Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Соғлом авлод- келажак пойдевори

Соғлом авлод – жамият тараққиётининг асосидир. Шу боис юртимизда мустақилликнинг илк йиллариданоқ ҳам жисмоний, ҳам маънавий баркамол авлодни тарбиялаш давлатимиз сиёсати даражасига кўтарилди.

Президентимиз Ислом Каримовнинг 1993 йил 4 мартда қабул қилинган Фармонига мувофиқ таъсис этилган мустақил Ватанимизнинг илк ордени – “Соғлом авлод учун” деб номланиши ҳам истиқлолнинг илк йилларидан бу масалага нечоқлик улкан эътибор қаратилганлигидан далолатдир. Зеро, соғлом ва баркамол авлодни тарбиялашдек эзгу ниятни амалга ошириш имконияти мустақиллик шарофати билан пайдо бўлди. Буюк давлатни барпо этишга қодир баркамол авлодни - мустақил инсонни тарбиялаш учун зарур барча иқтисодий, ижтимоий, сиёсий ҳамда маънавий имкониятлар тобора кенгаймоқда.

Юртбошимиз таъкидлаганидек, соғлом авлод деганда, аввало, соғлом насл, жисмонан бақувват, иймон-эътиқоди бутун, билимли, маънавияти юксак, мард ва жасур, ватанпарвар авлод тушунилади.

Ўтган йиллар давомида “Соғлом она – соғлом бола” ғоясини ўзида мужассам этган дастур асосида кенг кўламли чора-тадбирлар ишлаб чиқилиб, ҳаётга жорий этилди. Хусусан, замонавий тиббий ускуналар билан жиҳозланган диагностика, скрининг ва перинатал марказлари, янги туғруқхоналар барпо этиш, оналар ва болалар саоломатлигини ҳимоялаш мақсадида жойларда кенг кўламли ишлар амалга оширилди. Юртимизда ёшлар ҳуқуқларини барча соҳаларда ҳимоя қилиш мақсадида тегишли ташкилий-ҳуқуқий асослар тўла шакллантирилди. Айни чоғда ушбу ҳуқуқий асосни янада такомиллаштириш ишлари давом эттирилмоқда. Қабул қилинаётган барча қонунлар, норматив хуқуқий ҳужжатлдарнинг замирида ягона қоида мужассам. Бу ғоя, Президентимиз таъбири билан айтганда соғлом зурриёт, яъни жисмоий ва маънавий етук авлод шаклланиши ва ўз имкониятларини ҳамда салоҳиятини рўёбга чиқариш учун зарур тизимни яратиш, ёшларимизнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоялаш, замонавий билим ва касбга эга бўлишини, жамиятимиз ҳаётида муносиб ўрин эгаллашни таъминлашдан иборат.

Бунда, авваламбор, оиланинг муқаддаслиги ҳамда никоҳ масъулияти бўйича келажакда оила қурадиган йигит ва қизларимизнинг тафаккурини, онгини ўстиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 65–моддасига асосан оналик ва болалик давлат томонидан муҳофаза қилиниши белгиланган. Оналик ва болаликни ҳамда аёллар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, уларнинг мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ва маданий ҳаётда тўлақонли иштирок этишини таъминлаш, хотин-қизлар ҳамда ёшларнинг маънавий ва интеллектуал савиясини юксалтириш, аёллар соғлигини муҳофаза қилиш, соғлом оила ва баркамол авлодни барпо этиш, никоҳдан ажралиш каби салбий ҳолатларни бартараф этиш борасида олиб борилаётган ишларнинг самарадорлигини ошириш давлат сиёсати даражасига кўтарилган устивор вазифалардир. Зеро, миллат ва мамлакат келажаги, унинг ижтимоий ва маданий салоҳияти соғлом авлодни дунёга келтирувчи оналаримиз, улардан туғиладиган маънан ва ақлан теран фарзандларимизга боғлиқдир.

Қизларимиз онгида оналик, ўғилларимизда эса ота бўлиш масъулиятини шакллантириш, бунга уларни тайёрлаш, ёш оилаларнингг хуқуқий саводхонлигини яхшилаш ва оилада боланинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган тадбирлар кўлами кенгаймоқда.

Жумладан, бўлажак оиланинг мустаҳкам, туғилажак фарзандларнинг соғлом бўлишида никоҳланувчи шахсларнинг жисмонан ва руҳан соғломлиги муҳим аҳамият касб этади. Шу боис бугунда мамлакатимизда никоҳланаётган шахсларнинг тиббий кўрикдан ўтиши қонун асосида йўлга қўйилган. ФҲДЁ бўлимлари ҳузурида ташкил этилган “Ёш оила қурувчилар”, “Оила дорилфунуни” машғулотларида мутахассислар иштирокида никоҳга кирувчи ёшлар, коллеж талабалари билан соғлом турмуш тарзи, соғлом фарзанд кўришда ота-она олдидаги масъулият, никоҳ тузишдан олдин тиббий кўрикнинг аҳамияти, нуқсонли фарзанд туғилишининг олдини олиш, эрта турмушга чиқиш ва норасмий никоҳларнинг олдини олиш, никоҳ маданиятининг мазмун моҳияти, унинг қонуний асослари, 12 йиллик мажбурий таълимни тугатгач кизларнинг 17 ёшни тўлдиргач қонуний никоҳи қайд этилиш қонун билан кафолатланганлигини, яқин қариндошлар ўртасида никоҳнинг олдини олиш, спиртли ичимликлар ва гиёҳванд воситаларни истеъмол қилишнинг оқибатлари, ОИВ/ОИТС касаллигининг аниқланиш тарихи, унинг юқиш йўллари, касалликдан сақланиш тартиби хақида тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.

Никоҳ ёшига риоя этган ҳолда оила қурган соғлом шахслардан соғлом фарзанд дунёга келади, соғлом фарзанд бу соғлом авлод, соғлом миллат демакдир. Ҳаёт, тараққиёт доимий юксалишда, янги-янги марралар сари одимлайверади. Юртимизнинг эртанги куни, тараққиёти учун масъулиятни ўз зиммасига олишга қодир етук мутахассис ёшлар Ватанимиз ривожи йўлидаги эзгу саъй-ҳаракатларни амалга оширадиган, рўёбга чиқариладиган қудратли кучдир.

М.Қўшаева, Шофиркон туман ФҲДЁ бўлими мудираси


Рўйҳатга қайтиш