Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Соғлом бола — халқимиз ғурури келажагимиз давомчиси

МАЪЛУМКИ, истиқлол йилларида мамлакатимизда ёшлар камолоти давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири этиб белгиланди. Бундай ғамхўрликнинг натижаси бугун ёшларимизнинг эришаётган ютуқларида, улар забт этаётган юксак марраларда акс этмоқда. Зеро, ерга қадалган ниҳол ҳам яхши парвариш қилинган жойда униб, яшнаб, куртак ёзади. Соғлом авлод тарбияси ва камолоти йўлида қабул қилинаётган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар ва уларнинг ижроси давлатимизнинг ҳар бир идорасида масъулият билан амалга оширилмоқда.

Жумладан, Президентимизнинг “Соғлом бола йили” Давлат дастури тўғрисида”ги Қарори ижросини таъминлаш мақсадида Адлия вазирининг буйруғи ҳамда назорат режа тасдиқланган.

“Соғлом бола йили” Давлат дастури мақсад ва вазифаларининг мазмун-моҳиятини аҳоли ўртасида кенг тар­ғиб қилиш мақсадида адлия органлари ва муассасалари томонидан 1312 та ҳуқуқий тарғибот тадбири ташкил этилди.

Амалга оширилган тарғибот тадбирларининг 232 таси бевосита омма­вий ахборот воситалари ор­қали ёритилди.

Шунингдек, “Тиббий кўрикнинг аҳамияти”, “Соғлом авлод — юрт таянчи”, “Соғлом оила — соғлом жамият”, “Аёл — ҳаёт давомчиси” каби мавзуларда аҳоли ўртасида 106 та давра суҳбати, 94 та маъруза, 16 та семинар ўтказилди.

Юртбошимизнинг 2004 йил 25 майдаги “Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси фаолиятини қўллаб-қувватлаш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони ижросини таъминлаш юзасидан ҳам муайян ишлар амалга оширилди.

Хусусан, хотин-қизларнинг, шу жумладан, вояга етмаганларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, айниқса, ёшлар орасида турли нохуш ҳолатларнинг олдини олиш, оилаларда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш борасидаги меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳия­ти юзасидан жорий йилнинг ўтган даври давомида 5478 маротаба ҳуқуқий тар­ғибот тадбири ташкил этилди.

Мазкур тадбирлар “Оила жамиятнинг асосий негизи”, “Ажримларнинг олдини олиш”, “Тиббий кўрик — давр талаби”, “Хотин-қизларга бериладиган имтиёзлар” ва бошқа шу каби мавзуларни қамраб олди.

Хулоса қилиб айтганда, мазкур саъй-ҳаракатлар замирида келажагимиз бун­ёдкорлари — ёш авлод тарбияси мужассам. Бундай тадбирлар эса келгусида ҳам давом эттирилади.

Лолахон КАРИМОВА, Адлия вазирлиги масъул ходими



Рўйҳатга қайтиш