Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Мажбурият тушунчаси

Мен Бухоро шаҳрида тадибркорлик фаолияти билан шуғулланаман. Менга мажбурият тушунчаси ва унинг иштирокчилари ҳамда мажбуриятнинг бажарилишини кимлар, қандай усуллар билан таъминлай олиши хусусида маълумот берсангиз?

Л. Абдурасулова Бухоро шахри

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 234-моддасида мажбурият тушунчасига қуйидагича таъриф берилган. Мажбурият бу муайян фуқаролик ҳуқуқий муносабатдан иборат бўлиб, унинг амал қилиши орқали бир шахс (қарздор) иккинчи шахс кредитор фойдасига маълум бир ҳаракатни бажариши, мол-мулкни топшириши, ишни бажариши, хизмат кўрсатиши, пул тўлаши ёки бирор ҳаракатни бажаришдан тийилиши зарур бўлган ҳолатга айтилади.

Мажбурият тарафлари бўлиб, фуқаролик ҳуқуқий муносабатларнинг барча иштирокчилари: фуқаролар(жисмоний шахслар), юридик шахслар, Ўзбекистон Республикасининг ўзини-ўзи бошқариш органлари қатнашиши мумкин.

Қонунчилигимизда мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш мақсадида Фуқаролик кодексининг 259-моддасида мажбуриятлар бажарилиши таъминланишининг олтита энг кўп қўлланиладиган усуллари қайд этиб ўтилган.

Хусусан, неустойка, гаров, қарздорнинг мол-мулкини хатлаш, кафиллик, кафолат, закалат ҳамда қонун ҳужжатларида белгиланган ёки шартномада назарда тутилган бошқа усуллар билан таъминланиши мумкин.

Мажбуриятни таъминлашнинг у ёки бу усулининг ўзига хос хусусиятларини ва унинг муайян вазиятларга нисбатан қўллаш имкониятларини ҳисобга олиш лозим бўлади.

Айтайлик неустойка ва закалат бир вақтнинг ўзида фуқаролик-ҳуқуқий жавобгарликнинг чораларини ифодалайди ва улар сифатида қарздорни ҳақиқатан амалга ошадиган жавобгарликни қўллаш хавфи остида мажбуриятларни шундай усулда бажаришга ундайди.

Негаки неустойка ёки пеняни ундириш кредитордан унчалик жиддий ва мураккаб қийинчиликни талаб этмайди. Масалан, қачонки уларнинг ҳажмини асослаш ва исботлаш лозим бўлган зарарларни қоплаш ҳолатида.

Гаров, кафиллик, банк кафолати кредитор учун қарздор томонидан улар таъминлаган мажбуриятни бузган ҳолларда унинг талабларини қондириш эҳтимолини оширади. Мажбуриятни таъминлаш усулини танлаш кўп жиҳатдан униг туб маъносига боғлиқдир. Мисол учун, қарз шартномаси ёки кредит шартномасидан келиб чиқадиган мажбуриятлар учун гаров, банк кафолати ва кафиллик энг аҳамиятли бўлиб кўринади.

Мажбуриятларни санаб ўтилган ҳар қанда усулларидан бири билан таъминлаш ҳам кредитор билан қарздор (ёки қарздорнинг мажбуриятини таъминлайдиган бошқа шахс) орасида мажбуриятлар ҳуқуқий муносабатини вужудга келтиради.

Бухоро шаҳар 1-сон

давлат нотариал идораси

нотариуси Махфуза Сатторова