёсий-ҳуқуқий воқелик бўлди. Унда илгари сурилган ғоялар мамлакатимизни модернизация ва ислоҳ қилишнинг муҳим йўналишларини белгилаб берди.

Бу борада 2011 йил 28 апрелда қабул қилинганЎзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг айрим моддаларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (78, 80, 93, 96 ва 98-моддаларига)”ги Қонун муҳим аҳамиятга эга бўлди. Ушбу Қонун республикамиз олий давлат ҳокимияти органи бўлган Вазирлар Маҳкамасини шакллантирилишида янги, янада демократик тартибнинг жорий этилишига асос солди. Мазкур қонун мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш, давлат ҳокимияти ва бошқарувини демократлаштириш, давлат ҳокимиятининг субъектлари: давлат раҳбари — Президент, қонун чиқарувчи ва ижро этувчи ҳокимиятлар ўртасидаги ваколатларнинг янада мутаносиб тақсимланишини таъминлаш, шунингдек социал-иқтисодий, ижтимоий-сиёсий ислоҳотларни амалга оширишда, мамлакатни янгилаш ва модернизация қилишда сиёсий партияларнинг роли ҳамда таъсирини кучайтириш каби муҳим мақсадларни амалга оширишга қаратилганлиги билан аҳамиятлидир.

Мустақил юртимизда жамиятни демократлаштириш ва янгилаш, мамлакатни модернизация ва ислоҳ этиш, шунингдек, инсон ҳуқуқларини таъминлаш ҳамда ҳимоя қилиш борасида амалга оширилаётган шу каби ислоҳотлар халқимизнинг бугуни ва келажагининг ишончли асосларини белгилаб бермоқда. Унинг ҳуқуқий асоси бўлиб Ўзбекистон Республикаси Конституцияси хизмат қилмоқда.

Зеро, давлатимиз раҳбари таъкидлаганидек, бугун Конституция тўғрисида, унинг маъно-мазмуни ва устувор тамойиллари ҳақида гапирар эканмиз, Асосий қонунимизда биринчи навбатда шахс манфаатларининг давлат манфаатидан устун этиб белгилангани, инсон, унинг ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда манфаатлари энг олий қадрият сифатида муҳрлаб қўйилганини яна бир марта таъкидлаб ўтиш ўринлидир.

Демак, Конституция давлатнинг ижтимоий ва давлат тузумини, сайлов тизимини, давлат органларининг ташкил этилиши ва фаолиятини, фуқароларнинг ҳуқуқ ва бурчларини белгилаб берувчи Асосий қонун эканлигидан ташқари, у бугунги амалга оширилаётган ҳуқуқий ислоҳотларнинг ғоявий-ҳуқуқий асосидир. Ундан ташқари, у ҳуқуқий ҳужжат сифатида жамиятнинг ижтимоий тузумини тартибга солади, сиёсий ва ижтимоий ҳаётнинг ҳуқуқий мезонларини белгилаб беради.

Мухиба Имомова,

Когон туман ФҲДЁ бўлими мудираси