Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Оила, никоҳ ва саломатлик

Башарият онгли ҳаёт кечиришни бошлаганидан бери оила ҳар қандай кашфиёт ва ихтироларнинг илҳомчиси, жамият тараққиётининг пойдевори, насллар бардавомлигини таъминловчи асосий восита бўлиб келмоқда. Зеро, мустаҳкам оила-кучли давлат ва жамият асоси.

Мустақилликнинг ўтган йигирма беш йилида ҳукуматимиз томонидан оилани мустаҳкамлаш, оналар ва болалар саломатлигини муҳофаза этишни таъминловчи қатор фармон ва қарорлар қабул қилинди.

Президентимизнинг 2014 йил 1 августдаги “Аҳолининг репродуктив саломатлигини янада мустаҳкамлаш, оналар, болалар ва ўсмирларнинг саломатлигини сақлаш бўйича 2014-2018 йилларга мўлжалланган Давлат дастури тўғрисида”ги қарори ана шундай муҳим ҳужжатлардандир.

Ушбу қарор ижросини таъминлаш борасида туманимизда ҳам кўплаб хайрли ишлар амалга оширилмоқда. Оналар ва болаларга кўрсатилаётган тиббий ёрдам сифати яхшиланмоқда, тиббий муассасаларнинг моддий техника базаси мустаҳкамланмоқда. Соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш мақсадида маҳаллалар, қишлоқлар, касб-ҳунар коллежлари ва муассасаларда аҳоли билан ўтказилаётган тарғибот тадбирлари яхши самара бермоқда. Туман хотин-қизлар қўмитаси, маънавият тарғибот маркази, тиббиёт бирлашмаси, ФҲДЁ бўлими ҳамда маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳамкорлигида ўтказилаётган учрашувларда иштирокчиларга репродуктив саломатлик, никоҳ ёши, тиббий кўрикнинг аҳамияти, эрта ва қариндошлар ўртасидаги никоҳларнинг салбий оқибатлари каби мавзуларда кенг тушунчалар бериб бориляпти.

Хусусан, жорий йилнинг ўтган даври давомида Пешку туман ФҲДЁ бўлими томонидан репродуктив саломатлик, никоҳ ёши, тиббий кўрикнинг аҳамияти, эрта ва қариндошлар ўртасидаги никоҳларнинг салбий оқибатлари мавзусида 20 га яқин тарғибот тадбирлари амалга оширилди.

Хулоса ўрнида шуни таъкидлаш лозимки, оила бу жамиятнинг асосий негизидир. Она ва бола саломатлигини муҳофаза этиш, фарзандларни “никоҳ” деб аталган муқаддас тушунчага ҳурмат руҳида тарбиялаш бирламчи вазифамиздир.

Д.Алмосова Пешку туман ФҲДЁ бўлими мудираси 


Рўйҳатга қайтиш