Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Баркамол авлод орзуси

Ўтган йиллар мобайнида мамлакатимизда соғлом авлодни вояга етказиш, умуман олганда, аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш масалаларига жиддий эътибор қаратиб келинмоқда. Жумладан, Давлатимиз раҳбари соғлом болани вояга етказишнинг асосий омиллари хусусида сўз юритар экан, бу борада соғлиқни сақлаш тизимининг ўрни ва аҳамияти, масъулияти катта эканини алоҳида қайд этиб, 2014 йилда оналар ва болалар саломатлигини муҳофаза қилишга хизмат қиладиган тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, замонавий тиббий асбоб-ускуналар, малакали кадрлар билан таъминлаш борасидаги ишларни янада кучайтириш зарурлигини таъкидлади. Хусусан, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш борасида Юртбошимизнинг бевосита ташаббуси билан соғлиқни сақлаш тизимида, изчил ислоҳотлар амалга оширилиб, қатор давлат дастурлари ҳаётга татбиқ этилмоқда.

Айниқса, мамлакатимизда амалга оширилаётган “Соғлом она — соғлом бола” дастури умуммиллий ҳаракатга айланганлиги эътиборга моликдир. Унинг ижросини таъминлаш мақсадида ҳудудларда замонавий тиббиёт муассасалари тармоғи, шу жумладан, республика ихтисослаштирилган педиатрия, акушерлик ва гинекология илмий-амалий марказлари, перинатал ва скрининг марказлар, туғуруқхона мажмуалари, ҳудудий кўп тармоқли болалар тиббиёт марказлари, қарийб 3200 дан зиёд қишлоқ врачлик пунктлари ташкил этилди.

Давлатимиз раҳбарининг ушбу йўналишда олиб борилаётган фаолиятни кенгайтириш мақсадида, жисмоний ва маънавий баркамол авлодни вояга етказиш борасидаги ишларни янада кучайтириш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари дастури ҳаётга изчил татбиқ этилмоқда.

Жорий йилнинг 19 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Соғлом бола йили” Давлат дастури тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Айтиш жоизки, бу мустақиллигимизнинг илк кунларидан жисмонан соғлом ва маънан етук баркамол авлодни тарбиялаш устувор вазифа этиб белгиланган ижтимоий йўналтирилган давлат сиёсатининг мантиқий давоми бўлди. Дастур етти бўлим ва 125 банддан иборат бўлиб, унда болалар туғилиши, таълим-тарбияси, оилада соғлом муҳитни, унинг иқтисодий ва маънавий-аҳлоқий асосларини мустаҳкамлаш, ижтимоий соҳа ривожига ажратилаётган маблағлар самарадорлигини ошириш билан боғлиқ барча масалалар акс этган. Биринчи навбатда, соғлом ва баркамол авлодни тарбиялаш учун қулай ташкилий-ҳуқуқий шароитлар яратишга қаратилган қонунчилик ва меъёрий-ҳуқуқий базани янада такомиллаштириш, янги қоида ва меъёрларни ишлаб чиқиш бўйича чора-тадбирлар белгиланган.

З.Атоева,

Бухоро вилоят адлия бошқармасимаъсул ходими 


Рўйҳатга қайтиш