Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Она ва бола саломатлиги кўнглимиз хотиржамлигидир

Маълумки, мамлакатимизда оналик ва болаликни муҳофаза қилиш масаласи давлат сиёсатининг муҳим йўналишларидан бири этиб белгиланган. Ўтган давр мобайнида миллат генофондини яхшилаш, фуқароларнинг тиббий маданиятини юксалтириш, аҳолининг узоқ умр кўриш даражасини ошириш, оилада соғлом авлод туғилиши ва уларнинг тарбияси учун шарт-шароитлар яратишга оид давлат дастурлари ишлаб чиқилиб, ҳаётга татбиқ этилмоқда.

Соғлом ва баркамол авлодни шакллантириш, хотин-қизларнинг турмуш шароитини ҳар томонлама яхшилаш юзасидан олиб борилаётган кенг кўламли ишларни мантиқий давом эттиришни кўзда тутувчи “Соғлом она ва бола йили” Давлат дастурида ҳам шундай эзгу мақсадлар мужассам.

Жумладан, “Соғлом она ва бола йили” Давлат дастурини амалга ошириш бўйича Адлия вазирлиги тармоқ дастури қабул қилинган. Тармоқ дастури ижроси юзасидан режалар тасдиқланиб, адлия органлари ва муассасалари томонидан “Соғлом она ва бола йили: моҳият ва аҳамият”, “Бахт калити оилада”, “Аёл ҳуқуқи ҳимояси долзарблиги хусусида” каби мавзуларда ҳуқуқий тарғибот тадбирлари ташкил этилмоқда.

Сир эмаски, ҳар бир халқ, ҳар бир миллатнинг эртанги куни бугун вояга етаётган авлод тақдири билан чамбарчас боғлиқ. Мамлакатимизда ёшларнинг саломатлигини таъминлаш, уларга замон талаблари даражасида билим бериш, теран дунёқарашга эга шахслар этиб тарбиялаш муҳим масала саналади. Айниқса, бу борада “2014-2018 йилларда Ўзбекистонда аҳолининг репродуктив саломатлигини янада мустаҳкамлаш, оналар, болалар ва ўсмирлар соғлиғини муҳофаза қилиш борасидаги Давлат дастури” муҳим аҳамияга эга. Мазкур Давлат дастурига асосан Адлия вазирлигининг 2014 йил 6 августдаги 168-ум-сонли буйруғи билан тасдиқланган Тадбирлар режасининг тегишли бандлари ижроси юзасидан ҳудудий адлия органлари томонидан муайян ишлар амалга оширилди.

Хусусан, соғлиқни сақлашга, оналар ва болалар саломатлигини муҳофаза қилишга оид Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатлари тар­ғиботи юзасидан жорий йил биринчи чорагида 487 маротаба ҳуқуқий тарғибот тадбири ташкил этилди.

“Эрта ҳамда яқин қариндошлар ўртасида тузилган никоҳнинг салбий оқибатлари”, “Репродуктив саломатлик”, “Тиббий кўрик давр талаби”, “Соғлом она — соғ­лом бола” ва бошқа шу каби мавзуларда телевиденияда, радиода чиқишлар қилинди ҳамда газеталарда мақолалар чоп этилди.

Хулоса қилиб айтганда, фарзанд — оила қувончи, она — хонадон файзи. Уларнинг саломатлиги эса кўнг­лимиз хотиржамлиги, ҳаловатидир. Президентимиз таъбири билан айтганда, “Бу ёруғ оламда ҳаёт бор экан, оила бор. Оила бор экан, фарзанд деб аталмиш бебаҳо неъмат бор. Ҳар қайси онгли инсон жондан азиз фарзандининг бахтини, камолини ўйлаб, ҳа­миша эзгу орзу-интилишлар билан яшайди, ўз зурриёдининг ҳар томонлама соғлом ва баркамол бўлишини истайди”.

Л.Каримова, Адлия вазирлиги масъул ходими


Рўйҳатга қайтиш