Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Келажагимиз ишончли қўлларда

Миллатимиз маънавий илдизларига назар ташлаганда комил шахс тарбияси азалий қадрият сифатида намоён бўлади.

Президентимиз таъбирлари билан айтганда, “Мустақил фикрлайдиган, замонавий илм-фан ва касб-ҳунарларни пухта эгаллаган, ўз юрти, ўз халқига фидойи, биз бошлаган ишларни давом эттиришга қодир бўлган, ҳар томонлама соғлом авлодни енгиб бўладими? Бугун биз ўз олдимизга қўйган юксак мақсадларга етишда ана шу навқирон авлодимиз ҳал қилувчи куч бўлиб майдонга чиқаётгани барчамизга ғурур ва ифтихор бағишлайди.”

Эртанги кунимизни янaдa юксaлтиришгa мустaҳкaм зaмин ярaтиш, бoшлaнгaн буюк ишлaрни дaвoм эттиришгa куч-қудрaти етадигaн, ҳeч кимдaн кaм бўлмaсдaн ҳaётгa кириб кeлaётгaн етук вa бaркaмoл, мустaқил фикрлaйдигaн янги aвлoдни кaмoл тoптириш oлдимизгa қўйилгaн буюк мaқсaдлaрдан биридир.

25 йил тарихан ниҳоятда қисқа давр бўлсада, мамлакатимиз ҳаётида асрларга татигулик улкан ишлар амалга оширилди, жаҳон миқёсидаги катта-катта ютуқларга эришилди.

Давлатимиз томонидан оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, оиланинг жамият ҳаётидаги ўрни ва нуфузини ошириш, ижтимоий муаммоларини ҳал этиш, саломатлигини таъминлаш, унинг мустаҳкамлиги, турмуш фаровонлигини юксалтириш, фарзандлариимиз соғлом ва баркамол улғайишига йўналтирилган қатор ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинди 
ва бу жараён давом этмоқда.

Хусусан, Оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, аёллар манфаатларини ҳимоя қилишга доир 100 га яқин норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилиниб, мустаҳкам ҳуқуқий база яратилди.

Ёшларга эътиборнинг давлат сиёсати даражасига кўтарилиши, вояга етмаганларга оид қонунлар, Президентимиз фармон ва қарорлари, Ҳукумат қарорлари, меъёрий ҳужжатлар ижросини тўла таъминлаш, ҳаётга тадбиқ этиш натижасида таълим тизимида туб бурилиш, ижобий юксалиш кузатилди.

Жумладан, Мустaқил дaвлaтлaр ҳaмдўстлиги oрaсидa биринчи бўлиб мамлакатимизда “Ёшлaргa oид дaвлaт сиёсaтининг aсoслaри тўғрисидa”ги (1991 йил 20 нoябръ) қoнун қaбул қилинди.

Бундaн кўзлaнгaн aсoсий мaқсaд ёшлaрнинг ижтимoий шaкллaниши вa кaмoл тoпиши, иқтидoрини тўлa-тўкис рўёбгa чиқиши учун ижтимoий-иқтисoдий, ҳуқуқий, тaшкилий жиҳaтдaн шaрт-шaрoит ярaтиш ҳaмдa улaрни кaфoлaтлaшдaн ибoрaтдир.

Шунингдек, 1993 йил 7 майда "Сoғлoм aвлoд учун" oрдeни таъсис этилди вa шу нoмдaги xaлқaрo жaмғaрмa ҳам тaшкил этилди. Муҳтaшaм спoрт иншooтлaри, кaсб-ҳунaр кoллeжлaри, aкaдeмик лицeйлaр бaрпo этишгa киришилди.

Ўқув-тарбия жараёни сифати яхшиланди, 12 йиллик мажбурий бепул таълим жорий этилди. Замонавий мактаблар қурилиб, янгиланган таълим стандартларига мувофиқ бўлмаган ўқув масканлари реконструкция қилинди ва фарзандларимизни ўз бағрига олди.

Ўтган йиллар давомида Президентимиз ташаббуслари билан “Соғлом бола йили”, “Ёшлар йили”, “Сиҳат саломатлик йили” дея ҳар бир йилларга ном берилиб, “Соғлом она-соғлом бола” ғояларини ўзида мужассам этган дастурлар асосида кенг кўламли чора-тадбирлар ишлаб чиқилиб, ҳаётга жорий этилди.

Давлатимиз раҳбарининг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 23 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузасида “Соғлом бола соғлом ва аҳил оиланинг меваси бўлиб, фақатгина соғлом онадан соғлом бола туғилади. Асрлар давомида ўз тасдиғини топган бу ҳақиқатни тушунтириб, изоҳлаб ўтиришнинг ҳожати йўқ, деб ўйлайман” дея таъкидлаб, 2016 йилни юртимизда “Соғлом она ва бола йили” деб эълон қилдилар.

2016 йил 9 февралда Президентимиз томонидан “Соғлом она ва бола йили” Давлат дастури тасдиқланди. Унда “Она ва бола соғлом бўлса, оила бахтли, оила бахтли бўлса, жамият мустаҳкам бўлади” деган ҳаётбахш қадрият ва олижаноб ғояни жамиятимизда теран англаш ва қарор топтириш, оилани, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш тизимини такомиллаштириш, жамиятда оналарга алоҳида ҳурмат-эҳтиром муҳитини мустаҳкамлаш, баркамол авлодни тарбиялаш, оила институтини ролини оширишда давлат ҳокимияти органлари ва жамоат ташкилотларининг ҳамкорлигини кучайтиришга қаратилган комплекс чора-тадбирлар кўзда тутилган.

Жумладан, дастурда оила, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, хотин-қизлар манфаатларини таъминлаш, кучли, барқарор ва фаровон давлат негизи сифатида оила институтини мустаҳкамлашга йўналтирилган қонунчилик ва меъёрий-ҳуқуқий базани янада такомиллаштириш каби муҳим йўналишларни белгилаб олиш кун тартибига қўйилди ва услубий раҳбарлик Адлия вазирлигига юклатилди.

Дастурда жорий йилда Ўзбекистон Республикасининг янги таҳрирдаги “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги қонунини қабул қилиш, жиноят кодексига фарзанди уч ёшга тўлмаган аёлларга (бола тарбияси учун таътилга чиқишидан қатъи назар) нисбатан жиноят қонунчилигини янада эркинлаштириш, уларни ахлоқ тузатиш ишлари қўлланилмайдиган шахслар тоифасига киритишга қаратилган тузатишлар киритиш кўзда тутилмоқда. Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Мурувват уйлари, бошқа давлат ва нодавлат таълим муассасаларида тарбияланаётган ногирон болаларга кундузи қараш марказлари (гуруҳлари)ни ташкил этиш кўзда тутилган қарорини қабул қилиш режалаштирилмоқда.

“Соғлом она ва бола йили” Давлат дастурида соғлом болани шакллантиришда таълим тизимининг ролини кучайтириш, мактабгача таълим муассасалари тармоғини янада кенгайтириш, бошланғич таълим сифатини тубдан ошириш ҳисобидан болаларни мактабга тайёрлаш даражасини юксалтириш, илғор педагогика ва ахборот-коммуникация технологияларини амалиётга кенг жорий этиш вазифаси белгиланган.

Давлатимиз раҳбари мамлакатимизни 2015 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2016 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг кенгайтирилган мажлисидаги маърузасида “Ижтимоий соҳани ривожлантириш, аҳолининг ҳаёт даражаси ва сифатини янада ошириш билан боғлиқ масалалар бундан буён ҳам эътиборимиз марказида бўлиб қолади” дея таъкидлаб, “2016 йилда ижтимоий соҳага Давлат бюджети жами харажатларининг 59,1 фоизи ёки ўтган йилга нисбатан кўпроқ маблағ ажратилиши, жумладан, таълим-тарбия соҳасига Давлат бюджети харажатларининг 33,7 фоизи, соғлиқни сақлаш тизимига 14 фоизи йўналтирилади. Таълим-тарбия соҳасини таъминлаш ва ривожлантириш сарф-харажатлари ўтган йилга қараганда 16,3 фоизга, соғлиқни сақлаш тизимида 16 фоизга кўпайишини” таъкидлаб ўтдилар.

Ушбу кўрсаткич энг ривожланган мамлакатларда ҳам таълим-тарбия соҳасига Давлат бюджети харажатларининг 5-10 фоизидан ошмаслигини ҳисобга оладиган бўлсак, юртимизда таълим соҳасига, ёшларимизнинг келажагига бундай улкан эътибор берилаётганлигига катта фахр ва масьулият билан ёндошишимиз керак.

Ўзбекистон эришаётган ютуқ ва марралар дунё ҳамжамияти, хусусан, бир қатор нуфузли халқаро ташкилотлар, илмий марказларнинг олимлари, таҳлилчилари томонидан ҳам алоҳида эътироф этилмоқда. Сўзимизнинг исботи сифатида, улар томонидан эълон қилинган бир неча кўрсаткичларни келтириб ўтиш жоиз.

Жумладан, БМТ кўмагида АҚШнинг Колумбия университети (World Happiness Report) томонидан ташкил этилган ижтимоий тадқиқотлар асосида эълон қилинган “Бутунжаҳон бахт индекси”да Ватанимиз 158 та мамлакат ўртасида 44-поғонани, Мустақил Давлатлар Хамдўстлиги давлатлари орасида 1-ўринни эгаллади.

Бир сўз билан айтганда, юртимизда амалга оширилаётган бундай саъй-ҳаракатларнинг барчаси соғлом оилани шакллантириш ва оилалар мустаҳкамлигини таъминлаш учун хизмат қилмоқда.

Бухоро вилоят адлия бошқармаси ва унинг тизимидаги идоралар томонидан ҳам ёшларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини ошириш борасида бир қатор самарали ишлар амалга оширилди.

Жорий йилнинг январь-февраль ойлари давомида ёшлар ва вояга етмаганлар ҳуқуқларига оид жами 182 маротаба оғзаки ҳуқуқий тарғибот тадбирлари ташкил этилиб, 52 маротаба оммавий ахборот воситалари орқали чиқишлар қилинди.

Хусусан, Адлия вазирлигининг 2016 йил 17 февралдаги буйруғига асосан Республика тарғибот гуруҳи томонидан вилоят ҳокимлиги билан ҳамкорликда жорий йилнинг 3 март куни Бухоро вилоятида ўқув семинари ташкил этилди.

Ўқув семинарини ўтказишдан асосий мақсад аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтиришда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи, маҳаллий давлат ҳокимияти, шунингдек, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, қолаверса, нодавлат нотижорат ташкилотлари, халқ таълими, ўрта-махсус таълими вакилларининг ўзаро ҳамкорлигини кучайтириш, тасдиқланган режа ҳамда келишувлар асосида ўтказилаётган тадбирларнинг сифат ва самарадорлигини ошириш, энг асосийси ушбу тадбирларда оммавий ахборот воситалари вакилларининг иштирокини таъминлашдан иборатдир.

Тадбирда асосан корхона, муассаса, ташкилотларда, меҳнат жамоаларида фаолият юритаётган маънавият ва ҳуқуқ тарғиботи гуруҳи аъзолари, шунингдек, ёшлар иштирок этиб, бугунги кунда улар худди шундай тадбирларни жойларда ташкил қилмоқдалар.

Тадбир якунида “Ватанпарварлик” мавзуси акс эттирилган қизиқарли саҳна кўриниши намойиш қилинди.

Албатта, қайд этилган ютуқлар ўзимизники. Биздан кўра кучли ва биздан кўра бахтли бўлишини истаётган фарзандлар ҳар биримизники эканлигини ёдда тутайлик. Уларнинг ҳаётга теран нигоҳ билан боқишлари, ишончимизни оқлашлари бугун бизнинг хатти-ҳаракатимиз, олиб бораётган фаолиятимизнинг нечоғли тўғрилигига боғлиқ.

Хулоса қилиб айтганда, соғлом она ва соғлом бола, деган улуғ ғояни барча юртдошларимизнинг қалби ва онгига чуқур сингдириш, баркамол авлодни вояга етказиш масаласи том маънода умуммиллий ҳаракатга айланган. Демак, соғлом она ва бола манфаатлари йўлида қилинаётган эзгу саъй-ҳаракатларни олқишлаб, бу борадаги ишларимизни янада кучайтиришда ҳар биримиз ташаббускор ва масъул бўлишимиз зарур.

А.Халилов, Бухоро вилоят адлия бошқармаси бошлиғи. 


Рўйҳатга қайтиш